EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Меҳр-оқибат, бағрикенглик ва янгиланиш рамзи – Яккасаройда Наврўз тантанаси

Пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежида Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тантанада туман ҳокими ўринбосари Д.Расулмуҳамедова, республика ишчи гуруҳи аъзолари, устозлар, талаба-ёшлар ва меҳмонлар иштирок этди.

Тадбир миллий қадриятлар ва анъаналарни намоён этувчи кўтаринки руҳда ўтди. Наврўзнинг асрлардан буён халқимиз ҳаётида тинчлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва янгиланиш рамзи сифатида нишонланиши алоҳида таъкидланди.

Коллеж ўқувчилари томонидан тайёрланган театрлаштирилган чиқишлар, куй-қўшиқлар, рақслар ва саҳна кўринишлари байрамга янада файз киритди. Миллий чолғулар садолари остида ёш ижрочилар томонидан ижро этилган қўшиқлар ва мумтоз рақслар меҳмонларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
«Умра» фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 19 та фирмага жарима қўлланди

Ўзбекистонда Ҳаж зиёрати 364-сонли ҳукумат қарорига асосан, Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда эслатган Дин ишлари бўйича қўмитага кўра, Ҳаж зиёратига олиб бориш фаолияти билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Умра зиёрати учун эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази ҳамда 12 та тадбиркорлик субъектларига лицензия берилган.

Маълум қилинишича, айни кунларда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда мутасадди идоралар Ҳаж ва Умра зиёратларини тартибга солиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Хусусан, сўнгги икки ойда Ҳаж ва Умра зиёратини қонунга хилоф равишда ташкил этишнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган текширувларга кўра:

– «Умра» лицензиясига эга бўлмасдан, ушбу хизматни кўрсатаётган 31 та сайёҳлик фирмаси масъулларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди;

– «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун талаблари асосида Умра фаолиятини лицензиясиз амалга оширган 24 та турфирмада текширув ўтказилди ҳамда уларнинг 19 тасига 75 млн сўмдан жарималар қўлланди. Улардан 5 таси «Реклама тўғрисида»ги қонунчиликка асосан Рақобат қўмитасига ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний кўриб чиқиш учун юборилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Номаълум ҳайвон қўйларни бўғизлади

Айтишларича, Жиззах вилояти, Зафаробод тумани, Ёрқин (Охунбобоев) ШФЙдаги «Барлос« маҳалласида 2-3 кун ичида 30 га яқин қўйларни номаълум ҳайвон ичак-чавоқларини чиқариб, бўғизлаб кетган.

Шу ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг айтишича, бу ҳайвон кўп эҳтимол билан бўри бўлиши мумкин. Одамлар ҳаттоки, кўчага чиқишга ҳам қўрқиб қолишган. Нобуд бўлган қўйларни СЕС ҳодимлари ёқиб, кўмиб юбораётгани айтилмоқда.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Трамп Путин билан суҳбатдан мамнун

Трамп «тинчлик шартномасининг кўплаб элементлари» муҳокама қилинганини ва келишув жараёни бошланганини айтди.

👉 https://effect.uz/6272

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл автобус эшигини уриб синдирди

Ижтимоий тармоқларда аёл автобусда эшикни оч деб бақиргани акс этган видeo тарқалди. Tасвирларда ёш бола кўтариб олган аёл автобус ҳайдовчисига эшикни оч, уёғига юролмайман, деб бақиради, ҳайдовчи эшикни очмаганидан сўнг эса аёл эшикни уриб синдирган ва ўша eрнинг ўзида мазаси бўлмай қолган.

Hега аёл бу даражада бақирганлиги сабаби эса тасвирларда кўрсатилмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎6
Навоийда чигит экишга старт берилди

Бугун Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги “Ҳамид Сардор” фермер хўжалиги дала майдонида тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда фермерлар иштирокида ўқув-амалий семинар ташкил этилиб, чигит экиш ишларига старт берилди.

Семинар давомида мутахассислар томонидан тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, пахтадан юқори ҳосил олиш мақсадида чигитни экишга ер тайёрлаш ва чигит экиш ишларини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш, 2025 йилда пахтачиликда сертификатланган уруғлик чигит экишнинг афзалликлари бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Семинарда замонавий, юқори унум билан ишловчи қишлоқ хўжалиги техника воситалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Пахтачилик соҳасига илмий, инновацион ғояларни кенг татбиқ этиш бўйича фермер хўжаликларига амалий йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди.

Тадбир сўнгида нуронийлар иштирокида яхши ниятлар билан чигит экишга фотиҳа берилди.

Маълумот учун айтиш керакки, Навоий вилоятида 24730 га ер майдонига чигит экилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг констуркциясини бузган мулкдорга қонуний тартибда чора кўрилди.

Берилган ёзма кўрсатмаларга асосан қоидабузарлик бартараф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7000 туп мевали дарахт кўчатлари экилди

Президент топшириғи амалда — “Яшил макон” умумий лойиҳаси доирасида 7000 туп мевали дарахт кўчатлари экилди.

Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда “Яшил макон” умумий лойиҳаси доирасида 7000 туп мевали дарахт кўчатларини экиш акцияси бўлиб ўтди. Унда институт раҳбарияти, докторонтлари, устоз-мураббийлари ва барча талабалар фаол иштирок этишди.

Кўчат экиш ишлари доирасида 1 мартдан 30 мартгача долзарб 30 кунлик эълон қилинган. Бугунги кунгача 2,5 миллиондан ортиқ кўчатлар ерга қадаб бўлинди. Шунингдек, ҳар бир экилган кўчат Экология бошқармасининг махсус платформасида қайд этилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Конституциявий тузумга тажовуз – Истанбул мэри Акром Имомўғлининг ҳибсга олиниши тафсилотлари эълон қилинди

Туркия Бош прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари доирасида 106 нафар гумонланувчига, жумладан, Истанбул шаҳри мэри Акром Имомўғлига нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарилган. Ушбу жиноят иши доирасида прокуратура 2 та тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.


👉 https://effect.uz/6275

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
Туркияда мухолиф сиёсатчи Акром Имомўғлининг ҳибсга олиниши ортидан норозилик намойишлари бошланди

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, минглаб одамлар, жумладан, талабалар ҳам норозилик намойишларига чиқишди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларни тарқатишда кескин чораларни қўлламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Имомўғли келгуси сайловларда Эрдоғаннинг асосий рақиби сифатида кўрилаётган эди. Бугун полиция ходимлари мухолиф сиёсатчининг уйига бостириб кириб, уни ҳибсга олди. Имомўғли коррупцияда гумон қилинмоқда.

Қолаверса, Туркиядаги ушбу воқеалар фонида машҳур ижтимоий тармоқлар - "Х", YouTube, ТикТок ва Instagram фаолиятида узилишлар кузатилди. NetBlocks мутахассислари фойдаланувчилар киришда муаммоларга дуч келганини тасдиқлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎2