EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
2025 йилда кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади

Президент соҳа учун янги ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича хорижий экспертлар билан катта дастур ишлаб чиқилди. Бунга 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 10 миллиард доллар ажратилади.

"Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган",

- деди давлатимиз раҳбари.

Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилади. Шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади.

Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади.

"Уй-рўзғор ва фарзанд тарбиясидан ортиб, тадбиркорлик билан одамларни ишли, даромадли қилаётган аёлларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди",

- деди президент.

Бу йилдан кичик бизнесга 300 миллион сўмгача кредит бериш бошланди. Эндиликда бир йилда йириклашиб, кичик ёки ўрта корхонага айланган тадбиркорларга шуни 150 миллион сўми гаровсиз берилади. Худди шундай, оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Мутасаддиларга олдинги кредитидан кечиккан қарзи бўлмаган тадбиркорларга янги имтиёзли кредит олиш имконини яратиш топширилди.
👍22👎1
Олий суд Азиз Воитов иши бўйича маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитовга оид жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди. Олий суд матбуот котиби буни рад этди.

Айни пайтда А.Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тайёрланиб келмабсиз. Бу жавобингиз ўтмайди" — Танзила Норбоева саволларга аниқ жавоб бермаган ИИВ вакилини танқид қилди

Куни кеча Сенатнинг 5-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманнинг 2024 йилдаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Мажлис давомида ИИВ вакилига қийноқлар масаласида аниқ савол берилди, бироқ вакил гапни олиб қочавергандан кейин Сенат Раиси Танзила Норбоева сенатор саволини янада аниқлаштирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12🔥3
Самарқандда ўқувчининг онаси ўқитувчини тарсакилади

Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси ўқитувчининг юзига тарсаки туширди.


👉 https://effect.uz/6269

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи кескин ошиб кетди

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Осиёнинг энг қиммат тўртинчи футболчисига айланди.


👉 https://effect.uz/6270

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎3
Тадбиркорликни энди бошлаганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида янги тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” учун, айниқса, улар фаолият бошлаган биринчи йилда қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлиги таъкидланди.

Мисол тариқасида келтирилишича, охирги уч йилда 17,5 минг корхона ташкил этилганига бир йил тўлмасдан тугатилган. Бу ҳолат Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида энг кўп кузатилган.

“Бундан буён, тадбиркорликка энди қадам қўйганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади. Яъни, илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади.

Бир сўз билан айтганда, янги иш бошлаган тадбиркорлар биринчи хато учун “жавобгарликдан суғурталанган” бўлади”, – деди президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27
Истанбул мэри Экрем Имомўғли турк полицияси томонидан ҳибсга олинди

Бўлажак президентлик сайловларида Эрдўғонга асосий рақиб бўлиши кутилган Имамўғлининг ҳибсга олинишига сабаб бўлган айбловлар:

- Жиноий ташкилотни бошқариш;

- Фойда олиш мақсадида жиноят ташкилоти тузиш;

- Одамларга таҳдид қилиш;

- Муниципалитет қарорлари орқали пул йиғиш;

- Турли ташкилотлар орқали бизнесменлардан пора олиш;

- Қурилиш майдонларига ноқонуний маблағ ўтказиш;

- Тендерларни сохталаштириш ва порахўрлик.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Европа иттифоқи февраль ойида рекорд даражада газ харид қилди

Бу ҳақда газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар берди
.

👉 https://effect.uz/6271

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 й.т. шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абу Саҳий бозорида ёнғин содир бўлди

Бугун, 19 март куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Нурафшон» МФЙ, Ўзбекистон овози кўчасида жойлашган очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да ҳодиса жаойига етиб бориб, ёнғин соат 10:17 да ўраб олинган ва соат 10:28 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
«Озодлик радиоси» USAGM'ни судга берди

«Озодлик радиоси» 18 март куни эълон қилган баёнотга кўра, «Озод Европа/Озодлик радиоси» Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва USAGM расмийлари Кери Лейк ва Виктор Моралес (Доналд Трамп маъмурияти аъзолари) устидан «Озодлик радиоси»га берилган федерал грантни тўхтатишга уринишларига тўсқинлик қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан чиқди.

Унда айтилишича, «Озодлик радиоси»нинг Конгресс томонидан ажратилган маблағлари рад этилиши федерал қонунларни, жумладан, Конгрессга федерал харажатлар бўйича эксклюзив ваколат берган АҚШ Конституциясини бузади. Иш Қўшма Штатлар Колумбия округи судида кўриб чиқилади.

«Ҳозир Америка душманларининг тарғиботи ва цензурасига ён бериш вақти эмас. Қонун биз томонда ва бутун дунё бўйлаб деспотлар бизнинг ҳалокатимизни нишонлашига ҳали эрта, деб ҳисоблаймиз»,

деди «Озод Европа/Озодлик радиоси» президенти ва бош директори Стивен Капус.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎2
"Ҳар бир вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган агросаноат комплекси қурилади. Бунга дастлабки босқичда яна 200 миллиард сўм ажратилади" – президент

Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент
ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди.

Бу ерда тадбиркорларга ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуришига ҳам рухсат берилди.

Эндиликда шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади.

Яқинда “Узагро-стар” холдинг компанияси ташкил қилинди. 9 та банк ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 16 та компания очди.

Бу компаниялар ҳар бир вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган агросаноат комплексини қуради. Бунга дастлабки босқичда яна 200 миллиард сўм берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Озодлик радиоси» USAGM'ни судга берди «Озодлик радиоси» 18 март куни эълон қилган баёнотга кўра, «Озод Европа/Озодлик радиоси» Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва USAGM расмийлари Кери Лейк ва Виктор Моралес (Доналд Трамп маъмурияти…
"Озодлик радиоси" ва АҚШнинг бошқа оммавий ахборот воситалари IPI ҳимоясида

Халқаро матбуот институти (IPI) АҚШ президенти Доналд Трамп еттита давлат агентлиги, жумладан АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан кейин ёпилиши кутилаётган "Озод Европа/Озодлик радиоси" ва бошқа Америка оммавий ахборот воситаларини ҳимоя қилиб чиқди.

«Ушбу ҳаракат бутун дунё бўйлаб автократларнинг имкониятларини кенгайтиради ва миллионлаб муқобил, ишончли янгиликлар ва ахборот манбаларидан маҳрум қилади»,

— дейилади IPI'нинг 17 март кунги баёнотида.

Таъкидланишича, USAGM томонидан бошқариладиган «Америка овози», «Озод Европа/Озодлик радиоси» «совуқ уруш давридаги совет иттифоқидан тортиб, бугунги кунда Эрон, Хитой ва Шимолий Кореягача» авторитар режимларга эга бўлган мамлакатлар учун муҳим ахборот манбалари ҳисобланади. «Учта нашр АҚШ Конгресси томонидан молиялаштирилади ва статистикага кўра, бутун дунё бўйлаб ҳафтасига 450 миллион ўқувчилар, томошабинлар ва тингловчиларни қамраб олади», деб хабар беради IPI. "Озод Осиё радиоси" президенти Бай Фанг Трампнинг қарорини «диктаторлар ва деспотлар учун мукофот» деб атаган.

IPI АҚШ ҳукуматидан ўз қарорини бекор қилишни ва ўз оммавий ахборот воситалари ва ходимларининг ишини ҳимоя қилишни талаб қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
“Ичан қалъа” тарихий кино ва сериал олиш учун тайёр саҳна — президент

"Дунёда сунъий интеллект, инновация, рақамли ва яшил технологиялар, креатив хизматлар орқали “катта сакраш” бўлаяпти.

Юртимизнинг бетакрор табиати, тоғ ва яйловлари, тарихий обидалари кино индустрияси, концерт-томоша фаолияти ва туризмда янги лойиҳаларни амалга ошириш учун катта имконият
",

- деди давлатимиз раҳбари.

Масалан, “Ичан қалъа” тарихий кино ва сериал олиш учун тайёр саҳна. Кўп давлатлар бундай саҳна павильони қуришга миллионлаб доллар сарфлаяпти.

Ёки, Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Қўқон, Наманган каби йирик шаҳарларимизда халқаро кўргазма, форум ва концертлар ўтказиш учун барча имкониятлар бор.


Мен ҳам мана шундай соҳаларда лойиҳа қиламан, деган интилувчан тадбиркорларга энг қулай шароитлар яратиб беришга тайёрман”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коинотда 9 ой қолиб кетган НАСА астронавтлари Ерга қайтди

NASA астронавтлари Бутч Уилмор ва Суни Уилямс космосдаги тўққиз ойлик сафардан сўнг ниҳоят Ерга қайтмоқда, деб ёзади BBC. Улар Халқаро космик станцияда (ХКС) саккиз кун қолиши керак эди, бироқ техник муаммолар сабабли уларнинг миссияси узоқ муддатга чўзилиб кетди.

Уилмор ва Уилямс NASA астронавти Ник Ҳейг ҳамда россиялик космонавт Александр Горбунов билан бирга SapceX капсуласида Ерга қайтяпти. Улар 18 март куни Гринвич вақти билан 05:05 да ХКСдан ажралиб чиққан ва соат 21:57 да Флориданинг қирғоқлари яқинига қўниши кутилмоқда.

Аввалига SapceX компаниясининг Dragon капсуласи катта тезликда Ер атмосферасига киради, бунда унинг ҳарорати Целсий бўйича 1600 даражагача қизийди. Сўнг капсула тезлиги камайиб боради ва астронавтлар Ер тортиш кучидан тўрт баравар катта бўлган ортиқча юкланишга бардош бериши керак бўлади. Ниҳоят, аппарат тўртта йирик парашют ёрдамида океанга юмшоқ тарзда қўнади.

Суни ва Бутчнинг саёҳати 2024 йил июнда бошланган эди. Астронавтлар Boeing компанияси томонидан яратилган Starliner космик кемасининг биринчи синовида иштирок этди.

Космик станцияга парвоз вақтида капсулада қатор техник муаммолар кузатилди, шу боис астронавтларнинг унда уйга қайтиши хавфли деб топилди. Ўтган йилнинг сентябрида Starliner Ерга экипажсиз қайтди. Бу эса Бутч ва Сунини қайтариш учун янги кема кераклигини англатарди. Шунинг учун NASA сентябр ойида ХКСга борган SapceX капсуласини танлади.

Dragon капсуласида станцияга тўрт нафар астронавт ўрнига икки киши учиб борди — Бутч ва Суни учун бўш жой қолдирилди. Муаммо шунда эдики, SapceX парвози 6 ойга мўлжалланганди, натижада астронавтларнинг ХКСда қолиш муддати 2025 йил март ойига қадар чўзилиб кетди.

SapceX капсуласи 16 март куни эрталаб тўрт нафар астронавтни — Энн МакКлейн ва Никол Айерс, япониялик астронавт Такуи Ониси ва россиялик космонавт Кирилл Песковни Халқаро космик станцияга етказди. Энди эса Ерга Бутч Уилмор, Суни Уилямс, Ник Хейг ва Александр Горбунов қайтмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Апрелдан Хитойда ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим амал қила бошлаши ҳақида хабар асоссиз – ТИВ 

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзА “апрель ойидан Хитойда ўзбекистонликлар учун 30 кунлик визасиз режим амал қила бошлаши” ҳақида хабар тарқатди. 

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Хитой билан визасиз режим бошланиши ҳозирча аниқ санаси маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг матбуот котиби тайинланди

Алимова Гулноза Бахшиллоевна Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг матбуот котиби – ахборот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди.

Г. Алимова тайинловга қадар Халқ банкининг Банк бренди ва ахборот хизмати раҳбари – Бошқарув Раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган.

Мутахассислиги бўйича халқаро журналист, жамоатчилик билан алоқалар эксперти. Журналистика соҳасида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Ўз соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, мамлакатимизнинг етакчи ОАВда муҳаррирлик, давлат ташкилотларида ахборот хизмати раҳбари лавозимларида ишлаш баробарида, журналистлар малакасини оширишда медиатренер сифатида ҳам фаолият юритган. ОТМ журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши талабаларига 10 йилдан буён таҳсил бериб келмоқда.

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍6🔥1
Марказий банк фирибгарлардан огоҳлантирмоқда

Фирибгарлар Telegram орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллар ёрдамида қалбаки гувоҳнома ва ҳужжатлардан фойдаланмоқда.

Аҳоли эса ёлғон хабарларга алданиб пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.

Шахсга доир ва банк карталари маълумотлари, бир марталик тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга берманг. Ҳаттоки Марказий банкка ҳам.

Регулятор томонидан сохта профиллардан хабар келса, мулоқатга киришмаслик, юборилган ҳаволаларни босмаслик, зарарли APK иловаларини ўрнатмаслик тавсия қилинмоқда.

Фуқароларимиз ёлғон хабарларга алданиб, фирибгарларга ўзининг шахсга доир ва банк карта маълумотлари ҳамда бир марталик тасдиқлаш кодларини (OTP) бериши, шунингдек, телефон қурилмасига зарарли иловаларни ўрнатиши натижасида банк карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда.

Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган сохта профиллардан хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, юборилган шубҳали ҳаволаларни босмаслик, зарарли (APK) иловаларни телефонга ўрнатмаслик ҳамда ушбу фойдаланувчини “блоклаб қўйиш” тавсия этилади.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади,

дейилади хабарда.

⚠️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5