EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.7K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Караҳантепе археологик майдонида ҳимоя томи қурилиши бошланди

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳридаги машҳур неолит даври мероси ва дунёдаги энг қадимий археологик ёдгорликлардан бири бўлган Караҳантепенинг устки қисми том билан ёпилади.


👉 https://effect.uz/6267

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди

Аввалроқ Ўзбекистонда Temu платформасидан фойдаланиш 2025 йил 20 мартдан бошлаб чекланиши хабар берилган эди.

Temu маркетплейси юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Temu маркетплейси Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

Бироқ, ўтган даврлар учун маркетплейс билан муҳокама қилинадиган масалалар мавжуд. Ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу жараён якунига етказилиб, унинг фаолияти юзасидан якуний хулоса эълон қилинади,

дейилади қўмита хабарида

Қўмита ахборотида қўшимча тафсилотлар келтирилмаган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан, электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган.

Маркетплейслар соҳаси регулятори – Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига кўра, ўтган йили ўзбекистонликлар Temu'дан жами 10 млн доллардан ортиқ нархдаги товарларни харид қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Гаров мулки сотилмаса банклар 25 фоиз арзон нархда ўзида қолдириши мумкин

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида кредиторларнинг гаровдаги мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш ва гаровдаги мол-мулк ҳисобидан кредит қарздорликни ундириш жараёнларини соддалаштиришга оид қонун маъқулланди.

Ҳужжатга кўра, гаровга қўйилган мол-мулк эгаси жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганда ундан мол-мулки олиб қўйилса, давлат мусодара қилган мол-мулкдан банклар ўз талабларини қондира олади.

Гаровдаги мулкни бозор қийматида савдога чиқариш белгиланди. Агар қарз қолдиғи гаров қийматининг 15 фоиздан кам бўлса, мулкка ундирув қаратилмайди.

Қонунда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда унинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи суд қарори билан белгиланади.

Гаровдаги мол-мулк сотилмаса, банк ёки бошқа кредитор уни аукцион савдолари ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич нархидан 25 фоиз паст баҳода ўзида қолдириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍2
"UZUM MARKET" онлайн тўлов бозорида монополист деб эътироф этилди

Рақобат қўмитаси "UZUM MARKET"ни онлайн тўлов бозорида монополист деб тан олди. Бу унинг бозорда катта таъсирга эга эканлигини ва рақобатчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда иш юрита олишини англатади.

Монополист мақомига эга компаниялар Рақобат қўмитаси назорати остида бўлади. Уларга нархларни сунъий ошириш ёки рақобатни чеклашга йўл қўйилмайди.

Бу қарор онлайн тўлов бозорида адолатли рақобатни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёрдамингизга муҳтож бўлган қизалоқ

6 ойдан буён оққон (қон раки) касаллиги билан курашиб келаётган 13 ёшли Чароснинг ота-онасига ёрдам бериш мақсадида Effect.uz жамоаси Республика болалар гемотология марказига борди.

Дастлаб Самарқандда, кейинчалик эса Тошкентга даволаниш учун қизини олиб келган дадаси деҳқончилик билан шуғулланади, онаси эса уй бекаси, шу боис бу касалликни енгиб ўтишда зарур бўлган дори-дармонларнинг қимматлиги ҳамда донор топиш қийинлиги учун яқин танишларидан қарз олишга мажбур бўлишган.

Бундан ташқари, кичкина қизини ҳам айрим сабабларга кўра, операция қилдирганлиги сабабли моддий томонлама стрессга тушиб қолишган. "Ҳозирча Тошкентда даволатяпмиз, пулимиз бўлганда Ҳиндистонга олиб борар эдик", дейди Чароснинг дадаси. Бизни кузатаётган барча обуначилар, шу қизалоққа қўлдан келганча ёрдам қилишингизни сўраб қоламиз
.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь ойида жами 678,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 158,5 минг нафарга ёки 30,5 % га ошган.

Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган чет эл фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

қариндошларни йўқлаш – 461 277 нафар

хизмат юзасидан – 88 336 нафар

сайёҳлик – 75 392 нафар

тижорат – 41 196 нафар

даволаниш – 8 966 нафар

ўқиш – 3 508 нафарни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎1
"Ҳар қандай муваффақиятли йирик бизнесга эришиш, энг аввало, кичик ғоя ва ҳаракатдан бошланади" — президент

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашуви бошланди.

Юртимизда кичик ва ўрта бизнес иш ўрни, инвестиция, инновация, рақобат, қўшилган қиймат ва экспортни кўпайтиришга энг катта туртки бераётган йўналишга айланди.

Учрашувда таъкидланганидек, яратилган шароитлар ҳисобига кичик ва ўрта тадбиркорлар сони беш йилда 2 карра кўпайди. Уларда 10,5 миллион одам даромад топиб, рўзғор тебратмоқда.

Иқтисодиётнинг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бири шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келяпти.

Бир ҳақиқатни яхши англаб олиш керак. Ҳар қандай муваффақиятли йирик бизнесга эришиш, энг аввало, кичик ғоя ва ҳаракатдан бошланади.

Ўзгаришларга тез мослашадиган, янгилик ва рақобатдан қўрқмайдиган, муҳими, одамларни ишли қилиб, даромадини кўпайтиришда энг фаол соҳа ҳам бу – кичик бизнес.

Шу боис, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бундан кейин ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади
”,

- деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойликлар роботга велосипед ҳайдашни ўргатди

Хитой олимлари Лингхи Х2 роботидан уй ишларида ёрдамчи, дўконларда сотувчи ва масофадан бошқариладиган аватар сифатида фойдаланишни режалаштиришмоқда. У одамлар қила оладиган яна бир қанча касб эгаларининг ишларини бажара олади.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Мактаб директорларининг ойлиги оширилади

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6268

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍3
2025 йилда кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади

Президент соҳа учун янги ташаббусларни илгари сурди.

Жумладан, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича хорижий экспертлар билан катта дастур ишлаб чиқилди. Бунга 2025 йилда барча манбалар ҳисобидан 10 миллиард доллар ажратилади.

"Бу йил кичик ва ўрта бизнесга 120 триллион сўм ресурс берилади. Бунча катта маблағ илгари ҳеч қачон бўлмаган",

- деди давлатимиз раҳбари.

Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилади. Шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади.

Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади.

"Уй-рўзғор ва фарзанд тарбиясидан ортиб, тадбиркорлик билан одамларни ишли, даромадли қилаётган аёлларимизга ҳар қанча раҳмат айтсак, арзийди",

- деди президент.

Бу йилдан кичик бизнесга 300 миллион сўмгача кредит бериш бошланди. Эндиликда бир йилда йириклашиб, кичик ёки ўрта корхонага айланган тадбиркорларга шуни 150 миллион сўми гаровсиз берилади. Худди шундай, оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Мутасаддиларга олдинги кредитидан кечиккан қарзи бўлмаган тадбиркорларга янги имтиёзли кредит олиш имконини яратиш топширилди.
👍22👎1
Олий суд Азиз Воитов иши бўйича маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитовга оид жиноят иши апелляция инстанциясида кўрилаётганлиги ҳақида хабар тарқалди. Олий суд матбуот котиби буни рад этди.

Айни пайтда А.Воитов ва бошқаларга (жами 50 киши) оид жиноят ишини жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни давом этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тайёрланиб келмабсиз. Бу жавобингиз ўтмайди" — Танзила Норбоева саволларга аниқ жавоб бермаган ИИВ вакилини танқид қилди

Куни кеча Сенатнинг 5-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсманнинг 2024 йилдаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Мажлис давомида ИИВ вакилига қийноқлар масаласида аниқ савол берилди, бироқ вакил гапни олиб қочавергандан кейин Сенат Раиси Танзила Норбоева сенатор саволини янада аниқлаштирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12🔥3
Самарқандда ўқувчининг онаси ўқитувчини тарсакилади

Самарқанд вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчининг онаси ўқитувчининг юзига тарсаки туширди.


👉 https://effect.uz/6269

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи кескин ошиб кетди

Ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Осиёнинг энг қиммат тўртинчи футболчисига айланди.


👉 https://effect.uz/6270

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎3
Тадбиркорликни энди бошлаганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида янги тадбиркорлар “оёққа туриб олиши” учун, айниқса, улар фаолият бошлаган биринчи йилда қўллаб-қувватлаш жуда муҳимлиги таъкидланди.

Мисол тариқасида келтирилишича, охирги уч йилда 17,5 минг корхона ташкил этилганига бир йил тўлмасдан тугатилган. Бу ҳолат Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм ва Жиззах вилоятларида энг кўп кузатилган.

“Бундан буён, тадбиркорликка энди қадам қўйганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади. Яъни, илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади.

Бир сўз билан айтганда, янги иш бошлаган тадбиркорлар биринчи хато учун “жавобгарликдан суғурталанган” бўлади”, – деди президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27
Истанбул мэри Экрем Имомўғли турк полицияси томонидан ҳибсга олинди

Бўлажак президентлик сайловларида Эрдўғонга асосий рақиб бўлиши кутилган Имамўғлининг ҳибсга олинишига сабаб бўлган айбловлар:

- Жиноий ташкилотни бошқариш;

- Фойда олиш мақсадида жиноят ташкилоти тузиш;

- Одамларга таҳдид қилиш;

- Муниципалитет қарорлари орқали пул йиғиш;

- Турли ташкилотлар орқали бизнесменлардан пора олиш;

- Қурилиш майдонларига ноқонуний маблағ ўтказиш;

- Тендерларни сохталаштириш ва порахўрлик.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Европа иттифоқи февраль ойида рекорд даражада газ харид қилди

Бу ҳақда газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми ҳисоботига таяниб, «РИА Новости» хабар берди
.

👉 https://effect.uz/6271

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Бўстон туманида фаолият юритувчи адвокатлик бюросининг адвокат стажёри ҳамда 1984 й.т. шахс ўзаро келишган ҳолда, ўзганинг номида бўлган 34 сотих нотурар ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 34 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмаси адвокати қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Бектемир туман прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 4 нафар фуқарони жавобгарликка тортмаслик ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абу Саҳий бозорида ёнғин содир бўлди

Бугун, 19 март куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Зангиота тумани, «Нурафшон» МФЙ, Ўзбекистон овози кўчасида жойлашган очиқ майдонда қурилиш чиқиндилари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да ҳодиса жаойига етиб бориб, ёнғин соат 10:17 да ўраб олинган ва соат 10:28 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
«Озодлик радиоси» USAGM'ни судга берди

«Озодлик радиоси» 18 март куни эълон қилган баёнотга кўра, «Озод Европа/Озодлик радиоси» Америка Қўшма Штатларининг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ва USAGM расмийлари Кери Лейк ва Виктор Моралес (Доналд Трамп маъмурияти аъзолари) устидан «Озодлик радиоси»га берилган федерал грантни тўхтатишга уринишларига тўсқинлик қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан чиқди.

Унда айтилишича, «Озодлик радиоси»нинг Конгресс томонидан ажратилган маблағлари рад этилиши федерал қонунларни, жумладан, Конгрессга федерал харажатлар бўйича эксклюзив ваколат берган АҚШ Конституциясини бузади. Иш Қўшма Штатлар Колумбия округи судида кўриб чиқилади.

«Ҳозир Америка душманларининг тарғиботи ва цензурасига ён бериш вақти эмас. Қонун биз томонда ва бутун дунё бўйлаб деспотлар бизнинг ҳалокатимизни нишонлашига ҳали эрта, деб ҳисоблаймиз»,

деди «Озод Европа/Озодлик радиоси» президенти ва бош директори Стивен Капус.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎2