EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди

Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") ва 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан айбланиб, унга нисбатан "Қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А. Шукуров Қозоғистон Республикасида қўлга олинди. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
АҚШда торнадо қурбонлари сони кўпаймоқда

Жорий йилнинг 14 март куни АҚШнинг Ўрта, Ғарбий ва Жанубий ҳудудларида содир бўлган кучли торнадолар оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта охирида мамлакатда 75 га яқин торнадо қайд этилган. Энг кўп Алабама, Арканзас, Оклахома, Техас, Миссури ва Миссисипи штатлари жабр кўрган. Хусусан, Миссури штатида 12 киши ҳалок бўлган. Техас ва Канзас штатларида эса кучли шамоллар чанг бўронларини келтириб чиқарди. Оқибатда йўл-транспорт ҳодисалари юз бериб, ўнлаб одам ҳалок бўлди.

АҚШнинг 100 миллиондан ортиқ аҳолиси яшайдиган ҳудудини қамраб олган бу экстремал об-ҳаво шароити Оклахома штатида 150 га яқин ҳалокатли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Ҳалок бўлганлар Арканзас, Алабама ва Миссисипи штатларида ҳам қайд этилган.

Техас, Луизиана, Алабама, Арканзас, Теннесси, Миссисипи, Жоржия, Кентукки ва Шимолий Каролина штатлари сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш олган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрамини нишонлаш вақтида 200 дан ортиқ кўчалар беркитилади

Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, 200 дан ортиқ объектларда Наврўз байрами нишонланади.

Бунда хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари сафарбар этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни юзига тарсаки уриш оркали миядаги 300-400 ҳужайра ўлиши хакида билармидингиз?

Бугунги кунда фарзанд тарбиясида куч ишлатиш, айниқса юзига тарсаки тушириш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Аммо мутахассислар бунга қатъий қарши.

Психологларнинг таъкидлашича, боланинг юзига тарсаки тушириш унинг руҳиятига жиддий зарар етказади. Бу нафақат бола қалбида қўрқув ва ишончсизликни шакллантиради, балки унинг келажакдаги хулқ-атворига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Шундай экан, ҳурматли ота-оналар: фарзандларингизга арзимаган шўхликлари учун тарсаки тушириб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига уларнинг бошини силаб, яхши насиҳат қилинг.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Бугундан пойтахтда иситиш мавсуми якунланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расман маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6261

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахт бўйлаб 200 мингдан ортиқ автомобилга мўлжалланган пулли автотураргоҳлар ташкил этилиши режа қилинган

Уларда бир соатлик паркинг нархи тариф зонасига қараб 5 минг сўмдан 12 минг сўмгача бўлади, шу билан бирга, максимал тариф 30 минг сўмгача етиши мумкин.

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу суммани «янги монополия товони» деб атади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкил этилаётган йўлбўйи автотураргоҳлар учун максимал тарифни соатига 30 минг сўм деб белгилади. Бу ҳақда «Тошкент инвест» вакили маълум қилди.

Сизнингча, ушбу чиқарилган қарорлар қанчалик тўғри? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг. Бу хабарни автомобилда юрадиган танишингизга юбориб қўйинг.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14😢3
Алимент тўлашдан қочиб юрган ота тўйхонада ушланди

Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бир фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаган ота укасининг никоҳ тўйида ушланди.

Қайд этилишича, суднинг 2020 йил июль ойидаги буйруғи билан қарздор ота А.Қ. алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, у йиллар давомида йиғилиб қолган қарийб 36 миллион сўм маблағни тўлашдан бўйин товлаган. Бу қилмиши учун унга ўтган йил август ойида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бу жазодан ҳам тегишли хулоса чиқармаган қарздор ота алимент пулини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келгани учун МИБ Сурхондарё вилоят бошқармаси жиноят иши қўзғатиб, суриштирув ва тергов ҳаракатларини бошлаган.

Билдирилишича, боласига алимент тўламаслик мақсадида МИБдан яширингани учун унга қидирув эълон қилиниб, ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган. Натижада қарздор ота укасининг никоҳ тўйида қўлга олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида уч кун дам олади

Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан расмий дам олиш кунлари белгиланди. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет уч кун – 21, 22 ва 23 март кунлари дам олишлари мумкин.

Олти кунлик иш тартибида ишлайдиганлар учун фақат 21 ва 23 март дам олиш кунлари, 22 март (шанба) эса иш куни бўлиб қолади.

Ушбу тартиб 2025 йил учун тасдиқланган иш вақти тақвимига мувофиқ белгиланган.


Муаллиф: Камола Қурбонова


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎2
Мобиль алоқадан қанча аҳоли фойдаланади?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мобиль алоқа билан таъминланган абонентлар сони 30,1 млн бирликни ташкил этган.

Аҳолининг мобиль алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 81 бирликни ташкил этди.

Йиллар кесимида ҳар 100 доимий аҳолига тўғри келадиган абонентлар сони (1 январь ҳолатига):

— 2021 йил – 71,3 бирлик;

— 2022 йил – 72,8 бирлик;

— 2023 йил – 75,6 бирлик;

— 2024 йил – 79,2 бирлик;

— 2025 йил – 81,0 бирликни ташкил этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2
Қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади

Бу борадаги қонун сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

👉 https://effect.uz/6263

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Гондурасда кичик самолёт ҳалокатга учради

Самолёт Роатан ороли соҳилида денгизга қулаб тушганлиги ҳақида Анадолу нашри ёзган
.

👉 https://effect.uz/6265

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Ер юзида энг қадимги метеорит кратерининг излари топилди

Унинг ёши 3,47 миллиард йил бўлиб, олимлар томонидан аниқланган.

👉 https://effect.uz/6262

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли қарорига кўра Нуъмон Усмонович Муҳаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Нуъмон Муҳаммадиев 1982 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2024 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Адлия вазирлиги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси катта маслаҳатчи лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада етакчи ва бош маслаҳатчи бўлган. 2009–2013 йилларда Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттирган.

2016–2023 йилларда Адлия вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган. Шу жумладан, Адлия вазирлиги Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Ўзбекистон президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари бўлган.

Тайинловга қадар (2023 йилдан) Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Нью-Йорк сайёҳлик марказида бир кишига ўт қўйиб юборилди

Бу ҳақда Fox News нашри хабар берди
.

👉 https://effect.uz/6264

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Хоразм вилоятидаги 3 та туманга янги ҳокимлар тайинланди

⁃ Давлатов Мурадбек Сапарбаевич Шовот тумани ҳокими;

⁃ Давлатов Улуғбек Жуманиёзович Хонқа тумани ҳокими;

⁃ Абдуллаев Мақсудбек Ҳожиевич Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
👍13👎3😢1
Собиқ вазир ва "қудратли офис" менежери аппеляция судида

Бу ҳақида инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6266

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11