EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди

Тошкентда соҳадан бехабар фуқаро билан автобус ҳайдовчиси ҳуқуқбузарлик содир этган
.

👉 https://effect.uz/uz/6258

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Юридик фанлар и доктори Отабек Нарзиев фаолларни қонунчиликни яхшироқ ўрганиб чиқишга чақирди

Эксперт Абдураҳмон Ташановнинг жавобини изоҳлаган

"Куни кеча, ижтимоий тармоқларда ҳуқуқбон Ташановнинг яна бир бор ўзига мос ва хос “шедевр” жавобини ўқиб қолдим, эмишки, биз профессор тушмагур шунчалик катта қовун туширибмизки, товон пули миқдорини Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти даъво қилаётган экан

Шу гапнинг ўзи билан ушбу инсон ўз ҳуқуқий билимлари нечоғлик саёз эканлигини яна бир бор исботлади. Аслида эса, қовунни каттасини ҳуқуқбон ўзи тушурганидан хабари йўқ, чунки суднинг қарорига кўра даъвогар Нурманова Хулкар Саидовна жавобгар эса “Ўзагросуғурта” АЖ ва Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими ҳисобланади"


Отабек Нарзиевнинг фикрича, Ташанов маълумотнома билан суднинг ҳал қилув қарорини фарқи ва ҳуқуқий аҳамиятини тушунмаган.


Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 249-моддаси талабига кўра, суд ишни мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилади, ҳал қилув қарори Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилинади.

Яъни, маълум бир фуқаролик иши суд томонидан кўриб чиққанидан сўнг қабул қилинадиган ҳужжат – бу суднинг ҳал қилув қарори ҳисобланади.

"Ташанов ўзининг постига илова қилган маълумотнома эса, мазкур фуқаролик ишида тарафлардан бири бўлган Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлими томонидан тақдим этилган ва мазкур фуқаролик иши йиғма жилдига тикиладиган ҳужжатлардан бири эканлигини, наҳотки ўзини инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ҳисоблаган шахс билмаса, ажабланарли ва ачинарли ҳолат

Ўтган галги постимизнинг мазмун-моҳиятини ҳам ижтимоий тармоқлар фаоли англамаганлигини кўриш мумкин, чунки унинг асосий мақсади кимдир ҳақ ёки ноҳақлигини кўрсатиш эмас, вазиятга тўғри ҳуқуқий баҳо бериш бўлиб, билмасангиз ижтимоий тармоқда “бақир-чақир” қилмасдан, биладиганларга мурожаат қилинг, деган ғояни етказиш эди".


Ташановга мурожаат қилиб айтар гапим, сиз биз каби илм билан шуғулланадиганларга эмас ўзингизга ўхшаганларга ачинганингиз яхшироқ. Сизга ўхшаган етарли ҳуқуқий билимга эга бўлмасдан, оммани бошини айлантирадиганларга ачиниш керак, аслида.

Экспертнинг қайд этишича, Қонунчилигимиз, ҳар бир фуқаронинг сўз эркинлигини кафолатлайди. Шу билан биргаликда бошқаларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳам қонунларимиз ҳимоясида. Қолаверса, туҳмат, ҳақорат, обрўсизлантиришга ҳаракат қилиш учун жавобгарлик чоралари ҳам белгиланган.

"Бу маълумотларни ёзишдан мақсадим ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларимизга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, бу тармоқларда ёзилган ҳар бир сўзнинг ҳуқуқий оқибати борлигини эслатиб қўйиш, холос.

Биз эса қуёш гулзорга ҳам, ботқоққа ҳам бирдек нур сочгани каби ўз ишимизда, аҳолимиз, ижтимоий тармоқ фаоллари, айниқса ёшларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишда давом этаверамиз."


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганч чиқиндига тўлмоқда

Effect.uz га навбатдаги мурожаат   Хоразм вилояти Урганч шаҳри Адулғози Баҳодирхон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан келиб тушган.

Мурожаатга кўра,Аҳоли яшаш жойларига яқин жойда чиқинди  ташлаш жойида чиқиндилар тўпланиб қолганлиги ва ундан чиқаётган ҳар хил ёқимсиз ҳидлардан ва чиқиндининг кўплигидан яшаш уйнинг олди ҳам чиқиндига тўлиб кетганлиги айтилади.

Бу бўйича аҳоли кўп маротаба маҳаллага ва тегишли жойларга мурожаат қилганлиги ва мурожаатдан  кейин чиқинди олиб кетилиши ва бу ҳолат яна қайтарилиш ҳолати кузатилаётганлигидан норози эканликларини билдиришди.

  Чиқиндилар шохобчалардан қанча муддатда олиб кетилиши керак аслида?


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
"Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг, Наврўз!"

Бугун, 17 март куни Бухорода "Хуш келдинг баҳор, хуш келдинг, Наврўз!" шиори остида “Сумалак сайли” тадбири бўлиб ўтди

Тадбирда сўз олганлар яшариш ва янгиланиш, меҳр-мурувват, тинчлик ва эзгулик рамзи саналган Наврўз аёми билан йиғилганларни самимий қутлаб, минг йиллик тарихга эга Наврўз умумхалқ байрми юртимизда мустақиллигимиз арафасида қайта тиклангани ва ушбу шодиёна кунлар шукуҳи, файзу таровати юртимизга қут-барака, файз олиб келишини алоҳида қайд этишди.

Умуминсоний, боқий қадриятларимизнинг бардавомлигини таъминлашда, бой маънавий меросимизнинг қадр топишида бу каби тадбирларнинг аҳамияти юқори эканлигини айтиб ўтишди.

Таъкидлаш ўринли, сумалак пишириш шунчаки йиғилиб бир таом пишириш эмас, балки ёшу қарини бир жойда жамлаш, меҳр-оқибат, инсонпарварлик, меҳр улашиш каби эзгу қадриятларимиз бардавомлигини таъминлаш, шунингдек, турли қўшиқларни айтиш, халқ ўйинларини ўйнаш орқали миллий ўзлигимиз, бой тарихий меросимиз ҳамда қадр топган қадриятларимизни кенг тарғиб этиш ҳам демакдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низомга кўра, Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2025 йил 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди

Таътил 27 март кунига (7 календар кун) қадар давом этади.

IV ўқув чорак дарслари 2025 йил 28 март кунидан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Ўзбекистон президенти АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди
 
Шавкат Мирзиёев 17 март куни Америка Қўшма Штатлари Конгресси аъзоси, Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича парламент кокуси иштирокчиси Кэрол Миллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича унда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Иқтисодий ва инвестициявий лойиҳаларни, шу жумладан тоғ-кон, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш мақсадида парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍29👎10
Ўзбекистонда шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин

Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарган қонун лойиҳасига кўра, шахсларни тасвирга ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ташқи белгилар йиғиндиси олиш фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.

Бунда қуйидагилар истисно:

хизмат вазифасини бажаришда давлат хизматчиларини суратга олиш;

тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга тушириш;

ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган тасвирлар;

хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган кузатув камераларида олинган тасвирлардан фойдаланишда рухсат талаб қилинмайди.

Шунингдек, МЖтКга шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш мақсадида ахборотни ноошкора олишга мўлжалланган воситалардан фойдаланганлик учун жарима қўллаш назарда тутилмоқда.



@effectuz
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғоналиклар ичимлик сувисиз қолдими?!

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида бир нечта маҳалла ҳудудига сув етказиб берувчи қувурда носозлик кузатилган. Жойга етиб борган мутахассислар қувурлар устига бетон қопламалар билан ўраб олинганини аниқлашган.

👉 https://effect.uz/6259

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


👉 https://effect.uz/6260

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Тошкентдаги тунги клуб олдида фуқароларни калтаклаган эркак Қозоғистонда ушланди

Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган Акмал Шукуров терговдан қочиб яширинганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси ("Безорилик") ва 104-моддаси ("Қасддан баданга оғир шикаст етказиш") билан айбланиб, унга нисбатан "Қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А. Шукуров Қозоғистон Республикасида қўлга олинди. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
АҚШда торнадо қурбонлари сони кўпаймоқда

Жорий йилнинг 14 март куни АҚШнинг Ўрта, Ғарбий ва Жанубий ҳудудларида содир бўлган кучли торнадолар оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта охирида мамлакатда 75 га яқин торнадо қайд этилган. Энг кўп Алабама, Арканзас, Оклахома, Техас, Миссури ва Миссисипи штатлари жабр кўрган. Хусусан, Миссури штатида 12 киши ҳалок бўлган. Техас ва Канзас штатларида эса кучли шамоллар чанг бўронларини келтириб чиқарди. Оқибатда йўл-транспорт ҳодисалари юз бериб, ўнлаб одам ҳалок бўлди.

АҚШнинг 100 миллиондан ортиқ аҳолиси яшайдиган ҳудудини қамраб олган бу экстремал об-ҳаво шароити Оклахома штатида 150 га яқин ҳалокатли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Ҳалок бўлганлар Арканзас, Алабама ва Миссисипи штатларида ҳам қайд этилган.

Техас, Луизиана, Алабама, Арканзас, Теннесси, Миссисипи, Жоржия, Кентукки ва Шимолий Каролина штатлари сув тошқинлари бўйича огоҳлантириш олган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наврўз байрамини нишонлаш вақтида 200 дан ортиқ кўчалар беркитилади

Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, 200 дан ортиқ объектларда Наврўз байрами нишонланади.

Бунда хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари сафарбар этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизни юзига тарсаки уриш оркали миядаги 300-400 ҳужайра ўлиши хакида билармидингиз?

Бугунги кунда фарзанд тарбиясида куч ишлатиш, айниқса юзига тарсаки тушириш ҳолатлари ҳамон учраб турибди. Аммо мутахассислар бунга қатъий қарши.

Психологларнинг таъкидлашича, боланинг юзига тарсаки тушириш унинг руҳиятига жиддий зарар етказади. Бу нафақат бола қалбида қўрқув ва ишончсизликни шакллантиради, балки унинг келажакдаги хулқ-атворига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Шундай экан, ҳурматли ота-оналар: фарзандларингизга арзимаган шўхликлари учун тарсаки тушириб ёки ёмон сўзлар билан сўкиш ўрнига уларнинг бошини силаб, яхши насиҳат қилинг.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Бугундан пойтахтда иситиш мавсуми якунланади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расман маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6261

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5