EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саакашвилининг жазоси яна узайтирилди

Гуржистоннинг ислоҳотчи президенти Михаил Саакашвили 2021 йилдан буён қамоқда. Ўтган ҳафтада унга бошқа бир иш бўйича яна 9 йил қамоқ жазоси берилди. Шундоғам 6 йилга қамалган собиқ президентнинг муддати яна уч йилга узайди.

Тбилиси суди Саакашвилини бюджет маблағларини талон-торож қилган деб топди. Саакашвили умумий ҳисобда 3 миллион доллардан кўпроқ пулни ўз эҳтиёжи учун ишлатишда айбланган. Сиёсатчи ўзига қўйилаётган айбларни тан олмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
Яхши баҳога ўқийдиган талабаларга қўшимча грант ажратилади

Давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириб, муайян ўқув йили бўйича GPA кўрсаткичи 4 ва ундан юқори бўлган, ижтимоий тоифадаги талабаларга 2025-2026-ўқув йили учун қўшимча давлат гранти тақдим этилади. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори жорий йилнинг 10 март куни қабул қилинди.

Маълум қилинишича, бунда талабгорлар ўз аризалари билан ҳар йили 20 июлга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.

Рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари ҳар йили 25 июлга қадар академик ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш бўйича комиссия томонидан GPA кўрсаткичи 4 ва ундан юқори эканлиги, ижтимоий фаолликни аниқлаш бўйича комиссия томонидан ҳақиқатда талабгорнинг белгиланган тоифадаги талаба эканлиги кўриб чиқилиб, баҳоланади.

Шунингдек, қўшимча давлат гранти тақдим этилган талабалар ҳар йили 5 сентябрга қадар олий таълим ташкилоти томонидан хабардор қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Олмазорда мактаб ўқувчиси ўгай отасидан ҳомиладор бўлиб қолгани айтилмоқда

Тошкентнинг Олмазор туманида 14 ёшли мактаб ўқувчиси ўгай отасидан ҳомиладор бўлиб қолди. Ҳолат 2024-йил декабр ойида аниқланган бўлиб, Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, тергов жараёни Тошкент шаҳар прокуратураси назоратида олиб борилмоқда. Ўгай отага нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎3😢3
Президент Администрациясининг Cadillac автомобили сотувга қўйилди

Давлат ташкилотлари раҳбарларининг хорижда ишлаб чиқарилган хизмат автомобиллари e-auksion орқали сотувга чиқарила бошлади. Порталда шу бўйича тегишли эълонлар жойлаштирилди.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси балансидаги Toyota Land Cruiser автомобили қарийб 471 млн сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган.

E-auksion орқали савдога чиқарилган машиналар орасида Президент Администрацияси транспорт қисми балансида бўлган Cadillac ҳам бор. Ушбу автомобилнинг бошланғич нархи 246 млн сўм.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев амалдорлар хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиши зарурлигини айтган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Қайси соҳада масъулияти чекланган жамиятлар кўпроқ фаолият юритмоқда?

М
иллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, республикамизда 2025 йил 1 март ҳолатига жами 285 459 та масъулияти чекланган жамиятлар фаолият юритмоқда.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

савдо соҳасида – 105 732 та

саноат соҳасида – 40 490 та

қурилиш соҳасида – 24 710 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 24 636 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 15 929 та

ташиш ва сақлаш соҳасида – 14 658 та

ахборот ва алоқа соҳасида – 8 666 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 6 967 та

бошқа соҳаларда – 43 671 та

Te
legram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Македониядаги тунги клубда содир бўлган ёнғин оқибатида 51 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

Шимолий Македония ички ишлар вазири Панче Тошковскининг маълум қилишича, ёнғин 16 мартга ўтар кечаси мамлакат шимолий-шарқидаги Кочани шаҳрида концерт пайтида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, одамлардан бири пиротехника воситаларидан фойдаланганидан кейин клуб томида ёнғин бошланган.

Полиция бир кишини ҳибсга олди, аммо унинг ҳодисага алоқадорлиги ҳозирча номаълум.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Сирдарё вилояти ИИБ раҳбари Андижон вилояти ИИБга бошлиқ бўлди

Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Санжар Джабаров Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Санжар Джабаров 2022 йил октябридан буён Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига 2021 йил март ойидан буён полковник Аюбхон Раҳматуллаев раҳбарлик қилаётганди. У 2025 йил 11 март куни ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

15 март куни Хоразм вилояти ИИБга ҳам янги бошлиқ тайинланганди. Ушбу лавозимни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ички ишлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган Абдумажид Шермуҳамедов эгаллади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10🔥1
Тошкент вилоятида фуқаронинг уйидан қарийб 20 минг дона психофаол дори топилди

Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.П. фуқаро Б.Р.га таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган 18 турдаги 7 129 дона дори воситаларини 5 050 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

А.П.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ерда турли номдаги 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, жами 27 103 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ҳусийлар 2023 йилдан буён АҚШ кемаларига 319 марта ҳужум уюштирган

Пентагон вакилининг қайд этишича, ушбу ҳужумларнинг 174 таси минтақада фаолият юритаётган АҚШ ҳарбий кемаларига қарши, 145 таси эса муҳим денгиз бўғози бўлган Боб ал-Мандеб бўғози ва унинг атрофидаги тижорат кемаларига қарши амалга оширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
“Америка овози” ва “Озодлик” радиоси Трампнинг фармони туфайли фаолиятини тўхтатди

Бугун, 16 март кунидан бошлаб “Америка овози” ва “Озодлик радиоси” ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда “Озодлик радио”сининг Х ижтимоий тармоғида хабар берилди. Қайд этилишича, “Америка овози” вакиллари 1,3 мингдан ортиқ журналист, продюсер ва радио ходимлари таътилга чиқарилгани ҳақида электрон хат олган.

“Афсонавий “Америка овози” 83 йил ичида биринчи марта овозини ўчирганидан чуқур қайғудаман. У бутун дунё бўйлаб эркинлик ва демократия учун курашда муҳим роль ўйнаган”, деб ёзган унинг директори Майкл Абрамовитс.

АҚШ Глобал медиа агентлиги (USAGM) нафақат “Америка овози”ни, балки “Озодлик радиоси” ва “Озод Осиё радиоси”ни молиялаштиришни тўхтатган.

“Америка овози” радиоси 1942 йилда Германия тарғиботига қарши курашиш учун ташкил этилган. “Озодлик” радиоси 1950 йилдан бери ишлайди, у Шарқий Европанинг коммунистик мамлакатларида, 1953 йилдан эса СССРда ҳам эфирга узатила бошланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎11
Янгийўлда ҳайдовчисининг соғлиғи ёмонлашган «Gentra» бетон таянчга бориб урилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида «Gentra» бетон симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 14 март куни соат тахминан 09:00 ларда Янгийўл тумани А.Темур кўчаси 21-уй қаршисида юз берган. Ҳайдовчи Ф.Ж. «Gentra» русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида ўз ўзидан соғлиғи ёмонлашган, оқибатда руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.

Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган расмлардан кўринадики, тўқнашув зарбидан шикастланган бетон симёғоч машина устига қулаган. Маълум бўлишича, авариявий ҳолатдан сўнг Обод ҳамда Қирариқ МФЙ ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилган.

«Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмаган», дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули давом этмоқда

Шу йилнинг 3 мартидан бошлаб ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабул қилинмоқда.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали юбориш лозим. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда пластиклардаги пул маблағлари ва шахсий маълумотларни қўлга киритиш билан шуғилланувчи “Call markaz” фаолиятига чек қўйилди

Тадбир давомида 20 га яқин шахслар қўлга олиниб, улардан 15 мингдан ортиқ инсонларни шахсий маълумотлари, кўплаб пластик карталар, гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27
Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида уч кун дам олади

Ўзбекистонда Наврўз байрами муносабати билан расмий дам олиш кунлари белгиланди. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет уч кун – 21, 22 ва 23 март кунлари дам олишлари мумкин. Олти кунлик иш тартибида ишлайдиганлар учун фақат 21 ва 23 март дам олиш кунлари, 22 март (шанба) эса иш куни бўлиб қолади.

Ушбу тартиб 2025 йил учун тасдиқланган иш вақти тақвимига мувофиқ белгиланган. Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, агар байрам дам олиш кунига тўғри келса, у кейинги иш кунига ўтказилади.

Ўзбекистонда Наврўз 21 март куни нишонланади ва расмий дам олиш куни ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Европа Қўшма Штатлардан Озодлик ҳайкалини қайтаришни талаб қилди

"Биз буни сизларга бердик, лекин сиз буни менсимайсиз", деди "Place Publicue" партияси раҳбари Рафаэл Глуксманн АҚШ ва Трампни Россияга яқинлашаётганликда танқид қилиб.

Франция 1886 йилда Инқилобий уруш даврида ҳайкални дўстлик ва иттифоқ белгиси сифатида Қўшма Штатларга берган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎3
Яшаш ва овқатланиш соҳасида тадбиркорлик субъектлари сони

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 март ҳолатига яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида
27 166 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Улар ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Тошкент шаҳрида – 5 975 та

Самарқанд вилоятида – 3 117 та

Тошкент вилоятида – 2 902 та

Фарғона вилоятида – 1 950 та

Бухоро вилоятида – 1 942 та

Сурхондарё вилоятида – 1 585 та

Қашқадарё вилоятида – 1 574 та

Хоразм вилоятида – 1 550 та

Наманган вилоятида – 1 233 та

Андижон вилоятида – 1 231 та

Қорақалпоғистон Респ. – 1 214 та

Навоий вилоятида – 1 158 та

Жиззах вилоятида – 1 119 та

Сирдарё вилоятида – 616 та

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Етакчи ишбилармон аёллардан иборат Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади

Қарорга мувофиқ, қуйидаги имкониятларга эга “Тадбиркор аёллар” платформаси 2025 йил 1 июлгача ишга туширилади:

аёл тадбиркорларга хомашё сотиб олишга кўмаклашиш;
ўзаро кооперацияни кенгайтириш ва маҳсулотларни сотиш учун бозор топиш;
зарур мутахассисларни излаш ва ишга қабул қилиш;
лойиҳалар доирасида юзага келаётган муаммоларини аниқлаш ва уларга ечим топиш.

2025 йил 1 майдан қуйидагиларни назарда тутувчи “Ҳамкор тадбиркор” дастури йўлга қўйилади:

ўз бизнесини ташкил этмоқчи бўлган хотин-қизларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш;
кооперация асосида хотин-қизларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
маҳаллий ва халқаро электрон платформаларда хотин-қизларга ўз маҳсулотларини жойлаштириш ва сотишга кўмаклашиш.

2025 йил 1 августгача Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишида молиявий хизматлар кўрсатиш стратегияси тасдиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎3👍1
Навоийга янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажанов Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Муллажанов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Шахсларни ўз розилигисиз фото ва видеога олиш тақиқланиши мумкин

Адлия вазирлиги жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарган қонун лойиҳасига кўра, шахсларни тасвирга ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган ташқи белгилар йиғиндиси олиш фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилиши белгиланган.

Бунда қуйидагилар истисно:

хизмат вазифасини бажаришда давлат хизматчиларини суратга олиш;

тўй ёки бошқа оммавий тадбирларда умумий жараённи тасвирга тушириш;

ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган манбадан олинган тасвирлар;

хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган кузатув камераларида олинган тасвирлардан фойдаланишда рухсат талаб қилинмайди.

Шунингдек, МЖтКга шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш мақсадида ахборотни ноошкора олишга мўлжалланган воситалардан фойдаланганлик учун жарима қўллаш назарда тутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўрол Тансиқбоев: ижод сайланмасига назар” – Ўрол Тансиқбоевнинг асарлари Олмаотада намойиш этилади

2025 йил 19 мартдан 1 июнгача Алмати шаҳридаги Абилхон Қастеев номидаги Давлат санъат музейида Ўрол Тансиқбоевнинг сўнгги 40 йил давомидаги илк кенг кўламли кўргазмаси бўлиб ўтади. Экспозицияда Ўзбекистон ва Қозоғистон музейлари сара тўпламларига мансуб, моҳир уста ижод йўлининг барча босқичларини қамраб олган 78 та асар тақдим этилади. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.

"Кўргазма нафақат буюк рассом хотирасига юксак ҳурмат ифодаси, балки икки қардош мамлакатлар бадиий меросини бирлаштирувчи муҳим маданий воқеага айланади", — деди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди

Тошкентда соҳадан бехабар фуқаро билан автобус ҳайдовчиси ҳуқуқбузарлик содир этган
.

👉 https://effect.uz/uz/6258

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3