Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан (№149, 10.03.2025) Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.
Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.
Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.
Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.
Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25-августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Эндиликда ички ишлар вазирининг шахсан ўзи ҳар ойда бир марта фуқароларни қабул қилади
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида эндиликда ҳар ҳафта ва ойнинг якшанба кунлари ички ишлар вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари ва жойларда оммавий сайёр қабуллари ўтказилади.
Бунда:
🔹 ички ишлар вазири ҳар ойнинг охирги якшанба куни;
🔹ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳафтанинг ҳар якшанба куни фуқароларни қабул қилади.
Сайёр қабулларнинг вақти ва жойи тўғрисида эса ИИВнинг расмий интернет саҳифаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБлари томонидан маълум қилинади.

👍12
Томорқасига экин экмаганлар молиявий жиҳатдан жазоланади
Бир муддат аввал томорқасида экин экмаган ва қаровсиз қолдирганларга нисбатан ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланиши айтилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, ҳоким ёрдамчилари аҳоли хонадонларидаги томорқада экин экилиши бўйича хатлов ўтказишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, хатлов давомида, томорқа ерларида экин экмаган ва қаровсиз қолдирганларга кредит ажратилмайди, тегишли моддий ёрдамлар тайинланмайди ва ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади. Хатловда, томорқангиз бўйича қандай маълумот киритилганлигини маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисидан аниқлаб олишингиз мумкин.

👎14👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mercedes-Benz га қизиқувчилар, шу ердамисиз? Сизга янгилик!
Mercedes-Benz ўзининг янгиланган CLA 2026 моделини тақдим этди. У бир зарядда 800 км масофани босиб ўтади ва 0-100 км/соат тезликка бор-йўғи 4,8 сонияда эришади. Автомобиль гибрид ва электр версияларда ишлаб чиқарилади.
Сотувлар күзда бошланиши кутилмоқда, нархи 55 000 доллардан бошланади. Дизайни сизга ёқдими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг! Бизни кузатишда давом этинг, обуна бўлишни унутманг.

👍5
Шаҳарда ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатгача оширилиши мумкин
Янги қонун лойиҳасига кўра, шаҳардаги транспорт воситалари учун рухсат этилган тезлик чегараси оширилиши мумкин. Шунингдек, тезлик ўлчов ускуналарининг хатолиги ҳисобга олиниб, маъмурий жарималар қўллашда қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланиши таклиф қилинмоқда.
Ҳозирги амалиётда эса бу чегирма 5 км/соатни ташкил қилади. Масалан, 60 км/соат белгиланган ҳудудда радар 69 км/соат тезликни қайд этса, ҳайдовчига 64 км/соат тезлик учун жарима қўлланади. Лойиҳа тасдиқланса, ҳайдовчилар шаҳарда 70 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

👍16👎4
Молиявий мустақил олийгоҳлар ҳар йили 1 млрд сўмгача грант ажратади
Эндиликда молиявий мустақилликка эга олий таълим муассасалари ўз бюджетидан грантлар ажратиши мумкин. Грантлар белгиланган тоифадаги талабаларга ГПА кўрсаткичига қараб тақдим этилади. ГПА 3,3 ва ундан юқори бўлган талабаларга контракт суммасининг 20 фоизидан 80 фоизигача бўлган қисми қоплаб берилади.
Талабгорлар ҳар йили 20 июлга қадар ариза топшириши мумкин. Натижалар эса 5 сентябрь куни эълон қилинади. Грант ажратиш мезонлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.

👍6
АҚШнинг Техас штатида кучли шамол ва чанг тўфонлари йўл ҳаракатини издан чиқарди
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, I-27 автомагистралида камида элликта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берган.
Довул сабабли кўриш имконияти пасайган, лекин жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.
Шунингдек, шамол бир нечта ҳудудда электр таъминоти узилишига сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, I-27 автомагистралида камида элликта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берган.
Довул сабабли кўриш имконияти пасайган, лекин жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.
Шунингдек, шамол бир нечта ҳудудда электр таъминоти узилишига сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Хоразм ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири этиб тайинланди. Тошкент шаҳар ИИББга эса Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Равшан Султонхўжаев тайинланди.

👍3
Андижон халқаро аэропорти реконструкциясининг 1-босқичи якунланди
Унинг доирасида узунлиги 3300 метр, эни 60 метр бўлган 4E тоифали учиш-қўниш йўлаги, битта юриш йўлаги ва 3 та самолёт тўхташ жойига эга перрон қурилди. Энди бу аэропорт Боэинг 787, 747 ва Аирбус А330 каби кенг фузеляжли самолётларни ҳам қабул қила олади.
Айни пайтда реконструкциянинг иккинчи босқичи давом этяпти. Унда қўшимча юриш йўлаги, яна 7 та самолёт тўхташ жойи, замонавий ёритиш ва метеорологик ускуналар ўрнатилиши режалаштирилган. Бу бир вақтнинг ўзида 10 та самолётга хизмат кўрсатиш ва турли об-ҳаво шароитида ишлаш имкониятини бериши айтилмоқда.

👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доғистонда минтақадаги энг катта ўрмонлардан бири ёнмоқда.
Ёнғин майдони 4 гектарни ташкил этади. Ёнғинни ўчиришга 64 киши жалб қилинган, улардан 40 нафари маҳаллий аҳоли.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин ўчоғига махсус техникани етказишнинг имкони йўқлиги сабабли ўчириш ишлари мураккаблашмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ёнғин майдони 4 гектарни ташкил этади. Ёнғинни ўчиришга 64 киши жалб қилинган, улардан 40 нафари маҳаллий аҳоли.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин ўчоғига махсус техникани етказишнинг имкони йўқлиги сабабли ўчириш ишлари мураккаблашмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
“Озодлик” радиосига молиялаштириш тугатилди
Телерадиокомпания фаолиятини назорат қилувчи АҚШнинг Глобал Медиа агентлиги амалда тугатилаётгани хабар қилинмоқда. Озодлик радиоси 1950 йилда Совуқ уруш даврида сўз эркинлиги чекланган мамлакатларга эшиттириш учун яратилган.
Ҳозирда у ерда 1000 га яқин ходим меҳнат қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Телерадиокомпания фаолиятини назорат қилувчи АҚШнинг Глобал Медиа агентлиги амалда тугатилаётгани хабар қилинмоқда. Озодлик радиоси 1950 йилда Совуқ уруш даврида сўз эркинлиги чекланган мамлакатларга эшиттириш учун яратилган.
Ҳозирда у ерда 1000 га яқин ходим меҳнат қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎7
❗️Ёшлар орасида миокард инфаркти кўпайиб бормоқда
Сўнгги йилларда миокард инфаркти ёшлар орасида ҳам кенг тарқала бошлади. Илгари бу хасталик 50-60 ёшлиларда кўп учраган бўлса, ҳозир 30-40 ёшлилар, ҳатто 20 ёшли ёшлар ҳам ушбу хатарга дуч келмоқда.
Сабаблар:
➖ Нотўғри овқатланиш – фаст-фуд, ёғли, қовурилган таомлар ва шакарли ичимликлар;
➖ Камҳаракатлилик – спорт билан шуғулланмаслик, компьютер ва смартфондан узоқ фойдаланиш;
➖ Стресс – доимий зўриқиш ва асабийлик;
➖ Тамаки ва алкоголь истеъмоли – қон томирларни торайтириб, юракка қон етиб боришини қийинлаштиради;
Олдини олиш чоралари:
➖ Жисмоний фаолликни ошириш;
➖ Тўғри овқатланиш;
➖ Стрессдан қочиш;
➖ Зарарли одатлардан воз кечиш.
Мутахассислар ёшларни ўз саломатлигига эътиборли бўлишга чақиради!

Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова Евроиттифоқ санкциялари рўйхатидан чиқди
Венгрия уч нафар россияликни санкциялар остидан чиқаришга эришди. Улар орасида тадбиркор Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилова ҳам бор.
Bloomberg хабарига кўра, Венгрия Европа Иттифоқининг икки мингдан ортиқ россияликка нисбатан санкцияларни олти ойга узайтириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашга розилик эвазига санкциялар рўйхатидан саккиз нафар россияликни, жумладан, тадбиркорлар Михаил Фридман ва Алишер Усмоновни чиқаришни талаб қилган. Бу жараёнда Венгрия уч нафар россияликни санкциялар таъсиридан чиқаришга муваффақ бўлган.
Алишер Усмоновнинг синглиси, унинг хориждаги активларининг бир қисмига эгалик қилади. Бу ҳолат 2022 йилда Европа Иттифоқи томонидан унга нисбатан санкциялар жорий этилишига сабаб бўлган.
Шунингдек, у 2015 йилда Кипр фуқаролигини олган, аммо кейинчалик уни фуқароликдан маҳрум қилинган.

👍7👎2
“Қобул Дўсовни қамоққа олишмоқчи. У туҳмат ва ҳақоратга оид учинчи жиноят ишида айбланмоқда!" – адвокат Комилова
дея ёзади адвокат Комилова ўз Телеграм саҳифасида.
Шунингдек, Комилованинг айтишича, жиноят иши материаллари 2024 йилнинг 28 ноябридан кейин (ўша куни унинг озодлиги чекланган) тармоқдаги чиқишларини ўз ичига олади. Мазкур жиноят ишида жабрланувчи сифатида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам бор.
деб ёзади Комилова.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти Ҳавас туманида жойлашган тергов ҳибсхонасида сақланаётган Қобил Дўсовни қамоққа олиш учун борган. Гап шундаки, Қобил Дўсов туҳмат ва ҳақоратга оид учинчи жиноят ишида айбланмоқда.
Процессуал нормативларга кўра, жиноят иши доирасида суд гумондорнинг эҳтиёт чорасини белгилаши керак. Афтидан, тергов органи Қобилни қамоққа олиш ва тергов изоляторига жойлаштириш учун илтимоснома киритган,
дея ёзади адвокат Комилова ўз Телеграм саҳифасида.
Шунингдек, Комилованинг айтишича, жиноят иши материаллари 2024 йилнинг 28 ноябридан кейин (ўша куни унинг озодлиги чекланган) тармоқдаги чиқишларини ўз ичига олади. Мазкур жиноят ишида жабрланувчи сифатида мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам бор.
Хуллас, Қобил Дўсов манзил колониядан ҳақиқий қамоққа кетиш арафасида. Ўйлайманки, 2025 йил январь ойидан ўз фаолиятини бошлаган тергов судьяларимиз “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини ўрнига бошқа эҳтиёт чораси қўллайди деб умид қиламиз. Чунки, ўзи қамоқда сақланаётган шахсни яна қамоққа олиш мантиқсизлик ҳисобланади. Қонунчиликда “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасидан бошқа эҳтиёт чоралари ҳам бор,
деб ёзади Комилова.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎9🔥1😢1
АҚШда торнадо оқибатида камида 31 киши ҳалок бўлди
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Миссури штатида табиий офат оқибатида камида 12 киши вафот этган. 316 мингдан ортиқ аҳоли электр энергиясидан маҳрум бўлиб қолган.
Арканзас штатида эса торнадо туфайли уч киши ҳалок бўлган ва камида 29 киши тан жароҳати олган. Ушбу штатда момақалдироқ ва торнадо сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Техас штатининг Амарилло шаҳри атрофида юз берган довул натижасида яна уч киши ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Канзасда 8 киши, Миссисипида 4 киши, Оклахомада 1 киши
Миллий об-ҳаво хизматининг об-ҳавони башорат қилиш марказига кўра, ҳозир энг катта хавф жанубий штатларга таҳдид солмоқда. Торнадо яқин соатларда ғарбий Флорида ва Жоржияга етиб бориши кутилмоқда. Синоптикларнинг айтишича, торнадонинг фаоллиги пасаймоқда, бироқ айрим штатлар учун хавф сақланиб қолмоқда.

👍8
“Америкa овози” ходимлари ишдан четлатилди
The New York Times нашри журналисти Дэвид Энрихнинг хабар беришича, “Америкa овози” радиокомпанияси ходимлари ҳақ тўланадиган таътилга юборилган. У X ижтимоий тармоғида ушбу қарор ҳақидаги расмий хат нусхасини эълон қилди.
Журналистнинг таъкидлашича, радиостанция амалда фаолиятини тўхтатмоқда. Баъзи ходимлар таътилга чиқиш ҳақида эфирга чиқишдан бир неча дақиқа олдин хабардор қилинган. Ҳозирда радиостанциянинг Яқин Шарқ ва Осиёдаги айрим бўлинмаларида шунчаки мусиқа янграмоқда.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп еттита федерал агентлик ходимларини минимал даражагача қисқартириш ҳақида топшириқ берган эди. Уларнинг қаторида АҚШнинг Глобал медиа агентлиги (USAGM) ҳам бор. Мазкур агентлик “Америкa овози” ва “Озодлик радиоси” каби оммавий ахборот воситаларини молиялаштиради.
“Озодлик радиоси” фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

👍9👎1
Раҳбарларнинг хорижий автомобиллари e-auksion орқали сотувга чиқарила бошлади
“Агроинспекция” балансидаги Toyota Land Cruiser автомобили қарийб 471 млн сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилган.
Ташкилот масъуллари чиндан ҳам мазкур автомобил сотилаётганини тасдиқлаб, истаган одам уни сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

👍2👎1