Президент қарори амалда— Навоийда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акциясига старт берилди
Бугун Навоий вилояти "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана тумани "Малик" МФЙ ҳудудида бутун вилоят бўйлаб кенгайтирилган сайёр видеоселектор кўринишидаги кўргазмали дарахт экиш акциясига старт берилди.
Қайд этиш жоизки, мазкур акцияга Навоий вилоятининг ҳар бир ҳудуди алоҳида тайёргарлик кўрди.
Кармана туманидаги жами 130 гектарга яқин майдонда,
3 мингга яқин аҳоли томонидан 100 минг туп манзарали дарахтлар экилиши кўзда тутилган. Тадбир учун 8 та ер ости қудуқлари қазилган.
Бугуннинг ўзида бутун вилоят бўйлаб 9 млнга яқин манзарали ва мевали дарахтлар, жумладан
3 млнта чўл ўсимлиги бўлмиш саксовул, 2 млн туп мевали, 4 млн туп манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилади. Бунга
15 минг нафарга яқин навоийликлар бел боғлашган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 430-сонли қарорига асосан ҳудуддаги йирик саноат корхоналари ўз Яшил белбоғларини ташкил этмоқда. Ҳужжатга кўра ҳудудда 430 минг туп кўчат экилади. Йирик саноат корхоналари томонидан вилоятнинг 5 та ҳудуди - Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Кармана, Конимех ва Учқудуқ туманлари кўкаламзорлаштирилиши режалаштирилган. Хусусан, "Қизилқумцемент" АЖ 8 км масофали яшил камарни экишни аллақачон бошлаб юборган.
Кўчат экиш ишлари доирасида 1 мартдан 30 мартгача долзарб 30 кунлик эълон қилинган. Бугунги кунгача 2,5 млндан ортиқ кўчатлар ерга қадаб бўлинди. Сувтежамкор технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилган.
Шунингдек, ҳар бир экилган кўчат Экология бошқармасининг махсус платформасида қайд этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍68
“Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади
Президент қарорига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.
2025 йил 1 июндан:
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар қурилишда техник шартлар олиниши талаб қилинадиган бино-иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида биноларнинг ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни мажбурий ўрнатиш талаби киритилади;
кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади;
марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист тасодифан микрофонни Трампнинг юзига теккизиб юборди
Президент аввалига уни бир назарда кузатиб, жим турди. Кейин эса кулиб: "У ҳозиргина бу кечанинг катта хабар қаҳрамонига айланди" — деди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент аввалига уни бир назарда кузатиб, жим турди. Кейин эса кулиб: "У ҳозиргина бу кечанинг катта хабар қаҳрамонига айланди" — деди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
USAID махфий тарзда Қўштепа каналини молиялаштирган
Қайд этилишича, ёрдамнинг тўхтатилиши Афғонистондаги Қўштепа сув иншооти қурилишининг тўхтаб қолишига олиб келади. Маълумотларга кўра, лойиҳа Афғонистоннинг аввалги ҳукумати даврида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигидан яширин молиявий ёрдам олган ва ёрдам "Толибон" даврида ҳам давом этган. Лойиҳа қиймати 700 миллион долларни ташкил этади ва каналнинг 80 фоизи қуриб битказилган.
Қурилиш Марказий Осиё учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган Амударёдан сув оқимининг бурилиши Туркманистон ва Ўзбекистонда сув инқирозига олиб келади. USAIDнинг ушбу лойиҳани молиялаштириши Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш ва Кобул устидан таъсир ўтказиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин эди.

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида ўтин ташилди
Жорий йилнинг 13-март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланди.
Поликлиникада ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди. Унда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, поликлиника бош шифокори F.M.гa ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

👎6👍3🔥1
Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи “жамият саратонига” йўқ деди
Мудофаа вазирлиги қўшинларида президентимизнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши йиғилишидаги топшириғига биноан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини кўрсатмоқда.
Гап шундаки, мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиш вақтида фуқаро Т. М. га ўғли С.Н.нинг “ўт қопида” тош борлиги сабабли вақтинча хизматга яроқсиз деб топилганлиги бўйича тушунтиришлар берилганига қарамасдан, фуқаро Т.М. фарзандини қандай йўл билан бўлса ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилган.
Самарқанд вилояти Иштихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.М. фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш ва муддатли ҳарбий хизматга жўнатиб бериш эвазига туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Т.Ҳ ва чақирув бўлими бошлиғи хизматчи Э.У.га 2 500 000 сўм пул маблағини беришга ҳаракат қилаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи эса, вазифасини виждонан бажаргани учун пул мукофоти билан тақдирланди. Қуролли Кучларимиз сафларида ҳар қандай жиноятчиликка тик қарай оладиган ҳалол ва виждонли ҳарбий хизматчиларнинг борлиги барчамизни қувонтиради.

👍15👎4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева қизининг таваллуд кунида унинг пианино чалаётган видеосини ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида эълон қилиб, табриклади.
дея ёзади Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жоним қизим мени. Сен чаляпсан-у, куй менинг қалбимда таралаётгандек гўё.❤️
Туғилган кунинг муборак бўлсин, фариштам. Аллоҳ сени паноҳида асрасин,
дея ёзади Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍111👎24😢1
Ўзлаштириш кўрсаткичига қараб талабаларга грантларни қайта тақсимлаш тартиби тасдиқланди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан (№149, 10.03.2025) Олий таълим ташкилотларида талабаларга грантларни тақдим этиш ва қайта тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим грантига талабгорлардан жорий ўқув йилида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича ГПА кўрсаткичи 3,5 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Ўзлаштириши ушбу кўрсаткичдан паст бўлган талабаларнинг таълим грантини табақалаштирилган тарзда қайта тақсимлашда иштирок этишига рухсат этилмайди ва таълим гранти ўрни вакант қолади.
Таълим грантига талабгорлар учун олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш ва эришган ютуқларини асословчи ҳужжатларни юклаш имконияти яратилади.
Таълим грантига талабгорларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари мутаносиб тарзда 80 баллик мезонда баҳоланади, бунда ГПА кўрсаткичини “16” сонига кўпайтириш орқали аниқланади.
Таълим грантига талабгорларнинг ижтимоий фаоллик кўрсаткичи 20 баллик мезонда баҳоланади, бунда баҳолаш мезонига асосан ҳисобланган натижани “5” сонига бўлиш орқали аниқланади.
Белгиланган таълим гранти ўринлари доирасида танлов чегарасида бир хил натижа кўрсатган талабгорларнинг академик ўзлаштириш кўрсаткичига устуворлик берилади. Агар ўзлаштириш кўрсаткичида ҳам бир хил натижа аниқланган ҳолатда мазкур талабгорлар учун ўзлаштирилган семестрларда ўтилган мутахассислик фанларидан тест синовлари ўтказилади.
Олий таълим ташкилоти кенгашининг қарорига асосан таълим грантини олувчи талабалар рўйхати ҳар йили 25-августга қадар олий таълим ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилинади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Эндиликда ички ишлар вазирининг шахсан ўзи ҳар ойда бир марта фуқароларни қабул қилади
Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳафта давомида кундалик меҳнат фаолияти билан банд бўлган аҳолига қулайлик яратиш мақсадида эндиликда ҳар ҳафта ва ойнинг якшанба кунлари ички ишлар вазири, унинг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг шахсий қабуллари ва жойларда оммавий сайёр қабуллари ўтказилади.
Бунда:
🔹 ички ишлар вазири ҳар ойнинг охирги якшанба куни;
🔹ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳафтанинг ҳар якшанба куни фуқароларни қабул қилади.
Сайёр қабулларнинг вақти ва жойи тўғрисида эса ИИВнинг расмий интернет саҳифаси, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБлари томонидан маълум қилинади.

👍12
Томорқасига экин экмаганлар молиявий жиҳатдан жазоланади
Бир муддат аввал томорқасида экин экмаган ва қаровсиз қолдирганларга нисбатан ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланиши айтилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан, ҳоким ёрдамчилари аҳоли хонадонларидаги томорқада экин экилиши бўйича хатлов ўтказишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, хатлов давомида, томорқа ерларида экин экмаган ва қаровсиз қолдирганларга кредит ажратилмайди, тегишли моддий ёрдамлар тайинланмайди ва ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади. Хатловда, томорқангиз бўйича қандай маълумот киритилганлигини маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисидан аниқлаб олишингиз мумкин.

👎14👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mercedes-Benz га қизиқувчилар, шу ердамисиз? Сизга янгилик!
Mercedes-Benz ўзининг янгиланган CLA 2026 моделини тақдим этди. У бир зарядда 800 км масофани босиб ўтади ва 0-100 км/соат тезликка бор-йўғи 4,8 сонияда эришади. Автомобиль гибрид ва электр версияларда ишлаб чиқарилади.
Сотувлар күзда бошланиши кутилмоқда, нархи 55 000 доллардан бошланади. Дизайни сизга ёқдими? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг! Бизни кузатишда давом этинг, обуна бўлишни унутманг.

👍5
Шаҳарда ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатгача оширилиши мумкин
Янги қонун лойиҳасига кўра, шаҳардаги транспорт воситалари учун рухсат этилган тезлик чегараси оширилиши мумкин. Шунингдек, тезлик ўлчов ускуналарининг хатолиги ҳисобга олиниб, маъмурий жарималар қўллашда қайд этилган тезликдан 10 км/соат чегириб ташланиши таклиф қилинмоқда.
Ҳозирги амалиётда эса бу чегирма 5 км/соатни ташкил қилади. Масалан, 60 км/соат белгиланган ҳудудда радар 69 км/соат тезликни қайд этса, ҳайдовчига 64 км/соат тезлик учун жарима қўлланади. Лойиҳа тасдиқланса, ҳайдовчилар шаҳарда 70 км/соат тезликда ҳаракатланиши мумкин бўлади.

👍16👎4
Молиявий мустақил олийгоҳлар ҳар йили 1 млрд сўмгача грант ажратади
Эндиликда молиявий мустақилликка эга олий таълим муассасалари ўз бюджетидан грантлар ажратиши мумкин. Грантлар белгиланган тоифадаги талабаларга ГПА кўрсаткичига қараб тақдим этилади. ГПА 3,3 ва ундан юқори бўлган талабаларга контракт суммасининг 20 фоизидан 80 фоизигача бўлган қисми қоплаб берилади.
Талабгорлар ҳар йили 20 июлга қадар ариза топшириши мумкин. Натижалар эса 5 сентябрь куни эълон қилинади. Грант ажратиш мезонлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тасдиқланади.

АҚШнинг Техас штатида кучли шамол ва чанг тўфонлари йўл ҳаракатини издан чиқарди
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, I-27 автомагистралида камида элликта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берган.
Довул сабабли кўриш имконияти пасайган, лекин жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.
Шунингдек, шамол бир нечта ҳудудда электр таъминоти узилишига сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, I-27 автомагистралида камида элликта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берган.
Довул сабабли кўриш имконияти пасайган, лекин жиддий жароҳатлар қайд этилмаган.
Шунингдек, шамол бир нечта ҳудудда электр таъминоти узилишига сабаб бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Хоразм ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Абдумажид Мавлонович Шермуҳаммедов Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Полковник Абдумажид Шермуҳаммедов тайинловга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 март куни 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келган Азиз Тошпўлатов Ички ишлар вазири этиб тайинланди. Тошкент шаҳар ИИББга эса Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Равшан Султонхўжаев тайинланди.

👍3