This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Ўзбекистонда 15-16 март кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 25 даражагача илиқ бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Республиканинг тоғли ҳудудлари баъзи жойларида 15 март куни ёмғир ёғиши мумкин, 16 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍7
Шавкат Мирзиёев Напалеон таъсис этган орден билан тақдирланди
Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
👉 https://effect.uz/6256
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
👉 https://effect.uz/6256
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍80👎6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалладаги ижтимоий муаммолар ечимига жамоатчилик вакиллари жалб этилади
Жорий йилнинг 14 – март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси устувор вазифа этиб белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Эндиликда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулияти оширилиб, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари кенг жалб этилади.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍8😢1
Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризаларни қабул қилиш бошланди
Жорий йилда тадбиркорлик субъектларидан лицензия учун аризалар 7 мартдан 7 апрелгача қабул қилинади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумот берди.
Лицензия олиш учун бир нечта талаблар белгиланган. Жумладан, “Зиёрат” жамғармасига камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пул маблағини захира қилиб қўйиши талаб қилинади.
Аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раиси 1 миллион доллар катта миқдордаги маблағ эмаслигини таъкидлаб, унинг сарфи юзасидан изоҳ берган эди.
Юборилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тўлов қилиш талаб қилинади. Лицензия берилгани учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг.

👍6👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси
Айни дамда Тошкент Тўқимачилик ва Енгил Саноат институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва иннаватсялар вазирлиги томонидан Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш жараёнида қатнашяпмиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Айни дамда Тошкент Тўқимачилик ва Енгил Саноат институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва иннаватсялар вазирлиги томонидан Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш жараёнида қатнашяпмиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Президент қарори амалда— Навоийда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акциясига старт берилди
Бугун Навоий вилояти "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана тумани "Малик" МФЙ ҳудудида бутун вилоят бўйлаб кенгайтирилган сайёр видеоселектор кўринишидаги кўргазмали дарахт экиш акциясига старт берилди.
Қайд этиш жоизки, мазкур акцияга Навоий вилоятининг ҳар бир ҳудуди алоҳида тайёргарлик кўрди.
Кармана туманидаги жами 130 гектарга яқин майдонда,
3 мингга яқин аҳоли томонидан 100 минг туп манзарали дарахтлар экилиши кўзда тутилган. Тадбир учун 8 та ер ости қудуқлари қазилган.
Бугуннинг ўзида бутун вилоят бўйлаб 9 млнга яқин манзарали ва мевали дарахтлар, жумладан
3 млнта чўл ўсимлиги бўлмиш саксовул, 2 млн туп мевали, 4 млн туп манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилади. Бунга
15 минг нафарга яқин навоийликлар бел боғлашган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 430-сонли қарорига асосан ҳудуддаги йирик саноат корхоналари ўз Яшил белбоғларини ташкил этмоқда. Ҳужжатга кўра ҳудудда 430 минг туп кўчат экилади. Йирик саноат корхоналари томонидан вилоятнинг 5 та ҳудуди - Навоий, Зарафшон шаҳарлари, Кармана, Конимех ва Учқудуқ туманлари кўкаламзорлаштирилиши режалаштирилган. Хусусан, "Қизилқумцемент" АЖ 8 км масофали яшил камарни экишни аллақачон бошлаб юборган.
Кўчат экиш ишлари доирасида 1 мартдан 30 мартгача долзарб 30 кунлик эълон қилинган. Бугунги кунгача 2,5 млндан ортиқ кўчатлар ерга қадаб бўлинди. Сувтежамкор технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилган.
Шунингдек, ҳар бир экилган кўчат Экология бошқармасининг махсус платформасида қайд этилади.

👍68
“Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади
Президент қарорига мувофиқ, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида “Иссиқликтаъминоти” АЖ ташкил этилади ҳамда вазирликка иссиқлик таъминоти соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни юкланади.
2025 йил 1 июндан:
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар қурилишда техник шартлар олиниши талаб қилинадиган бино-иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилишни лойиҳалаштиришда ушбу объектларнинг лойиҳа ҳужжатларида биноларнинг ўз эҳтиёжлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари ва муқобил иссиқлик тизимлари ҳамда энергия тежовчи ускуналарни мажбурий ўрнатиш талаби киритилади;
кўп квартирали уй-жойлар ва биноларнинг ички иссиқлик ва иссиқ сув тарқатувчи тизимларининг қурилиши, иншоотлар ва тармоқларда ҳисоблагичларнинг тўлиқ ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади;
марказлашган иссиқлик таъминоти мавжуд ҳудудларда янги қурилаётган кўп квартирали уй-жойлар, маъмурий бинолар, ижтимоий соҳа муассасалари, саноат ва тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларининг иссиқлик тармоқларига уланиши мажбурий ҳисобланади.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналист тасодифан микрофонни Трампнинг юзига теккизиб юборди
Президент аввалига уни бир назарда кузатиб, жим турди. Кейин эса кулиб: "У ҳозиргина бу кечанинг катта хабар қаҳрамонига айланди" — деди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент аввалига уни бир назарда кузатиб, жим турди. Кейин эса кулиб: "У ҳозиргина бу кечанинг катта хабар қаҳрамонига айланди" — деди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
USAID махфий тарзда Қўштепа каналини молиялаштирган
Қайд этилишича, ёрдамнинг тўхтатилиши Афғонистондаги Қўштепа сув иншооти қурилишининг тўхтаб қолишига олиб келади. Маълумотларга кўра, лойиҳа Афғонистоннинг аввалги ҳукумати даврида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигидан яширин молиявий ёрдам олган ва ёрдам "Толибон" даврида ҳам давом этган. Лойиҳа қиймати 700 миллион долларни ташкил этади ва каналнинг 80 фоизи қуриб битказилган.
Қурилиш Марказий Осиё учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган Амударёдан сув оқимининг бурилиши Туркманистон ва Ўзбекистонда сув инқирозига олиб келади. USAIDнинг ушбу лойиҳани молиялаштириши Марказий Осиёдаги вазиятни беқарорлаштириш ва Кобул устидан таъсир ўтказиш учун мўлжалланган бўлиши мумкин эди.

👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида ўтин ташилди
Жорий йилнинг 13-март куни Қўқон шаҳар 10-сонли оилавий поликлиникага тегишли тиббий ёрдам автомашинасида ҳайдовчи Ғ.А. ўз бошимчалик билан дарахт кўчатларини юклаган ҳолатда ҳаракатлангани аниқланди.
Поликлиникада ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу ҳолат бўйича Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмаси масъуллари иштирокида танқидий йиғилиш ўтказилди. Унда ҳайдовчи Ғ.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Шунингдек, поликлиника бош шифокори F.M.гa ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашгани, автомашиналардан унумли ва самарали фойдаланиш чораларини кўриш бўйича ҳайдовчилар ўртасида етарли даражада йўриқнома ўтказиб, тушунтириш ишларини олиб бормагани учун ҳайфсан интизомий жазоси берилди.

👎6👍3🔥1
Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи “жамият саратонига” йўқ деди
Мудофаа вазирлиги қўшинларида президентимизнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши йиғилишидаги топшириғига биноан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари ўз самарасини кўрсатмоқда.
Гап шундаки, мудофаа ишлари бўлимида тиббий кўрикдан ўтиш вақтида фуқаро Т. М. га ўғли С.Н.нинг “ўт қопида” тош борлиги сабабли вақтинча хизматга яроқсиз деб топилганлиги бўйича тушунтиришлар берилганига қарамасдан, фуқаро Т.М. фарзандини қандай йўл билан бўлса ҳам тиббий кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилган.
Самарқанд вилояти Иштихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро Т.М. фарзандини тиббий кўрикдан ўтказиш ва муддатли ҳарбий хизматга жўнатиб бериш эвазига туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор Т.Ҳ ва чақирув бўлими бошлиғи хизматчи Э.У.га 2 500 000 сўм пул маблағини беришга ҳаракат қилаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи эса, вазифасини виждонан бажаргани учун пул мукофоти билан тақдирланди. Қуролли Кучларимиз сафларида ҳар қандай жиноятчиликка тик қарай оладиган ҳалол ва виждонли ҳарбий хизматчиларнинг борлиги барчамизни қувонтиради.

👍15👎4😢1