EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳарран гумбазли уйлари ҳақида эшитганмисиз?

Тахминан 260 йил олдин қурилган Ҳарран гумбазли уйлари ажойиб ички ва ташқи дизайни билан ўзига хос архитектурага эга бўлиб, Шанлиурфанинг энг муҳим маданий меросларидан бири сифатида ажралиб туради. Уйларнинг ҳовлисидаги тегирмон тошлари биноларнинг чуқур тарихини бошқа нуқтаи назардан ёритади.


👉 https://effect.uz/6254

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди талабалар касал бўлганида нима қилиши керак?

my.gov.uz давлат хизматлари порталининг соғлиқни сақлаш бўлимида 25 та электрон тиббий хизмати мавжуд.

Тўғридан-тўғри уйда турган ҳолда шифокор қабулига ёзилишингиз, керакли маълумотларни олишингиз ёки касаллик варақангизни юклаб олишингиз мумкин.

Электрон давлат хизматларидан фойдаланинг ва поликлиникаларда соатлаб навбат кутманг!


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда муаммолар ўз ечимини топмоқда

Сирдарё вилоятида аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуий ва сифатли кўриб чиқилиши ҳамда ижобий ҳал этилиши борасида қатор зарурий чоралар кўриб чиқилмоқда.

Ҳокимлик томонидан ишга туширилган платформага фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ўтган 20 кун мобайнида 697 нафар фуқаролар мурожаатларига ечим топилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қиммат

Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.


👉 https://effect.uz/6255

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
АҚШнинг Денвер халқаро аэропортида American Airlines самолёти ёниб кетди

Аэропорт вакилининг телеканалга маълум қилишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланган. Самолёт қаноти орқали йўловчилар эвакуация қилинган. Аэропорт вакилига кўра, ҳеч ким жабрланмаган.

Айни вақтда ABC News телеканали АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA)га таяниб, Boeing 737-800 самолёти Колорадо штатидаги Колорадо-Спрингс шаҳридан Даллас (Техас штати)га йўл олган ва «экипаж двигател тебраниши ҳақида хабар бергани» сабабли Денверга йўналтирилганини хабар қилди.

Самолёт қўниш учун ҳаракатланаётганда двигател ёниб кетган. Барча йўловчилар эвакуация пайтида бир нечта енгил жароҳатлар олиб, самолётни тарк этишга муваффақ бўлишди.

Қайд этилишича, бортда 172 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.

«Биз экипажимизга, қутқарув гуруҳимизга ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларига бортдаги ва ердаги барчанинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор ва қатъий ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз»,

дейилади авиакомпания баёнотида.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда 15-16 март кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 25 даражагача илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Республиканинг тоғли ҳудудлари баъзи жойларида 15 март куни ёмғир ёғиши мумкин, 16 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Шавкат Мирзиёев Напалеон таъсис этган орден билан тақдирланди

Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.


👉 https://effect.uz/6256

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍80👎6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалладаги ижтимоий муаммолар ечимига жамоатчилик вакиллари жалб этилади

Жорий йилнинг 14 – март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуманда жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси устувор вазифа этиб белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтилди.

Эндиликда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулияти оширилиб, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари кенг жалб этилади.

Муаллиф: Гулбиби Эшматова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ko‘hna va ko‘hna Buxoroda Navro‘z tarovati

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Умра лицензиясини олиш учун тадбиркорлик субъектларидан аризаларни қабул қилиш бошланди

Жорий йилда тадбиркорлик субъектларидан лицензия учун аризалар 7 мартдан 7 апрелгача қабул қилинади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълумот берди.

Лицензия олиш учун бир нечта талаблар белгиланган. Жумладан, “Зиёрат” жамғармасига камида 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пул маблағини захира қилиб қўйиши талаб қилинади.

Аввалроқ Дин ишлари бўйича қўмита раиси 1 миллион доллар катта миқдордаги маблағ эмаслигини таъкидлаб, унинг сарфи юзасидан изоҳ берган эди.

Юборилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида тўлов қилиш талаб қилинади. Лицензия берилгани учун давлат божи базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшил макон умуммиллий лойиҳаси

Айни дамда Тошкент Тўқимачилик ва Енгил Саноат институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва иннаватсялар вазирлиги томонидан Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш жараёнида қатнашяпмиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Президент қарори амалда— Навоийда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш акциясига старт берилди

Бугун Навоий вилояти "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Кармана тумани "Малик" МФЙ ҳудудида бутун вилоят бўйлаб кенгайтирилган сайёр видеоселектор кўринишидаги кўргазмали дарахт экиш акциясига старт берилди.

Қайд этиш жоизки, мазкур акцияга Навоий вилоятининг ҳар бир ҳудуди алоҳида тайёргарлик кўрди.

Кармана туманидаги жами 130 гектарга яқин майдонда,
3 мингга яқин аҳоли томонидан 100 минг туп манзарали дарахтлар экилиши кўзда тутилган. Тадбир учун 8 та ер ости қудуқлари қазилган.

Бугуннинг ўзида бутун вилоят бўйлаб 9 млнга яқин манзарали ва мевали дарахтлар, жумладан
3 млнта чўл ўсимлиги бўлмиш саксовул, 2 млн туп мевали, 4 млн туп манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилади. Бунга
15 минг нафарга яқин навоийликлар бел боғлашган.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 430-сонли қарорига асосан ҳудуддаги йирик саноат корхоналари ўз Яшил белбоғларини ташкил этмоқда. Ҳужжатга кўра ҳудудда 430 минг туп кўчат экилади. Йирик саноат корхоналари томонидан вилоятнинг 5 та ҳудуди - Навоий, Зарафшон шаҳарлари,  Кармана, Конимех ва Учқудуқ туманлари кўкаламзорлаштирилиши режалаштирилган. Хусусан, "Қизилқумцемент" АЖ 8 км масофали яшил камарни экишни аллақачон бошлаб юборган.

Кўчат экиш ишлари доирасида 1 мартдан 30 мартгача долзарб 30 кунлик эълон қилинган. Бугунги кунгача 2,5 млндан ортиқ кўчатлар ерга қадаб бўлинди. Сувтежамкор технологиялардан фойдаланиш йўлга қўйилган.

Шунингдек, ҳар бир экилган кўчат Экология бошқармасининг махсус  платформасида қайд этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍68