Ўзбекистон президенти Франциянинг энг олий мукофоти – Фахрий легион ордени соҳиби бўлди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Францияга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макрон билан Парижда ўтказган музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Иккала давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, Франциянинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 миллиард евродан ошгани, қўшма корхоналар сони эса 4 баробарга кўпайгани қайд этилди.
Музокаралар натижасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация қабул қилинди, мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги ҳақида ҳукуматлараро битим имзоланди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида 6,5 млрд евро қийматидаги инвестиция ва инновация ҳамкорлик дастури тасдиқланди. Франция тараққиёт агентлиги билан 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик келишуви ҳам имзоланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон-Франция университети ташкил этиш тўғрисидаги битим, реадмиссия келишуви, мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик ҳамда Тошкент ва Париж ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги баённома ҳам имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг энг олий мукофоти Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Юксак мукофотни Шавкат Мирзиёевга Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.
Фахрий легион ордени (Ordre national de la Légion d’honneur) – Франциянинг энг олий давлат мукофоти бўлиб, у 1802 йил 19 майда Наполеон Бонапарт томонидан таъсис этилган.
Фахрий легион ордени соҳиблари орасида қуйидагилар бор:
Шарль де Голль – генерал ва Франция президенти
Уинстон Черчилль – Буюк Британия бош вазири
Луи Пастер – олим, микробиология асосчиси
Жан-Поль Бельмондо – француз актёри
Александр Дюма (ота) – ёзувчи, «Уч мушкетёр» асари муаллифи
Юрий Гагарин – биринчи космонавт
Нельсон Мандела – Жанубий Африка Республикаси президенти
Франклин Рузвельт – АҚШ президенти
Елизавета II – Буюк Британия қироличаси
Ли Куан Ю – Сингапур бош вазири
Эндиликда Ўзбекистон президенти ҳам ушбу рўйхатдан жой олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍75👎6🔥1
Ўзбекистон ТИВ АҚШда истиқомат қилаётган фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) АҚШда яшаётган ёки вақтинча бўлиб турган фуқароларни қуйидагилардан огоҳлантиради:
Эски намунадаги паспортлар: Муддати ўтган ёки ўтмаган эски намунадаги паспорт эгалари Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ёки консулликлари орқали ватанга қайтиш учун "Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси"ни расмийлаштиришлари лозим.
Янги намунадаги биометрик паспортлар: Муддати ўтган ёки ўтмаган янги намунадаги биометрик паспорт эгалари ушбу ҳужжат билан Ўзбекистонга қайтишлари мумкин.
Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси: АҚШда бўлиб турган ва паспорти йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган фуқаролар "Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси"ни Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари орқали расмийлаштиришлари зарур.

👍6
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тузилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Вазирлар Маҳкамасининг “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидаги низомлар тасдиқланди:
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида;
Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида.
Жамғарманинг асосий мақсади "Камбағал оилалар реестри"га киритилган оила аъзоларини бандлик ва тадбиркорлик ривожлантириш имкониятларига жалб этишга кўмаклашишдир. Бу мақсадда ушбу шахсларга ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш назарда тутилган.
2025 йил 1 октябрдан Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида берилмайдиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.
Низомга кўра, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситалари, уруғликлар ва ёқилғилар харид қилиш учун субсидиялар "Жамғарма-ташкилот-талабгор" ўртасида тузилган томонлама шартномалар асосида ажратилади.
Бунда аҳолига қуйидагилар учун субсидия ажратилади:
Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
Суғориш воситалари хариди учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
Уруғлик ва ёқилғилар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача.
Талабгор субсидия олиш учун ўзининг доимий яшаш назоратидан ҳоким ёрдамчиси ёки ЯИДХ (ягона идора) марказига ҳамда "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб таомлар, тарих ва замонавийлик – Ўзбекистонда ҳаммасини топишингиз мумкин
Кўплаб чет элликлар Ўзбекистон ҳақида бошқача ўйлашади. Лекин бу ерга келиб, фикрлари ўзгаради. Видеодаги ютубер ҳам ўз влогида Ўзбекистонга келиб тарих ва замонавийлик, барчасини бу ердан топиш мумкинлигини таъкидлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Кўплаб чет элликлар Ўзбекистон ҳақида бошқача ўйлашади. Лекин бу ерга келиб, фикрлари ўзгаради. Видеодаги ютубер ҳам ўз влогида Ўзбекистонга келиб тарих ва замонавийлик, барчасини бу ердан топиш мумкинлигини таъкидлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Биз ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга розимиз” — Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлди, деб хабар бермоқда «NBC News» нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, бугун, 13 март куни Россия раҳбари ҳамда Беларусь президенти Александр Лукашенко ўртасида қўшма матбуот анжумани ўтказилган. Унда Россия етакчиси «Россия-Украина ўртасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш» тўғрисидаги таклифни қўллаб қувватлаши ҳақида сўз очган.

«Биз жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича таклифларга розимиз, бироқ ҳар қандай сулҳ узоқ муддатли тинчлик ва можарога сабаб бўлган омилларнинг бартараф этилишига олиб келиши лозим»,— деган Путин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎3
Англияда 4 нафар имом болаларга жинсий зўравонлик қилиб қамалди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Британия оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, сўнгги йилларда 4 нафар имом жинсий зўравонликда айбланган ва кейинчалик қамоққа юборилган.
Хусусан:
Англиянинг Ҳорли шаҳрида яшовчи 32 ёшли имом Абдус Сукур 2015-2018 йиллар оралиғида Брайтонга саёҳат қилган. Ушбу вақт оралиғида Сукур имомлик билан шуғулланган ва унга қиз фарзандини ўқитишга берган оиланинг эътиборсизлигидан фойдаланиб, вояга етмаган қизалоққа жинсий тажовузларни амалга оширган. 2019-йилда жабрланувчи ижтимоий хизмат ходимларига зўравонлик ҳақида хабар берганидан сўнг бу ҳолат фош бўлган.
2023 йил 13 апрелда унга тўққиз ойлик қамоқ жазоси тайинланган, лекин бу жазо икки йил муддатга шартли равишда кечиктирилганди. Шунингдек, унга болалар билан ишлаш тақиқланган ва у жинсий жиноятчилар реестрига киритилган.
Кройдон шаҳридаги яна бир Қуръон ўқитувчиси Муҳаммад Асгар икки ўғил болага нисбатан зўрлашга уриниш ва тўрт марта жинсий тажовуз содир этганликда айбланиб, ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Брадфорд масжидининг имоми Муҳаммад Илёс Алибхай бола билан жинсий алоқада бўлишнинг учта ҳолатида айбдор деб топилиб, 2023-йил феврал ойида бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган
Бетли шаҳри имоми Юсуф Сача 12 та жиноят, жумладан, зўрлаш, жинсий тажовузлар ва болага нисбатан беҳаё хатти-ҳаракатлар содир этганликда айбланиб, 2023-йил феврал ойида 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Полиция ушбу шахслар жиноятларни содир этишда ўзининг диний мавқеи ва ота-оналарнинг ишончидан фойдаланганини алоҳида таъкидламоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франциянинг етакчи банклари билан учрашди
Президент Шавкат Мирзиёв Ўзбекистон билан Франция ишбилармонлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, ташриф давомида Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Президент Шавкат Мирзиёв Ўзбекистон билан Франция ишбилармонлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди. Шунингдек, ташриф давомида Франциянинг етакчи компания ва банклари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44👎4
Ҳарран гумбазли уйлари ҳақида эшитганмисиз?
Тахминан 260 йил олдин қурилган Ҳарран гумбазли уйлари ажойиб ички ва ташқи дизайни билан ўзига хос архитектурага эга бўлиб, Шанлиурфанинг энг муҳим маданий меросларидан бири сифатида ажралиб туради. Уйларнинг ҳовлисидаги тегирмон тошлари биноларнинг чуқур тарихини бошқа нуқтаи назардан ёритади.
👉 https://effect.uz/6254

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди талабалар касал бўлганида нима қилиши керак?
my.gov.uz давлат хизматлари порталининг соғлиқни сақлаш бўлимида 25 та электрон тиббий хизмати мавжуд.
Тўғридан-тўғри уйда турган ҳолда шифокор қабулига ёзилишингиз, керакли маълумотларни олишингиз ёки касаллик варақангизни юклаб олишингиз мумкин.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланинг ва поликлиникаларда соатлаб навбат кутманг!
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона сув таъминоти” АЖ Қўқон шаҳар бўлимининг муқаддам судланган 2 нафар инспектори ўз хизмат вазифаларидан фойдаланиб, Қўқон шаҳрида маҳаллий қурилиш фирмаси барпо этаётган янги кўп қаватли уйлардаги жами 555 та хонадонга ичимлик суви учун ҳисоблагич ўрнатиш, шахсий карточка очиш, сертификат қилиб бериш ва бошқа хизматлар эвазига 51 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда муаммолар ўз ечимини топмоқда
Сирдарё вилоятида аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуий ва сифатли кўриб чиқилиши ҳамда ижобий ҳал этилиши борасида қатор зарурий чоралар кўриб чиқилмоқда.
Ҳокимлик томонидан ишга туширилган платформага фуқаролардан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Ўтган 20 кун мобайнида 697 нафар фуқаролар мурожаатларига ечим топилди.

👍8
Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қиммат
Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.
👉 https://effect.uz/6255
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон мол гўшти нархи бўйича дунёда 127 та давлат орасида 91-ўринни эгаллади.
👉 https://effect.uz/6255
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
АҚШнинг Денвер халқаро аэропортида American Airlines самолёти ёниб кетди
Аэропорт вакилининг телеканалга маълум қилишича, ёнғин маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланган. Самолёт қаноти орқали йўловчилар эвакуация қилинган. Аэропорт вакилига кўра, ҳеч ким жабрланмаган.
Айни вақтда ABC News телеканали АҚШ Федерал авиация бошқармаси (FAA)га таяниб, Boeing 737-800 самолёти Колорадо штатидаги Колорадо-Спрингс шаҳридан Даллас (Техас штати)га йўл олган ва «экипаж двигател тебраниши ҳақида хабар бергани» сабабли Денверга йўналтирилганини хабар қилди.
Самолёт қўниш учун ҳаракатланаётганда двигател ёниб кетган. Барча йўловчилар эвакуация пайтида бир нечта енгил жароҳатлар олиб, самолётни тарк этишга муваффақ бўлишди.
Қайд этилишича, бортда 172 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.
дейилади авиакомпания баёнотида.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

«Биз экипажимизга, қутқарув гуруҳимизга ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш хизматларига бортдаги ва ердаги барчанинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тезкор ва қатъий ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирамиз»,
дейилади авиакомпания баёнотида.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Ўзбекистонда 15-16 март кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 4-9 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 25 даражагача илиқ бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Республиканинг тоғли ҳудудлари баъзи жойларида 15 март куни ёмғир ёғиши мумкин, 16 март куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-9 даража илиқ, кундуз кунлари 19-22 даража илиқ бўлади.

Шавкат Мирзиёев Напалеон таъсис этган орден билан тақдирланди
Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
👉 https://effect.uz/6256
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
👉 https://effect.uz/6256
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍80👎6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалладаги ижтимоий муаммолар ечимига жамоатчилик вакиллари жалб этилади
Жорий йилнинг 14 – март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Президентнинг «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур анжуманда жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси устувор вазифа этиб белгиланганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Эндиликда аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулияти оширилиб, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари кенг жалб этилади.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍8😢1