Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жорий йил 12 март куни видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари, республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.
Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Бу йил ҳам ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балл 189 бўлади
Тест топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.
Барча учун мажбурий 3 та фан:
Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та.
30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:
фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).
60 та савол жами 156 балл.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик ва саҳарлик учун меню
Саҳарлик ва ифторлик дастурхони учун фойдали маҳсулотлар рўйхати билан таништириб ўтамиз. Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизнинг тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин. Саҳарлик ваҳтида имкон қадар бу маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишингизни маслаҳат берамиз:
ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
меъёридан ортиқ аччиқ чой ичиш;
дудланган гўшт маҳсулотлари;
тузи кўп маҳсулотлар;
тузлама маҳсулотлар;
кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш.
Сут маҳсулотларидан творог, ёгурт, қатиқ, сметана, сутнинг ўзи жуда ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришм мумкин.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍11
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда 15 503 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Улардан 4 011 таси қўшма корхоналар ва 11 492 таси хорижий корхоналар ҳисобига тўғри келган.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар капитали иштирокида корхоналар сони қуйидагича:
Хитой – 3 576 та
Россия – 3 016 та
Туркия – 1 899 та
Қозоғистон – 1 082 та
Жанубий Корея – 662 та
БАА – 347 та
Тожикистон – 329 та
Ҳиндистон – 316 та
АҚШ – 307 та
Қирғиз Р. – 303 та

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқаро логистика рейтингида божхона кўрсаткичи бўйича 74-ўринга кўтарилди
Жорий йилнинг 7 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида божхона қўмитаси томонидан божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар борасида матбуот анжумани ўтказилди.
Мазкур анжуманда божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Нодир Мусамухамедов журналистларга «Божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар ва келгусидаги режалар» мавзусида батафсил ахборот берди.
Шунга кўра, президент томонидан олиб борилаётган очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат натижасида, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ҳажми кескин ошиб бораётганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жорий йилнинг 7 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида божхона қўмитаси томонидан божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар борасида матбуот анжумани ўтказилди.
Мазкур анжуманда божхона қўмитаси раисининг ўринбосари Нодир Мусамухамедов журналистларга «Божхона фаолиятини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, ўтган йилда эришилган асосий кўрсаткичлар ва келгусидаги режалар» мавзусида батафсил ахборот берди.
Шунга кўра, президент томонидан олиб борилаётган очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат натижасида, сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ҳажми кескин ошиб бораётганлиги ҳақида айтиб ўтилди.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, тизим соддалаштирилиши орқали 6 мингга яқин экспортёр ҳамда 20 мингга яқин импортёрнинг сарф-харажати ва вақти тежалган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇫🇷 “Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция!”
Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ўзбек тилида хабар эълон қилди.
“Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция" дейилади унда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Франция президенти Эммануэл Макрон ўзининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифасида ўзбек тилида хабар эълон қилди.
“Яшасин Ўзбекистон, яшасин Франция" дейилади унда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍30👎5🔥1😢1
Қирғизистон ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Бишкекда давлат чегараси бўйича шартнома имзолади
Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Икки давлат ўртасидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича музокаралар 2002 йилдан бери давом этаётган эди.
Узунлиги қарийб 1000 километр бўлган Қирғизистон-Тожикистон чегараси вақти-вақти билан можаролар кузатилиб турган. Энг йирик низолар 2021 ва 2022 йилларда юз берган.
2021 йилда уч кун давом этган жанглар натижасида 36 нафар қирғизистонлик ва 19 нафар тожикистонлик ҳалок бўлган эди. 2022 йил сентябр ойида икки кун давом этган чегара тўқнашувлари вақтида камида 100 киши ҳалок бўлиб, қарийб 140 минг киши эвакуация қилинганди.
Бу воқеалардан сўнг томонлар чегара делимитацияси бўйича ҳаракатларни фаоллаштирдилар.

👍10
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Наврўз байрамини биргаликда нишонлайди
Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида Садир Жапаров маълум қилди.
Қирғизистон президенти халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини, бунда эса қўшма маданий тадбирлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
–
– деди Қирғизистон раҳбари.
Эмомали Раҳмон, ўз навбатида, Садир Жапаровга Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Хўжандда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувида иштирок этишини тасдиқлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Тадбирда президентлар иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бу ҳақда Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар чоғида Садир Жапаров маълум қилди.
Қирғизистон президенти халқлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини, бунда эса қўшма маданий тадбирлар алоҳида ўрин тутишини таъкидлади.
–
Шу ўринда 31 март куни Хўжанд шаҳрида нишонланадиган Наврўз байрамининг аҳамиятини алоҳида таъкидламоқчиман. Мен таклиф учун миннатдорчилик билдираман ва иштирокимни тасдиқлайман. Ишонаманки, Наврўз байрамини биргаликда нишонлаш Марказий Осиё халқларининг тинчлиги ва бирлиги рамзи бўлган яхши анъанага айланади,
– деди Қирғизистон раҳбари.
Эмомали Раҳмон, ўз навбатида, Садир Жапаровга Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентларининг Хўжандда бўлиб ўтган уч томонлама учрашувида иштирок этишини тасдиқлагани учун миннатдорчилик билдирди.
Тадбирда президентлар иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
Озода Нурсаидованинг клипини суратга олиш жараёнида ногиронга айланган қизга Муниса Ризаева ёрдам қўлини чўзди
Аввалроқ хонанда Озода Нурсаидованинг клипига суратга тушиши жараёнида бошқа бир актриса “гелик” русумли автомобилни бошқариб, Сабрина Жабборовани босиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Оқибатда ногирон бўлиб қолган Сабрина оёққа туришига ёрдам сўраганида, фақат қуруқ ваъдалар ва таҳдидларни олганини ёзиб, жамоатчиликка мурожаат қилган эди. Бир муддат ўтиб Нурсаидова томони раддия билан чиқиб, "бунда ҳеч кимнинг айби йўқлигини, бу бир бахтсиз ҳодса эканини" айтиб чиққан эди.
Бугун яна ижтимоий тармоқларда маълум қилинишича, хонанда Муниса Ризаева ногирон бўлиб қолган актриса Сабринанинг жарроҳлик амалиёти харажатини кўтарадиган бўлибди.

👍59🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида яроқлилик муддати ўтган катта миқдордаги маҳсулотлар аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Хусусан, Тошкент шаҳрида спиртли ва салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи 2 та хусусий корхонанинг Яшнобод туманида жойлашган омборида катта қисмининг яроқлилик муддати ўтган, умумий қиймати 429 млн. 629 минг сўмлик 79.172 дона салқин ичимликлар ҳамда 134 млн. 845 минг сўмлик 3.374 дона спиртли ичимликлар сақланаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Текширув давомида салқин ичимликларнинг асосий қисмининг яроқлилик муддати махсус суюқлик ёрдамида ўзгартирилиб, сотувга чиқариш учун тайёрлаб қўйилганлиги маълум бўлди.
Ўз навбатида, яроқлилик муддати ўтган ва кирим ҳужжатларига эга бўлмаган ичимликлар сифатини текшириш юзасидан экспертиза тайинланди.
Ҳозирда терговга қадар текширув тадбирлари амалга оширилмоқда.

👍11🔥2
Бакалавриатга қабул учун тест мезонлари тасдиқланди
2025/2026 ўқув йили учун бакалавриатга қабул тест синовлари бўйича саволлар сони ва баҳолаш тартиби тасдиқланди. Олий таълим вазирлигининг буйруғига кўра, ўтган йилги тартиб сақлаб қолинди.
Барча абитуриентлар учун учта мажбурий фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи бўйича 10 тадан савол топшириш керак. Ҳар бир тўғри жавоб учун 1.1 балл, жами 33 балл тўплаш мумкин.
Шунингдек, бакалавриат йўналишига мос икки фан бўйича 60 та савол берилади. Биринчи фан учун 3.1 балл, иккинчи фан учун 2.1 балл ҳисобланади. Бу 156 баллни ташкил этади.
Ижодий имтиҳонлар учун ҳам шунча балл ажратилади. Шу тариқа, абитуриентлар жами 90 саволга жавоб бериб, 189 балл тўплаши мумкин.

👍5
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилади
Францияга давлат ташрифи доирасида президент Шавкат Мирзиёев Париж шаҳри мэри Анн Идальго билан учрашди.
Тошкент ва Париж ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва алмашинувларни имзоланган битим асосида фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шаҳарсозликни режалаштириш, "яшил" ҳудудлар барпо этиш, жамоат транспортини ривожлантириш, рақамлаштириш, шунингдек, шаҳар коммуникацияларини модернизация қилиш ва улардан барқарор фойдаланиш борасида тажриба алмашиш шулар жумласидан.
Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди

👍27🔥2
Тошкентга трамвай ҳаракати қайтмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шароф Раҳмонов ва Франция ташқи савдо ва хориждаги фуқаролар бўйича вазир-делегат Лоран Сен-Мартен Тошкент трамвай тизимини амалга ошириш бўйича йўл харитасини имзолашди.
Бу ҳақда 12 март куни Франция Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган вазирлик-идоралараро ҳужжатларни имзолаш маросимида қатнашган журналист Азиза Қурбонова хабар берди.

👍13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил – Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига барҳам бериш йили
2025 йил 14 февраль куни Президентнинг ёшлар билан учрашувида 2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига барҳам бериш ишлари янги босқичга кўтарилиши таъкидланди.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан Андижон шаҳарда мавжуд 94 та маҳалладаги ишсиз ёшлар билан сектор раҳбарлари томонидан учрашувлар ўтказилди.
Айниқса, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни манзилли қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий кўмак кўрсатиш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижасини бериб келмоқда.
Жорий йилнинг 11 март куни Андижон шаҳрида хусусан «Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшлардан 22 нафарига тикув машиналари, бир нафарига сартарошлик асбоб-ускунлари, бир нафарига ҳамрқориш дастгоҳи ҳамда 3 нафарига қурилиш дастгоҳлари шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Шокиров бошчилигида тарқатилди.

😢7👍6👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоятида 1000 дан ортиқ информатика фани ўқитувчиларининг билим ва малакалари оширилади
Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган «InfoTeach — 2025» форумининг биринчи куни якунланди.
Икки кун давомида ўтказиладиган мазкур форум доирасида информатика фани ўқитувчилари учун сунъий интеллект, фрилансерлик, олимпиада тайёргарлиги ва замонавий технологиялар бўйича тренинглар ташкил этилади. Ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий рақамли технологиялар билан таништириш ва уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича маърузалар бўлиши кўзда тутилган.

👍2👎2
Ўзбекистон президенти Франциянинг энг олий мукофоти – Фахрий легион ордени соҳиби бўлди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Францияга давлат ташрифи билан борган Шавкат Мирзиёев Эммануэл Макрон билан Парижда ўтказган музокаралар якунида икки мамлакат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Иккала давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, Франциянинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Ўтган йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 миллиард евродан ошгани, қўшма корхоналар сони эса 4 баробарга кўпайгани қайд этилди.
Музокаралар натижасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларация қабул қилинди, мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги ҳақида ҳукуматлараро битим имзоланди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида 6,5 млрд евро қийматидаги инвестиция ва инновация ҳамкорлик дастури тасдиқланди. Франция тараққиёт агентлиги билан 2026-2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик келишуви ҳам имзоланди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон-Франция университети ташкил этиш тўғрисидаги битим, реадмиссия келишуви, мусиқа, кино ва театр соҳаларида ҳамкорлик ҳамда Тошкент ва Париж ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги баённома ҳам имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франциянинг энг олий мукофоти Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Юксак мукофотни Шавкат Мирзиёевга Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.
Фахрий легион ордени (Ordre national de la Légion d’honneur) – Франциянинг энг олий давлат мукофоти бўлиб, у 1802 йил 19 майда Наполеон Бонапарт томонидан таъсис этилган.
Фахрий легион ордени соҳиблари орасида қуйидагилар бор:
Шарль де Голль – генерал ва Франция президенти
Уинстон Черчилль – Буюк Британия бош вазири
Луи Пастер – олим, микробиология асосчиси
Жан-Поль Бельмондо – француз актёри
Александр Дюма (ота) – ёзувчи, «Уч мушкетёр» асари муаллифи
Юрий Гагарин – биринчи космонавт
Нельсон Мандела – Жанубий Африка Республикаси президенти
Франклин Рузвельт – АҚШ президенти
Елизавета II – Буюк Британия қироличаси
Ли Куан Ю – Сингапур бош вазири
Эндиликда Ўзбекистон президенти ҳам ушбу рўйхатдан жой олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍75👎6🔥1