Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Францияга давлатига ташриф буюрди .
Мамлакатимиз этакчисини Франция Президенти Эммануел Макрон кутиб олди.
Майдонда олий мартабали шарфига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳар бир кишининг шахсий ва ҳар хил кучлари хизматчиларидан фахрий қоровул саф тортди.
Хилсий орк ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлатимиз ривожланиши олдидан тантанали юриб ўтди.
Президентлар фахрий қўровул сафида ўтдилар ва расмий делегациялар ходимларини қутладилар.
Сўнг давлатимиз фаолияти учун отлиқ гиячилар ва мотоциклчилар бирлигида олий даражадаги музокара бориш учун Франция Президентининг тадқиқотчилари - Елисей саройига йўл олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍67
Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқди
Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари узоқ муддатли кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йил июнь ойида Тошкент инвестиция форуми доирасида ўтказишни таклиф этди.
Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида келгуси йилда Самарқанд шаҳрида икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказишга келишиб олинди.
Жорий йилда Тошкент шаҳрида Франциядан тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон-Франция университети очилиши таълим соҳасидаги асосий келишув бўлгани таъкидланди. Француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик давом эттирилади.
Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Кўп томонлама ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим экани таъкидланди.

👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди
Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлат раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.
Маълумот учун, Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

👍69👎12
Камбағал оилалар реестрига киритилган айрим оилаларга субсидия ажратилади
Президент фармонига кўра:
2025 йил 1 апрелдан “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан эса “Аёллар дафтари” жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.
2025 йил 1 майдан “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади.
2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдам ўрнига ушбу ҳудудларда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилади.
Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
2025 йил 1 майдан озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга БҲМнинг 6 баравари миқдоридаги бир марталик нафақа пули “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тўланади.

👍40
Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони 36,3 миллионга етди
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2025 йил 1 январь ҳолатида мобил алоқа абонентлари сони шунчага етган.
Йиллар кесимида ўсиш динамикаси:
🔹 2021 йил – 26 млн
🔹 2022 йил – 29 млн
🔹 2023 йил – 32 млн
🔹 2024 йил – 34,3 млн
🔹 2025 йил – 36,3 млн
Ўсиш тенденцияси мобил алоқа хизматларига бўлган талабнинг ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

👍3👎2
Фарғона аэропорти бир неча соатга ёпилди
12 март куни Фарғона халқаро аэропортида Новосибирскдан S7-5561 рейси билан учган S7 Airlines (Россия) авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолёти учиш-қўниш йўлагида қолиб кетгани туфайли аэропорт бир неча соатга ёпилиб, Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилди. Бу ҳақда «Авиаторщина» хабар берди.
Қайд қилинишича, самолёт қўнгандан сўнг, учиш-қўниш йўлагида ҳаракатланаётганда ўнг асосий шассидаги ташқи ғилдирак чиқиб кетган. Кема командири самолётни тўхтатиб, муҳандис-техник ходимларни чақирган. Самолётни кўздан кечириш чоғида ғилдиракни ушлаб турувчи мурватлардан бир қанчаси етишмаётгани аниқланган.
Шундан сўнг, йўловчилар учиш-қўниш йўлагига туширилиб, юклари билан бирга аэропорт терминалига етказилган. Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилган ва бир неча соатдан кейин перронга олиб борилган.
Таъкидланишича, Фарғона аэропорти ягона учиш-қўниш йўлаги тўсилиб қолгани сабабли вақтинча ёпилган. Шу сабабли Внуководан Фарғонага парвоз қилган Utair авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Тошкент аэропортига қўнишга мажбур бўлган.
S7 авиакомпанияси Ўзбекистондан қайтиш парвозини амалга ошириш учун Новосибирскдан захирадаги самолётни юборгани таъкидланмоқда.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ яна бир қанча жиноятчиларни қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги “Миндонобод” МФЙдаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш мақсадида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди.
Аниқланишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.
Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг. 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг. 209 гр. “Спайс”, 427 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддалар ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг. 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг. 925 гр. тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ташаббусли бюджет"нинг 2025 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди
Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59'га қадар давом этади. Ходимларини «Очиқ буджет»га овоз йиғишга мажбурлаган раҳбарларга қандай жавобгарлик бор?
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ мажбурий меҳнатга йўл қўйган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача (16,5 миллион сўмдан 33 миллион сўмгача) миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Муаллиф: Камола Қурбонова

Бош прокуратурада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларига бағишланган республика идоралараро йиғилиши бўлиб ўтди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Жорий йил 12 март куни видеоселектор тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Парламент ва Ҳукумат аъзолари, соҳага масъул вазирлик ва идоралар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлар, вилоят, туман-шаҳар ҳокимлари, республика ва ҳудудий идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этишди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси аҳволи, йўл қўйилган хато ва камчиликлар бирма бир кўриб чиқилди.
Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши йиғилишида давлат раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато-камчиликлар аниқ рақамлар ва мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, намунали хавфсиз йўлак ва кўчаларни ташкил этиш, маҳаллаларни тўлиқ видеокузатув билан қамраб олиш, аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, “маҳалла еттилиги” томонидан “ижтимоий профилактика” тамойили асосида фаолиятни янада жадаллаштириш, ҳар бир “қизил” ва “сариқ” тоифали маҳаллалар бўйича манзилли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Тадбир давомида ҳудудлар ҳамда республика идора ва вазирликларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари тушунтириш ва ахборотлари эшитилди.
Республика идоралараро йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва муҳокама қилинган соҳаларда фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4