EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда кўп қаватли уй лифти ичида одамлар билан тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Нормуҳаммедов даҳаси 12-уйнинг лифти ичида одамлари билан пастга қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат вазир ўринбосари Озода Жўраева томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

Таъкидланишича, лифтнинг тўхташ қаватига келганда секинлаштириш функциясини амалга оширувчи датчик носозлиги туфайли ўз вақтида керакли сигнал етиб бормаган. Шу боис лифтнинг ҳимоя фукцияси ишлаб, 2 ва 3-қаватлар оралиғида ҳаракатланишдан  тўхтаган.

Кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи «Eco hudud» ва лифтларнинг эксплуатациясини шартнома асосида амалга ошириб келаётган «Xavfsiz lift» ташкилотининг 24/7 диспетчерлик хизматига келиб тушган мурожаат тезкорлик билан бартараф этилган. Лифт ичида қолган аҳоли вакиллари эса 4-5 дақиқа ичида чиқариб олинган.

Вазир ўринбосари, шунингдек, муаммони келтириб чиқарган сабаб моҳиятига етиш мақсадида Яшнобод тумани ҳокими, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳолатни муҳокама қилди. Бунда тизимни рақамлаштириш, кузатув механизмини янада кучайтириш лозимлиги, шунингдек, масъулларга, лифт кабиналарида алоқа каналларини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланиб, мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалага ошириш лозимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢4👎1
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Агарда таътил кунларига ўзгартириш киритилмаса, мактабларда IV чорак 28 март, жума кунидан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Навоийнинг Навбаҳори 45 ёшда

Навбаҳор - Навоий вилояти таркибидаги энг кенжа туман бўлиб, 1980 йил 12 мартда ташкил топган.

Гарчи туман номланиши “Янгиланиш”, “Янги баҳор”, “Навбаҳор” дея таърифлансада, бу ўлканинг тарихи юртимизнинг тоғ-кон саноати асос солинган ҳудуд сифатида эътироф этилади.

1980 йил март ойининг бошларида Абдувоҳид Каримов бошчилигида Кескантеракдаги клубда катта йиғилиш ўтказилади. Унда янги тузилаётган районни туман фахрийлари таклифига кўра, “Навбаҳор” деб аташ ва янги тузилаётган районнинг ташкил топиш жараёнларига оид масалалар муҳокама қилинади.

Туман баҳор келган пайтида ташкил этилганлиги учун, қолаверса, халқимиз кўнглида яқин йиллар ичида она диёримизни ҳар томонлама равнақ топиб, ривожланишининг рамзий ифодаси сифатида яхши ниятлар билан Навбаҳор номи билан аталган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
Парижда Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Францияга давлатига ташриф буюрди .

Мамлакатимиз этакчисини Франция Президенти Эммануел Макрон кутиб олди.

Майдонда олий мартабали шарфига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳар бир кишининг шахсий ва ҳар хил кучлари хизматчиларидан фахрий қоровул саф тортди.

Хилсий орк ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлатимиз ривожланиши олдидан тантанали юриб ўтди.

Президентлар фахрий қўровул сафида ўтдилар ва расмий делегациялар ходимларини қутладилар.

Сўнг давлатимиз фаолияти учун отлиқ гиячилар ва мотоциклчилар бирлигида олий даражадаги музокара бориш учун Франция Президентининг тадқиқотчилари - Елисей саройига йўл олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍67
Ўзбекистон ва Франция етакчилари икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқди

Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари узоқ муддатли кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини жорий йил июнь ойида Тошкент инвестиция форуми доирасида ўтказишни таклиф этди.

Ҳудудлараро алоқаларни рағбатлантириш мақсадида келгуси йилда Самарқанд шаҳрида икки мамлакат ҳудудларининг биринчи форумини ўтказишга келишиб олинди.

Жорий йилда Тошкент шаҳрида Франциядан тажрибали мутахассисларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистон-Франция университети очилиши таълим соҳасидаги асосий келишув бўлгани таъкидланди. Француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик давом эттирилади.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Кўп томонлама ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашни давом эттириш, терроризм, экстремизм, радикализм, кибержиноятчилик ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳим экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди. Давлат раҳбарига юксак мукофотни Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Маълумот учун, Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69👎12