EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада нарколаборатория фош этилди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг ахборот хизмати маълум қилди.

Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган.

Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг. 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг. 209 гр. “Спайс”, 427 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддалар ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг. 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг. 925 гр. тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган жами 12 кг. 821 гр. синтетик наркотик моддаларнинг қора бозордаги баҳоси 9 млрд. 185 млн. сўмни ташкил этади.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, қонунбузарлар интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан “закладка” усулида етказиб берилган хом-ашё маҳсулотлари асосида наркотик моддалар тайёрлаб, вилоят бўйича белгиланган хуфия жойларга қолдириб, уларнинг геолокациясини жиноий гуруҳ аъзоларига юбориб туришган.

Бунинг эвазига учала шахснинг ҳар бири ҳафтасига криптовалюта кўринишида 500 АҚШ долларидан маош олган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Одилжон Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” раҳбарлигига қайтди

Одилжон Абдуқаҳҳоров "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинлов ҳақида расман хабар берилмаган, бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг ижро интизомига оид ўтказган йиғилиши ҳақидаги пресс-релиздан маълум бўлган.

Абдуқаҳҳоров 2017–2020 йилларда ҳам «Ўзбекконцерт»га раҳбарлик қилган. Ҳозирга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси раҳбари эди. Энди унинг ўрнига актёр Фотиҳ Жалолов тайинланган.

"Ўзбекконцерт"га 2023 йил октябридан буён Санжар Эрданов раҳбарлик қилиб келаётганди. У қачон ва нега ишдан олингани маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу ерда ҳеч ким айбдор эмас, бу бахтсиз ҳодиса эди" – Озода Нурсаидова томони раддия билан чиқди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сабрина Жабборова билан содир бўлган ҳодиса ҳақидаги хабарлар тарқалди. Нурсаидова томонидан уч эркак раддия билан чиқиб буни "Бахтсиз ҳодиса эди" дея изоҳламоқда.

Шунингдек, ҳуқуқшунос Жаҳонгир Ғайратов ҳам бу борада ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.

Сабрина Жабборова билан содир бўлган ҳолат ҳақида хабарингиз бўлса керак. Ҳолат бўйича уч эркак видеода тушунтириш билан чиқибди. Видеодан ҳали улар нима қилиб қўйганини англаб етмаганини билиш мумкин.

Видео остига “Шантаж учун жавоб беришлари шарт” деб ёзиб қўйибди яна. Бундан ташқари видеода ҳеч ким айбдор эмас, бахтсиз ҳодиса бўлган дейишган. Энди буларнинг хато эканини асослаб берсам.

1. Бу ерда ҳеч қандай “шантаж” (товламачилик) йўқ. Қонунчилик бўйича жабрланган одам моддий ва маънавий зарарни талаб қилиши мумкин. Келишув билан ҳал бўлмаса суд тартибида ҳал этилади. Маънавий зарар миқдори чекланмаган.

Уй, машина сўраяпти деб воҳима қилишини буларнинг. Бу сўраганлари моддий зарарнинг ўзини қопласа ҳам катта гап.

2. Бахтсиз ҳодиса эмас бу. Айб қасд ёки эҳтиётсизликдан содир этилади. Эҳтиётсизликдан содир этилган айбни бахтсиз ҳодиса деб ўйлашяпти. Бу хато.
Бу ҳолатда аниқ айбдор мавжуд. Кўчада девор ўзидан-ўзи устингизга қулаб тушса, бу бахтсиз ҳодиса бўлади.

Мен айбдор борлигини назарда тутяпман, кимнидир суд қароридан аввал айбдор қилганим йўқ. Ким айбдор эканини суд ҳал этади,

дея ёзади ҳуқуқшунос.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎2😢1
"Ташаббусли бюджет"нинг "ташаббуслари" – Қувадаги мактаб директори ишдан бўшатилди

Қува туманидаги мактабларнинг бирида ўқитувчиларнинг ойлик маошидан “опен бюджет”да овоз йиғиш учун 700 минг сўмдан ушлаб қолишни талаб қилган директор билан меҳнат шартномаси бекор қилинди


“Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз бериш босқичи бошланди. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова педагогларни «Ташаббусли бюджет» доирасида овоз йиғишга мажбурлаш ва улардан бу учун пул йиғиш ноқонуний эканини эслатди.

Охирги йилларда мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим тизими ходимларини ўз фаолиятидан бошқа ишларга жалб қилиш, ортиқча ва асоссиз йиғди-йиғдиларга қарши курашиляпти, бу масалада мурожаатлар сони аввалгиларига нисбатан анча камайган.

Лекин тизимда баъзан жамоага нотўғри талаблар қўяётган, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш топшириқларини бераётган, бир сўз билан айтганда ҳамон эскича фикрлаётган масъуллар ҳам учраб турибди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17😢4
Туркияда Гермеснинг мармар ҳайкали топилди

Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой, Аспендос қадимий шаҳридаги археологик қазишмалар пайтида Гермеснинг мармар ҳайкали топилганини маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6253

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди

Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган фарғоналик пара велоспортчи Одинахон Ҳамдамовага уй берилди.

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этган фарғоналик Одинахон Ҳамдамова 2 та олтин медални қўлга киритди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Одинахон Ҳамдамовага Фарғона шаҳридаги Экошаҳар – “Янги Ўзбекистон” массивидан квартира калитини топширди.

Маълумот ўрнида, О.Ҳамдамова 1991 йилда Қўштепа туманида туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси. Таиланд ва Қозоғистонда бўлиб ўтган мусобақаларда чемпион бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥5
Саакашвили 9 йилга қамалди

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили бюджет маблағларини талон-торож қилишда айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Қамоқ муддати 2021 йилнинг 1 октябридан бошлаб ҳисобланади.

Шу билан бирга Саакашвили устидан ноқонуний митинглар ташкил этиш, чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби жиноят юзасидан суд иши давом эттирилади.

Сиёсатчи 2021 йилдан буён банкир Сандро Гиргвлианининг қотилларини афв этиш ва депутат Валери Гелашвилини калтаклаш иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Янги ҳукм унинг қамоқ жазосини уч йилга узайтирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11😢2
Тошкентда кўп қаватли уй лифти ичида одамлар билан тушиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Нормуҳаммедов даҳаси 12-уйнинг лифти ичида одамлари билан пастга қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат вазир ўринбосари Озода Жўраева томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилган.

Таъкидланишича, лифтнинг тўхташ қаватига келганда секинлаштириш функциясини амалга оширувчи датчик носозлиги туфайли ўз вақтида керакли сигнал етиб бормаган. Шу боис лифтнинг ҳимоя фукцияси ишлаб, 2 ва 3-қаватлар оралиғида ҳаракатланишдан  тўхтаган.

Кўп қаватли уйга хизмат кўрсатувчи «Eco hudud» ва лифтларнинг эксплуатациясини шартнома асосида амалга ошириб келаётган «Xavfsiz lift» ташкилотининг 24/7 диспетчерлик хизматига келиб тушган мурожаат тезкорлик билан бартараф этилган. Лифт ичида қолган аҳоли вакиллари эса 4-5 дақиқа ичида чиқариб олинган.

Вазир ўринбосари, шунингдек, муаммони келтириб чиқарган сабаб моҳиятига етиш мақсадида Яшнобод тумани ҳокими, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси вакиллари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳолатни муҳокама қилди. Бунда тизимни рақамлаштириш, кузатув механизмини янада кучайтириш лозимлиги, шунингдек, масъулларга, лифт кабиналарида алоқа каналларини яхшилаш юзасидан аниқ топшириқлар белгиланиб, мазкур ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалага ошириш лозимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢4👎1
Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги низомга кўра, мамлакатдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 календарь кун давом этиши белгиланган.

Агарда таътил кунларига ўзгартириш киритилмаса, мактабларда IV чорак 28 март, жума кунидан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Навоийнинг Навбаҳори 45 ёшда

Навбаҳор - Навоий вилояти таркибидаги энг кенжа туман бўлиб, 1980 йил 12 мартда ташкил топган.

Гарчи туман номланиши “Янгиланиш”, “Янги баҳор”, “Навбаҳор” дея таърифлансада, бу ўлканинг тарихи юртимизнинг тоғ-кон саноати асос солинган ҳудуд сифатида эътироф этилади.

1980 йил март ойининг бошларида Абдувоҳид Каримов бошчилигида Кескантеракдаги клубда катта йиғилиш ўтказилади. Унда янги тузилаётган районни туман фахрийлари таклифига кўра, “Навбаҳор” деб аташ ва янги тузилаётган районнинг ташкил топиш жараёнларига оид масалалар муҳокама қилинади.

Туман баҳор келган пайтида ташкил этилганлиги учун, қолаверса, халқимиз кўнглида яқин йиллар ичида она диёримизни ҳар томонлама равнақ топиб, ривожланишининг рамзий ифодаси сифатида яхши ниятлар билан Навбаҳор номи билан аталган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1