EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

Шаҳрисабз аэропорти учиш-қўниш йўлагида капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан 13 март соат 05:00 дан 25 март 05:00 гача ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Хусусан, 1554 м узунликдаги учиш-қўниш йўлаги юзасини алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, юриш йўлагининг устки қатлами ҳам таъмирланади. Танлов натижаларига кўра, қурилиш-таъмирлаш ишларини «Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш корхонаси» олиб боради.

Таъмирдан сўнг аэропорт ўрта масофага мўлжалланган замонавий ATR-72 самолётларини ҳафтасига уч мартагача қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах ва Наманган ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилиши олди олинди

Тошкент вилоятида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро ва унинг Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. шериги ижтимоий тармоқлар орқали Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга сохта 100 АҚШ доллари купюрали жами 50 минг АҚШ долларини 65 млн. сўмга сотишга келишишган.

Шундан сўнг улар Жиззах шаҳрига бориб, харидор билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга қалбаки пулларни шаҳар ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетишларини айтиб, келишилган суммадан 39 млн. 200 минг сўмни олдиндан пластик карта орқали олишган.

Аммо, улар қалбаки валюталарни белгиланган жойга қолдирмасдан, харидорни алдаб, Тошкент шаҳрига қайтиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Дўстлик туманида ушланди ва улар кетаётган автомашина салонидан қалбаки 51 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро вилоятида яшовчи, 1949 ва 1984 йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳамда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, чет давлатда тайёрланган, ҳар бири 100 купюрали қалбаки 50 минг АҚШ долларини ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Таъкидлаш лозимки, уларнинг учаласи ҳам муқаддам судланган шахслар ҳисобланади.

Тошкент шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда, Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида яшовчи, 1997 й.т. шахс хориждан келтирилган 50 ва 100 АҚШ доллари купюрали қалбаки 45 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 25 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. шахс ва Тошкент вилоятининг Паркент туманида яшовчи, 1994 й.т., муқаддам судланган фуқаро қалбаки 10 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ушланди.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам судланган шахснинг кўрсатмаси бўйича – унинг 1995 ва 2001 йилларда туғилган 2 нафар шериги қалбаки 30 минг АҚШ долларини харидорга ҳақиқий 19.500 АҚШ долларига сотган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 88 дона 50 АҚШ доллари купюрали ва 44 дона 100 АҚШ долллари купюрали, жами қалбаки 8800 АҚШ доллари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢2
Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways'нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербург га қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланган “ковёр” (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Бугундан бошлаб барча қишлоқ хўжалиги ерларини аукционда сотиш бўйича янги енгиллаштирувчи тартиб жорий қилинди.

Фармонга асосан янги ўзгаришлар:
- такрорий аукционлар ҳар куни ўтказилади;
- аукционда 1 нафар иштирокчи қатнашса хам аукцион ўтказилган ҳисобланади;
- такрорий аукционда бошланғич нарх 10%дан камайтириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Самарқандда 3 та тарихий масжид бузиб ташланди. Зарар – 46,8 млрд сўм

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари давомида Самарқанд вилоятидаги XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташлангани ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирлангани оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Хусусан Каттақўрғондаги "Кушоқ ота" масжиди бузилиши оқибатида 19,6 млрд;

Ургутдаги "Аҳмад Яссавий" ва "Ҳожи Ўринбой" масжидлари бузилиши оқибатида 17 млрд сўм;

Самарқанд туманидаги "Кулба" ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланиб, 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ва назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14👍5
Ўзбекистонда ипотека фоиз ставкалари пасайтирилди

Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайтирилди. Бу ҳақда президентнинг жорий йил 21 февралдаги (ПФ-26) фармонига таяниб, Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси хабар берди.

Эндиликда фуқаролар ҳамкор банклар томонидан таклиф этилаётган янгиланган ипотека дастурлари орқали уй-жойларни янада қулай шартларда сотиб олишлари мумкин.

Ипотека кредитининг янги шартлари:

Кредит муддати — 20 йилгача;
Уй сотиб олиш учун кредитнинг максимал миқдори: Тошкент шаҳри учун — 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудлар учун — 500 млн сўмгача;
Бошланғич тўлов — камида 25 фоиз;
LTV, loan-to-value — кредит суммаси ва таъминот қиймати нисбатининг максимал чегараси 75% дан кам бўлмаслиги керак;
қарз юки кўрсаткичи (кредит бўйича ўртача тўловларнинг қарз олувчининг ўртача ойлик даромадига нисбати) — кўпи билан 50 фоиз;
Қарз олувчиларнинг ёши — 18 ёшдан 60 ёшгача.

Маълумот учун: Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси тижорат банкларидан ипотека кредитларини сотиб олиб, уларга янги кредитлар бериш учун ликвидлик беради. Бу банкларга маблағ етишмаслигидан қўрқмасдан ипотека кредитлари ҳажмини кенгайтириш имконини беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Паразитларга қарши курашиш керак, ОАВ билан эмас...

Cудлар фаолиятига “Айрим идоралар” ва “Айрим суд раислари” аралашишини Президент ҳам билади ва жиддий муаммо сифатида кўтаради, лекин бунга масъул идора жим.

Судлар фаолиятига аралашувлар борлиги энг юксак минбардан туриб айтилишининг ўзи СОК фаолиятига берилган холис баҳо! Президентга раҳмат!

Давлат раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.


Лекин СОК томонидан киритилган тақдимномаларнинг 99,9 фоизи ОАВ вакиллари ва блогерларга нисбатан эканлигининг ўзиёқ, шу вақтгача амалдорларнинг таъсири ва босимига Кенгаш оддий ҳолат сифатида қараганлигини англатмайдими?

Бундан буён СОК камчиликларни кўрсатиб бераётган ОАВга қарши курашни тўхтатиб, одил судловга рахна солаётган, ўша Президент назарда тутган “паразит”ларга қарши курашни бошлаши лозим.

@effectuz
👍10😢2
"Ходимларини "Опен бюджет"га овоз беришга мажбурлаган мансабдорлар жазоланади" — Бандлик вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-117-сон қарори 6-бандига асосан, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бу мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

Меҳнат кодексининг 5-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасигa мувофиқ меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шу ҳаракат такроран ёки вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилса, Жиноят кодексининг 148²-моддасиa асосан жавобгарликка тортилади.

Мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 71 200-06-00 ишонч телефонига қўнғироқ қилинг,

дейилади вазирлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍47🔥2😢1
Аҳолини иш билан таъминлаш бўйича сафарбарлик эълон қилинди

Президентнинг Ф-18-сонли фармойишига асосан 2025 йил 11 мартдан бошлаб "долзарб бир ойлик" сафарбарлиги эълон қилинди.

Сафарбарлик доирасида мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилди.

Фармойишга асосан, Бандлик вазирлиги, Марказий банк ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан биргаликда сафарбарлик даврида аҳолига парранда, чорва моллари, асалари қутилари, ихчам иссиқхоналарни етказиб бериш чораларини кўриш белгиланди.

Сафарбарликка жалб қилинган масъулларни сафарбарлик даврида ушбу Фармойишда белгиланган вазифалар билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍54
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада фуқаро ўз уйининг ёнида ноқонуний равишда оқова сувларни чиқариш учун иншоот қуришга урингани аниқланди

Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирлирида фуқаро ўз уйининг ёнида ноқонуний равишда оқова сувларни чиқариш учун иншоот қуришга урингани аниқланди. Ушбу ўзбошимчалик нафақат шаҳарсозлик меъёрларига зид, балки санитария талабларига ҳам мутлақо мос келмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14👎2
Шуҳрат Қурбонов Humo'дан кетди

2019 йилдан бери Humo тўлов тизими Бошқарув раиси сифатида ишлаб келаётган Шуҳрат Қурбонов компаниядан расман кетди.

Унинг ўрнинга Алексей Максимов Бошқарув раиси лавозимига тайинланди. У бунга қадар Octobank Бошқарув раиси ўринбосари лавозимида ишлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Humo тўлов тизимини Paynet 65 млн долларга давлатдан сотиб олган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 11 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.

Сессияда лавозимидан озод этилган Шерзод Йўлдошев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Бегматов Равшанбек Бердалиевич номзоди Ўзбекистон тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди.

Маълумот учун Равшанбек Бегматов ҳозирга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У 2021 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Шерзод Йўлдошев ўрнини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Ўзбекистон президенти Парижга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Париж шаҳридаги Елисей саройида олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Франция расмийлари ва етакчи компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Кўп қиррали Ўзбекистон-Франция муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Саммит якунида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍7
"Навоийазот"да портлаш содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Навоийазот"да содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берди.


Бугун, 11-март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган «Навоийазот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳодисаси рўй берган. Чақнаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра, ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари етиб борган.

Бу вазият бўйича ФВВ ахборот хизмати томонидан қўшимча маълумот тақдим этилади,
дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz'дан Malibu'га ўтди

“Менга буни 20 мартдан ёки 1 апрелдан жорий қилайлик, деб таклиф беришяпти. Йўқ, унақаси кетмайди. Президент топшириқ бердими, зудлик билан бажаришимиз шарт. Бу ҳукуматнинг асосий вазифаси”, — деган бош вазир 7 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда.

Gazeta.uz'га кўра, Сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда Спикер Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe, бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса Tahoe ёки Traverse'га ўтган.

Маълум қилинишича, давлат ташкилотларига тегишли хорижда чиқарилган автомобиллар босқичма-босқич “E-auksion” орқали сотувга чиқарилади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 5 мартдаги коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилишда давлат ташкилотлари хорижий автомобиллар ўрнига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилга ўтиши зарурлигини айтганди.
👍15👎14😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Навоийазот"да портлаш содир бўлди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Навоийазот"да содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берди. Бугун, 11-март куни соат 14:10 да Навоий вилояти, Навоий шаҳар, Навоий кўчасида жойлашган «Навоийазот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида…
«Навоийазот»даги портлашда бир киши ҳалок бўлди

«Навоийазот» АЖда рўй берган портлашда бир киши қурбон бўлган 11 киши жароҳатланган. ФВВ ҳозирда жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилаётганини маълум қилди.

Воқеа бугун, 11 март куни соат 14:10 да «Навоийазот» АЖнинг 25-цехи лабораториясида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши туфайли рўй берган. Портлаш натижасида ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани билдирилди. Воқеа жойига вилоят ФВБ бошлиғи, ИИБ, ССБ, прокуратура ходимлари чиқишган. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 14:20 да қуршаб олиниб, 14:50 да батамом ўчирилган.

«Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирга жабрланганларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда»,

дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
👍4
Эксперт юлдузлик касалига чалинган "ҳуқуқ фаоллар"ини жойига қўйиб қўйди

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Раззоқ Алтиев фикр масъулияти ҳақида мулоҳазаларини билдирди.

Унинг ёзишича, бугунги кунда жамоатчилик олдида фикр билдирувчи ҳар бир шахс ўз сўзининг таъсири ва масъулияти ҳақида чуқур ўйлаб кўриши зарур. Ҳар қандай фикрни билдиришдан олдин, уни “етти эмас, етмиш ўлчаш” керак.

Эксперт ҳозир ижтимоий тармоқларда янги ва асосли фикрларни билдира бошлаганларга нисбатан босим ўтказиш худди “мафия”га ўхшаб “у ерга кел, бу ерга кел” дейишлар нокамтарлик эканини қайд этган.

Раззоқ Алтиев сўзига кўра, ҳар ким қаерда, ким билан ва қай тарзда мулоқот қилишини ўзи ҳал қилади.

Афсуски, баъзи ҳолларда конструктив танқид ва ҳуқуқий хато кўрсатилганда, уни тўғирлаш ўрнига шахсий рақобатга ўтиб кетиш ҳолатлари учрайди. Бу эса фикр билдирувчиларнинг дунёқараши ва савияси даражасини кўрсатиб беради.


Экспертнинг таъкидлашича, ҳақиқий баҳс ва мунозара мантиқий ёндашув, холислик ва профессионал таҳлилга асослангандагина жамият тараққиётига хизмат қилади. Академик муҳит ва университетлар азалдан фикрлар эркинлиги майдони бўлган.

«Лекин, ўзи битта постни профессионал даражада, ҳар томонлама ёндашиб ёзолмаган, ҳуқуқий баҳо беролмаган ёки хато ҳуқуқий баҳо берган “тан олмаслик синдроми”га чалинган “экспертлар” дастлаб ўз устида ишлаб, ҳуқуқий билимини ошириб, кейин баҳс учун очиқ майдон сўраса тўғри бўлмайдими? »,

- деган Юридик фанлар профессори.

Шунингдек, у ҳақиқий илм ва профессионал баҳс эмоция ва хайп орқали эмас, балки фактлар, таҳлил ва далиллар орқали шаклланишини ёзиб қолдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎18👍9😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Навоийда қариялар яшайдиган уй чўкканига 4 йил тўлди. Мутассадилар «ўрганиб чиқишяпти»…

EFFECT.UZ’га навбатдаги мурожаат Навоий шаҳридан келиб тушди. Фуқароларнинг ёзишича, улар яшаётган Қизилқум кўчасидаги 6-уй чўкканига тўрт йил бўлган. Домнинг кириш қисмининг чап томонидаги фундамент чўкиб кетган ва ертўлага кирганда фундамент қисми кўринмайди.

Уйда яшовчи фуқаролар масала юзасидан 2022 йил 20 ноябр куни Навоий шаҳар ҳокими (айни пайтда собиқ) Мурод Эгамқуловга мурожаат қилишган, аммо «ўрганиб чиқамиз»дан бошқа жавоб қайтарилмаган.

Бундан ташқари, фуқаролар Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсуновга, Навоий вилояти Қурилиш сохасида худудий назорат инспексияси бошлиғи Д.Ботировга, шунингдек, вилоят прокурорига мурожаат қилишган. Сўнгги мурожаат шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашевга йўлланган.

Дарҳақиқат, видеотасвирларда кўриб турганиздек ушбу уйларда ҳолат жуда ҳам жиддий. Effect.uz мазкур муаммо ортидан тегишли идоралардан ижобий натижа кутиб қолади.

Сизда ҳам муаммо борми? @effectuzmurojaat профилига ёки +998909053332 рақамига қўнғироқ қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш раҳбариятнинг асосий вазифаларидан бири – Нилуфар Аллабергенова

Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов “Армуғон” маҳалласининг эътиборга муҳтож аҳолисини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташрифлар доирасида маҳаллада истиқомат қилувчи 68 ёшли Манзура онанинг хонадонида бўлишди.

Нилуфар Аллабергенова фуқаро билан суҳбат асносида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш туман раҳбариятининг асосий вазифаларидан бири эканлигини таъкидлади.

У инсонпарварлик ва ўзаро ёрдам ҳар бир жамиятнинг пойдевори эканини қайд этиб, Манзура онага келгусида ҳам ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини билдирди. Туман ҳокими фуқаронинг дори дармонларини жойида олиб келиб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Тоштурмада туғилган бола» – Суд фирибгарликда айбланаётган бир қанча фуқароларга ҳукм ўқиди

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида жиноий уюшма ташкил этиб, кредит орқали кўплаб фуқароларни чув туширгани айтилаётган 13 нафар судланувчига ҳукм ўқилди.

Effect.uz’га маълум бўлишича, бир қатор МЧЖ мансабдорларига нисбатан ЖКнинг 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил қилиш) 1-қисми, 243-моддаси (жиноий даромадларни легаллаштириш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “в” банди билан жиноят иши очилган.

Хусусан:

1. “Mega-auto-Leasin” МЧЖ,
2. “Mega avto Leasin-Hamkor” МЧЖ,
3. “Ishonch Auto Leasin” МЧЖ,
4. “Ishonch Lizing Cars” МЧЖ,
5. “Asr Auto Leasin” МЧЖ,
6. “Asr Auto” МЧЖ,
7. “Baraka Avto Baraka Business” МЧЖ,
8. “Baraka Auto Community” МЧЖ.

Жиноят иши доирасида 13 нафар киши қамоққа олинган, (шулардан икки нафари аёл, бири қамоқ (Тоштурма) да фарзандли бўлган).

Дастлабки тергов давомида жами 184 нафар жабрланувчиларга нисбатан 5 млрд 242 млн 83 минг сўмлик моддий зарар етказилганлиги аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2🔥2