Европанинг турли шаҳарларида 8 март куни хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси учун намойишлар бўлиб ўтди
Гамбург ва Берлинда 8 мингдан ортиқ одам тенг ҳуқуқлар, сиёсий вакиллик ва ижтимоий инфратузилмани қўллаб-қувватлашни талаб қилган ҳолда кўчаларга чиқди.
Намойишчиларнинг қўлларида "Хотин-қизларга тегишли қарорлар уларсиз қабул қилинмасин!”, “Аёллар ҳар доим олдинги сафда!”, “Менинг танам – менинг ҳаққим!”, “Болалар боғчалари учун кўпроқ маблағ ажратилсин!” каби талаблар акс этган плакатларни кўриш мумкин.
Бундан ташқари, Париж, Амстердам, Рим ва Белградда ҳам хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси учун намойишлар бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍7
Рейтинг янгиланди: ТОП-35 бошқарувдаги аёллар
“Юксалиш” ҳаракати томонидан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган, соҳаларда муҳим вазифаларни бажариб келаётган раҳбар аёлларнинг йиллик рейтингини тузиш анъанага айланган.
Бу сафар рўйхат шакллантиришда экспертлар томонидан 300 нафардан ортиқ номзод фаолияти таҳлил қилинди.
Рейтинг уларнинг касбий ютуқлари, фаолият тармоқларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий фаоллиги таҳлили асосида тузилди.

👎8👍5🔥2😢2
Суриянинг янги ҳукумати икки кун ичида 300 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди
Лондонда жойлашган Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти алавийлар бўлиб, мамлакатдан қочган собиқ президент Башар Асад ва унинг яқинлари ҳам ислом динининг ушбу йўналишига эътиқод қилишади.
"Сурия расмий оммавий ахборот воситалари мамлакат ички ишлар вазирининг баёнотини эълон қилди. Баёнотда ҳукумат ва унга содиқ кучлар томонидан “айрим қонунбузарликлар” содир этилгани тан олинган", деб ёзади Reuters . Шу билан бирга, агентлик тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳозирча бошқа манбалар томонидан тасдиқланмаганини қайд этади.
Аввалроқ Сурия ҳукумати алавийлар яшайдиган Латакия ва Тартус вилоятларида “Асад режимига содиқ қуролли гуруҳлар қолдиқлари ва уларни қўллаб-қувватлаётганларга” қарши операция бошлагани хабар берилган эди.

👍4😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Суриянинг янги ҳукумати икки кун ичида 300 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди Лондонда жойлашган Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти алавийлар бўлиб, мамлакатдан қочган собиқ президент Башар Асад ва унинг…
Reuters: Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг ҳарбий базасида бошпана топди
Агентлик маълумотларига кўра, Сурия шимоли-ғарбидаги Латакия вилоятида жойлашган Россиянинг Ҳмеймим авиабазаси ҳудудида бир неча юз суриялик, асосан аёллар, болалар ва қариялар қуролли тўқнашувлардан қочиб, вақтинча бошпана топди. Бу ҳақда нашр воқеа жойидаги икки мустақил манбасига таяниб хабар бермоқда.
Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ҳмеймим авиабазасига жойлашган аёллар ва болаларнинг суратларини эълон қилиб, уларни "христианлар, друзлар ва алавийларга мансуб қочқинлар", деб таърифлаган. Бироқ ушбу фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш ва суратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.
Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) 6 мартдан бери Сурия хавфсизлик кучлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ўлдирилган тинч аҳоли сони 530 кишидан ошганини, қурбонлар орасида болалар ҳам борлигини маълум қилди. Ташкилот буни "Сурияда сўнгги йилларда содир этилган энг даҳшатли зўравонлик ҳаракатлари" дея таърифлади.
AFP агентлиги ва France 24 телеканали маълумотларига кўра, Сурияда ҳукумат кучларининг зўравонликлари аввалги президент Башар Асад тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумларга жавобан бошланган.

👍8😢2
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.
Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.
Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.

👍19
Президент администрацияси маҳаллий автомобиллардан фойдаланишга ўтмоқда
Президент администрацияси қимматбаҳо «иномарка»лардан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланишга ўтишни бошлагани айтилмоқда.
Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобилларнинг барчаси босқичма-босқич «E-auksion» электрон савдо тизими орқали сотувга қўйилади.
«Иномарка»ларни ўрнига администрация мулозимлари ҳозирда «гараж»да мавжуд бўлган Malibu, Tracker, Lacetti ҳамда BYD русумли автомобиллардан фойдаланади.
Маълумот учун, бу борада 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўз юритилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлигини таъкидлаганди.

👍25👎1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида Ўзбекистон ТОП-10 таликка кирди
8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Жанубий Корея (28,6 доллар), Арманистон (24,7 доллар), Аргентина (22,2 доллар) ва Австралиядан (22 доллар) бироз паст, аммо АҚШ ва Қозоғистондан (21,4 доллар) ортда қолди.
Умумий ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйлаб битта гул букети ўртача 10,7 долларга тушади. Энг арзон букет эса Болгарияда бўлиб, атиги 1,8 долларни ташкил қилади.
Россияда эса 7 дона лола гули учун ўртача 825 рубль ($9,3) тўлашга тўғри келади. Бу эса жаҳон бозоридаги ўртача нархдан паст.

👍11👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади
Янги ўзгартирилган қонуннинг 4-моддасига кўра, маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматидан қарздор бўлганлар электрга тўлов қилишда чеклов қўйилиши бўйича SMS орқали огоҳлантирилади.
Бунда уларга беш кун вақт берилади. Қарздор ўз мажбуриятини бажаргач, чеклов автоматик тарзда бекор қилинади. Ушбу қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

👎23👍7
Ҳафта бошида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзгидромет 11-13 март кунлари республика бўйлаб кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Қорақалпоғистон Рeспубликаси, Хоразм вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11 мартда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 12-13 мартда 0-5 даража илиқ кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари: ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11 мартда 13-18 даража илиқ, 12-13 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкeнт, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 11-12 мартда 13-18 даража илиқ, 13 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 11 мартда 15-20 даража илиқ, 12-13 мартда 18-23 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 11-12 мартда 13-18 даража илиқ, 13 мартда 15-20 даража илиқ бўлади.
Рeспубликанинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. 11 мартда қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-12 мартда кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 13 мартда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади
👍7😢1
Хитой компанияси Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади
Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Миграция агентлиги ҳамда Хитойнинг “JC Finance Interconnect Holdings” компанияси раиси У Тинйи ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Хабар берилишича, музокаралар давомида Ўзбекистонда “яшил“ энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун илғор халқаро стандартлар асосида қайта тайёрлаш ва малакани ошириш дастурларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон талабалари учун Хитойнинг етакчи олий ўқув юртларида грантлар ажратиш ва номзодларни танлаш хусусида фикр алмашдилар.
Учрашув якунида “JC Finance Interconnect Holdings” компанияси вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этишга келишиб олинди. Сафар давомида Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очиш юзасидан тегишли вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

👎19👍14😢10🔥1
Германиянинг 13та аэропортида иш ташлашлар бошланди
Ver.di касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган иш ташлашлар Берлин-Бранденбург, Штутгарт, Кёльн/Бонн, Дюсселдорф, Дортмунд, Мюнхен, Гамбург, Фракфурт-на-Майн, Ганновер, Бремен ва Лейпциг/Галле аэропортларига таъсир кўрсатади.
Веце ва Карлсруэ/Баден-Баден аэропортларида эса фақат авиация хавфсизлиги ходимлари – йўловчилар, персонал, юк ва товарларни назорат қилиш зоналарида ҳамда сервис хизматларида банд бўлганлар иш ташлашди.
Германия аэропортлари бирлашмасининг (ADV) баҳолашича, Ver.di томонидан эълон қилинган 24 соатлик иш ташлаш натижасида 3400 дан ортиқ парвоз бекор қилинади ва тахминан 510 000 йўловчи жабр кўради.
Касаба уюшмаси иш ҳақини 8%га оширишни, лекин камидан 350 еврога кўпайтиришни талаб қилмоқда. Шунингдек, оғир меҳнат учун қўшимча устамаларни ошириш ва ходимларга қўшимча дам олиш кунлари бериш талаб қилинмоқда. Ver.di баёнотида иш ташлаш "тахминан 25 000 ходимнинг меҳнат шароитларини яхшилаш учун" зарурлиги таъкидланган.

👍14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамиятимизни коррупциядан биргаликда халос этайлик!
Агар сиз қачон ва қаерда коррупция иллатига дуч келсангиз, Бош прокуратуранинг "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки “@bpantikoruz_bot” Телеграм боти орқали маълум қилинг.
Мурожаатингиз тезкорлик билан кўриб чиқилади ва унга қонуний муносабат билдирилади.
Сизнинг хавфсизлигингиз эса тўлиқ кафолатланади.

👍15
Истанбул шаҳридаги Бош консулхона Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Консулхонанинг таъкидлашича, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар давомида айрим шахслар аэропортларда ўз юкларини Ўзбекистонга етказиб беришни илтимос қилиши мумкин. Улар турли баҳоналар билан (масалан, оғир касал қариндоши борлиги ёки юкни жўнатиш имконияти йўқлиги) сизни ишонтиришга ҳаракат қилади.
Ўтган йилларда бир неча Ўзбекистон фуқаролари айнан шундай вазиятларга тушиб қолган ва ноқонуний юкларни, жумладан наркотик моддалар ва сохта ҳужжатларни билмасдан олиб ўтганлари учун ҳибсга олинган.
➖ 2023-йилда Истанбул аэропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахснинг илтимосига биноан юкни олиб ўтишга рози бўлган. Бироқ, чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилган. Натижада у 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
➖ 2022-йилда Анталия шаҳридан Тошкентга қайтаётган яна бир фуқаро ўзига нотаниш кишининг юкини олиб ўтишга рози бўлган. Юк таркибида сохта паспорт ва ноқонуний ҳужжатлар борлиги аниқланиб, фуқаро бир неча йилга озодликдан маҳрум этилган.
Бош консулхона эҳтиётсизлик ёки бегоналарга бўлган ишонч оғир жиноий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини билдириб, бегона одамларнинг юкини ҳеч қандай ҳолатда қабул қилмасликни сўради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тел-Авивда Ғазода гаровда ушлаб турилган исроилликларни озод қилиш талабида намойиш бўлиб ўтди
Акция иштирокчилари Бинямин Нетаняҳу ҳукуматини гаровдаги исроилликларни озод қилиш учун ҲАМАС билан музокаларни тезлаштиришни талаб қилди.
2 март куни Исроил ва ҲАМАС ўртасида сулҳ ва гаровдагиларни қайтариш бўйича келишувнинг биринчи босқичи якунланди. 10 март куни Исроил делегацияси Қатарга йўл олади, бу эса Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларни жонлантириш мақсадида амалга оширилади.

👍4👎2
Очиқлик ва шаффофликни таъминлашда янгича ёндашув
Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда коррупциядан холи муҳитни яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусидаги аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда коррупциядан холи муҳитни яратиш бўйича қилинган ишларга баҳо берилиб, келгусидаги аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, кейинги йилларда қабул қилинган қонунлар, Президент фармон ва қарорларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси натижасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат ҳокимияти шунингдек бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги янада кенгайиб, самарали механизмлар амалиётга татбиқ этилмоқда.
Шунингдек, миллий кенгаши йиғилишида юртбошимиз коррупция амалга оширилаётган ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов эканини алоҳида таъкидлаб, бу борада Парламент палаталарида масъул қўмиталар, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганлигини келтириб ўтди.
Ўтган 2022-йил 20-декабрида ҳам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаларида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз”, деб бежизга таъкидламаган эдилар.
Жорий йилнинг 5- март санасидаги йиғилишда ҳам Президентимиз коррупциянинг олдини олиш – давлат хизматига профессионал ва фидойи кадрларни танлаш ҳамда уларни “ҳалоллик вакцинаси” билан эмлашдан бошланишинини таъкидлаб, ишга олишдаги тартиб ва ёндашувларни такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.
Давлатимиз раҳбари йиғилишда 55 та аниқ мақсадга йўналтирилган ташаббусларни илгари surdilar.Ular доирасида 5 та қонун, 12 та фармон ва қарорлар ишлаб чиқилади. Коррупцияга қарши курашишда парламент, Миллий ва ҳудудий кенгашлар, фуқаролик жамияти институтларининг роли оширибгина қолмай ўз навбатида очиқлик ва ошкораликни ҳамда шу билан биргаликда ҳар бир соҳадаги шаффофликни ошириш йўлидаги янгича ёндашув бўлди десак янглишмаймиз.
Гуруч курмаксиз бўмаганидек, бугунги кунда айрим давлат хизматчилари ўз манфаатларини кўзлаб, жумладан, кредит олишда, қурилиш соҳасида, бюджет маблағларини тақсимлашда минг афсуски, ноқонуний ишларга аралашиб қолаётганликларини гувоҳи бўлаяпмиз. Содир этилган ҳар қандай коррупциявий жиноят сирлигича қолмайди, албатта, ошкор бўлади ва қонуний жазосини олади.
Давлат хизматчиси – бу оддий ходим эмас, у давлат топшириғи ва манфаатлари бўйича унинг номидан ҳаракат қилувчи инсондир. Шунинг учун давлат хизматчиси деган юксак ҳамда шарафли номга доғ туширмаслик учун энг аввало, ҳалол бўлишимиз, олдимизга қўйилган вазифаларни виждонан, ватанпарварлик туйғусини тўлиқ ҳис этган ҳолда меҳнат қилишимиз лозим бўлади.
Коррупция нафақат мамлакатга моддий йўқотиш олиб келади, балки тадбиркорлик ривожига, қонун устуворлигини таъминлашга тўсқинлик қилади, жамиятда ижтимоий кескинликни, ҳокимиятга ишончсизликни, ҳалокатли оғир оқибатларни келтириб чиқарадиган кишандир.
Айтиш ўринли, коррупциядан холи муҳитни ярариш борасида олиб борилаётган ишлар ва белгиланган устувор вазифалар барчага бирдек масъулият юклаши билан бир қаторда очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍102👎6
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
👉 https://effect.uz/6244
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Республикаси Президенти Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
👉 https://effect.uz/6244
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍106👎19
Қашқадарёдаги заправкада ёнғин юз берди
Қашқадарё вилояти Касби туманидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабар берилишича, кеча, 10 март куни Касби тумани «Дўстлик» МФЙ ҳудудидаги шохобча ҳовлисида 2 та 9 тоннали сиғим ёнган. Воқеа жойига 4 та ёнғин қутқарув бўлинмаси соат 22:04 да етиб бориб, 22:33 да ёнғинни тўлиқ ўчирган.
Ҳодиса оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олган.
дейилади хабарда.

«Жароҳатланган фуқароларнинг аҳволи яхши, ҳалок бўлган йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда»,
дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1