EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Оққўрғонда оққан қонлар..." Зўравонликнинг чеки борми?

Сўнгги пайтларда Тошкент вилояти ҳудудлари ҳамда Оққўрғон туманидаги мурожаатларга биноан мазкур ҳудудлардаги оилавий маиший зўравонлик қурбонлари ва жабрдийдалар хусусида бир қатор видеоматериалларни омма эътиборига ҳавола этилган эди.

Оққўрғон тумани ҳокимининг матбуот котиби Ботир Бойбўтаев мазкур ҳокимликнинг қишлоқ ҳўжалиги масалалари бўйича собиқ ўринбосари Асрор Ниёзовнинг аёли мурожаатига кўра, унинг зўравонлиги юзасидан жабрдийда ҳолатини ўрганганилганлиги учун ўз расмий сайтида мазкур суриштирувни қонунан нотўғри талқин этиб, Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисидаги 3-5-7-моддаларига зид маълумотлар тарқатиб, сайт ходимларига туҳмат уюштирган.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди
👍4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конимехлик фаррош аёл "Дўстлик"  ордени билан тақдирланди

Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

Унда байрам муносабати билан мукофотланган бир гуруҳ аёлларга шахсан давлат раҳбари томонидан орден ва медаллар тақдим этилди. Уларнинг ичида навоийлик аёллар алоҳида эътироф этилди.

Тантанали маросим давомида Навоий вилояти Конимех туманида 20 йилдан зиёд фаррошлик билан шуғулланиб келаётган Абилова Айгул Турсуновнага "Дўстлик" ордени топширилди ва ушбу аёл ЭНГ БИРИНЧИ БЎЛИБ МУКОФОТНИ ПРEЗИДEНТДАН ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛДИ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32🔥4😢2
Талабалар учун душанба дам олиш куними?

Ҳуқуқшунос Хушнудбекка кўра, Меҳнат кодексининг 208-моддасидаги қоидалар талабаларга тааллуқли эмас. Талабалар ходим ҳисобланмайди.

Шунинг учун талабалар учун 5 кунлик ўқишми ёки 6 кунлик, бунинг мутлақо фарқи йўқ.

Душанба куни талабаларнинг ўқиш, ўқимаслиги олийгоҳдаги ўқитувчиларнинг иш тартибига боғлиқ. Агар ўқитувчилар 5 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни уларга дам олиш куни бўлади. Демак, талабалар ҳам ўқишга бормайди.

Умуман олганда, душанба куни талабаларнинг қандай йўл тутиши кераклигини ўқийдиган олийгоҳидан аниқлаштириши лозим бўлади.

Агар ўқитувчилар 6 кунлик иш ҳафтасида ишласа, унда душанба куни ишга чиқади ва ўз-ўзидан талабалар учун ҳам ўқишлар бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санитар тозалаш хизмати ривожи йўлидаги муҳим қадамлар

Бугун Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов агентлик муассислигидаги «Махсустранс» ДУКнинг Чилонзор тумани филиали фаолиятини ўрганди.

Маълумот учун, филиалда 138 нафар ходим 55 та маҳаллага хизмат кўрсатмоқда. Хизмат 22 904 нафар аҳолини қамраб олади. Чиқинди тўплаш шохобчалари эса 142 тани ташкил қилади.

Агентлик раҳбари масъуллар ва ходимлар билан бирма-бир суҳбатлашиб, соҳада юзага келаётган долзарб муаммо ва камчиликлар ечимига аҳамият қаратилди.

Шарифбек Ҳасанов корхонанинг махсус техникалари орқали чиқинди йиғиш шохобчаларидаги фаолият ва шароитлар билан бирма-бир танишиб, масъуллар билан муҳокама қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чусовитина олтин медал соҳибаси!

Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтаётган жаҳон кубогида таяниб салто отиш баҳсларида олтин медални қўлга киритди.

Оксана шу йил 50 ёшга тўлади. ОФАРИН!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51🔥8👎3
Телеграмда янги функциялар пайдо бўлди

Tелеграмда энди контактдан ташқаридаги кимдир биринчи марта хабар юборганида, батафсил маълумот саҳифаси тақдим этилади.

Бунда умумий маълумот кўринишида нотаниш одамнинг телефон рақами қайси давлатга тегишли экани, Tелеграмга қачондан бери кириши, исми ёки расмини қачон ўзгартиргани кабилар кўрсатилади.

Бу фирибгарликларни аниқлаш, ўзини бошқа биров деб кўрсатадиганлардан қочиш ва ким билан гаплашилаётганини тасдиқлаш имконини беради.

Шунингдек, мессенжерда контактдан ташқари одамлар хабар ёзишини пулли қилиш имкони мавжуд бўлди. Бу Телеграм юлдузчалар орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26😢3🔥2
Миллат қалбидаги нур

Халқимизда “қиз фарзанд отасига меҳрибон бўлади”, деган нақл бор. Отасига меҳрибон қиз – бу оиланинг баракаси, меҳр-муҳаббат ифодасидир.


👉 https://effect.uz/6243

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Янги ўзгартирилган қонуннинг 4-моддасига кўра, маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматидан қарздор бўлганлар электрга тўлов қилишда чеклов қўйилиши бўйича SMS орқали огоҳлантирилади.

Бунда уларга беш кун вақт берилади.

Қарздор ўз мажбуриятини бажаргач, чеклов автоматик тарзда бекор қилинади.

Ушбу қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎18👍1
Доғистон ҳукумати республикада Telegram блоклангани ҳақида маълум қилди

Доғистон рақамли ривожланиш вазири Юрий Гамзатовнинг хабар беришича, республикада федерал ҳукумат қарорига мувофиқ Telegram мессенжери блокланган. Унинг сўзларига кўра, мессенжер Чеченистонда ҳам блокланмоқда.

"Блоклаш ҳақидаги қарор ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тақдимномасига биноан федерал даражада қабул қилинган. Бу платформадан кўпинча душман кучлар фойдаланади, Махачқалъа аэропортидаги тартибсизликлар бунга яққол мисол бўлади", — дея Гамзатовнинг сўзларини келтирди “РИА Дагестан”.

2024 йил октябр ойидан бери Доғистон, Ингушетия ва Чеченистон аҳолиси Telegram’дан киришда муаммолар борлигидан шикоят қилиб келади. Декабр ойида эса бу республикаларда , Telegram ва WhatsApp каби хорижий хизматлар ва мессенжерлар ишламай қолган.

Доғистондаги йирик провайдерлардан бири – “Эллко” компанияси ушбу узилишларни Роскомнадзорнинг хорижий интернет сегментига киришни блоклаш бўйича ўтказаётган машғулотлари билан изоҳлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Европанинг турли шаҳарларида 8 март куни хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси учун намойишлар бўлиб ўтди

Гамбург ва Берлинда 8 мингдан ортиқ одам тенг ҳуқуқлар, сиёсий вакиллик ва ижтимоий инфратузилмани қўллаб-қувватлашни талаб қилган ҳолда кўчаларга чиқди.

Намойишчиларнинг қўлларида "Хотин-қизларга тегишли қарорлар уларсиз қабул қилинмасин!”, “Аёллар ҳар доим олдинги сафда!”, “Менинг танам – менинг ҳаққим!”, “Болалар боғчалари учун кўпроқ маблағ ажратилсин!” каби талаблар акс этган плакатларни кўриш мумкин.

Бундан ташқари, Париж, Амстердам, Рим ва Белградда ҳам хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳимояси учун намойишлар бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Рейтинг янгиланди: ТОП-35 бошқарувдаги аёллар

“Юксалиш” ҳаракати томонидан сиёсий, ижтимоий-иқтисодий тармоқлар ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган, соҳаларда муҳим вазифаларни бажариб келаётган раҳбар аёлларнинг йиллик рейтингини тузиш анъанага айланган.

Бу сафар рўйхат шакллантиришда экспертлар томонидан 300 нафардан ортиқ номзод фаолияти таҳлил қилинди.

Рейтинг уларнинг касбий ютуқлари, фаолият тармоқларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, ижтимоий фаоллиги таҳлили асосида тузилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍5🔥2😢2
Суриянинг янги ҳукумати икки кун ичида 300 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди

Лондонда жойлашган Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти алавийлар бўлиб, мамлакатдан қочган собиқ президент Башар Асад ва унинг яқинлари ҳам ислом динининг ушбу йўналишига эътиқод қилишади.

"Сурия расмий оммавий ахборот воситалари мамлакат ички ишлар вазирининг баёнотини эълон қилди. Баёнотда ҳукумат ва унга содиқ кучлар томонидан “айрим қонунбузарликлар” содир этилгани тан олинган", деб ёзади Reuters . Шу билан бирга, агентлик тинч аҳолининг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳозирча бошқа манбалар томонидан тасдиқланмаганини қайд этади.

Аввалроқ Сурия ҳукумати алавийлар яшайдиган Латакия ва Тартус вилоятларида “Асад режимига содиқ қуролли гуруҳлар қолдиқлари ва уларни қўллаб-қувватлаётганларга” қарши операция бошлагани хабар берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Суриянинг янги ҳукумати икки кун ичида 300 дан ортиқ тинч аҳолини ўлдирди Лондонда жойлашган Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси (SOHR) маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти алавийлар бўлиб, мамлакатдан қочган собиқ президент Башар Асад ва унинг…
Reuters: Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг ҳарбий базасида бошпана топди

Агентлик маълумотларига кўра, Сурия шимоли-ғарбидаги Латакия вилоятида жойлашган Россиянинг Ҳмеймим авиабазаси ҳудудида бир неча юз суриялик, асосан аёллар, болалар ва қариялар қуролли тўқнашувлардан қочиб, вақтинча бошпана топди. Бу ҳақда нашр воқеа жойидаги икки мустақил манбасига таяниб хабар бермоқда.

Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ҳмеймим авиабазасига жойлашган аёллар ва болаларнинг суратларини эълон қилиб, уларни "христианлар, друзлар ва алавийларга мансуб қочқинлар", деб таърифлаган. Бироқ ушбу фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш ва суратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.

Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) 6 мартдан бери Сурия хавфсизлик кучлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ўлдирилган тинч аҳоли сони 530 кишидан ошганини, қурбонлар орасида болалар ҳам борлигини маълум қилди. Ташкилот буни "Сурияда сўнгги йилларда содир этилган энг даҳшатли зўравонлик ҳаракатлари" дея таърифлади.

AFP агентлиги ва France 24 телеканали маълумотларига кўра, Сурияда ҳукумат кучларининг зўравонликлари аввалги президент Башар Асад тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумларга жавобан бошланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢2
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги мавжуд чекловлар бартараф этилди ва савдо тартиботлари соддалаштирилди.

Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%), тўқимачилик матолари (50%), мебель (50%), шиша идишлар (50%), сув иситиш қозонлари (15%), пластик ва полипропилен маҳсулотлар (10%), колбаса ва гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар), пахта ёғи (1 кг учун 1 доллар) божхона тўловлари бекор қилинди.

Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Президент администрацияси маҳаллий автомобиллардан фойдаланишга ўтмоқда

Президент администрацияси қимматбаҳо «иномарка»лардан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланишга ўтишни бошлагани айтилмоқда.

Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобилларнинг барчаси босқичма-босқич «E-auksion» электрон савдо тизими орқали сотувга қўйилади.

«Иномарка»ларни ўрнига администрация мулозимлари ҳозирда «гараж»да мавжуд бўлган Malibu, Tracker, Lacetti ҳамда BYD русумли автомобиллардан фойдаланади.

Маълумот учун, бу борада 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида сўз юритилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиль ва мебелга ўтиш зарурлигини таъкидлаганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг қиммат гул букетлари рейтингида Ўзбекистон ТОП-10 таликка кирди

8 март байрамида Ўзбекистонда гул букети нархи ўртача 20 долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Жанубий Корея (28,6 доллар), Арманистон (24,7 доллар), Аргентина (22,2 доллар) ва Австралиядан (22 доллар) бироз паст, аммо АҚШ ва Қозоғистондан (21,4 доллар) ортда қолди.

Умумий ҳисоб-китобларга кўра, дунё бўйлаб битта гул букети ўртача 10,7 долларга тушади. Энг арзон букет эса Болгарияда бўлиб, атиги 1,8 долларни ташкил қилади.

Россияда эса 7 дона лола гули учун ўртача 825 рубль ($9,3) тўлашга тўғри келади. Бу эса жаҳон бозоридаги ўртача нархдан паст.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди чиқинди қарздорлиги 5 кун ичида бартараф қилинмаганда қарздор электр энергиясидан вақтинча узилади

Янги ўзгартирилган қонуннинг 4-моддасига кўра, маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматидан қарздор бўлганлар электрга тўлов қилишда чеклов қўйилиши бўйича SMS орқали огоҳлантирилади.

Бунда уларга беш кун вақт берилади. Қарздор ўз мажбуриятини бажаргач, чеклов автоматик тарзда бекор қилинади. Ушбу қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎23👍7