👍157👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тамакиларга қарши кураш давом этмоқда
6 март куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 132 минг 180 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида йўқ қилинди.
Мазкур тадбир Божхона қўмитаси ва Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил қилинди. Бу галги тадбирда божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан аниқланган 9 та ҳолатида ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган жами 132 минг 180 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ёқиб юборилган сигаретлардан 76 минг 500 қути «Милано» номли хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олиб қўйилган.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
Внуково аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди
Дастлабки маълумотларга кўра, чоршанба куни эрталаб “Москва-Тошкент” йўналишида парвоз қилишни режалаштираётган "Boeing 787" самолётининг чап двигатели трап томонидан шикастланган.
Айни дамда самолёт аэропортда қолиб, унинг техник ҳолати баҳоланмоқда. Йўловчилар Домодедово орқали манзилига жўнатилган.
Ҳолат юзасидан Москва прокуратураси текширув ўтказмоқда, аэропорт ходимларининг ҳаракатлари баҳоланмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда бўри эшакни тириклайин еяётгани акс этган видео тарқалди
Ҳодиса Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Белбойли қишлоғида содир бўлгани айтилмоқда.
Айтилишича, ушбу ҳудудда бўрилар жуда кўпайган ва аҳолига ҳам хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун, тунда ушбу ҳудудларда юрмаслигингизни тавсия этамиз.
Бунинг олдини олиш ва ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ташкилотлари ушбу ҳолатга қандай ечим қўлламоқда?
Расмийлардан жавоб кутиб қоламиз.

👍12
Флоридада ўғри $769 минглик бриллиант зиракларни ютиб юборди
Маълум бўлишича, 32 ёшли эркак Tiffany & Co. дўконига кириб, ўзини машҳур баскетболчи деб кўрсатган. Шундан сўнг, у сотувчиларнинг ишончига кириб, қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
Жиноятчи полиция томонидан қўлга олинганида, унинг ёнидан ўғирланган тақинчоқларнинг ҳаммаси ҳам топилмаган.
Орадан кўп ўтмай, уларнинг барчаси ўғрининг қорнида эканлиги маълум бўлган.

👍14🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қамчиқ" довонида қор ёғмоқда
Довон йўлини қордан тозалаш ва музламаларни олдини олиш учун қум-туз аралашмасини сепиш ишлари бошлаб юборилган.
Ҳайдовчилардан эътиборли бўлишларини сўраймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Довон йўлини қордан тозалаш ва музламаларни олдини олиш учун қум-туз аралашмасини сепиш ишлари бошлаб юборилган.
Ҳайдовчилардан эътиборли бўлишларини сўраймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Мол-мулк солиғи амалдаги тўловдан қимматлашиши мумкин
Турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк солиғи амалдаги тўловга нисбатан қимматлашиши мумкин. Бунда, солиқ ставкаси эмас, солиқ солинадиган мулк нархи ўзгартирилиши мумкин.
Жумладан, президент фармони билан 8 млндан ортиқ турар ва нотурар жойлар ҳамда 7 млнга яқин ер учтаскаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;
Кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш белгилаб берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк солиғи амалдаги тўловга нисбатан қимматлашиши мумкин. Бунда, солиқ ставкаси эмас, солиқ солинадиган мулк нархи ўзгартирилиши мумкин.
Мисол учун, Сизнинг турар жойингиз қиймати паст нархда бахоланиб, сиз шунга мос равишда мол-мулк солиғини тўлаб келмоқдасиз. Фармонга асосан турар жойингиз қиймати қайта баҳоланади агар нархи ошган бўлса ўз ўзидан солиғингиз ҳам ошади.
Жумладан, президент фармони билан 8 млндан ортиқ турар ва нотурар жойлар ҳамда 7 млнга яқин ер учтаскаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;
Кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эхтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш белгилаб берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎31👍4
Бугун ҳамма ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Ертага 8-март — халқаро хотин-қизлар куни, яни ишланмайдиган байрам.
Демак, бугун ишга чиққан ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишга ҳақли.
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсатсия қилинади.

👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида
ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
ДХХ хабарида 352 минг долларгача бўлган миқдорда ер учун нарх белгиланганини кўриш мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди
ДХХ хабарида 352 минг долларгача бўлган миқдорда ер учун нарх белгиланганини кўриш мумкин.
Навоий вилояти Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга сотиш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 млрд. сўм талаб қилади. У сўралган пул маблағидан 1 млрд. сўмни олаётган вақтда ушланган.
Андижон вилоятида эса Хўжаобод туманида яшовчи, 1992 ва 1994 йилларда туғилган ака-ука давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади. Тезкор тадбирда, улардан бири сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 50 сотих суғориладиган ер майдонини харидорга 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 45 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
Қува туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖнинг 10 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Пойтахтда яшовчи, 1964 й.т. фуқаро Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 16 сотих ер майдонининг ҳар бир сотихини 22 минг АҚШ долларидан жами 352 минг АҚШ долларига харидорга сотишга келишиб ҳамда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – Тошкент туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳам ушбу 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 жамоаси бош мураббийи бўлди
ЎФА мураббийлар кенгаши йиғилишида U-23 терма жамоаси бошқарувига номзод мураббийлар муҳокама қилинди.
Унга кўра, ёшлар билан ишлаш бўйича юртимизнинг энг тажрибали мутахассисларидан бири, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони эгаси Равшан Ҳайдаров номзоди илгари сурилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди.
Ҳайдаров бошқарувидаги турли ёшдаги терма жамоалар икки карра Осиё чемпиони бўлган, икки бор Жаҳон чемпионати иштирокчисига айланган.

👍14
Тошкентда 7 мартдан йўлларни таъмирлаш мавсуми бошланади
Тошкентда 2025 йилда жорий ва капитал таъмирлаш талаб қилинадиган кўчалар рўйхатини ўз ичига олган манзилли таъмирлаш дастури ишлаб чиқилди.
Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дастур доирасида умумий майдони 65 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган йўлларни таъмирлаш режалаштирилган. Жумладан, таъмирлаш ишлари ишлар қопламанинг узоқ муддат чидамли бўлишини таъминлайдиган технологиялар ва материалларни қўллаган ҳолда ихтисослаштирилган бўлинмалар томонидан 7 мартдан бошлаб амалга оширилади.
«Тирбандликларнинг олдини олиш ва ноқулайликларни камайтириш мақсадида йўл ишлари асосан транспорт ҳаракати энг кам бўлган соатларда ташкил этилади», – дейилади ҳокимлик маълумотида.

Тошкент метрополитенида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда
Тошкент метрополитенида фавқулодда чақириқ тугмаларини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали «Пойтахт» информацион дастурида хабар берилди.
Кўрсатувда қайд этилишича, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида метрополитен ҳудудида чақирув тугмалари ўрнатилмоқда.
«Фуқаролар ушбу тугмани босиш орқали метрополитен ходимлари билан боғланиб, ҳуқуқбузарлик тўғрисида хабар бериши ёки ёрдам сўраши мумкин», — дея таъкидлади ИИВ транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти матбуот котиби Азамат Ахматов.
Мутасаддининг қўшимча қилишича, метродаги видекамера ва динамиклар ёрдамида ходимлар мурожаатчи билан аудио-видеоалоқа ўрнатади. Барча маълумотлар автоматик равишда тизимда қайд этилади. Бу йўловчиларнинг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш имконини беради.

👍7
“Қамчиқ” довони вақтинча ёпилди
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати қалин қор ёққанлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.
Расмий хабарга кўра, довондаги ҳаракат бугун, 7 март куни соат 15:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати қалин қор ёққанлиги сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.
Расмий хабарга кўра, довондаги ҳаракат бугун, 7 март куни соат 15:00 дан автомобиллар ҳаракати учун вақтинча чекланган.
“Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади. Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади”, – дейилади хабарда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢1