This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклагани аниқланган
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 25-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклагани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силталагани акс этган.
Бошқарма ҳолат 14 февраль куни содир бўлганини, тарбияланувчига қўл кўтарган тарбиячи Г. А.нинг иши жиноят ишлар бўйича Жомбой туман судида кўриб чиқилганини билдирган.
Маълумотлатга кўра, тарбиячига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари (1 млн 100 минг сўм) миқдорида жарима қўлланган. Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Танзиландия номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани ҳақида хабар берилган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 1,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди
Энергетика вазирлигига кўра, Мирзаобод туманида бир корхона ностандарт ёндиргичлар орқали газ ҳисоблагични четлаб ўтиб, 1,56 млрд сўмлик зарар етказган.
Шу каби ҳолат Гулистон шаҳрида ҳам юз берган, улар газ тармоғига ноқонуний тарзда уланиб, 379 млн сўмлик газдан ўғринча фойдаланган.
Ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда қирувчилар аҳоли пунктига бомба ташлади
Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита KF-16 қирувчилари 6 март кунги машғулотлар чоғида Пхочхон шаҳридаги турар жой ҳудудига тасодифан саккизта МК-82 авиабомбаларини ташлаб юборди. Маҳаллий ОАВ ҳодиса акс этган видеоларни тарқатмоқда.
Ҳарбийларга кўра, қирувчи самолётлар эрталаб соат 10:04 да авиабомбаларни “хатолик билан” жанговар ўқ отиш машғулотлари ўтказилаётган полигон ташқарисига ташлаган. Жароҳатланганлар сони 15 кишига етган, уларнинг икки нафари ҳарбийлардир.
Ҳодисада, черков ва яна олтита бино, шунингдек, юк машинасига зиён етган. Ҳолат юзасидан тергов бошланди. Ҳарбийлар етказилган зарар учун узр сўраб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
КХДР чегарасидан 25 километр масофада жойлашган полигонда 6 март куни ўтказилган ҳарбий машғулотларда Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий кучлари қатнашган.

👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Унга кўра, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилган.
Айни шу қонунбузарликни содир этган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари яъни 3 млн 750 минг сўм миқдорида жарима солинади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари яъни 18 млн 750 минг сўм миқдорида жарима солиниши белгиланган.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

👍6👎1
Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.
Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилинди.
Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👍28😢1
“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.
Наманган вилоятида “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.
2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
👍157👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тамакиларга қарши кураш давом этмоқда
6 март куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 132 минг 180 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида йўқ қилинди.
Мазкур тадбир Божхона қўмитаси ва Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил қилинди. Бу галги тадбирда божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан аниқланган 9 та ҳолатида ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган жами 132 минг 180 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ёқиб юборилган сигаретлардан 76 минг 500 қути «Милано» номли хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олиб қўйилган.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
Внуково аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди
Дастлабки маълумотларга кўра, чоршанба куни эрталаб “Москва-Тошкент” йўналишида парвоз қилишни режалаштираётган "Boeing 787" самолётининг чап двигатели трап томонидан шикастланган.
Айни дамда самолёт аэропортда қолиб, унинг техник ҳолати баҳоланмоқда. Йўловчилар Домодедово орқали манзилига жўнатилган.
Ҳолат юзасидан Москва прокуратураси текширув ўтказмоқда, аэропорт ходимларининг ҳаракатлари баҳоланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Дастлабки маълумотларга кўра, чоршанба куни эрталаб “Москва-Тошкент” йўналишида парвоз қилишни режалаштираётган "Boeing 787" самолётининг чап двигатели трап томонидан шикастланган.
Айни дамда самолёт аэропортда қолиб, унинг техник ҳолати баҳоланмоқда. Йўловчилар Домодедово орқали манзилига жўнатилган.
Ҳолат юзасидан Москва прокуратураси текширув ўтказмоқда, аэропорт ходимларининг ҳаракатлари баҳоланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда бўри эшакни тириклайин еяётгани акс этган видео тарқалди
Ҳодиса Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Белбойли қишлоғида содир бўлгани айтилмоқда.
Айтилишича, ушбу ҳудудда бўрилар жуда кўпайган ва аҳолига ҳам хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун, тунда ушбу ҳудудларда юрмаслигингизни тавсия этамиз.
Бунинг олдини олиш ва ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш ташкилотлари ушбу ҳолатга қандай ечим қўлламоқда?
Расмийлардан жавоб кутиб қоламиз.

👍12
Флоридада ўғри $769 минглик бриллиант зиракларни ютиб юборди
Маълум бўлишича, 32 ёшли эркак Tiffany & Co. дўконига кириб, ўзини машҳур баскетболчи деб кўрсатган. Шундан сўнг, у сотувчиларнинг ишончига кириб, қимматбаҳо тақинчоқларни ўғирлаб кетган.
Жиноятчи полиция томонидан қўлга олинганида, унинг ёнидан ўғирланган тақинчоқларнинг ҳаммаси ҳам топилмаган.
Орадан кўп ўтмай, уларнинг барчаси ўғрининг қорнида эканлиги маълум бўлган.

👍14🔥1