Дунёга овоза бўлаётган ўзбек футболи
1. Элдор Шомуродов "Рома" ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.
2. Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.
3. Аббосбек Файзуллаев ЦСКА Осиё ва Россияда йил кашфиёти бўлди.
4. Алиқулов Туркия чемпионатида яхши формада.
5. Отабек Шукуров Саудия Арабистонида юлдузларга қарши юқори рейтингда.
6. Ўронов жароҳатдан қайтмоқда, ўйинга ташна.
7. Машарипов жароҳатдан қайтмоқда, жароҳат техникага таъсир ўтказмайди.
8. Юсупов Эрон чемпионатида қуруқ ўйинлар бўйича рекордчи дарвозабон.
9. Нематов Суперлиганинг энг қиммат ўйинчиси.
бошқа футболчилар:
Ғаниев, Эркинов, Яхшибоев, Абдуҳолиқов, Норчаев, Ашурматов, Турғунбоев, Мазгавой, Алижонов, Насруллаев, Ҳожимирзаев, Ҳамробеков, Искандеров – ҳаммаси ўз клубларининг етакчилари!
"Пахтакор"нинг Саудия чемпиони устидан қозонган ғалабаси машҳур нашрлар томонидан этироф этилиши фонида Эрон ўйлаб ҳаракат қилади энди биз билан. Рақибларни қўрқитадиган кунлар келди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен" кўмир конида Бэлаз русумли автоағдаргич ёниб кетди
"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда "Ангрен" кўмир конида "Белаз" русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва алангаланиш рўй берган.
"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти ўт ўчирувчилари воқеа жойига тезлик билан етиб келган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган автоағдаргич ҳайдовчиси А.А.га корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.
Ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

😢4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклагани аниқланган
Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 25-сонли давлат боғчасида тарбиячи болаларни калтаклагани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силталагани акс этган.
Бошқарма ҳолат 14 февраль куни содир бўлганини, тарбияланувчига қўл кўтарган тарбиячи Г. А.нинг иши жиноят ишлар бўйича Жомбой туман судида кўриб чиқилганини билдирган.
Маълумотлатга кўра, тарбиячига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари (1 млн 100 минг сўм) миқдорида жарима қўлланган. Шунингдек, у билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббуси билан бекор қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Танзиландия номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани ҳақида хабар берилган эди.

👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 1,9 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди
Энергетика вазирлигига кўра, Мирзаобод туманида бир корхона ностандарт ёндиргичлар орқали газ ҳисоблагични четлаб ўтиб, 1,56 млрд сўмлик зарар етказган.
Шу каби ҳолат Гулистон шаҳрида ҳам юз берган, улар газ тармоғига ноқонуний тарзда уланиб, 379 млн сўмлик газдан ўғринча фойдаланган.
Ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореяда қирувчилар аҳоли пунктига бомба ташлади
Жанубий Корея ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита KF-16 қирувчилари 6 март кунги машғулотлар чоғида Пхочхон шаҳридаги турар жой ҳудудига тасодифан саккизта МК-82 авиабомбаларини ташлаб юборди. Маҳаллий ОАВ ҳодиса акс этган видеоларни тарқатмоқда.
Ҳарбийларга кўра, қирувчи самолётлар эрталаб соат 10:04 да авиабомбаларни “хатолик билан” жанговар ўқ отиш машғулотлари ўтказилаётган полигон ташқарисига ташлаган. Жароҳатланганлар сони 15 кишига етган, уларнинг икки нафари ҳарбийлардир.
Ҳодисада, черков ва яна олтита бино, шунингдек, юк машинасига зиён етган. Ҳолат юзасидан тергов бошланди. Ҳарбийлар етказилган зарар учун узр сўраб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаган.
КХДР чегарасидан 25 километр масофада жойлашган полигонда 6 март куни ўтказилган ҳарбий машғулотларда Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий кучлари қатнашган.

👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди
Унга кўра, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилган.
Айни шу қонунбузарликни содир этган мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари яъни 3 млн 750 минг сўм миқдорида жарима солинади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этган мансабдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари яъни 18 млн 750 минг сўм миқдорида жарима солиниши белгиланган.
Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

👍6👎1
Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.
Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилинди.
Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

👍28😢1
“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.
Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.
Наманган вилоятида “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.
2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.
2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
👍157👎8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тамакиларга қарши кураш давом этмоқда
6 март куни Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги заводлардан бирида божхона органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 132 минг 180 қути тамаки маҳсулотлари кенг жамоатчилик, хусусан оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирокида йўқ қилинди.
Мазкур тадбир Божхона қўмитаси ва Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил қилинди. Бу галги тадбирда божхона органлари тезкор тузилмалари томонидан аниқланган 9 та ҳолатида ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган жами 132 минг 180 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди.
Эътиборли жиҳати шундаки, ёқиб юборилган сигаретлардан 76 минг 500 қути «Милано» номли хорижда ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда олиб қўйилган.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абонентларга санитар тозалаш хизматини кўрсатишда чекловлар мавжудми?
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги мутахассиси шарҳида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢1
Внуково аэропортида Uzbekistan Airways самолёти шикастланди
Дастлабки маълумотларга кўра, чоршанба куни эрталаб “Москва-Тошкент” йўналишида парвоз қилишни режалаштираётган "Boeing 787" самолётининг чап двигатели трап томонидан шикастланган.
Айни дамда самолёт аэропортда қолиб, унинг техник ҳолати баҳоланмоқда. Йўловчилар Домодедово орқали манзилига жўнатилган.
Ҳолат юзасидан Москва прокуратураси текширув ўтказмоқда, аэропорт ходимларининг ҳаракатлари баҳоланмоқда.