EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ҳар 5 нафар судьянинг бири қонунбузар ёхуд Судьялар олий кенгашига ойна...

Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолиятига доир Ахбороти алоҳида тўплам шаклида нашр этилди.

Унга кўра, 2024 йилда судьяларга нисбатан 718 марта хизмат текшируви ўтказилган, бунинг натижасида 506 та интизомий иш қўзғатилиб, 274 нафар судья турли интизомий жазога тортилган.

Тизимда 1526 нафар судья ишлаётгани инобатга олинса, рақамлар кўп эмасми, жаноблар?

274 нафар судьянинг интизомий жазога тортилгани бу ҳар бешта судьядан биттаси қовун тушираётганини кўрсатади.

Таниш-билишчилик, юзидан ўтолмаслик ва бошқа сабаблар билан интизомий жазодан қутилиб қолганлар ёки хатоси катта бўлса-да, жазо олиш ўрнига “муҳокама билан чекланиш” натижасида сувдан қуруқ чиққанлар бу ҳисобга кирмайди.

Реал ҳолат Кенгаш эълон қилган статистикадан ҳам ёмон.

Шуми профессионал, ҳалол ва пок кадрлар жой-жойига қўйилаётгани?

Ўзбекистон фуқароларининг одил судловга бўлган ҳуқуқини беками кўст таъминлаши керак бўлган қозиларимиз аҳволи бу бўлгандан кейин, процесс иштирокчиларининг дод-войлари нега ОАВга чиқиб кетаётганидан ҳайратланмаса ҳам бўлади.

Агар одил судлов билан боғлиқ муаммо бўлмаганида деярли 99 фоиз ҳолатда барчаси СУД процессларида рози-ризочилик билан ишлар якунланган бўларди.

Шу сабабли, Администрация ва Парламентдан ҳолатни назоратга олишни ҳамда халқимизни одил судъялар корпуси билан таъминлашда кўмак сўраймиз.
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда баҳорнинг 5 куни. Аммо метан заправкаларда навбат 5 кмдан ортиқ. Бу ҳолат қарийб 5 ой балки 5 йилдан бери давом этяпти. Беш баҳо

@effectuz
👍29👎2
Қизалоқни онасига олиб бериш жараёни оиланинг қайта тикланиши билан якунланди

Ҳар бир бола учун энг улуғ макон – унинг оиласидир.


👉 https://effect.uz/uz/6241

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
EFFECT.UZ | Расмий канал
ИИВ вазир ўринбосари Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди. Ҳозирча унинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани бўйича расмий хабар мавжуд эмас.…
"Тегиниш мумкин бўлмаган шахс"дан "кераксиз одам"га — арқон тортиляпти...

Ҳукумат ноинсоф амалдорларни ишдан олишни бошлаган.

3 март куни Ички ишлар вазирлигида янги вазир — Азиз Тошпўлатов вазирлик раҳбариятига расман таништирилган. Мажлисга бош вазир Абдулла Арипов шахсан ўзи раислик қилган.

Мажлис иштирокчиларидан бирининг айтишича, Абдулла Арипов нафақат янги вазирни таништирган, балки Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмоновни ишдан бўшатилганини эълон қилган.

Шавкат Раҳмонов атиги бир неча дақиқа ичида "тегиниш мумкин бўлмаган шахс"дан "кераксиз одам"га айланган.

Полковник карьерасига бутун зал олдида том маънода нуқта қўйилган.

“Абдулла Ниғматович ўта қаттиқ гапларни айтган: "Сени бугун президент ишдан бўшатди! Сен бу лавозимга нолойиқсан! Ҳамма жойни расво қилдинг!" деди," — дея ёзади мажлисда иштирок этган манба.

Унинг сўзларига кўра, бу кескин сўзлардан кейин Раҳмонов шок ҳолатига тушиб, оғзи қуриб, ҳатто гапиришга ҳам тили келмай қолган. Бош вазир уни мажлисдан ҳайдаб чиқаришни буюрган.

Бош вазирнинг бу қарори мажлисда ўтирган кўплаб генерал ва полковникларни қувонтирди, дейди манба.

Сабаби аниқ: Шавкат Раҳмонов икки йилдан буён вазирликнинг Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган, бироқ унинг вазирликдаги обрўси анча шубҳали эди.

Унинг "ҳамтовоқлари" орасида Президент Администрациясида ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича маслаҳатчи Дониёр Қодиров ва Тошкент шаҳар ИИББ собиқ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда қамоқда бўлган Дониёр Тошхўжаев бўлгани айтилади.

Уччовлонни вазирликда “погондаги ОПГчилар” деб аташган, дея изоҳ беради манба.

Инсайдерларига кўра, Шавкат Раҳмонов жиноятни беркитиш эвазига пора олиш, жиноятчилар ва уюшган жиноий гуруҳлар манфаатини ҳимоя қилиш, тергов делоларини сохталаштириш ҳамда давлат бюджетидан маблағларни ўзлаштиришда бевосита иштирок этган.

Шунингдек, жаноб полковник уюшган жиноий гуруҳлардан молиявий ёки бошқа манфаатлар эвазига уларни ҳимоя қилиш билан мунтазам шуғулланган.

Манбаларнинг маълум қилишича, янги вазир Азиз Тошпўлатовнинг ўзи ҳам айнан “погонли ОПГчилар” дан «кўп азият чеккан».

3 март куни 53 ёшли Шавкат Раҳмоновнинг ички ишлар тизимидаги 30 йиллик хизматига аянчли нуқта қўйилди.
👍59🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал бу журналистлар учун ёпиқ эди — Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашишда очиқлик сиёсати, сўз эркинлиги ғоялари ҳаётга татбиқ этилишда ҳамиша қатъий бўлишни таъкидлади

@effectuz
👍33👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу узоқ ўйланган қарор — энди секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарлари шуғулланмайди

@effectuz
👍12
Андижонда Infin Bank мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Андижон шаҳрида Инфинбанк мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов харакатлари Ички Ишлар Вазирлиги Тергов Департаменти терговчиси томонидан олиб бориляпти.

Бу иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бораётган терговчи, айбланувчиларни такрор судланишига сабабчи бўлиб, жиноят ишини қасддан бўлиб-бўлиб судга чиқаряпти.

Нима учун ишда айбланувчи тариқасида жалб қилинганларни хуқуқи поймол бўлиши керак. Битта иш бўйича битта шахс қайта қайта судланиши, бу инсонни конституцион хуқуқларини поймол қилиш дегани.

Жиноят иши катта хажмда бўлса, битта терговчига топшириб қўймасдан тергов гурухи тузишиб процессуал муддатда ишни хаммасини тенг тугатиб судга чиқаришмайдими.

Бу ишни биринчи ва иккинчи иши ЖИБ Андижон туман судида бирлаштириб кўриб чиқилмоқда.

Энди Терговчи 3-чи делосини чиқаришни, олдинги судга чиққан дело бўйича хукм чиққанидан кейин судга чиқармоқчи. Бу нима иш, булар нима қилса қонунга тўғри келаверадими. Ким назорат қилади?

Ўлганни устига тепган қилиб суд ҳам тезроқ тугаши учун ҳафтасига 3-кундан ўтяпти, мақсад кейинги делони ишга қўшмасликми?

@effectuz
👍10👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон иқлими БМТ эътиборида

5 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида миллий миқёсда белгиланган ҳиссалар яъни НДC 2.0 таҳлили бўйича семинар бўлиб ўтди.

Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури доирасида (БМТТД) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳам иштирок этди.

«Бугунги тадбир Ўзбекистоннинг Бразилияда бўлиб ўтадиган CОП30га йўлида муҳим босқич ҳисобланади. Париж келишуви имзоланганига ўн йил тўлиши арафасида биз иқлим ҳароратининг1,5°C даражада ушлаб туриш ва иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ҳал қилувчи даврга кириб бормоқдамиз. Айниқса, Ўзбекистон каби мамлакатлар томонидан янги НДCларнинг тақдим этилиши глобал иқлим ўзгаришига қарши курашнинг асосий таркибий қисмидир,» деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент администрацияси қонун устувор, жазо муқаррарлигини назорат қилишга мажбур

Кўрсатилган давлат хизматлари сифатига аҳолининг ўзи баҳо беради, энг ёмон деб топилган идоралар раҳбарлари бўйича хулоса қилинади.

@effectuz
👍18😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонда баҳорнинг 5 куни. Аммо метан заправкаларда навбат 5 кмдан ортиқ. Бу ҳолат қарийб 5 ой балки 5 йилдан бери давом этяпти. Беш баҳо @effectuz
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар олиб ташланади

Март ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган эди.

Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилган. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратади.

Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

@effectuz
👍6😢2
Ипотека кредити фоизи пасайди

Президент фармони билан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари асосида ажратилаётган ипотека кредитларининг фоиз ставкаси туширилди.

Кредит шартлари:

Муддати - 20 йилгача

Миқдори - 800 млн. сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн. сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида.

Фоиз ставкаси - Марказий Банк асосий ставкаси + 6%

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2024 йилда бу кўрсаткич +8% ни ташкил қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32😢2
Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Компаниялар томонидан ишлар  фақатгина қоғозда ташкил этилгани маълум бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан  бошқарув сервис компанияларининг тунги  диспетчерлик фаолиятини ўрганиш мақсадида рейд тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бу галги тунги рейд манзили пойтахтнинг Чилонзор тумани бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Судлар нега аудио ва видеоёзувдан қўрқади?

Яқинда Наманган вилоят судида аҳоли соғлиғини сақлаш ва давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ жиноят иши юзасидан  апелляция шикояти кўрилган.

Ушбу соҳадаги махсус Фармонга мувофиқ  аслида бундай жиноятларга  оид суд мажлислари Интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши шарт.  

Судларда Президент Фармонига амал қилинмаслиги сабабли судлов ҳайъатига илтимоснома киритиб, суд мажлисида аудиоёзув олиб боришга рухсат сўрадик.

Ҳаттоки, ҳимоя томони бу ёзувлардан фақатгина суд жараёнларидагина фойдаланиши кафолатини ҳам бердик. 

Тарафларнинг бирортасида илтимосномага нисбатан эътироз бўлмади. Судда прокурор ваколатларини бошқа бир судда “мен бугун формада эмасман, шу сабабдан суд жараёнини видеога олиш ҳақидаги илтимосномани рад этишингизни сўрайман” деган жумлалари билан ҳаммага танилган Б.Маруфов таъминлаётган эди. Аудиоёзув олиб бориш ҳақидаги илтимосномамиз юзасидан ҳурматли прокурор бу сафар олдингидан ҳам ғаройиб важ келтирган.

У ўрнидан туриб “суд мажлисида баённома юритилаяпти, барча маълумотлар унга киритилади, шу сабабдан илтимосномани рад этишингизни сўрайман” деди. Шу билан судлов ҳайъати суд мажлисида аудиоёзув олиб бориш ҳақидаги илтимосномани рад этди. 

Нима учун аудиоёзув Наманган вилоят судини бунчалик қўрқувга солганлиги ҳақида эса кейинроқ.

Адвокат Руслан Мухаммадиев
👍38😢6👎3🔥1
Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичакларидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

Бу ҳақда РШТЁИМ Бухоро филиали Ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бемор икки кун олдин мазкур жисмларни ютиб юборгани сабабли оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Шундан сўнг, РШТЁИМ Бухоро филиали шифокорлари ошқозон ва 12 бармоқли ичакка тушган ёт жисмларни эндоскопик усулда муваффақиятли олиб ташлашган. Ҳозирда беморнинг аҳволи яхши.

Маълум бўлишича, у психиатр назоратида рўйхатда турган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллия гвардия ходимлари пора билан қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенат Т.А. 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали унинг танишини Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига M.Улуғбек туманидаги "Экобозор" савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1989 й.т. фуқарони ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида уни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢2
"Wizzair” авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайди

Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотлар хорижий тилда берилиши юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.

Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди.

Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.

Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20🔥1
Дунёга овоза бўлаётган ўзбек футболи

1. Элдор Шомуродов "Рома" ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

2. Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да ойнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

3. Аббосбек Файзуллаев ЦСКА Осиё ва Россияда йил кашфиёти бўлди.

4. Алиқулов Туркия чемпионатида яхши формада.

5. Отабек Шукуров Саудия Арабистонида юлдузларга қарши юқори рейтингда.

6. Ўронов жароҳатдан қайтмоқда, ўйинга ташна.

7. Машарипов жароҳатдан қайтмоқда, жароҳат техникага таъсир ўтказмайди.

8. Юсупов Эрон чемпионатида қуруқ ўйинлар бўйича рекордчи дарвозабон.

9. Нематов Суперлиганинг энг қиммат ўйинчиси.

бошқа футболчилар:

Ғаниев, Эркинов, Яхшибоев, Абдуҳолиқов, Норчаев, Ашурматов, Турғунбоев, Мазгавой, Алижонов, Насруллаев, Ҳожимирзаев, Ҳамробеков, Искандеров – ҳаммаси ўз клубларининг етакчилари!

"Пахтакор"нинг Саудия чемпиони устидан қозонган ғалабаси машҳур нашрлар томонидан этироф этилиши фонида Эрон ўйлаб ҳаракат қилади энди биз билан. Рақибларни қўрқитадиган кунлар келди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен" кўмир конида Бэлаз русумли автоағдаргич ёниб кетди

"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 5 март куни соат 10:15 ларда "Ангрен" кўмир конида "Белаз" русумли автоағдаргич тоғ жинсларини тўкиш вақтида орқага сирпаниб, ағдарилиб кетган ва алангаланиш рўй берган.

"Ўзбеккўмир" акциядорлик жамияти ўт ўчирувчилари воқеа жойига тезлик билан етиб келган ва ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган автоағдаргич ҳайдовчиси А.А.га корхона тиббий бўлим ходимлари томонидан биринчи ёрдам берилган ва шошилинч равишда шаҳар марказий шифохонасига етказилган аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.

Ҳозирда кўмир конида рўй берган ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢4👍3