EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Вазирликларнинг ҳудудий комплаенс ходимларини бевосита вазирнинг ўзи ишга қўяди, бутун тизимдаги коррупция учун шахсан жавоб беради" — президент

Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.

Вазирликларнинг ҳудудий комплаенс ходимларини бевосита вазирни ўзи ишга қўйиши, ўзига сиёсий масъулият олиб, бутун тизимидаги коррупция учун шахсан жавоб бериши белгиланди.

Агентликнинг иш услуби мутлақо ўзгаради. Бунинг учун тажриба тариқасида 5 та идора: Соғлиқни сақлаш, Қурилиш, Сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” ва “Ўзсувтаъминот”нинг комплаенс назорати агентликка ўтказилади.

Йил якуни билан бу вазирликларда қанча коррупциявий омилларни бартараф қилгани, одамларга қандай енгилликлар бўлгани ҳақида Миллий кенгашда ҳисобот беради.

Шунингдек, агентлик вазир, ҳокимлар билан биргаликда ҳар чоракда коррупция юқори бўлган камида 3 та соҳада тумангача тушиб, маиший ва тизимли коррупция омилларини чуқур ўрганади, таҳлиллар асосида қайси жараённи рақамлаштириш, қайси бюрократик тартибни бекор қилиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқади.

Икки ойда халқаро рейтинг ташкилотлари тавсияси асосида “йўл харита”си ишлаб чиқилиб, ҳар бир вазирлик ва идорага қилинадиган ишлар аниқ белгилаб берилади. Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларни жазолаш бўйича таклиф киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍92👎4🔥2
Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Давлат раҳбари кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборганини танқид қилди.

Маълумот учун: 8 йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍77👎2🔥2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Айни дамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг  Ўзбекистондаги ваколатхонасида
Тараққиёт Дастури доирасида (БМТТД) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда ушбу тадбирни ташкил этилган.Тадбир давомида NDC 2.0 таҳлилининг асосий хулосалари, унинг ҳозирги қайта кўриб чиқилиши асосида ишлаб чиқилган NDC 3.0 йўл харитаси ва UNFCCC кўрсатмаларига мувофиқ NDC 3.0 ни ишлаб чиқиш бўйича миллий ёндашув тақдим этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎4
Давлат идоралари раҳбарлари фойдаланадиган хорижий автомобиллар сони камаяди - президент

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарларни тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан асосий воситаларни сотиб олиш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Жамоат транспортидан фойдаланишни кескин қисқартириш, миллий автомобиллар ва миллий мебелларга ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍65🔥2😢2👎1
Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади” — президент

Президент амалдорларни судлар фаолиятига аралашишдан тийилишга чақириб, жавобгарлик масаласи қаттиқ бўлишини эслатди.

Давлатимиз раҳбари суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш, одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш доимо диққат марказида бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги йилларда судлар мустақиллигини таъминлаш бўйича катта ислоҳотлар амалга оширилди. Лекин судьяларни мажлисга чақириш, уларга ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш ҳолатлари ҳам учраб тургани қайд этилди.

Шунингдек, айрим идоралар томонидан судга таъсир ўтказишга уринишлар ҳали-ҳануз давом этаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”,

- деди президент.

Одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳим. Бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклиги қайд этилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍70👎3😢2🔥1
"Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа" — президент жамоатчилик вакиллари ва нодавлат ташкилотларига мурожаат қилди

“Коррупцияга қарши кураш – умуммиллий вазифа, ҳар бир ватанпарвар юртдошимизнинг виждон ишидир. Умуман, бу жараёндан ҳеч ким четда турмаслиги керак.

Шу боис, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Парламент нодавлат ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиши мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Масалан, Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилинса, катта самара беришига ишонч билдирилди.

Ушбу мақсадлар учун янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍46😢5👎3
Дабдабабозликка таниқли шахслар бош бўлаётгани алоҳида таъкидланди

Коррупцияни енгиш учун биринчи навбатда унинг ортиқча ҳашамат ва дабдаба деган “ўқ илдизларини” қуритишимиз шарт.

Энг ачинарлиси, бунга таниқли шахслар бош-қош бўлаяпти, одамлар уларга тенглашаман деб, ўзини “ўтга-чўғга” ураяпти.

Бу борада айрим раҳбарлар ўзининг камтарона турмуш тарзи билан барчага намуна бўлиш ўрнига, бундай сохта қадриятлар асирига айланиб, ноқонуний даромад топишга интилаётгани ҳам бор гап”, -

деди президент.

Шу боис давлат раҳбари парламент палаталари, маҳаллий кенгашлар, жамоатчилик вакиллари, маҳалла раислари, нуронийларни бу масалага бош-қош бўлиб, аҳоли орасида тушунтириш ишларини кучайтиришга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44👎4🔥3
Ўзбекистоннинг олти ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет хизмати агентлиги 6–11 март кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.

Хусусан, кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ва қуйидаги ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади:

Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;

Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
ИИВ вазир ўринбосари Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди

Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди.

Ҳозирча унинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани бўйича расмий хабар мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11😢2
Ҳар 5 нафар судьянинг бири қонунбузар ёхуд Судьялар олий кенгашига ойна...

Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолиятига доир Ахбороти алоҳида тўплам шаклида нашр этилди.

Унга кўра, 2024 йилда судьяларга нисбатан 718 марта хизмат текшируви ўтказилган, бунинг натижасида 506 та интизомий иш қўзғатилиб, 274 нафар судья турли интизомий жазога тортилган.

Тизимда 1526 нафар судья ишлаётгани инобатга олинса, рақамлар кўп эмасми, жаноблар?

274 нафар судьянинг интизомий жазога тортилгани бу ҳар бешта судьядан биттаси қовун тушираётганини кўрсатади.

Таниш-билишчилик, юзидан ўтолмаслик ва бошқа сабаблар билан интизомий жазодан қутилиб қолганлар ёки хатоси катта бўлса-да, жазо олиш ўрнига “муҳокама билан чекланиш” натижасида сувдан қуруқ чиққанлар бу ҳисобга кирмайди.

Реал ҳолат Кенгаш эълон қилган статистикадан ҳам ёмон.

Шуми профессионал, ҳалол ва пок кадрлар жой-жойига қўйилаётгани?

Ўзбекистон фуқароларининг одил судловга бўлган ҳуқуқини беками кўст таъминлаши керак бўлган қозиларимиз аҳволи бу бўлгандан кейин, процесс иштирокчиларининг дод-войлари нега ОАВга чиқиб кетаётганидан ҳайратланмаса ҳам бўлади.

Агар одил судлов билан боғлиқ муаммо бўлмаганида деярли 99 фоиз ҳолатда барчаси СУД процессларида рози-ризочилик билан ишлар якунланган бўларди.

Шу сабабли, Администрация ва Парламентдан ҳолатни назоратга олишни ҳамда халқимизни одил судъялар корпуси билан таъминлашда кўмак сўраймиз.
👍22
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда баҳорнинг 5 куни. Аммо метан заправкаларда навбат 5 кмдан ортиқ. Бу ҳолат қарийб 5 ой балки 5 йилдан бери давом этяпти. Беш баҳо

@effectuz
👍29👎2
Қизалоқни онасига олиб бериш жараёни оиланинг қайта тикланиши билан якунланди

Ҳар бир бола учун энг улуғ макон – унинг оиласидир.


👉 https://effect.uz/uz/6241

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
EFFECT.UZ | Расмий канал
ИИВ вазир ўринбосари Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди. Ҳозирча унинг нима сабабдан ишдан бўшатилгани бўйича расмий хабар мавжуд эмас.…
"Тегиниш мумкин бўлмаган шахс"дан "кераксиз одам"га — арқон тортиляпти...

Ҳукумат ноинсоф амалдорларни ишдан олишни бошлаган.

3 март куни Ички ишлар вазирлигида янги вазир — Азиз Тошпўлатов вазирлик раҳбариятига расман таништирилган. Мажлисга бош вазир Абдулла Арипов шахсан ўзи раислик қилган.

Мажлис иштирокчиларидан бирининг айтишича, Абдулла Арипов нафақат янги вазирни таништирган, балки Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмоновни ишдан бўшатилганини эълон қилган.

Шавкат Раҳмонов атиги бир неча дақиқа ичида "тегиниш мумкин бўлмаган шахс"дан "кераксиз одам"га айланган.

Полковник карьерасига бутун зал олдида том маънода нуқта қўйилган.

“Абдулла Ниғматович ўта қаттиқ гапларни айтган: "Сени бугун президент ишдан бўшатди! Сен бу лавозимга нолойиқсан! Ҳамма жойни расво қилдинг!" деди," — дея ёзади мажлисда иштирок этган манба.

Унинг сўзларига кўра, бу кескин сўзлардан кейин Раҳмонов шок ҳолатига тушиб, оғзи қуриб, ҳатто гапиришга ҳам тили келмай қолган. Бош вазир уни мажлисдан ҳайдаб чиқаришни буюрган.

Бош вазирнинг бу қарори мажлисда ўтирган кўплаб генерал ва полковникларни қувонтирди, дейди манба.

Сабаби аниқ: Шавкат Раҳмонов икки йилдан буён вазирликнинг Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган, бироқ унинг вазирликдаги обрўси анча шубҳали эди.

Унинг "ҳамтовоқлари" орасида Президент Администрациясида ҳуқуқ-тартибот органлари бўйича маслаҳатчи Дониёр Қодиров ва Тошкент шаҳар ИИББ собиқ бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳозирда қамоқда бўлган Дониёр Тошхўжаев бўлгани айтилади.

Уччовлонни вазирликда “погондаги ОПГчилар” деб аташган, дея изоҳ беради манба.

Инсайдерларига кўра, Шавкат Раҳмонов жиноятни беркитиш эвазига пора олиш, жиноятчилар ва уюшган жиноий гуруҳлар манфаатини ҳимоя қилиш, тергов делоларини сохталаштириш ҳамда давлат бюджетидан маблағларни ўзлаштиришда бевосита иштирок этган.

Шунингдек, жаноб полковник уюшган жиноий гуруҳлардан молиявий ёки бошқа манфаатлар эвазига уларни ҳимоя қилиш билан мунтазам шуғулланган.

Манбаларнинг маълум қилишича, янги вазир Азиз Тошпўлатовнинг ўзи ҳам айнан “погонли ОПГчилар” дан «кўп азият чеккан».

3 март куни 53 ёшли Шавкат Раҳмоновнинг ички ишлар тизимидаги 30 йиллик хизматига аянчли нуқта қўйилди.
👍59🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аввал бу журналистлар учун ёпиқ эди — Президент Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашишда очиқлик сиёсати, сўз эркинлиги ғоялари ҳаётга татбиқ этилишда ҳамиша қатъий бўлишни таъкидлади

@effectuz
👍33👎3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу узоқ ўйланган қарор — энди секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари раҳбарлари шуғулланмайди

@effectuz
👍12
Андижонда Infin Bank мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Андижон шаҳрида Инфинбанк мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов харакатлари Ички Ишлар Вазирлиги Тергов Департаменти терговчиси томонидан олиб бориляпти.

Бу иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бораётган терговчи, айбланувчиларни такрор судланишига сабабчи бўлиб, жиноят ишини қасддан бўлиб-бўлиб судга чиқаряпти.

Нима учун ишда айбланувчи тариқасида жалб қилинганларни хуқуқи поймол бўлиши керак. Битта иш бўйича битта шахс қайта қайта судланиши, бу инсонни конституцион хуқуқларини поймол қилиш дегани.

Жиноят иши катта хажмда бўлса, битта терговчига топшириб қўймасдан тергов гурухи тузишиб процессуал муддатда ишни хаммасини тенг тугатиб судга чиқаришмайдими.

Бу ишни биринчи ва иккинчи иши ЖИБ Андижон туман судида бирлаштириб кўриб чиқилмоқда.

Энди Терговчи 3-чи делосини чиқаришни, олдинги судга чиққан дело бўйича хукм чиққанидан кейин судга чиқармоқчи. Бу нима иш, булар нима қилса қонунга тўғри келаверадими. Ким назорат қилади?

Ўлганни устига тепган қилиб суд ҳам тезроқ тугаши учун ҳафтасига 3-кундан ўтяпти, мақсад кейинги делони ишга қўшмасликми?

@effectuz
👍10👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон иқлими БМТ эътиборида

5 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида миллий миқёсда белгиланган ҳиссалар яъни НДC 2.0 таҳлили бўйича семинар бўлиб ўтди.

Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури доирасида (БМТТД) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳам иштирок этди.

«Бугунги тадбир Ўзбекистоннинг Бразилияда бўлиб ўтадиган CОП30га йўлида муҳим босқич ҳисобланади. Париж келишуви имзоланганига ўн йил тўлиши арафасида биз иқлим ҳароратининг1,5°C даражада ушлаб туриш ва иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш бўйича глобал саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун ҳал қилувчи даврга кириб бормоқдамиз. Айниқса, Ўзбекистон каби мамлакатлар томонидан янги НДCларнинг тақдим этилиши глобал иқлим ўзгаришига қарши курашнинг асосий таркибий қисмидир,» деди БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент администрацияси қонун устувор, жазо муқаррарлигини назорат қилишга мажбур

Кўрсатилган давлат хизматлари сифатига аҳолининг ўзи баҳо беради, энг ёмон деб топилган идоралар раҳбарлари бўйича хулоса қилинади.

@effectuz
👍18😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ўзбекистонда баҳорнинг 5 куни. Аммо метан заправкаларда навбат 5 кмдан ортиқ. Бу ҳолат қарийб 5 ой балки 5 йилдан бери давом этяпти. Беш баҳо @effectuz
Метан заправкалар фаолиятига қўйилган чекловлар олиб ташланади

Март ойининг дастлабки кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, табиий газ истеъмолининг ортиши ва газ қувурларида босимнинг пасайишига сабаб бўлган.

Мазкур ҳолатда биринчи навбатда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлашга устуворлик қаратилди ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинчалик тўхтатилган эди.

Ўтган кунлар мобайнида олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қувурларда газ босими нормаллаштирилган. Бу эса метан заправкалар иш фаолиятини тиклаш имконини яратади.

Эртага, 6 март куни соат 09:00 дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади.

@effectuz
👍6😢2
Ипотека кредити фоизи пасайди

Президент фармони билан Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари асосида ажратилаётган ипотека кредитларининг фоиз ставкаси туширилди.

Кредит шартлари:

Муддати - 20 йилгача

Миқдори - 800 млн. сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн. сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида.

Фоиз ставкаси - Марказий Банк асосий ставкаси + 6%

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2024 йилда бу кўрсаткич +8% ни ташкил қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍32😢2
Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинади

“Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қонунга кўра, кредит битими тузиши тақиқланган шахслар реестри бу —кредит битими тузиши тақиқланган жисмоний шахслар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган ва кредит бюролари томонидан юритиладиган ягона маълумотлар базасидир.

Марказий банк бундай шахсларнинг ўзаро мувофиқлаштирилган реестрини кредит бюролари томонидан юритилиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, кредит бюроси устав фонди (устав капитали) нинг энг кам миқдори 2 миллиард сўмни ташкил этиши кераклиги белгиланди.

Кредит бюроларига нисбатан Марказий банк қуйидаги қоидабузарликлар содир этилганлиги учун чоралар ва санксияларни қўллайди:

🔹кредит ахбороти алмашинуви тўғрисидаги ва кредит бюролари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик талабларига риоя этмаганлик;
🔹кредит бюролари хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузганлик;
🔹лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганлиги.

Марказий банк мазкур қоидабузарликларни бартараф этиш учун мажбурий кўрсатмалар юбориш ҳамда БҲМнинг 5 минг бараваригача миқдорда жарима қўллашга ҳақли.

Бундан ташқари, жисмоний шахс ўзининг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит битими расмийлаштирилишининг олдини олиш учун ўзи билан кредит битимини тузишни кредит бюросига ариза киритиш орқали тақиқлаши мумкин.

Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни олиб ташлаш ихтиёрий амалга оширилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16