EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Фермерлар додини кимга айтишини билмай қолди» – карманалик фермерларнинг мурожаати

Кармана тумани фермерлари номидан мурожаат қилмоқдамиз. Туманда 145 та фермер хўжаликлари томонидан жами 5600 гектар ғалла экилган.

Шундан 55 та фермер хўжалиги билан «Sara Don» ғалла кластери билан шартнома тузилиб, 5 минг тонна ғалла топширилиши бўйича шартномалар имзоланган.

👉 https://effect.uz/6231

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 16 февраль куни соат 13:30 да Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, унинг елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Кеча, 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида юқоридаги иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида муаллим айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Суд томонидан Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎10🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Анора» бешта «Оскар» мукофотини қўлга киритди

Асли ўзбекистонлик экани ошкора айтилмаган фоҳиша ва рус олигархининг ўғли муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи «Анора» бешта йўналишда «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Биринчи навбатда картина йилнинг энг яхши киноси номини қўлга киритди.

Майки Мэдисон энг яхши аёл роли учун мукофотни қўлга киритган бўлса, Шон Бейкер энг яхши режиссёр деб топилди. Фильм, шунингдек, энг яхши оригинал сценарий ва энг яхши монтаж учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍11
Энди суд муҳокамасининг тахминий натижасини олдиндан билиш мумкин

Судларнинг шаффофлиги ва тезкорлиги ошиши учун улкан қадам қўйилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда суд ишларини рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш ва қулайликларни ошириш бўйича муҳим ташаббуслар белгиланди.

Энди суд муҳокамасининг тахминий натижасини олдиндан билиш, жарималарни онлайн кузатиш ва электрон ҳужжатлар билан ишлаш мумкин бўлади. Бу эса одамлар учун ортиқча оворагарчилик ва вақт йўқотишларни бартараф этади!

Шунингдек, “Рақамли суд” концепцияси асосида барча ҳужжатлар электрон шаклга ўтказилади, суд ишлари сунъий интеллект ёрдамида тезкорлик билан тақсимланади.

Бу тизим фуқаролар ва тадбиркорлар учун катта қулайлик яратиб, адолатни таъминлашда янги имкониятлар очади. Бу каби ислоҳотлар судларни ҳақиқий адолат ва қонун устуворлиги кафолатига айлантиришда муҳим аҳамиятга эга!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2😢1
«Тему» платформаси блокланади

«ТEМУ» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.

👉 https://effect.uz/uz/6234

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2
Суд тизими фаолиятида яна ўзгаришлар кутилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг суд фаолиятини рақамлаштиришни янада кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш борасидаги ташаббуси бугунги технологиялар даврида муҳим аҳамиятга эга.

Суд тизимини рақамлаштириш орқали ишларнинг тезлиги ва самарадорлиги ошади. Бу жараён судларга ариза бериш, иш ҳолатини кузатиш, ҳужжатларни электрон шаклда олиш каби хизматларни кўрсатишнинг сифатини яхшилайди.

Шу билан бирга, масофавий ҳуқуқий ёрдам, жарималарни онлайн кузатиш ва тўлаш имкониятлари фуқаролар учун катта қулайлик яратади, давлат ва халқ ўртасида ишончни мустаҳкамлашга олиб келади.

Масалан, шу кунгача 2.7 млн. та мурожаат электрон шаклда келиб тушган. Суд процесси иштирокчиларига эса судга оид 1.1 млн. та смс хабар юборилган.

Бу ташаббуснинг яна бир ижобий томони шундаки, суд тизимининг рақамлаштирилиши барча алоқадор ташкилотлар ва фуқаролар билан самарали маълумот алмашишни таъминлайди.

Шунингдек, тадбиркорлик, инвестиция, инфратузилма каби соҳаларда қонунлар ва тартиботлар осонлаштирилади, бу эса иқтисодиётни ривожлантиришга ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга ёрдам беради.

Давлат раҳбарининг ушбу ташаббуси, албатта, жамиятимиз учун янги имкониятлар очади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍30👎1
Тадбиркорлар ва судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 февраль куни суд фаолиятини янада яхшилаш, очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан бутунлай воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш белгиланди.

Шу мақсадда Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади. Ушбу марказ судларга зарур ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни яратиш, сунъий интеллектни жорий этиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари билан судлар ўртасида электрон маълумот алмашиш йўлга қўйилади, бу эса ишларни кўриб чиқиш тезкорлигини оширади.

Маълумот учун, ҳозирда Олий суд ахборот тизимлари 35 та давлат органининг 52 та ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Президент судлар ва барча алоқадор ташкилотларнинг ахборот тизимлари интеграциясини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Бу орқали фуқаролар ва тадбиркорлар учун қулайликлар яратилиб, суд ишларининг самарадорлиги ошиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍58👎1
Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Президентнинг тегишли фармонига кўра адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Қосимов бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Дилмурод Қосимов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бизнес омбудсман) лавозимида ишлаган. Шунингдек, у прокуратура органларида турли масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган. Хусусан, 2017 йилгача Дилмурод Қосимов Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Судлар халққа яқинлашади: тезкор, шаффоф, онлайн!

Судда ишингиз борми? Ариза бериш, ҳужжат олиш ёки жараённи кузатиш учун энди ҳафтанинг ярмини навбат кутишга сарфлаш шарт эмас! Президент суд тизимини рақамлаштириш ва уни халқчил қилиш бўйича катта ўзгаришларни бошлади!


📌 Энди нима ўзгаради?


Судга бориш шарт эмас – my.sud.uz орқали 14 та хизмат онлайн тарзда ишлайди.

Сунъий интеллект орқали ишларни инсон омилисиз тақсимлаш йўлга қўйилади.

Суд ҳужжатлари 100% электрон шаклга ўтказилади – қоғоз йўқ, бюрократия йўқ!

Жарималарни онлайн кузатиш ва тўлаш имкони яратилади.

Суд муҳокамасининг тахминий натижаси ва харажатларини олдиндан билиш имконияти пайдо бўлади.

Низосиз ишлар (масалан, коммунал қарзлар) энди суд эмас, ноториуслар томонидан ҳал қилиниши мумкин.

💰 Фақат шунинг ўзи билан 638 миллион сўм тежалди!

Шу кунга қадар, 17 млн та суд ишлари ахборот тизимлари орқали юритилди. 15,5 млн та суд иши инсон омилисиз автоматик тарзда судьялар ўртасида тақсимланди. 18,7 млн та суд ижро варақалари электрон шаклда МИБга юборилди.

Энг муҳими – одамлар учун ҳақиқий қулайлик! Судларда навбат кутиш, ортиқча вақт йўқотиш ва ҳужжат йиғиш даври ортда қолмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14👎3😢1
Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабар берди.

👉 https://effect.uz/uz/6235

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Тошкент вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мирзаев Азамат Эгамбердиевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мирзаев тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
ФВВнинг янги вазирига ўринбосарлар тайинланди

Хуршид Сотиев ФВ профилактикаси бўйича, Нуриддин Қодиров — кадрлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича масъул бўлади.

Президент қарори билан Хуршид Сотиев фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Хуршид Сотиев ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот учун у турли йилларда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиғи ҳам бўлган. 2023 йилда «Мардлик» ордени билан тақдирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркин Турдимов сирдарёлик тадбиркорлар билан учрашди

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркин Турдимов 3 март куни тадбиркорлар ва фуқароларнинг муаммоларини эшитиб, айримларига ижобий жавоб қайтарди

Мухбир: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

Ҳиндистон-Ўзбекистон халқаро транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ хабар берди.

Қайд қилинишича, 12 та контейнердан иборат биринчи поезд аллақачон Мундра (Ҳиндистон) портидан Сороковая (Қозоғистон) станциясига жўнаб кетди. Йўналиш Эрон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон орқали ўтади. Юклар денгиз орқали 1585 км, темирйўл орқали 4300 км масофани босиб ўтади.

Лойиҳа операторлари: «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ (Ўзбекистон темирйўл экспедитори), «TULM» ОАЖ (Туркманистон транспорт-логистика маркази) ва «Кедентранссервис» ОАЖ (Қозоғистон логистика терминаллари оператори).

Олдинроқ Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида (Мундра – Сирғали йўналишида) контейнер ташиш муваффақиятли амалга оширилган эди. «Ўзтемирйўлконтейнер» бошқаруви раиси Мирзиёд Мирҳамидов таъкидлаганидек, компания энди «Ҳиндистон – Марказий Осиё» мультимодал йўлаги бўйлаб контейнер поездларини мунтазам жўнатишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, «Казахстан темир жолы» (Қозоғистон темир йўллари) матбуот хизмати Ҳиндистондан Қозоғистонга сопол плиталар жўнатилганига аниқлик киритди. Етказиб бериш муддати Бандар Аббос (Эрон) портининг иш жадвалига қараб тахминан 25-30 кунни ташкил қилади.

"Таъминот «Шимол-Жануб» йўлагининг шарқий йўналиши бўйлаб контейнер ташиш хизматларини ривожлантириш доирасида амалга оширилмоқда. Бу йўлак таъминот муддатларини, юкларни ташиш харажатларини сезиларли даражада қисқартириш ва мамлакатлар экспортчилари ва импортчилари имкониятларини кенгайтириш имконини беради",
деб таъкидлади ташувчи.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари оралиғида “Афросиёб”нинг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади

“Наврўз” ва Рамазон ҳайити муносабатлари билан байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қатновчи “Афросиёб” электропоездининг қўшимча қатновлари йўлга қўйилади.

Тезюрар поезд, жумладан, жорий йилнинг 20, 21, 22, 23, 24, 25, 29, 30, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновни амалга оширади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши:
Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши:
Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢1
Полковник Равшан Султонхўжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи этиб тайинланди

ИИВ матбуот хизматига кўра, пойтахт ИИББда жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилган. Тадбирда Президент администрацияси масъуллари, ички ишлар вазири генерал-майор Азиз Тошпўлатов, пойтахт сектор мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг раҳбарлари иштирок этган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Равшан Султонхўжаев тайинланди.

Маълумот учун тайинловга қадар у Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. Равшан Султонхўжаев 2021 йилда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дин ва дунёвийлик: Болалар масжидга чиқиши ҳақида

Ҳурматли ота-оналар ва азиз жамоат!

Диний эътиқод – инсоннинг руҳий ва маънавий тарбиясининг муҳим қисмидир. Шу билан бирга, дунёвий тартиблар ҳам жамиятнинг мувозанатда бўлиши учун зарур. Болаларнинг тарбиясида биз ҳар икки жиҳатни ҳисобга олишимиз керак.

Масжид – ибодат ва хотиржамлик маскани бўлиб, у ерда одамлар тинчлик ва диққат билан намоз ўқишлари керак. Ёш болалар эса ҳали бу муҳитни тўлиқ тушунмайди ва табиатан ўйинқароқдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22👎15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Виждон борми, виждон? – Зойир Мирзаев хаста аёлга ёрдам бермаган Бўка ҳокимига жавоби йўқ савол берди

Янгийўл туманида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда Янгийўл,Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Зангиота туманларининг мурожаатлари муҳокама қилинган. Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаган масалалар билан катталарга юзланган.

Қабулда кўплаб муаммоларга ечим топилган, айримлари юзасидан ўрганиш ишлари олиб бориш учун ишчи гуруҳларга топшириқлар берилган. 200 дан ортиқ фуқаролар муаммоларга ечим ва таклиф берилди. Айрим фуқароларнинг муаммолари моддий ёрдам, баъзилари эса уй-жой сўрашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Уйғонгани рост бўлсин! Республика маънавият ва маърифат маркази фаолиятига оид таклифлар...

2024 йилда Республика маънавият ва маърифат маркази қайтадан ташкил этилди деб айта оламан! Ташкилот жуда катта ваколат ва имтиёзларга эга бўлсада яқингача ишлатмас, тизимли фаолият юритмас эди.

👉 https://effect.uz/6237

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Қон»ли тун... Олмалиқда жасади даладан топилган келин…

Олмалиқ ва Оҳангарон туманлари кесишмасидаги ҳудудда яна бир оилавий-маиший зўравонлик кузатилди. Бу сафарги фожиа ҳам ўлим билан якун топган. Воқеа жорий йил 7 февралида содир бўлган.

Жамоатчилик сўнгги кунлар Тошкент вилоятида зўравонлик ҳолатлари кескин кўпайгани танқид қиляпти.

Бундан аввал Effect.uz Оққўрғонда 23 ёшли келиннинг аянчли ўлими ва «зам» ҳокимнинг аёлини калтаклаши тўғрисида репортажлар тайёрлаганди.

Маълум бўлишича, 2 марта ҳимоя ордери берилган 27 ёшли келинчак (М.Қ)ни отасининг уйидан гумонланувчи-зўравон эри 1992 йилда туғилган (О. Қ.) томонидан зўрлик билан олиб чиқиб кетган.

Ўлим туман ҳудуди чеккасидаги далада содир бўлган. (Ғ.) исмли эркак зўравонлик ҳолатига гувоҳи бўлган.

Effect.uz’га марҳуманинг онаси мурожаат қилган, журналист Шаҳло Раҳмон «қонли» тун қандай содир бўлгани борасида репортаж тайёрлади.

Ўлим ҳолати юзасидан иккинчи томон маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, прокуратура терговчисидан фикр олинди.

Айни кунда жиноий иш юзасидан гумонланувчи (О. Қ) га нисбатан тергов бошланган, у эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
👍15😢3👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Олмалиқ КМК" АЖда учинчи мисни қайта ишлаш фабрикаси қурилиши давом этмоқда

У ишга тушганидан сўнг йилига 60 миллион тонна мис-молибден рудалари қайта ишлаш имкони пайдо бўлади.

3-Мис бойитиш фабрикасига дунёнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар етказиб берилмоқда ва ўрнатилмоқда.

"Бизнинг компаниямиз корхонани конвейерлар, тегирмонлар, гидроциклон қурилмалари, ўрта майдалагичлар, кичик конвейерлар ва етказиб берувчилар билан таъминламоқда", - деди мутахассис.

3-МҚФ тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, технологик жараёни марказлаштирилган бошқарув хонасидан бошқарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎6