EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Wolt ўзбек аёлларига бизнесни ривожлантиришда қандай ёрдам беради?

Wolt компаниясининг турли соҳаларда аёллар бизнесини ривожлантиришга қаратилган «Business Up Skill» таълим дастури якунига етди.

Дастур доирасида иштирокчилар бошқарув ва молиявий режалаштириш кўникмаларини мустаҳкамлаб, бизнесни юритишга доир стратегик ёндашувларни ўзлаштиришдилар.

👉 https://effect.uz/6228

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Босимлар қачонгача давом этади?» – Хоразмда ҳоким ўринбосари мажлисга келмаган фермерларни чора кўриш билан қўрқитди Хоразм вилояти Шовот туманида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ фермерлар Effect.uz’га мурожаат қилиб, мажлисга келмаганларга чора кўрилиши…
Фермерлар кенгаши Хоразмда фермерларга нисбатан ўтказилган босимларни қоралаб, мансабдорларга чора кўриш бўйича Бош прокуратурага мурожаат киритди

Effect.uz аввалроқ «Босимлар қачонгача давом этади?» – Хоразмда ҳоким ўринбосари мажлисга келмаган фермерларни чора кўриш билан қўрқитди» номли сарлавҳа билан хабар эълон қилган эди. Мазкур хабарга фермерлар кенгаши муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон фермерлари кенгаши томонидан 3 март куни Бош прокуратурага Хоразм вилоят ҳокимлиги масъулларига нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб, мурожаат қилинган. Шунингдек, кенгаш фермерларнинг тадбирларда иштирок этиши ихтиёрий эканлигини эслатган.

👉 https://effect.uz/6229

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Зеленский: Лондонда Украина хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилдим

Украина президенти Европа саммитида ҳамкорлар билан Украина бўйича «хавфсизлик кафолатлари ва адолатли тинчлик шартлари»ни муҳокама қилганини айтди.

👉 https://effect.uz/uz/6224

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги давлат музейи тақдири сўроқ остида…

Маданий мерос агентлиги амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи муҳофаза ҳудудидаги қурилиш ишларини ҳақиқий ортидан тегишли судга даъво ариза киритди.

Аввалроқ, суд «Tarim Inshaat Investment Group» томонидан олиб борилаётган қурилиш ишларини тўхтатган эди.

1 март куни Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида «Ўзбекистон амалий санъати ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи муҳофаза ҳудудидаги қурилиш ишлари ва унинг маданий меросга таъсири» мавзусида брифинг ўтказилди.

Брифингда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, санъат арбоби, академик, профессор Турсунали Қўзиев иштирок этиб, давлат музейи атрофидаги қурилишлар музей муҳофаза ҳудудига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини қайд этди.

Маълум бўлишича, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар «Tarim Inshaat Investment Group» олиб бораётган қурилиш ишларидан норози бўлишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Облздрав»га номзод излаётгандик. Виждон борми? – Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев жигар ҳасталиги билан оғриган аёлнинг мурожаатини ижобий ҳал этиб, Бўка ҳокими Бахтиёр Бегматовни танқид қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍63🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар, умуман, Интернетда қилинган ҳар бир гуноҳ иш, гап, сўз, хатти-ҳаракат ва ёлғоннинг албатта жазоси бўлади

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига элтувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади

Бугун, 4 март куни “Велоспорт-шоссе” бўйича спорт мусобақалари ўтказилиши муносабати билан, соат 10:00 дан 14:00 га қадар “Бектемир– Чорбоғ” автомобил йўлининг 20 км масофаси (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Оқсоқота МФЙ гача);

5 март куни соат 10:00 дан 14:00 га қадар (Чирчиқ шаҳрига кириш платина ҳудудидан, Ғалабасой МФЙ гача) автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Ҳаракат иштирокчиларига шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Доналд Трампнинг портрети 100 долларга таклиф қилинган

Америкалик республикачилар назарида миллиардер Трамп ҳаётининг “олтин даври”ни оиласи билан ўтказиш ва гольф ўйнаш ўрнига сиёсатга ва Америка иқтисодиётининг юксалишига бағишлади.

Трампни шарафлаш учун АҚШ Республикачилар партияси 100 долларлик банкнотга унинг портретини жойлаштирадиган қонун лойиҳасини таклиф қилди. Агар шундай бўладиган бўлса, 100 долларлик банкнотда АҚШ асосчиларидан бири Бенжамин Франклин ўрнига Доналд Трамп акс этади, деб хабар берди Fox News.

Конгрессмен Брандон Гиллнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси "келгуси тўрт йил ичида Трамп қиладиган ҳамма нарса" учун "кичик миннатдорчилик белгиси".

Агар қонун қабул қилинса, тегишли банкноталарни муомалага чиқариш камида 2029-йилда бошланади.

Америка валютасининг қиёфасини ўзгартириш қийин иш. Охирги ўзгариш 1929 йилда бўлган: Эндрю Жексон 20 долларлик банкнотда Гровер Кливлендни алмаштирган.

Барак Обаманинг ўша Жексонни Гарриет Тубман билан алмаштириш режаси Трамп биринчи марта президент бўлганидан кейин барбод бўлди.

Бундан ташқари, тирик одамни валютада акс эттириш учун АҚШнинг амалдаги қонунчилигига ўзгартириш киритиш талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎9🔥1
Хотин-қизлар куни ва Наврўз муносабати билан неча кун дам олинади?

8 март (шанба) — Хотин-қизлар куни;

9 март (якшанба) — дам олиш куни;

10 март (душанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

21 март (жума) — Наврўз байрами;

22 март (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;

23 март (якшанба) — дам олиш куни.

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия ва Украина халқи тинч йўл билан келишувга эришишни истайди — Доналд Трамп

АҚШ президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ Қўшма Штатларнинг Украинадаги ресурсларни ўзлаштириши бўйича келишувдан ҳали бутунлай воз кечилмаган. Бу ҳақда 4 мартда Конгрессдаги нутқимда тўхталиб ўтаман;

◾️ Зеленский Вашингтоннинг Киевга кўрсатаётган ёрдамини қадрлаётганини намойиш қилиши керак;

◾️ АҚШ Украинадаги жангларнинг имкон қадар тезроқ тугашини истайди, йиллаб давом этишини эмас;

◾️ Биз Украина можаросини ҳал қилиш учун келишувлар имзолаймиз;

◾️ Украина можаросини ҳал қилиш бўйича келишувга жуда тез эришилиши мумкин, аммо баъзилар тинчликка қарши чиқмоқда;

◾️ Европа Украинани ҳимоя қилиш учун сарфлаган пулидан кўра Россия нефти ва газини сотиб олишга анча кўп маблағ сарфлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎3
Рақобат қўмитаси "Coca-Cola", "SAFIA", "Pepsi", "Oqtepa lavash" ва бошқаларни жаримага тортди

Қўмита хабарига кўра, 30 дан ортиқ хўжалик юритувчи субъектлар ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузиш юзасидан жаримага тортилган. Уларнинг орасида Coca Cola, Pepsi, Evos, Safia ва Oqtepa Lavash каби брендлар бор.

Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра, реклама тарқатиш вақтида нотўғри маълумотлар, масалан «энг арзон», «энг зўр», «энг ширин» ва шу каби бир қатор жумлаларни ишлатиш мумкин эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.

Бунда:

Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари (3 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари (18 млн 750 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир кунда 1000 та дарахт сақлаб қолинмоқда

28 февраль куни Экология вазирлиги ҳузуридаги "Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги" томонидан  Республикада қоғоз ва картон чиқиндиларини қайта ишлаш орқали тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан “Profpack” корхонаси мисолида пресс-тур ташкил қилинди.

Шу ўринда айтиш жоизки, Экология вазирлиги ва унинг ҳузуридаги "Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги" томонидан чиқиндиларни саралаш орқали қайта ишлашни жадаллаштириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Биргина ўтган 2024 йилда республика аҳолисидан жами 14,8 млн тонна маиший чиқинди ҳосил бўлган. Шундан республикада фаолият юритиб келаётган 292 тадан ортиқ чиқиндини қайта ишлаш корхонаси томонидан 900 минг тоннадан ортик  маиший чиқинди қайта ишланган. Бу еса  умумий  чиқиндининг қайта ишлаш даражасини 6,1 фоизни ташкил этмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Олмалиқ КМК" АЖда учинчи мисни қайта ишлаш фабрикаси қурилиши давом этмоқда

У ишга тушганидан сўнг йилига 60 миллион тонна мис-молибден рудалари қайта ишлаш имкони пайдо бўлади.

3-Мис бойитиш фабрикасига дунёнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган замонавий технологик ускуналар етказиб берилмоқда ва ўрнатилмоқда.


"Бизнинг компаниямиз корхонани конвейерлар, тегирмонлар, гидроциклон қурилмалари, ўрта майдалагичлар, кичик конвейерлар ва етказиб берувчилар билан таъминламоқда", деди мутахассис.


3-МҚФ тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, технологик жараёни марказлаштирилган бошқарув хонасидан бошқарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎5
Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди

Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
TEMU Ўзбекистонда 20 мартдан бошлаб чекланади

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бугун, 4 мартдан бошлаб TEMU орқали ҳеч нарсага буюртма бермасликни тавсия қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 885-сон қарорининг 2-банди билан электрон тижорат операторлари, хусусан электрон савдо платформалари операторлари сифатида фақат юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари фаолият юритиши мумкинлиги белгиланган (ушбу норма қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди).

Мамлакатимиз фуқароларига хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, «TEMU» платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.

❗️Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, юртдошларимиздан бугунги кундан бошлаб «TEMU» платформасида буюртма бермасликларини сўраймиз. Бунда, агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади.

Агентлик ва Солиқ қўмитаси юртдошларимизни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини маҳаллийлаштирмаган ёки мамлакатимизда Солиқ кўмитасининг электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар ва маркетплейслар рўйхатига кирмаган хорижий электрон савдо платформалари хизматларидан фойдаланмасликка, эҳтиёт чораларини кўришга, шахсий ва бошқа маълумотларни бундай субъектларга бермасликка чақиради,

дейилади агентлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎6🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Askiya City иши: ёлғон эвазига қурилган уй. Одамларнинг борар жойи суд...

Яккасарой туманидаги «Askiya City» лойиҳаси бир қанча фуқароларнинг охир-оқибат судларга мурожаат қилиши билан якун топмоқда. Яна Тошкент марказида қурувчи компания бир қанча фуқароларни алдашга уринган.

Insoft Invest МЧЖ раҳбари Азизбек Очиловга нисбатан бир қатор жиноий моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Хусусан, Жиноят кодексининг 168-моддаси билан очилган иш доирасида 32 кишига келтирилган зарар 8 млрдга яқинлиги айтилади. Жиноят иши тергови якунланиб, судга юборилган.

Айни кунларда жиноят ишлари бўйича Яккасарой судида судья Баҳодир Қаюмов раислигида ўтаётган суд жараёни музокара қисмига ўтиш арафасида. МЧЖ томонидан фуқароларга келтирилган зарар деярли қопланган, лекин айрим фуқаролар лойиҳа асосчиларининг ёлғон ва фирибларидан чарчаганлигини айтишмоқда.

Айни кунда бўлиб ўтаётган суд мажлисида 32 кишининг иши кўриб чиқиляпти, бу иш тамомлангач, худди шунга ўхшаш алданганлар судга мурожаат киритишга тайёрликларини билдиришган.

Ачинарлиси, куни-кеча ушбу қурилиш объектида 51 ёшли фуқаро зинадан йиқилиб, ҳалок бўлган. Қурилиш вазирлиги Askiya City ҳақидаги норозиликлар ортидан муносабат билдириб, олиб борилаётган қурилиш ишлари тегишли идораларнинг рухсатисиз давом эттирилаётганини маълум қилди.

Объектда қурилиш ва монтаж ишлари вақтинча тўхтатилган, очилган жиноят иши Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан олиб бориляпти.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎3
Пахта терим машинаси учун субсидиялар тўланмаётгани айтилди. Фермерлар кенгаши ҳолатга муносабат билдирди

Фермерлар кенгаши терим машинаси хизматлари учун субсидиялар тўланмаётгани ортидан Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига сўров киритган.

👉 https://effect.uz/6230

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Мактабларда баҳорги таътил қачон бошланиши маълум қилинди

Ўқувчилар учун баҳорги таътил 21 мартдан бошланади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 кун давом этади.

Мактабларда III чорак якунлари 20 март, чоршанба куни бўлади, IV чорак эса 28 мартдан, жума кунидан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
«Фермерлар додини кимга айтишини билмай қолди» – карманалик фермерларнинг мурожаати

Кармана тумани фермерлари номидан мурожаат қилмоқдамиз. Туманда 145 та фермер хўжаликлари томонидан жами 5600 гектар ғалла экилган.

Шундан 55 та фермер хўжалиги билан «Sara Don» ғалла кластери билан шартнома тузилиб, 5 минг тонна ғалла топширилиши бўйича шартномалар имзоланган.

👉 https://effect.uz/6231

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 10 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 16 февраль куни соат 13:30 да Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида 2000 йилда туғилган ўқитувчи Д.М. дарс вақтида 2015 йилда туғилган А.Б.нинг қадди-қоматини тавсифлаб, унинг елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.

Кеча, 3 март куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида юқоридаги иш кўриб чиқилди. Суд мажлисида муаллим айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. Суд томонидан Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎10🔥3