EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқаро итлар галаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани айтилди

Тошкентда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Қайд этилишича фуқаро ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.

Бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. ҳаётдан кўз юмган.

Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган. Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган,

дейилади хабарда.

Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз. Фақат расмий манбаларга ишонинг",

дея маълумот берди ҳокимлик

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлда кўп қаватли уйнинг бирида темир бетон плита тешилиб, ертўлага ўзбошимчалик билан йўл очилганлиги аниқланди

Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз, бу ҳақда дарҳол @Qurilish_inspeksiyasi_botʼга хабар беринг, бу билан сиз кўпчиликни эҳтимолий фожиалардан асраб қолган бўласиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Pepsi Baraka Market'ни сотиб олди

Рақобат қўмитаси Pepsi савдо белгисига эгалик қилувчи International Beverages Tashkent компанияси Baraka Market супермаркетлар тармоғини сотиб олганини эълон қилди.

Pepsi мамлакат бўйлаб 35 та Baraka Market супермаркетларининг барчасини сотиб олган.

International Beverages Tashkent компанияси Pepsi брендидан ташқари 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton брендларига ҳам эгалик қилади.

Pepsi брендига эгалик қилувчи компания 2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган компаниялардан бири бўлган.

Baraka Market эса савдо кўрсаткичлари бўйича супермаркетлар орасида Korzinka, Havas, Olma, Makro ва Tegen'дан кейинги ўринда туради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
«Анора» бешта «Оскар» мукофотини қўлга киритди

Асли ўзбекистонлик экани ошкора айтилмаган фоҳиша ва рус олигархининг ўғли муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи «Анора» бешта йўналишда «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Биринчи навбатда картина йилнинг энг яхши киноси номини қўлга киритди.

Майки Мэдисон энг яхши аёл роли учун мукофотни қўлга киритган бўлса, Шон Бейкер энг яхши режиссёр деб топилди. Фильм, шунингдек, энг яхши оригинал сценарий ва энг яхши монтаж учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎18👍8😢8
«Ташқарида қор-кўнгилда баҳор»

Бугун бутун республика бўйлаб қор ёғди. Қор ёғди-рисқ ёғди. Баҳорнинг илк кунларида чиройли бўлиб ёққан қор бутун табиатни янада гўзаллаштириб юборди. Қиш эса ҳеч ўрнини бўшатгиси йўқ.
Қор – элимизга мўл-кўлчилик, деҳқончилигимизга барака бўлиб ёққан бўлсин.
Баҳор - гўзаллик, нафосат ёшариш фасли. Бизни миллий урф–одатларга бой ажойиб байрам тадбирлари кутиб турибди.

Рўзаи-рамазон ойида табиатимиз бурканган оппоқ қор мисоли қалбларимиз покланиб, тутган рўза, қилган ибодатларимиз ижобат бўлсин.


📸 Фото: Асомиддин Нурман

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3🔥3
Ўзбекистонда инфляция яна 10 фоизга чиқди

Ўзбекистонда йиллик нархлар ўсиши февраль ойида 10,1 фоизгача ўсди. Ой давомида истеъмол нархлари индекси 0,5 фоизни ташкил қилди.

Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоиз, пуллик хизматлар эса 0,8 фоиз бўлди.

Бир ой ичида муҳим озиқ-овқатлардан помидор 30 фоизга, карам ва бодринг 17 фоизга қимматлади.

Йил давомида нархларнинг сезиларли ўсиши картошка (+46,8 фоиз), карам (+37,5 фоиз), сабзи (+29,4 фоиз), кунгабоқар ёғи (+19,4 фоиз), қўй гўшти (+18,5 фоиз) ва мол гўштида (+14,8 фоиз) кузатилди.

2025 йил охирида Ўзбекистонда инфляция 7 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12😢5👍4
Ўқитувчиларга тўланадиган 70 фоизлик устаманинг амал қилиш муддати 2 йил бўлади

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади. :

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади. Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.

Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади".

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎3
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида диппаспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисида келишув имзолади

Аммонда Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визасиз кириш тўғрисидаги келишув имзоланди.

👉 https://effect.uz/uz/6225

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
8 йиллик эпоха: Бобожонов ўрнини Тошпўлатов эгаллади

Пўлат Бобожонов 1961 йил 1 январда Хоразм вилоятида туғилган. 1982 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган, шундан кейин Хоразм вилоятида прокуратура органларида ишлай бошлаган. У 1992-1999 йилларда Боғот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1999 йилда президент администрациясига ишга ўтказилган.

2000-2011 йиллар давомида прокуратура органларининг раҳбарлик лавозимларида - Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи, Жиззах ҳамда Бухоро вилоятлари прокурори ловозимларида хизмат қилган. 2011 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилда Хоразм вилояти ҳокими лавозимида иш бошлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21
EFFECT.UZ | Расмий канал
8 йиллик эпоха: Бобожонов ўрнини Тошпўлатов эгаллади Пўлат Бобожонов 1961 йил 1 январда Хоразм вилоятида туғилган. 1982 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган, шундан кейин Хоразм вилоятида прокуратура органларида ишлай бошлаган. У 1992-1999 йилларда…
Пўлат Бобожонов ПАда иш бошлади

Собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, бунгача у ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎9😢2
Wolt ўзбек аёлларига бизнесни ривожлантиришда қандай ёрдам беради?

Wolt компаниясининг турли соҳаларда аёллар бизнесини ривожлантиришга қаратилган «Business Up Skill» таълим дастури якунига етди.

Дастур доирасида иштирокчилар бошқарув ва молиявий режалаштириш кўникмаларини мустаҳкамлаб, бизнесни юритишга доир стратегик ёндашувларни ўзлаштиришдилар.

👉 https://effect.uz/6228

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3