Ёзувчи Шодмон Отабек вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида оламдан ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли ёзувчи Шодмон Отабек 79 ёшида оламдан ўтди.
Шодмон Отабек 1946 йили Андижон вилоятининг Ширмонбулоқ қишлоғида туғилган. 1969 йили Тошкент давлат университети (Миллий университет)ни тамомлаган.
Республика радиоси, Ўзбекистон Миллий кинокомпанияси, Тошкент давлат маданият институти ва «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида ишлаган. 1992 йилдан 2003 йилгача «Хабар» газетасида бош муҳаррир лавозимида фолият олиб борган.
Тўрт марта нашр қилинган «Дўрмон ҳангомалари» китоби Шодмон Отабекка машҳурлик келтирган.
Шунингдек, турли йилларда унинг «Мирзакалон Исмоилий» (1978), «Япроқдаги нур» (1979), «Одамийлик синовлари» (1986), «Энг бахтли кун», «Қорбўрон», (1988, 2009), «Шахмат абадийдир» (1990), «Ширмонбулоқ оқшомлари» (1995) каби китоблари, шунингдек, «Яхши кунларда кўришайлик», «Биркам дунё» қиссалари чоп этилган. 2010 йили «Мирзакалон Исмоилий сабоқлари» китоби нашрдан чиққан.
Шодмон Отабек бадиий таржима билан ҳам жиддий шуғулланган. У Л.Толстой, М.Зошченко, В.Шукшин, Б.Сарнов, Е.Гик, А.Несин асарларини маҳорат билан ўзбек тилига ўгирган. Л.Толстойнинг болаларга атаб ёзган ҳикоялари ва Азиз Несиннинг ҳажвий ҳикояларини алоҳида китоб ҳолида нашр эттирган. Шодмон Отабекнинг асарлари рус, украин, қозоқ, турк тилларига таржима қилинган. «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Effect.uz жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢7
Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябргача:
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябргача:
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;
Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).
Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:
таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
"Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" акцияси ўтказилади
Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:
▪️Бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;
▪️ Ҳуқуқий муаммоларни бартараф қилиш;
▪️ "Адлия куни", "Ҳуқуқий тарғибот куни" лойиҳалари;
▪️ Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;
▪️ kurslar.huquqiyportal.uz электрон тизимида аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;
▪️ “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;
▪️ Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.

👍4😢1
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.
Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.
Шунингдек, уларга шаҳар йўловчилар транспортидан (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) бепул фойдаланиш, ўзлари учун қулай бўлган вақтда ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳамда санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш ҳуқуқи берилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан кетди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилди.
Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ички ишлар вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда бугун, 3 март куни Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимига Азиз Тошпўлатов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Маълумот учун, Азиз Тошпўлатов бунгача Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Пўлат Бобожонов 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келаётганди.

👍22👎5🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқаро итлар галаси ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани айтилди
Тошкентда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Қайд этилишича фуқаро ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.
дейилади хабарда.
дея маълумот берди ҳокимлик
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тошкентда фуқаро итлар ҳужум қилиши оқибатида вафот этгани тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирди. Қайд этилишича фуқаро ўткир юрак-қон томир етишмовчилигидан вафот этган.
Бугун, 3 март куни, Қорақамиш мавзесининг 2/4-кварталида яшовчи 1966 йилда туғилган Л.У. ҳаётдан кўз юмган.
Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган. Тарқалаётган миш-мишларнинг аксига ўлароқ, ҳеч қандай итлар ҳужуми содир бўлмаган,
дейилади хабарда.
Шаҳар аҳолисини ваҳимага тушмасликка ва нотўғри маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз. Фақат расмий манбаларга ишонинг",
дея маълумот берди ҳокимлик
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгийўлда кўп қаватли уйнинг бирида темир бетон плита тешилиб, ертўлага ўзбошимчалик билан йўл очилганлиги аниқланди
Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз, бу ҳақда дарҳол @Qurilish_inspeksiyasi_botʼга хабар беринг, бу билан сиз кўпчиликни эҳтимолий фожиалардан асраб қолган бўласиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Агар сиз шундай ҳолатга дуч келсангиз, бу ҳақда дарҳол @Qurilish_inspeksiyasi_botʼга хабар беринг, бу билан сиз кўпчиликни эҳтимолий фожиалардан асраб қолган бўласиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Pepsi Baraka Market'ни сотиб олди
Рақобат қўмитаси Pepsi савдо белгисига эгалик қилувчи International Beverages Tashkent компанияси Baraka Market супермаркетлар тармоғини сотиб олганини эълон қилди.
Pepsi мамлакат бўйлаб 35 та Baraka Market супермаркетларининг барчасини сотиб олган.
International Beverages Tashkent компанияси Pepsi брендидан ташқари 7UP, Mirinda, Mountain Dew, Adrenaline Rush ва Lipton брендларига ҳам эгалик қилади.
Pepsi брендига эгалик қилувчи компания 2024 йилда энг кўп солиқ тўлаган компаниялардан бири бўлган.
Baraka Market эса савдо кўрсаткичлари бўйича супермаркетлар орасида Korzinka, Havas, Olma, Makro ва Tegen'дан кейинги ўринда туради.

👍4👎1
«Анора» бешта «Оскар» мукофотини қўлга киритди
Асли ўзбекистонлик экани ошкора айтилмаган фоҳиша ва рус олигархининг ўғли муҳаббати ҳақида ҳикоя қилувчи «Анора» бешта йўналишда «Оскар» мукофотини қўлга киритди. Биринчи навбатда картина йилнинг энг яхши киноси номини қўлга киритди.
Майки Мэдисон энг яхши аёл роли учун мукофотни қўлга киритган бўлса, Шон Бейкер энг яхши режиссёр деб топилди. Фильм, шунингдек, энг яхши оригинал сценарий ва энг яхши монтаж учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлди.

👎18👍8😢8
«Ташқарида қор-кўнгилда баҳор»
Бугун бутун республика бўйлаб қор ёғди. Қор ёғди-рисқ ёғди. Баҳорнинг илк кунларида чиройли бўлиб ёққан қор бутун табиатни янада гўзаллаштириб юборди. Қиш эса ҳеч ўрнини бўшатгиси йўқ.
Қор – элимизга мўл-кўлчилик, деҳқончилигимизга барака бўлиб ёққан бўлсин.
Баҳор - гўзаллик, нафосат ёшариш фасли. Бизни миллий урф–одатларга бой ажойиб байрам тадбирлари кутиб турибди.
Рўзаи-рамазон ойида табиатимиз бурканган оппоқ қор мисоли қалбларимиз покланиб, тутган рўза, қилган ибодатларимиз ижобат бўлсин.
📸 Фото: Асомиддин Нурман

Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди
«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3🔥3
Ўзбекистонда инфляция яна 10 фоизга чиқди
Ўзбекистонда йиллик нархлар ўсиши февраль ойида 10,1 фоизгача ўсди. Ой давомида истеъмол нархлари индекси 0,5 фоизни ташкил қилди.
Февраль ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,6 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоиз, пуллик хизматлар эса 0,8 фоиз бўлди.
Бир ой ичида муҳим озиқ-овқатлардан помидор 30 фоизга, карам ва бодринг 17 фоизга қимматлади.
Йил давомида нархларнинг сезиларли ўсиши картошка (+46,8 фоиз), карам (+37,5 фоиз), сабзи (+29,4 фоиз), кунгабоқар ёғи (+19,4 фоиз), қўй гўшти (+18,5 фоиз) ва мол гўштида (+14,8 фоиз) кузатилди.
2025 йил охирида Ўзбекистонда инфляция 7 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

👎12😢5👍4