EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Абдусалом Азизов Қашқадарёдаги воҳа ёшлари масаласига доир йиғилишда илк бор кўриниш берди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга доир президентимиз белгилаб берган режалар ижросига доир йиғилиш ўтказилди.

Маълумки, жорий йилнинг 14 февраль куни Президентимиз ёшлар билан самимий мулоқот ўтказиб, унда ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилган эди.

- Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди;

- Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади;

- Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.


Шунингдек, раҳбарлар масъулларнинг ёшларда ватанпарварлик руҳини кучайтириш бўйича “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида ўтказиладиган ҳарбий-спорт мусобақаларини ташкил этиш тақдимоти билан танишишди.

Йиғилишда президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдусалом Азизов ва "Алоқабанк"нинг бошқарув раиси Каммуна Ирисбекова ҳам иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥1
Тошкентда 9-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин юз берди. Икки киши ҳалок бўлган

Жорий йил 1 март куни соат 15:23 да Қорасув-4 маҳалласидаги 9 қаватли уйининг 9-қаватидаги хонадонлардан бирида газ портлаши туфайли ёнғин юз берди.

Тошкент шаҳар ФВБ маълумотига кўра, ёнғин соат 16:07 да тўлиқ бартараф этилди. Тезкор чоралар натижасида 6 киши қутқарилди.

Воқеа оқибатида бир неча киши, жумладан, икки нафар бола жароҳат олди. Афсуски, болалардан бири шифохонага етказилаётган пайтда вафот этди, иккинчиси эса шифокорлар назорати остида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага хонадонда яшовчилардан бирининг ўз жонига қасд қилишга уриниши сабаб бўлган. Фуқаро газ плитасини атайлаб ёққан, сўнг газ-ҳаво аралашмаси чақнашидан ёнғин келиб чиққан. Шундан кейин у ўзини 9-қават деризасидан ташлаб, ҳалок бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2😢2👍1
Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, ҳукуматнинг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометр базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелигача узайтирилди.

Март ойида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши, ҳатто айрим кунлари кечаси ва кундузи ҳарорат 0°C даражадан тушиб, одатдагидан кўра совуқроқ келиши кутилаётгани, қолаверса, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида шундай қарорга келинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24
Президент суд тизимини янада яхшилаш борасида йиғилиш ўтказди. Мажлисда очиқлик ва рақамлаштириш даражасини ошириш муҳокама қилинган

Инсон манфаатлари, қонун устуворлигини таъминлайдиган бу соҳани такомиллаштириш давлатнинг доимий эътиборида. Сўнгги саккиз йилда судларга доир 70 га яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинган. Уларнинг моддий-техник базаси яхшиланган.

👉 https://effect.uz/6223

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍66👎2
Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1 январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1 апрелгача75%;
1 июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида Damas уриб кетган 10 ёшли қизалоқ вафот этди

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида Damas 2015 йилда туғилган қизалоқни уриб юборган. Қизалоқ олган тан жароҳатлари ортидан ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢9👎2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хуш келдинг, баҳор!" – Яккасаройда миллий парад ўтказилди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида "Хуш келдинг, баҳор!" миллий паради катта кўтаринкилик билан ўтказилди. Ушбу байрамона тадбирда турли ёшдаги одамлар иштирок этиб, баҳорнинг кириб келишини ўзгача шодиёналар билан нишонлади.

Баҳорий параднинг асосий жиҳатлари:

3 километр масофа давомида иштирокчилар пиёда юриб ўтишди.

2 мингга яқин инсон ўзининг миллий либосларида қатнашиб, ўзбекона анъаналарни намойиш этди.

Парад 5 та маҳалла ҳудудидан ўтиб, кўчаларда байрам шукуҳи ва кўтаринки кайфиятни таратди.

Маҳаллалар бўйлаб ўтган ушбу тантанали юриш миллий қадриятларимизни тарғиб этиш, бирдамлик ва байрамона руҳни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Иштирокчилар қўлларида баҳорни мадҳ этувчи шиорлар ва гуллар билан юриб, байрам кайфиятини янада жонлантиришди.

Ушбу тантанали парад нафақат қишнинг совуқ кунларидан кейин илиқлик олиб келган баҳорни қарши олиш, балки халқимизнинг маданий меросини кенг намойиш этиш имконини ҳам берди. Яккасарой туманининг кўчалари байрамона оҳанглар, кулгу ва миллий куй-қўшиқлар билан тўлиб, барчага унутилмас таассурот қолдирди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥2
Сув қандай равон оқади?

Канал ва ариқларни бетонлашдан мақсад сув исрофгарчилигининг олдини олиш. Тўғри тортилган канал ва ариқдан сув равон оқади.

Илон изи, нишаблиги тузук олинмаган тармоқдан эса сув яхши юрмайди.

Шу кунларда бир нечта вилоятларда бўлиб, ички суғориш тармоқларини бетонлаш ишларини кузатдик. “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ва фермерлар томонидан ариқларнинг эски ўзани “бетон сувоқ” қилинаётганини кўрдик. Яъни, ўзан қандай бўлса, шундоқлигича бетон қилинаяпти. Битта вилоятда эмас, бир нечта вилоятда шундай ҳолатларга дуч келдик.

Катта маблағ сарфланиб, бетонланаётган суғориш тармоқлари ип тортилиб, ўзани тўғрилаб олинса ҳам чиройли чиқади, ҳам сув равон оқади.

Нега айримлар шуни билиб туриб, озгина меҳнатдан қочиб, қийшиқ-қўнғир бўлса ҳам бетонлаб бормоқда.

Ҳар бир ишга мутахассис кўзи билан қараб, сифатли бажарсак, аввало, ўзимизга яхши эмасми?

Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Қозоғистон жамоалари ўртасида Голбол бўйича халқаро миқёсдаги мусобақа бўлиб ўтди

Бугун Яккасарой туманидаги 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида халқаро миқёсдаги мусобақа – “Ҳоким кубоги” ўтказилди. Ушбу мусобақа голбол спорти бўйича ташкил этилиб, унда турли давлатлардан келган жамоалар иштирок этдилар.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида
сенаторлар М.Кадирханова, О.Козихонова, Яккасарой туман ҳокими Н.Аллабергенова, сектор раҳбарлари, Адаптив спорт турлари ассоциацияси ижрочи директори А.Мурсакулов, масъул ташкилот вакиллари, маҳалла ёшлари ҳамда спорт ишқибозлари иштирок этдилар.

Мусобақа қизғин курашларга бой бўлди. Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Қозоғистондан ташриф буюрган тўққизта жамоа финал йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб борди.

Ҳар бир жамоа майдонда ўзининг маҳорати, жамоавий бирдамлиги ва ғалабага бўлган интилишини намойиш этди.

Финал босқичи эса ҳақиқий шиддатли беллашувга айланди. Мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига уч жамоа етиб келди ва кучли жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс барча иштирокчиларни ҳайратга солди.

Натижалар қуйидагича якунланди:

1-ўрин: Россия Федерациясининг “Москва” жамоаси.

2-ўрин: Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент” жамоаси.

3-ўрин: Қозоғистон Республикасининг “Атирау” жамоасига насиб қилди.

Ғолибларга Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Рахимова, Яккасарой туман ҳокими Н.Аллабергенова томонидан медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Бундан ташқари, мусобақада фаол иштирок этган жамоалар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мазкур мусобақа нафақат спортчилар учун муҳим тажриба майдони, балки халқаро дўстлик ва спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли тадбир бўлди. Голбол спортининг оммалашиши ва спортчиларимизнинг халқаро майдонда муваффақият қозониши келгусида бу йўналиш янада ривожланишига туртки беради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎3👍2
Тошкент вилоятида вазни 7 килодан зиёд қиз туғилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз дунёга келди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзанди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозир она ва бола шифокорлар назоратида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26🔥2
Жомбой туманидан Ургут туманига янги темирйўл линияси қурилиши бошланди.

Узунлиги 50 километрдан ортиқ бўлган ушбу тармоқ “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида замонавий муҳандислик ечимлари ҳисобга олинган ҳолда барпо этилмоқда.

Янги темирйўл тармоғи Жомбой туманидаги “MAN” заводи яқинидан бошланиб, 4Р-238 автомобил йўлини кесиб ўтиб, Зарафшон дарёси бўйлаб давом этади. Дарёда махсус темирйўл кўприги қурилади. Шундан сўнг, тармоқ Тойлоқ ва Самарқанд туманлари орқали Ургут туманига етиб боради. Темирйўл ўтадиган Жомбой, Самарқанд, Тойлоқ ва Ургут туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида бекатлар ташкил этилади.

Масалан, Тожикистон билан чегарадош Ургут туманида жойлашган «Жартепа» чегара божхона пости яқинида бекат қурилади. Бу эса тожикистонликларга Ўзбекистон бўйлаб темирйўл орқали саёҳат қилиш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бир йилда бир маротаба бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади

🎬 Видеоролик орқали қисқача танишинг!

☺️ Батафсил маълумот учун маҳаллангиздаги ижтимоий ходимларга ёки ҳудудингиздаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5