EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади – президент қарори амалда

2024 йил 30 декабрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент қарорига асосан, дала четларида, аҳоли томорқаларида, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдида, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг янги тартиби жорий этилди.

Унга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги дала четидаги бўш турган ер майдонларида мевали дарахтларни экиш ва экспорт ҳажмини оширишни ташкиллаштириш бўйича масъул этиб белгиланди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил дала четидаги 30 гектар ер майдонларига 25 мингдан ортиқ мевали дарахтлар экиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда пойтахтимизнинг Бектемир, Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек, Яшнабод, Сергели каби туманларида Савдо Ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 27 ортиқ минг туп мевали дарахтлар жамланган. Шулардан ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда, совуққа чидамли бўлган мевали дарахтларнинг 4 минг 200 тупи дала четидаги ер майдонларига ўтқазилди.

Шунингдек, агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан аҳоли томорқаларига, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдига, маҳалланинг ички кўчаларига минг тупдан ортиқ мевали дарахтлар экилди. Асосан, олча, олхўри, беҳи, узум, бодом, чилон жийда, тут каби мевали дарахтлар экиш кўзда тутилган бўлиб, жараёнлар босқичма босқич амалга оширилмоқда. Халқимизда ажойиб шундай нақл бор. Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади, албатта, бу саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат экологик мусаффоликни таъминлаш, қолаверса, келажак авлодга яхши бир боғ қолдириш нияти бор.

Маълумот учун жорий йил охиригача пойтахтимиздаги дала четлари аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар олди ва маҳалланинг ички кўчаларига 9 минг туп олча, 5 минг туп олхўри, 3 мингта беҳи, мингта бодом, 2 мингта чилон жийда ва 2 минг туп тут мевали дарахтларини экиш режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍55
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги 20 йиллик йўл муаммоси қачон ечим топади?

Effect.uzʼга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат қилишмоқда. Ихтиёримизга келиб тушган тасвирлардан билишимиз мумкинки, муаммо шубҳасиз йўл билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, Чироқчи тумани "Қўрғонтепа" МФЙдаги ушбу йўлни  20 йил олдин сел олиб кетган ва бу йўл шундан бери тўғриланмасдан мана шундай ҳолатда қолиб кетган.

20 йилдан бери тўғриланмайдиган йўл. Ўзимизни худди Тожикистон перевалидагидек ҳис қиламиз. Ҳокимиятга ёзгандан фойда йўқ 20 йилдан бери тўғриланмайди. Янги Ўзбекистон давридаям, эски Ўзбекистон давридаям шу. Нима қилишга бош қотган,
дейилади мурожаатда.

Мутасаддилардан мазкур 20 йиллик йўл муаммосига ижобий ечим кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢3🔥1
❗️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 25 февралга қадар топшириш лозим. Рўйхатдан ўтиш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш учун махсус ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ Кутубхонаси бундан роппа-росса беш йил аввал очилган бўлиб, ўзининг маҳобати, бой китоб фонди, конференция ва тренинг хоналари ҳамда халқаро ҳамкорликлари билан Туркиянинг бутун дунуёга очиқ маърифат ойнаси бўлиб хизмат қилмоқда.


👉 https://effect.uz/6214

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
Навбатдаги қурбон: Петербургдаги қурилиш майдонида яна бир ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

Россия ОАВ хабарига кўра, Пулково шоссесидаги турар жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 24 ёшли ишчи демонтаж қилаётганида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан йиқилиб, вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ишчининг хавфсизлик техникаси қоидаларини бузгани сабаб бўлган.

Ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ташкил этилган. Терговчилар ишчининг қурилишдаги ўлими ҳолатини аниқламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди маст ҳолатда велосипед бошқарса ҳам жаримага тортилади

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳрида маст ҳолатда велосипед бошқарган фуқарога чора кўрилгани акс этган видео тарқалди. Шунингдек, бу ҳаммаси эмас, Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди.

Қолаверса, уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
17 февраль куни Марказий Осиё Уюшмаси Жамияти ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида семинар ташкил этилди

Ушбу семинарга турли ташкилотлардан мутахассислар ташриф буюрди. Шунингдек, семинар Ўзбекистонда демократик бошқарувни қўллаб-қувватлаш: Нодавлат нотижорат ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари борасидаги салоҳиятини оширишга бағишланган бўлиб, унда мавзуга оид фикрлар – мулоҳазалар, савол – жавоблар тақдимот кўринишида тушунтириб ўтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Турон” мактаб театри танлови ғолиблари чет элга саёҳатга юборилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг энг яхши ва самарали лойиҳаларидан бири ҳисобланган “Турон” мактаб театри Республика танлови бошланмоқда.

Ушбу лойиҳа мактаблардаги театр студиялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва театр санъатини ривожлантириш мақсадида ташкил этиляпти.

Танловнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган мактаб жамоаси эса хорижий мамлакатга таълим саёҳатини қўлга киритади.

Давлат раҳбари ҳам “Турон” мактаб театри лойиҳасининг ижобий тажрибасини бир неча бор эътироф этган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
"Толибон” иқтисодий делегацияси Ўзбекистонга келди

Жорий йил 22-23 февраль кунлари Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлади.

Бугун, 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Респуликаси Бош вазири Абдулла Арипов Афғонистон Бош вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказди.

Учрашувда давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон билан барча соҳаларда конструктив
ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганликлари таъкидланди.

Охирги йилларда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда.

Ўтган йили “Термиз халқаро савдо маркази” очилгани икки томонлама савдони ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли алоқаларни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни изчил ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Афғонистон делегациясининг мамлакатимизга ташрифи дастуридан Тошкент шаҳридаги бир қатор ишлаб чиқариш обьектлари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳам ўрин олган.
👎16👍8🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда жарималарни СУД орқали бекор қилдириш мумкин!

📸 "Мулта радар";
📸 "Кўчма фоторадар" (учоёқ/трехножка);
📸 Стационар (Бетон устун ва симёғочга ўрнатилган) радар комплекси;
🕶 "Тонировка" учун рухсати бор аммо меъёридан ортиқ қорайган ойналар учун расмийлаштирилган жарима қарорларини бекор қилиш бўйича ариза;
📃 Илтимоснома (Жарима қарорлари устидан судга шикоят ариза бериш муддатини тиклаш тўғрисида) каби суд хужжатларини онлайн платформадан осон юклаб олинг.

Хизматдан фойдаланиш учун хавола: 👉 https://bd.dt.uz/statement-of-claim
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонми бу одамми? Оққўрғонда 23 ёшли келиннинг ўлимига сабабчи бўлган зўравон “жинни”хонага юборилган

Хабарингиз бор, Effect.uz'да куни кеча Оққўрғон туманидаги зўравонлик қурбони ўлими тафсилотларининг очилмаган фактлари ёритилган эди.

Мурожаатлар ва талабларга кўра, мазкур видеокўрсатувнинг иккинчи қисмида бошқа далил ва мулоҳазалар келтирилди.

2025 йил 15 февралда
Effect.uz журналистик суриштирувидан сўнг процессуал тартибда ушланган 37 ёшли гумонланувчи Олмазор туманидаги руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

Жамоатчилик вакиллари ва марҳуманинг яқинлари зўравоннинг шифохонага жойлаштирилишини жавобгарликдан қочиш, деб ҳисобламоқда.

Содир бўлган зўравонлик ортида турган шахслар ҳам бўлган. Улардан бири воқеа содир бўлганидан сўнг Корея Республикасига зудлик билан учиб кетган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24😢11
"Навоийдаги 31 та кон хитойликларга сотилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз" —"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ
 

"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" ДМ "Навоийдаги 31 та кон хитойликларга сотилди" деган хабар асоссиз эканини маълум қилди.

«Жорий йилнинг феврал ойида мамлакатимизда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 31 та ер қаъри участкаси «E-auksion» савдо платформаси орқали 25,1 млрд сўмга сотилди.

Таъкидлаш жоизки, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ фақат Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахсларга ёки Ўзбекистон фуқароларига берилади.

Мазкур талабдан келиб чиқиб электрон савдоларда Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган юридик мақомга эга 12 та МЧЖ ғолиб деб топилди. Уларнинг айримлари тўлиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли, айрим МЧЖ таъсисчиларининг ўртача 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари, фақат хорижий давлат, жумладан, Хитой фуқароларига тўлиқ тегишли бўлган бирорта ҳам МЧЖ бунда ғолиб ҳам чиққани йўқ.
Биргина мисол, ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларидан «Xinlong Mining Drilling» МЧЖ асосий таъсисчиси (70 фоиз) ҳамда «Zhonghuitong Mining» МЧЖ асосий таъсисчиси (97,6 фоиз) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар 3 йил муддатга берилиб, ерга эгалик ҳуқуқини бермайди. Қонунларимизда тадбиркорларга фақатгина ер қаъридан фойдали қазилмани олиш ҳуқуқини бериб, рухсатнома эгаси олтин изловчилар усулида қазиб олиш ишлари жараёнида бузилган ерларни рекултивация қилиш ва уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбуриятини олади.

Устига-устак, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олган фойдаланувчиларга давлат томонидан бир қатор мажбуриятлар юклатилган бўлиб, унда рухсатномага эга бўлган юридик шахслар ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозимлиги аниқ белгилаб қўйилган.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти тадбиркорлик таваккалчилиги асосида олиб бориладиган фаолият бўлиб, бу участкаларни саноат миқёсида қазиб олиш ишларини амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламайди.

Шу боис бундай ер участкалари тадбиркорларга шаффофликни таъминлаган ҳолда даромад олиш учун сотилади. Сотилган ер қаъри участкаларида фаолият олиб бораётган маҳаллий ёки хорижий инвесторлар соҳага янги технологиялар, ускуналар киритади, янги иш ўринларини яратади»,

— дейилади муносабатда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍2
Самарқанд шаҳри ва бир неча туманлар чегаралари ўзгартирилади

Сенатнинг мажлисида Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш масаласи маъқулланди.

«Самарқанд шаҳрида «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, Самарқанд шаҳридан ўтган Зарафшон дарёси қирғоғи бўйлаб 15 км узунликдаги масофада қиймати 10 млрд долларлик «Ширин» замонавий ишбилармонлик маркази ва турар жойлар комплексини барпо этиш режа қилинган.

Сенаторлар кўриб чиққан масалада Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан 243 гектар, Самарқанд туманидан 170 гектар, жами 413 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Натижада амалдаги 252 гектардан иборат «Ширин» мавзеси ҳудуди кенгайтирилиб, жами 665 гектар майдонни ташкил этади.

Муҳокамалар жараёнида тасдиқланган мастер режа бўйича ҳудудда 180 минг аҳолига мўлжалланган жами 60 мингта хонадондан иборат 254 та кўп қаватли уйлар, 45 та ижтимоий соҳа объекти қурилади.

Мазкур «Ширин» шаҳарчасида бунёдкорлик лойиҳаларини амалга ошириш муддатлари аниқ режалаштирилган ва қурилиш ишлари 3 та босқичда олиб борилади.

Таъкидланишича, сенаторларнинг якдил фикрига кўра, вилоятдаги чегараларнинг ўзгартирилиши Самарқанд шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштириш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун жозибадорлигини ошириш, шаҳарнинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш, замонавий бизнес, молиявий ва туристик инфратузилмаларни жадал ривожлантиришни таъминлаш ва энг асосийси аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7👍3
«Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» – Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида президент қарори имзоланди

«2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Унга кўра, 2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» бош ғояси асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланади.

Бу йилги Наврўз байрами Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирларини ўтказишга эътибор қаратилади.

Байрам тадбирлари давомида ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт турлари бўйича мусобақалар, китоб кўргазмалари, арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, кўчма савдо дўконлари, кўклам таомларини тайёрлаш ҳамда бу борада кўргазмали савдо ва танловлар ташкил этилади.

Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайиллари ташкил этилади.

Умумхалқ сайиллари уюштириладиган асосий майдонлар, кўчава хиёбонларни миллий услубда байрамона безатилади. Байрам тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудга хос бўлган халқ ўйинлари, томошалар, кўргазмалар ўтказилади, баҳорий таомлар сотиладиган очиқ ошхоналар ташкил қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍3