EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Ассоциация уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди.

Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.

Маълумот учун, бунга қадар мазкур лавозимда Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати собиқ раҳбари Абдусалом Азизов ишлаб келаётган эди. Сўнгги ойда эса ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу вазифани бажараётганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12👍5
Amirsoy’даги спорт гўзаллиги — ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун, 22 февраль куни Amirsoy Resort тоғ-чанғи курортида Ўзбекистон Чанғи спорти федерацияси ҳамкорлигида чанғи ва snowboard спорт тури бўйича 6 ҳаваскорлар мусобоқаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жараённи ёритиш мақсадида Effect.uz жамоаси Amirsoy Resort’га етиб келди.

Ушбу мусобоқада қатнашувчилар сони жудаям кўп бўлиб, улар орасида ҳаваскорлар ҳам иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2035-2036 йиллар учун доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили, элчи Улуғбек Лапасов Хитой раислигида БМТ Хавфсизлик кенгашининг кўп томонлама ва глобал бошқарув институтларини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишида маълум қилди.

“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, йиғилишда Ўзбекистоннинг БМТ билан ўзаро ҳамкорликнинг энг устувор масалалари бўйича расмий позицияси халқаро ҳамжамиятга етказилган.

Аъзо давлатлар 2025 йил июнь ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТнинг «Беш йил — 2030 йилгача: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш» мавзусидаги давлат хизматлари форумига таклиф қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍1
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади – президент қарори амалда

2024 йил 30 декабрь куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги президент қарорига асосан, дала четларида, аҳоли томорқаларида, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдида, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг янги тартиби жорий этилди.

Унга кўра, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги дала четидаги бўш турган ер майдонларида мевали дарахтларни экиш ва экспорт ҳажмини оширишни ташкиллаштириш бўйича масъул этиб белгиланди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил дала четидаги 30 гектар ер майдонларига 25 мингдан ортиқ мевали дарахтлар экиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда пойтахтимизнинг Бектемир, Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек, Яшнабод, Сергели каби туманларида Савдо Ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар 27 ортиқ минг туп мевали дарахтлар жамланган. Шулардан ҳаво ҳароратини инобатга олган ҳолда, совуққа чидамли бўлган мевали дарахтларнинг 4 минг 200 тупи дала четидаги ер майдонларига ўтқазилди.

Шунингдек, агентликнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ташаббуси билан аҳоли томорқаларига, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олдига, маҳалланинг ички кўчаларига минг тупдан ортиқ мевали дарахтлар экилди. Асосан, олча, олхўри, беҳи, узум, бодом, чилон жийда, тут каби мевали дарахтлар экиш кўзда тутилган бўлиб, жараёнлар босқичма босқич амалга оширилмоқда. Халқимизда ажойиб шундай нақл бор. Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади, албатта, бу саъй-ҳаракатлар натижасида нафақат экологик мусаффоликни таъминлаш, қолаверса, келажак авлодга яхши бир боғ қолдириш нияти бор.

Маълумот учун жорий йил охиригача пойтахтимиздаги дала четлари аҳоли хонадонлари, кўп қаватли уйлар олди ва маҳалланинг ички кўчаларига 9 минг туп олча, 5 минг туп олхўри, 3 мингта беҳи, мингта бодом, 2 мингта чилон жийда ва 2 минг туп тут мевали дарахтларини экиш режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍55
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёдаги 20 йиллик йўл муаммоси қачон ечим топади?

Effect.uzʼга Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан мурожаат қилишмоқда. Ихтиёримизга келиб тушган тасвирлардан билишимиз мумкинки, муаммо шубҳасиз йўл билан боғлиқ.

Маълум қилинишича, Чироқчи тумани "Қўрғонтепа" МФЙдаги ушбу йўлни  20 йил олдин сел олиб кетган ва бу йўл шундан бери тўғриланмасдан мана шундай ҳолатда қолиб кетган.

20 йилдан бери тўғриланмайдиган йўл. Ўзимизни худди Тожикистон перевалидагидек ҳис қиламиз. Ҳокимиятга ёзгандан фойда йўқ 20 йилдан бери тўғриланмайди. Янги Ўзбекистон давридаям, эски Ўзбекистон давридаям шу. Нима қилишга бош қотган,
дейилади мурожаатда.

Мутасаддилардан мазкур 20 йиллик йўл муаммосига ижобий ечим кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢3🔥1
❗️Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади

Аризаларни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 25 февралга қадар топшириш лозим. Рўйхатдан ўтиш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш учун махсус ҳавола орқали мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

Туркия Президенти ҳузуридаги Халқ Кутубхонаси бундан роппа-росса беш йил аввал очилган бўлиб, ўзининг маҳобати, бой китоб фонди, конференция ва тренинг хоналари ҳамда халқаро ҳамкорликлари билан Туркиянинг бутун дунуёга очиқ маърифат ойнаси бўлиб хизмат қилмоқда.


👉 https://effect.uz/6214

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1