EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг жарима балларини ҳисобга олиш кўзда тутилган нормалари:

1. 125-моддаси учинчи қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;

2. 125-моддаси бешинчи қисми — Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;

3. 126-моддаси — Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;

4. 127-моддаси биринчи қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш;

5. 128-моддаси — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;

6. 128-3-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши;

7. 128-4-моддаси иккинчи қисми — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши;

8. 128-5-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

9. 28-6-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

10. 28-8-моддаси — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;

11. 28-9-моддаси — Транспорт воситаларида қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;

12. 129-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши;

13. 130-моддаси — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;

14. 137-моддаси биринчи қисми— Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.

Эслатма: ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун энг юқори жарима бали 2 баллдан ошмаслиги лозим. Жарима баллари юқоридаги ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилган кундан эътиборан йил давомида ҳисоблаб борилади. Жарима баллари бир йил ўтгач, автоматик равишда ечилади. Жарима балларини ҳисоблаш тартиби ҳукумат томонидан белгиланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда «заправка»да портлаш содир бўлди

Вилоят ФВБ хабарига кўра, жорий йилнинг 20 февраль куни соат 18:02 да Шаҳрихон тумани «Янги Найнаво» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида (пропан) ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 18:13 да воқеа жойига ЁҚЕлари етиб борган. Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган.

Олинган бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши натижасида автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган, ҳозирда фуқароларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган. Ҳодиса содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Муқаддас Каъба ёпинчиғи Ислом цивилизацияси марказига жойлаштирилади

2025 йил 19 февраль куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегация Президент Шавкат Мирзиёев қабул бўлган ва Подшоҳ Салмон Ол Сауднинг Ўзбекистон халқига ҳадяси – муқаддас Каъба ёпинчиғи – Кисванинг бир парчасини топширган эди.

Мазкур ҳадя Ислом цивилизацияси марказига жойлаштириладиган бўлди.

– Каъба ёпинчиғи – Кисва парчасини Ислом цивилизацияси марказига жойлаштириш ҳақидаги Президентимизнинг топшириғи биз учун том маънода тарихий ва шарафли воқеа бўлди.
Бу ҳадя Ислом динининг улуғ алломалари етишиб чиққан юртимиз, халқимиз ва Президентимизга бўлган юксак ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин намунасидир, – дейди Фирдавс Абдухолиқов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Кечирим сўраб, Тоҳир Маликнинг «Одамийлик мулки» китобини совға қиласан» – Сирдарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов тадбиркор мурожаатига эътиборсизлик қилган электросет бошлиғига дакки берди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍38
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Сафлан, ростлан» – Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноатининг илғор ишланмалари билан танишди ҳамда Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎1🔥1
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

Ушбу масалада Юридик университети доценти Мирёқуб Рахимов ўз фикрини билдирди.

👉 https://effect.uz/6213

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазир Қўнғиротбой Шарипов Фарғонада ёш олимлар билан учрашди

Фарғона политехника институтида Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 февраль куни ёшлар билан ўтказган мулоқотида берган топшириқлари ижроси юзасидан учрашув ташкиллаштирилди.

Учрашувда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, тижорат банклари вакиллари ҳамда битирувчи талабалар иштирок этган.

Қайд этилишича, вазир учрашувдан сўнг институт ёш олимлари томонидан ишлаб чиқилган инновацион лойиҳалар тақдимоти билан танишган. Шунингдек, Шарипов ёш олимлар илмий тадқиқотлари учун муҳим пойдевор бўлган «Ёшлар технопарки»ни кўздан кечирди.

Мухбир: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар етакчисига нега ойлик тўлаяпмиз? – Андижон ҳокими ёшлар бўйича масъулларнинг вазифаларини яна бир бор эслатди

«Ёшлар етакчисининг 2 та вазифаси бор. Ишсиз, муаммоси бор, ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрдам бериш, иккинчиси ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш...», дейди Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар… Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги зўравонлик қурбони 23 ёшли келин. Унинг ўлими қандай юз берди? Effect.uz мухбири Шаҳло Раҳмон фожиа ортидан журналистик суриштирув…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Қизимдан чала туғилган 3 ойлик фарзанд ёдгор бўлиб қолди» – Оққўрғонда зўравонликдан вафот этган 23 ёшли келиннинг онаси халқдан ёрдам сўрамоқда

Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги зўравонлик қурбони 23 ёшли келин. Унинг ўлими қандай юз берди?

Effect.uz мухбири Шаҳло Раҳмон фожиа ортидан журналистик суриштирув ўтказди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢9👍1
ПҚ_62_Ўзбекистон_Республикаси_Президенти_қарори.pdf
3 MB
Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга имтиёзли кредитлар ажратилади

Президент қарорига кўра, “Алоқабанк” томонидан “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида:

18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган
ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда 100 млн сўмгача микроқарзни 3 ойгача имтиёзли давр ҳамда 2 йилгача асосий қарзни тўламаслик шартлари асосида 7 йилгача муддатга суғурта полиси таъминоти ёки учинчи шахс кафиллиги асосида ажратилади.

Ушбу микроқарз томорқадан фойдаланиб, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик қилишга, Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, хусусан, ҳунармандчилик, Фан, санъат ва спорт соҳаларида фаолият юритувчи ёшларга ҳамда Фрилансерлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадлари учун ажратилади.

Ёшлар учун иш ўринлари” дастури: Алоқабанк томонидан Якка тартибдаги ёш тадбиркорлар ва ёшлар раҳбарлигидаги кичик бизнесларга камида 20 иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларга 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача кредитлар ажратилади.

Ушбу кредит: ишлаб чиқариш ускуналари ва қурилиш ишлари, Тижорат автотранспорт воситаларини сотиб олиш, Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш ҳамда Ёшларни рақамли технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш йўналишлари учун ажратилади.

Ушбу имтиёзли кредитлар Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади. Айни пайта асосий ставка 13,5% эканлигини ҳисобга олсак, мазкур кредитлар йиллик 17,5% ставкада ажратилади.

Имтиёзли кредитларнинг тақдим этилиши шартларини бажармаган қарз олувчиларга нисбатан кредит фоиз ставкалари бозор ставкаларига ўзгартирилади.

Мазкур қарорда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍3
«Босимлар қачонгача давом этади?» – Хоразмда ҳоким ўринбосари мажлисга келмаган фермерларни чора кўриш билан қўрқитди

Хоразм вилояти Шовот туманида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ фермерлар Effect.uz’га мурожаат қилиб, мажлисга келмаганларга чора кўрилиши тўғрисида ёзилган хабардан норози эканликларини баён этишди.

Туман фермерлар гуруҳига Бекзод исмли шахсдан юборилган хабарда қуйидаги сўзлар ёзилган:

«Бугун (14 февраль) Ўктам Машарипов (Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари) бошчилигида соат 15:30 да ҳокимиятда йиғилиш бўлади. 100 фоиз пахта, ғалла фермерлари ва МЧЖ раҳбарлари қатнашиши шарт. Вақтида келинглар, келмаганга чора кўрилади».


Шовотлик фермерлар бу хабарни ўзларига нисбатан босим сифатида қабул қилишган:
«Мажлисга келмаган фермерга қонунда қандай чора белгиланган. Қачонгача давом этади босимлар! Агар қонунда мажлисга келмаганлик учун чора йўқ бўлса. Бу мутасаддига ноқонуний босим ўтказгани учун қандайдир чора кўриладими?», дейди шахсини ОАВга очиқлашни истамаган фермерлар.


Ҳозирча ҳолат юзасидан бирор бир расмий идора муносабат билдиргани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
32 гектар ер 2 млн 400 мингга баҳоланди...

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқаро Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн. 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 500 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшнобод метроси остидаги дўконларда ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги метро бекатларига туташ бўлган ҳудудларда ёнғин чиққани акс этган видео тарқалди.


Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК қуйидагиларни маълум қилади:

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган ёнғин ҳолати метрополитеннинг Технопарк - Яшнобод бекатлари оралиғига яқин бўлган ҳудудда (бирламчи маълумотларга кўра автомобилларни ювиш жойи) содир бўлган. Ҳозирда бу ҳолат тегишли масъуллар томонидан бартараф этилган бўлиб, метрополитен ҳаракатига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган ва йўналишдаги поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида ташкиллаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Турмушимизнинг биринчи куниданоқ дўппослаган» – Оққўрғонда 23 ёшли келиннинг ўлимига сабабчи бўлган эркак 4 марта уйлангани маълум бўлди

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 23 ёшли келин зўравонлик қурбонига айланди. Effect.uz мухбири Шаҳло Раҳмон ушбу фожиа ортидан журналистик суриштирув ўтказди. Жараёнда айбланувчининг собиқ турмуш ўртоғидан ҳам интервю олинди.

"Эрим шу даражада калтаклаганидан шкаф синиб ичига кириб кетардим. Бу ҳолат кунда, кун оша такрорланарди. Арзимаган сабаблар топиб калтаклашарди. Бундан ташқари эрим доимий хиёнат қиларди. 22 ёшгача бўлган орзуларимнинг барчаси шу вақт мобайнида чилпарчин бўлди..."
дея ҳикоя қилади айбланувчининг собиқ турмуш ўртоғи.

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Босимлар қачонгача давом этади?» – Хоразмда ҳоким ўринбосари мажлисга келмаган фермерларни чора кўриш билан қўрқитди Хоразм вилояти Шовот туманида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ фермерлар Effect.uz’га мурожаат қилиб, мажлисга келмаганларга чора кўрилиши…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ғўддайган мансабдорлар учун бу хулоса бўлиши керак» – журналист Хоразмда фермерларга нисбатан қилинаётган босимлар ҳақида ижобий фикр билдирганларга қарши кескин жавоб қайтарди

Effect.uz журналисти Акмал Эшонхонов Хоразмда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Машарипов ўтказиши керак бўлган йиғилишга келмаган фермер хўжалиги раҳбарларига нисбатан чора кўрилиши тўғрисида айтилган фикрларни ёқлаб чиққанларга қарши кескин муносабат билдирди.

«Фермерларда ишлаб, даромад топиш учун мотивация йўқ. Сўкиниш ва ҳақоратларга бой йиғилишларга чақиргандан кўра, уларни қандай қилиб қишлоқ хўжалиги сохасида даромадли қилиш йўлини ўйлашдан манфаат кўпроқдир. Зерикарли мажлисбозлик ва фермерларга нисбатан босим ўтказаётган раҳбарлар учун ОАВдаги чиқишлар етарли хулоса бўлиши керак», дейди А.Эшонхонов.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилояти Шовот туманида фаолият олиб борувчи бир гуруҳ фермерлар Effect.uz’га мурожаат қилиб, вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Машарипов раислигидаги мажлисга келмаган фермерларга чора кўрилиши тўғрисида ёзилган хабардан норози эканликларини баён этишганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍40👎2🔥2
Эндиликда оилавий зўравонликдан жабрланган шахс талабига кўра суд томонидан ярашиш учун муҳлат тайинланмайди

Сенат мажлисида “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонундаги нормалар оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қайта шу каби тазйиққа учраш ҳолатларининг олдини олиш, турар жойга мажбурий тартибда киритиш билан боғлиқ масалаларни тартибга солади.

Амалдаги қонунчиликка кўра оиладаги тазйиқ ва зўравонлик сабаб судга ариза билан мурожаат қилинганда суд эр-хотинни яраштириш учун муайян муҳлат беради. Ушбу берилган муҳлат ичида оилавий низо ва жанжаллар қайта содир этилиши аёлларнинг ўз жонига қасд қилишига, уларга етказилган тан-жароҳатлари эса уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда.

Қонун билан амалиётга жорий этилиши кутилаётган нормаларга асосан суд ишни кўришни кейинга қолдирилмай ўз вақтида қарор қабул қилади, бу низоли оилаларда мунтазам зўравонлик ҳолатлари ва оғир жиноятлар содир этилишининг олдини олади.

Оилавий зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра суд томонидан ярашиш учун муҳлат тайинламаслик назарда тутилмоқда.

Турар жойдан фойдаланиш ҳақидаги низолар кўриб чиқилаётганда суд тарафларнинг келишувига асосан мулкдорнинг ташаббусига кўра турар жойга мажбурий тартибда киритилаётган тарафни мулкдорга тегишли мутаносиб шароитларга эга бўлган бошқа турар жойга киритиш ёки ижарага олинган турар жой учун ижара ҳақини тўлаш мажбуриятини мулкдорнинг зиммасига юклатиши мумкин.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Акциядорлик жамиятлари томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади

Сенатнинг ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди.

Қонунга кўра, акциядорларнинг дивидендлар тўланишига доир ҳуқуқлари мустаҳкамланиб, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни сотиб олиш учун имтиёзли ҳуқуқ берилади.

Акциядорлик жамиятларида веб-сайтлар мавжуд бўлишининг мажбурийлиги тўғрисидаги ва улар томонидан ахборотнинг ошкор этилиши борасида қўйилган талаблар соддалаштирилади.

Шунингдек, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказиш тартиби аниқлаштирилади.

Фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг зиммасига юклатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Баҳодир Қурбонов ЎФА президенти этиб сайланди

Бугун, 22 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида навбатдан ташқари сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Ассоциация уставининг 30-моддаси 4-бандига биноан делегатлар томонидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига Баҳодир Қурбонов номзоди илгари сурилди.

Ассоциация Устави ва Сайлов кодексига асосан Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти лавозимига сайланди.

Маълумот учун, бунга қадар мазкур лавозимда Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати собиқ раҳбари Абдусалом Азизов ишлаб келаётган эди. Сўнгги ойда эса ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бу вазифани бажараётганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎12👍5
Amirsoy’даги спорт гўзаллиги — ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун, 22 февраль куни Amirsoy Resort тоғ-чанғи курортида Ўзбекистон Чанғи спорти федерацияси ҳамкорлигида чанғи ва snowboard спорт тури бўйича 6 ҳаваскорлар мусобоқаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жараённи ёритиш мақсадида Effect.uz жамоаси Amirsoy Resort’га етиб келди.

Ушбу мусобоқада қатнашувчилар сони жудаям кўп бўлиб, улар орасида ҳаваскорлар ҳам иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢1