EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мексикадаги қирғоқлардан бирида ноёб “қиёмат балиқлари” топилди

Жорий йил 9 феврал куни Калифорниянинг жанубий (Бажа) штатидаги Плая Эл-Куемаро пляжида ноодатий ҳодиса юз берди, деб ёзади People журнали.

Океанларни муҳофаза қилиш ташкилотига кўра, бу балиқлар жуда чуқурликда яшайди ва уларнинг юзасида пайдо бўлиши одатда касаллик, ориентация ёки яқинлашиб келаётган ўлим билан боғлиқ. Бу балиқнинг пайдо бўлиши фалокатларнинг хабарчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида афсона ҳам бор, балиқ тубининг юзасида ўзгаришни сезади ва қирғоққа сузиб ўлимдан қочишга ҳаракат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нуротада шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўплами тақдимоти ўтказилди

Бундан 1 йил аввал «Ҳоким ва ёшлар» билан учрашувида Шоди Ражабов ўзининг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламини нашр этишда вилоят раҳбаридан амалий кўмак сўраган, ушбу мурожаати вилоят ҳокими Нормат Турсунов томонидан қўллаб-қувватланиб, китоб чоп этилиши ҳамда вилоятдаги барча кутубхоналарга етказилиши ваъда қилинган эди.


👉 https://effect.uz/6207

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан газ нархи ошади

2025 йил 1 апрелдан бошлаб, газ ва электр учун янги тарифлар жорий қилинади. Бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Ўзбекистонда газнинг янги тарифлари уй истеъмолчилари учун:

500куб метргача 1000 сўм;
500дан 2500 куб метргача 1800 сўм 10000 куб метрдан ортиқ 3000 сўм;
Суюлтирилган газнинг 1куб нархи эса 2000 сўмга ошади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎28👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пичоқ билан жароҳатланган панжикентлик қиз тармоқларда кўриниш берди

Бир неча кун олдин номаълум эркак Панжикент бозорида бир қизалоқни пичоқлагани ҳақида хабар берган эдик. EFFECT.UZ'га маълум қилинишича, қиз ҳозирда уйида бўлиб, соғлиғи барқарор экани айтилмоқда.

У ёрдам берган барчага миннатдорлик билдирди. Шунингдек, интернет фойдаланувчиларига ҳам бефарқ бўлмагани ва унинг ҳолидан хабар олгани учун раҳмат айтди.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва шифокорларга ҳам миннатдорлик билдирди. Ҳозирда гумонланувчи қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Айтилишича, у воқеа содир бўлган пайтда маст ҳолатда бўлган ва муқаддам судланган шахс экани аниқланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Apple» компанияси ўзининг бюджетли, сунъий интеллект функцияларига эга янги телефони — «iPhone 16e»ни расман тақдим этди

Хабар қилинишича, ушбу модел, асосан, АҚШдаги ва муҳим ўсиш бозорлари ҳисобланган Хитой ҳамда Ҳиндистондаги ўрта сегмент мижозларини қайтариб олиш мақсадида ишлаб чиқилган. «iPhone 16e» «Apple»нинг бюджет линиясида илгари ишлатилган SE номлаш анъаналаридан воз кечиб, янги ўзига хос модел сифатида тақдим этилди.

«iPhone 16e» Андроид смартфонлари билан рақобатлашишга мўлжалланган бўлиб, айни пайтда «Samsung» ва Хитойнинг «Huawei» компаниялари ҳам ўз қурилмаларига сунъий интеллект функцияларини қўшаётган бир вақтда чиқарилди. Сўнгги чоракда «Apple» телефонларининг сотувлари камайган. Бюджет линиясидаги моделларнинг даромад улуши эса сўнгги ўн йил ичида сезиларли равишда пасайган. «Apple» мазкур тенденцияни ўзгартириш мақсадида «iPhone 16e»ни ишлаб чиқди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси кафедра бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Насимбек Азизов собиқ депутат Расул Кушербаевнинг ноқонуний қурилишлар масаласига оид видеосига нисбатан ўз фикрини билдирди.

👉 https://effect.uz/6210

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍4
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Askiya City»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этмоқда

Яккасарой туманида жойлашган кўп қаватли уй-жойлардан бирида одам зинадан қулаб кетиши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабарига кўра, бу объект ноқонуний қурилаётган бўлган.

2020 йил май ойида мазкур объектда олиб борилаётган қурилиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига зид экани аниқланди. Яъни ишлар Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясини хабардор қилмаган ҳолда ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмаган тарзда бошланган. 2020 йил 27 майда инспекция томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш бўйича ёзма кўрсатма берилган. Маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилган.

Лекин 2024 йил 26 апрел куни олиб борилган қайта текширув жараёнида ишлар давом этаётгани аниқланган ва қурилиш масъуллари чақиртирилган. Аммо улар қурилиш объектига келмаган ва талаб қилинган ҳужжатлар тақдим этилмаган. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан ушбу объект бўйича жиноят иши очилган. Шунингдек, объектда барча турдаги қурилиш ва монтаж ишлари тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги заправкада Labo газбаллони портлаб кетди. Икки киши тан жароҳати олган

Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилишича, бугун, 20 феврал куни соат 18:02 да Шаҳрихон туманида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган. Соат 18:13 да воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.

Ҳодиса оқибатида ёнғин келиб чиқмаган. Чақнаш Labo русумли транспорт воситасида юз берган. Заправка ҳудудида бўлган икки нафар фуқаро жароҳатланган. Малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасига ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркияда кучли қор бўронлари кузатилмоқда

Ноқулай об-ҳаво сабабли мамлакатнинг 81 вилоятидан 35 тасида, жумладан Истанбулда таълим жараёнлари вақтинчалик бекор қилинди. Бундан ташқари, аэропорт фаолияти тўхтатилди.

Расмийлар об-ҳаво ёмонлашгани сабабли фуқароларни эҳтиёт бўлишга ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастуридан таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича қандай муҳим мақсад ва вазифалар ўрин олган?

2025 йил учун тасдиқланган давлат дастурининг «Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш» йўналишида белгиланган энг муҳим чора-тадбирлар билан видеоинфографикада танишинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент туманида кўп қаватли уйнинг остки қисмидаги бетонга шикаст етказиб, ертўлага ўзбошимчалик билан эшик очган фуқарога қонуний тартибда чора кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенат мажлисида қатнашчилардан бири ухлаб қолди

Бугун, 20 февраль Олий Мажлис Сенат мажлисида қатнашчилардан бири ухлаб қолди. Таъкидлаш жоиз, узундан узун давом этадиган Сенат мажлисларида бу ҳолат янгилик эмас.

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси жонли эфирга узатилди. Мажлисда диний консепсияга оид қонун бўйича Сурхондарёдаги студиядан сенатор Дилбар Сувонова савол берди. Сенатор савол бераётганда унинг ортида ўтирган мажлис қатнашчиларидан бирини ухлаб қолганини кўриш мумкин.

Сенат ялпи мажлисида ухлаб қолганлиги айтилган иштирокчи бўйича расмий муносабат берилди. Унга кўра, ухлаб қолган иштирокчи касал эканлиги айтилди...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулчилик ортидан 50 миллион сўмдан 100 миллион сўмгача даромад олинмоқда

Маълумотларга кўра, Фарғона шаҳри «Хўжамағиз» маҳалласида Назиржон Тоштемиров хонадонида гул етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, гулчилик Тоштемировлар учун отамерос ҳунар бўлиб қолган.Шунингдек, ушбу оила мавсум давомида 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача даромад олишар экан.

Уларнинг айтишича, гулчилик билан шуғулланишига сабаб, даромади яхшилиги учун шу ишни ушлагани ва 10 тадан зиёд одамларни ишга жойлаштирган экан. Ҳаттоки гулчилик ортидан топган даромади эвазига 4 та ака – ука уйланиб, ер- жойлар олишган экан.

Шунингдек, бугунгу кунга келиб, ушбу маҳаллада гулчилик ривожланиб бораётганлигини кўришингиз мумкин. Айтиш лозимки, айни кунларда 10 дан зиёд хонадонларда кўплаб турдаги гул кўчатлари парвариш қилиниб, маҳаллада етиштирилган гуллар шу ерда ташкил этилган гул дўконида ўз харидорларига етказилаётганлиги ҳақида айтишди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Трамп дунё президентига айланади — АҚШ вице-президенти Вэнс

Жей Ди Вэнснинг бошқа баёнотлари:

— Трамп Украина атрофидаги инқирозни ҳал қилишнинг ҳар қандай усулларини кўриб чиқади, бу Россия, Украина, Европа ва АҚШ манфаатларига мос келиши керак;

— Агар Россия билан гаплашмасангиз, Украинадаги урушни қандай тугатмоқчисиз?

— Европа билан иттифоқимизнинг мустаҳкамлиги жамиятларимизни керакли томонга йўналтира олишимизга боғлиқ;

— Зеленский АҚШнинг сахийлиги учун раҳмат айтиши керак. Бизсиз у ҳам, Украина ҳам мавжуд бўлмас эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎14
Сенат истироҳат боғлари ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланишича, ер ва шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик, шаҳарсозлик регламентлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорларнинг ер участкаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини аниқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Шунингдек, республикада скверлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, сайилгоҳлар ҳудудларини ҳамда уларда экилган дарахтлар муҳофаза қилинишини кучайтириш, улар ерларида бино ва иншоотлар қурилишини олдини олиш чораларини кўриш лозим.

Қонун билан ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиши, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёки бегоналаштириш, ҳудудларини қисқартириш, уларда бино ва иншоотлар қуриш тақиқланиши қатъий белгиланмоқда.

Ушбу чекловларни бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши, ботаника боғларини хусусийлаштириш ва уларнинг ҳудудларида қурилишни амалга ошириш тақиқланган ҳолда ботаника боғларининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар рўйхатига киритилишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, қонун билан Ер кодекси алоҳида боб билан тўлдирилиб, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш тизимини жорий этиш, уларни белгилаш ва ўзгартириш тартиби татбиқ этилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва бошқариш самарадорлигини ошириш, ер фондининг барча тоифаларидаги ер участкаларини бозор ва кадастр баҳолаш сифатини яхшилаш, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва ер участкалари мулкдорларининг ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари бўйича хабардорлигини ошириш ва соҳада назорат самарадорлигини оширишга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Шунингдек, маданий ҳордиқ масканлари ва уларнинг ҳудудларини сақлаб қолиш, ботаника боғлари ва уларнинг ерларини бегоналаштириш, ҳудудида бино-иншоотлар қуриш ёки қурилиш ости майдонларини кенгайтиришни тақиқлайди ҳамда мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширади.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15
Эндиликда жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Жарима балли тизим ишга тушмоқда. Президент янги қонун имзолади.


Унга кўра йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши белгиланди. Бунда:

Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎18🔥3👍1
Хитойда кўршапалакларда коронавируснинг янги тури аниқланди

Хитойлик вирусологлар кўршапалакларнинг янги коронавирусини аниқлашди, у ҳам COVID-19 сингари одамларга юқиши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

Ушбу вирус биринчи марта Гонконгда япон кўршапалагида аниқланган HKU5 коронавирусининг янги тармоғи ҳисобланади.

Хитой фанлар академиясининг Гуанчжоудаги бўлими, Ухан университети ва Ухан вирусология институти олимлари Гуанчжоудаги лабораторияда вирусни чуқур ўрганишди. Таъкидланишича, кўршапалаклар намуналаридан олинган янги вирус инсон ҳужайраларини зарарлай олади. Ҳозирча хавотирга ўрин йўқ, бироқ янада чуқурроқ тадқиқотлар ўтказилиши лозим, дейилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мақом ижрочиси Нафиса Тўхтаева оламдан ўтди

Машҳур мақомчи Нафиса Тўхтаева Ўзбекистон Давлат филармониясида, Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамблида хонанда сифатида ижод қилиб, 50 дан ортиқ мумтоз мусиқа намуналарини «Олтин фонд»га муҳрлаган.

Унинг ижросидаги «Сарахбори Оромижон», «Қашқачаи Савти Сабо», «Эй Назокат» каби куйлар халқимиз маънавий меросининг дурдоналарига айланган. У нафақат санъаткор, балки жонкуяр, оилапарвар ва камтарин инсон сифатида ҳамкасблари ва мухлислари ёдида қолади.

Effect.uz жамоаси Нафиса Тўхтаеванинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқда 2 млн 400 минг долларга ер сотаётган шахс ушланди

Фуқаро Оҳангарон туманида жойлашган ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 2 млн. 400 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 500 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда Шовот канали бўйида жойлашган ерни пуллаётган шахс қўлга олинди

Хоразм вилоятининг Урганч туманида яшовчи, 1979 й.т. шахс мазкур тумандан оқиб ўтувчи Шовот канали бўйида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 24 сотих ер майдонини кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 45 минг АҚШ доллари ва 13 млн. сўм олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢2
Комил Алламжонов уйидаги хизматчилар Олий суд томонидан оқланди

Бугун Олий судда тафтиш тартибида кўрилаётган МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланган Б. Ёқубов ва бошқалар (жами 7 киши)га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш бўйича суд жараёни якунланиб, суд қарори эълон қилинди.

Эълон қилинган суд қарорига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли бўлмаганлиги сабабли, Б. Ёқубов, С. Сидиков, А. Қурбонмуродов, А. Ташов, А. Салимов, Ж. Турғунов ва Х. Зуфаровга нисбатан чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан тугатилди. 

Иш юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб боришда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далилларни тўплаш чораларини кўрмаган ИИБ ходимига нисбатан Ички ишлар вазирлигига, шунингдек ишни судда кўриб чиқишда ҳуқуқбузарлик ҳодисасини тасдиқловчи далиллар етарли эмаслигига эътибор бермаган судьяларга нисбатан Судьялар малака ҳайъатига хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎13👍12🔥1😢1