Душанбеда Ўзбекистон - Тожикистон “Дўстлик боғи” барпо этилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу лойиҳа нафақат икки давлат ўртасидаги қардошлик рамзи, балки экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
👉🏻 https://effect.uz/6192
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍8👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди
Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х. дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.
Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

👍8😢3👎2🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Фарғонада чинор дарахтини кесиб, ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказган шахслар қамоққа олинди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида чинор дарахтини кесишга уриниб, қочиб кетган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, Қўқон шаҳар Зилол маҳалласида номаълум шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз кўпйиллик чинор дарахтининг ярим қисмига қадар арралангани аниқланган. Маълум бўлишича ўсимлик дунёсига 117 млн сўм етказилган зарар ҳисобланган.
Суриштирув ишлари давомида аниқланишича, 13 феврал куни Учкўприк тумани Фаровон маҳалласи Калтасой қишлоғида яшовчи икки нафар фуқаро чинорни қасддан шикастлаган.
Уларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланган ва ҳар бирига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган.
Унга кўра дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:
фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16😢2👎1
Деновдаги боғчада 3 ёшга тўлмаган болалар гуруҳларга қабул қилиняптими?
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг видеомурожаатига кўра, боғча мудираси 3 ёшга тўлмаган болаларни катталар гуруҳига қўшиб, уларни йўлланмасиз тарзда қабул қилган.
Энг эътиборга молик жиҳати шундаки, болаларга тушликкача овқат бермай, оч қолдирилиш ҳолати содир бўлган. Табиийки, бунинг ортидан гўдаклар касалликка йўлиқишмоқда.
Ҳозирда ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан қатъий назоратга олинди. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти яқиндан ўрганилиб, натижаси эълон қилиниши маълум қилинди.

👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 ёшли “кўча”ни видеога олган шахс БҲМнинг 15 баравари миқдорида жаримага тортилди
Ижтимоий тармоқларда 15 ёшли боланинг жиноятчиликни орзу қилиб гапирган гаплари акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жиноятчи бўлишни орзу қилиб юрган ушбу бола шаҳар ИИББ вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган.
Ушбу видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188 -1-моддаси (вояга етмаган шахсни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишга жалб қилиш) билан БҲМнинг 15 баробари миқдорида жаримага тортилган.

👍12👎3
Бир йил олдин Россия қамоқхонасида вафот этган Алексей Навалнийнинг қабри бошига юзлаб одамлар келди
Мухолифатчининг вафоти бир йиллигига Москвадаги Борисов қабристонида унинг хотирасини ёд этиш учун кўплаб одамлар тўпланишди — улар қабрга гуллар, расмлар ва хатлар қўйиб кетишяпти.
АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейси ҳам Алексей Навалний қабрини зиёрат қилиб, гул қўйди.
Бугун Навалнийнинг хотирасига бағишланган тадбирлар дунё бўйлаб ўтказилмоқда. Россиянинг кўплаб шаҳарларида хотира ёдгорликлари кўзга ташланмоқда, жумладан, қатағон қурбонларининг ёдгорликларига гуллар қўйилди.
Россияда Алексей Навалний хотирасига бағишланган акцияларда полиция камида 12 кишини қўлга олди.

👍11👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ширин Абдуллаева сўнгги манзилга кузатилди
Зулфия мукофоти совриндори хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида соғлигидаги муаммо сабабли оламдан ўтди.
Бугун Минор масжидида пешин намозидан кейин марҳуманинг жаноза намози ўқилди ва сўнгги манзилга кузатилди.
Жаноза намозида Ширин Абдуллаева билан биргаликда 75 ёшли отахоннинг ҳам жанозаси ўқилди. Ўлим ёш танламаслигига яна бир бора амин бўлдик.
Маълумот ўрнида Ширин Абдуллаева 2005 йил 14 декабрь куни Наманганшаҳрида дунёга келган бўлиб, Пекиндаги «Sinxua» университети талабаси бўлган. Шунингдек, у 2023 йилда санъат йўналиши бўйича «Зулфия» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.
Абдуллаева шу кунга қадар, «Безори», «Мактабдаги севги», ва «Лўли » номли қўшиқлари билан машҳур эди.
Effect.uz жамоаси хонанданинг оила азоларига чуқур таъзия билдиради.

😢34👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Худо бир асраганди". Ёддан чиқмас 16 февраль
Ўрта авлод вакиллари 1999 йилнинг 16 февралини яхши эслайди. Тошкент осмони қора тутунлар билан тўлган ўша мудҳиш кунда мамлакатдаги энг йирик қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилган эди. Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсатида, хавфсизлик хизматидан тортиб, энг кичик идоралар фаолиятида ҳам туб бурилиш ясаган ушбу ҳодиса нафақат мамлакатнинг конституциявий ҳокимиятини ағдаришга ҳаракат, балки шахсан Биринчи Президент Ислом Каримовга қаратилган суиқасд эди. Бугун ушбу мудҳиш кунга 26 йил тўлди.
Илк портлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси биносида содир этилди. Ўша куни Ҳукуматнинг 1998 йилдаги фаолияти ҳисоботига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтиши ва унда давлат раҳбари Каримов иштирок этиши режалаштирилганди...

👍14👎4😢2
"Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошмайди" — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоиз ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
- дейилади вазирлик хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоиз ошиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
"Айни пайтда ижтимоий тармоқларда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларнинг 2025 йил 1 мартдан ва 1 августдан 10 фоизга оширилиши тўғрисида хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз.
Иш ҳақи ва пенсиялар бўйича ҳар қандай расмий маълумотлар тегишли давлат органларининг расмий манбалари орқали эълон қилинади",
- дейилади вазирлик хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎28👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бензинни "мусор"лигидан машинам қимирламай ҳам қолди. Шахсан Самарқанд вилояти ҳокимидан бензин сотилишини назоратга олишини сўрайман" — собиқ депутат Жаҳонгир Тўлагановдан яна долзарб масала
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎5
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида аҳоли энг зич жойлашган?
Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январ ҳолатига бир квадрат километрга ўртача 86,6 киши тўғри келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда
Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига кўпайган.
Ҳудудлар бўйича аҳоли зичлигиниг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида бир квадрат километрга ўртача 6 948,1 кишини, Андижон вилоятида 804,9 кишини ҳамда Фарғона вилоятида 613,1 кишини ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида бир квадрат километрга тўғри келадиган аҳоли сони:

1. Қорақалпоғистон Р. – 12,2 киши
2. Андижон вилояти – 804,9 киши
3. Бухоро вилояти – 51,6 киши
4. Жиззах вилояти – 72,5 киши
5. Қашқадарё вилояти – 127,4 киши
6. Навоий вилояти – 9,9 киши
7. Наманган вилояти – 420,9 киши
8. Самарқанд вилояти – 256,3 киши
9. Сурхондарё вилояти – 146,5 киши
10. Сирдарё вилояти – 217,5 киши
11. Тошкент вилояти – 205,3 киши
12. Фарғона вилояти – 613,1 киши
13. Хоразм вилояти – 335,9 киши
14. Тошкент шаҳри – 6 948,1 киши
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Ўзбекистонда тадбиркорларга 12 турдаги лицензия, рухсат бериш ва хабарнома олиш талаби бекор бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 12 турдаги лицензия, рухсатномалар ва хабарнома олиш талаби бекор қилиниши мумкин. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.
Шунингдек, жарималарнинг 50% қисмини 15 кун ичида, 70% қисмини эса 30 кун ичида тўланганда, қолган суммадан озод қилиш механизми жорий этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 12 турдаги лицензия, рухсатномалар ва хабарнома олиш талаби бекор қилиниши мумкин. Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.
Олий Мажлисда қабул қилинган қонун лойиҳаси бу жараёнларни соддалаштириш ва давлат хизматлари орқали ариза топшириш имкониятини кенгайтиришни кўзда тутади.
Лойиҳа доирасида 3 та кодекс ва 5 та қонунга ўзгартиришлар киритиш, 4 та лицензия ва рухсатномани хабардор қилиш тартибига ўтказиш, айрим рухсатномаларни бекор қилиш режалаштирилган. Божхона кодексидан баъзи ҳужжатлар чиқариб ташланади, лицензиялар эса бирлаштирилади.
Шунингдек, жарималарнинг 50% қисмини 15 кун ичида, 70% қисмини эса 30 кун ичида тўланганда, қолган суммадан озод қилиш механизми жорий этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Ўзбекистон президенти Кувайтга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, бир қатор ишбилармонлик ва маданият тадбирлари бўлиб ўтади.

👍26👎2
Самарқандда электр ва газ корхоналарининг 7 нафар ходими қамоққа олинди
Жорий йил 14 феврал куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида Самарқанд вилоятида энергетика соҳасида содир этилаётган коррупцион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупциясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Шунингдек, йиғилиш сўнгида соҳадаги коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таъминот корхоналари раҳбарларига соҳада кескин ўзгаришлар қилиш, ижро ва меҳнат интизомини қатъий таъминлаш, айниқса, ходимлар ўртасида профилактика чораларини янада кучайтириш бўйича топшириқлар берилган.

👍13🔥3