EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Манчестер Сити"га ўтган Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси кутилмаганда мухлислар билан видеога тушди

Видеода Ҳусановнинг мухлислари унинг АПЛ гигант клубига ва бутун дунё футболига ўтишидан жуда хурсанд эканликларини аниқ кўриш мумкин. Шунингдек, йигитлар охирида футболчини илиқ қучоқлаб, унга ажойиб ўйин тилади.

Маълумот учун, бугун Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда “Манчестер Сити” “Нюкасл” устидан ғалаба қозонди.

АПЛ 25-туридан ўрин олган учрашувда “шаҳарликлар” 4 та тўп фарқи билан ғалаба қозониб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍40👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга хоккей орқали — Туризм қўмитаси юртимиз сайёҳлик имкониятлари, маданияти ва анъаналарини тақдим этди

«Россияда Ўзбекистон туризми йили» доирасида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги делегация мамлакатимизнинг Владивостокдаги Бош консулхонаси кўмагида, 6 мингга яқин томошабинга мўлжалланган «Фетисов Арена» муз саройида «Адмирал» ва «Автомобилист» жамоалари ўртасидаги хоккей ўйини давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, маданияти ва анъаналарини тақдим этди.

«Фетисов Арена»га кириш жойида барча меҳмонлар ўзбек миллий таоми – паловнинг тайёрланиш жараёнини кузатишлари, шунингдек, уни татиб кўришлари мумкин эди.

Бундан ташқари, халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини акс эттирувчи ахборот стендлари намойиш этилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нормат Турсунов Учқудуқда тадбиркорлар учун қулай муҳит яратиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Учқудуқ туманига ташриф буюрди. Туман саноат салоҳияти юқори ҳудудлардан бири ҳисобланади. Вилоят ҳокими ташрифи давомида "Sifatli Kaolin" МЧЖ да олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Заводнинг технологик жараёнлари, маҳсулот сифати ва экспорт имкониятлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Ҳокимнинг Учқудуқ туманидаги навбатдаги манзили «OPEN QURILISH» МЧЖ томонидан ташкил этилиши режалаштирилаётган 3 қаватли савдо комплекси лойиҳаси бўлди.

Лойиҳа "Миллий банк" томонидан ажратилган 5 млрд сўм имтиёзли кредит асосида амалга оширилмоқда. Савдо мажмуаси йилнинг охиригача фойдаланишга топшириш кўзда тутилган. Бу ерда 51та янги иш ўрни яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Тошкентнинг Олой кўчасида пиёдани уриб кетишди – сабаб янги чизиқми?

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Амир Темур шоҳ кўчасидаги янги чизиқлар аллақачон кўплаб йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлди. Бугун эса пиёдани уриб кетишига ҳам айнан шу чизиқ сабаб бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кўчага яқинда “оролча“лар қўшилган бўлиб, ундан ўтиш мумкин эмас, бироқ ҳайдовчилар у ҳаракатни яхшилашдан кўра кўпроқ халақит бераётганидан шикоят қилишмоқда. Видеода бу чизиқ туфайли кунига 2-3та авария содир бўлаётгани айтилмоқда!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мактабларида хавфли моддаларга ўхшаш ширинликлар тарқатилмоқда, эҳтимол бу гиёҳванд модда бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда гўё болаларга шубҳали моддалар билан гиёҳванд моддаларга ўхшаш ширинликлар тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар сиздирилмоқда.

Ширинликлар экспертизага юборилган, ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда!

Ота-оналар, эҳтиёт бўлинг! Агар болангиз уйга шубҳали ширинликларни олиб келган бўлса, уларни дарҳол ташланг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2😢2👍1
Миршакар концертида Gentraʼни мажақлашди

Миршакар тахаллуси остида танилган станд-уп комик, Ўзбекистондаги ягона саҳна stand-up клуб асосчиси Миршакар Файзуллоев ўзининг сўнгги концертида халқ орасида “Котта боллани машинаси” деб аталадиган тонировка тортилган қора Gentra автомобилига экскаватор ёрдамида шикаст етказгани тасвирланган видео интернет тармоқларида тарқала бошлади.

Бу иш нима сабабдан қилингани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎36👍23🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркиянинг Лондондаги элчихонаси олдида бир эркак Қуръонни ёқиб юборди

У буни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaннинг сиёсатига норозилик сифатида амалга оширганини маълум қилган. Эркакнинг фикрича, бу сиёсат мамлакатни “радикал исломчилар базаси”га айлантирмоқда.

Қуръон ёқилишини бинодан чиққан одам тўхтатди. У Қуръонни ёққан эркакни дўппослади. Қуръонни ёққа одам касалхонага, унга ҳужум қилган шахс эса полицияга олиб кетилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Хонанда Ширин Абдуллаева оламдан ўтди Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» маълумот берди. Марҳума 2005 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида дунёга келган бўлиб, Пекиндаги «Sinxua» университети талабаси бўлган. Шунингдек, у 2023 йилда санъат йўналиши бўйича «Зулфия»…
Танзила Норбоева Ширин Абдуллаеванинг яқинларига таъзия билдирди

Олий мажлис сенати раиси Танзила Норбоева марҳума хонанда Ширин Абдуллаеванинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Интилувчан, ёш бўлишига қарамай ҳаётда ўз ўрнини топган қизимиз Ширин Абдуллаеванинг вафоти барчамизни чуқур қайғуга солди.

Эндигина 19 ёшга кирган қизимиз ўз иқтидори, меҳнати билан илмда, санъатда ўзини намоён эта олган умидли ёшларимиздан бири эди. 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Хитойда таҳсил олаётган қизимизнинг келажакда Ўзбекистонимиз ривожига ҳисса қўшиш, икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлаш каби юксак орзулари бор эди. Аммо, бешафқат ўлим уни орамиздан олиб кетди.

Шириннинг ота-онаси, яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12😢8👎6
Туркиянинг шифобахш ғорлари ҳақида билармидингиз?

Туркия ғор ва ғор кезувчилар учун идеал маскан бўлиб, мамлакат бўйлаб қарийб 40 000 ғор мавжуд. Ушбу ажойиб геологик тузилмаларнинг ер ости кўллари, сталактитлари ва сталагмитларини ўрганиш энг ҳаяжонли саргузаштлардан биридир. Бу сирли ер ости оламига кирганингизда, ўзингизни фантастик фильмлардагидек ҳис қилмаслик мумкин эмас.

👉🏻 https://effect.uz/6190

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар уйга деб йиллар йиққанини бир зумда йўқотмоқда. Эскроу – билан муаммо бартараф бўладими?

Ўзбекистон қурилиш соҳасида «эскроу» тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим билан энди уй-жой харид қилиш хавфсиз ва шаффоф бўладими?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида Effect.uz мухбири Акмал Эшонхонов мутассадилардан эскроу тизими қачон ишга тушиши ва тизимнинг функциялари ҳақида маълумот беришни сўради.

Биласизки, ўзбек халқи уй-жой оламан деб бир умр сармоя тўплайди, афсуски ҳозирги пайтда айрим ноинсоф қурувчилар одамлардан пул олиб, уй қурилишини кечиктирмоқда ёки чет элга жуфтакни росламоқда. Демак, уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли тизим бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 23 сентябрь аҳоли ўртасида кўпайган низоларни бартараф этиш мақсадида кафолатли эскроу тизими жорий қилинишини маълум қилган эди.

Бу тизим билан девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Душанбеда Ўзбекистон - Тожикистон “Дўстлик боғи” барпо этилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу лойиҳа нафақат икки давлат ўртасидаги қардошлик рамзи, балки экологик барқарорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

👉🏻 https://effect.uz/6192

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х. дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли бандларига кўра маъмурий иш қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида кўриб чиқилди.

Судга вилоят руҳий касалликлар шифохонаси томонидан берилган писихиатрик экспертиза хулосаси тақдим этилган. Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8😢3👎2🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Photo
Фарғонада чинор дарахтини кесиб, ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказган шахслар қамоққа олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида чинор дарахтини кесишга уриниб, қочиб кетган фуқаролар ушланди. Бу ҳақда Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, Қўқон шаҳар Зилол маҳалласида номаълум шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз кўпйиллик чинор дарахтининг ярим қисмига қадар арралангани аниқланган. Маълум бўлишича ўсимлик дунёсига 117 млн сўм етказилган зарар ҳисобланган.

Суриштирув ишлари давомида аниқланишича, 13 феврал куни Учкўприк тумани Фаровон маҳалласи Калтасой қишлоғида яшовчи икки нафар фуқаро чинорни қасддан шикастлаган.

Уларнинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик содир этилгани аниқланган ва ҳар бирига маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (яшил зоналарда дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш ёки шикастлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган.

Унга кўра дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:

фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16😢2👎1
Деновдаги боғчада 3 ёшга тўлмаган болалар гуруҳларга қабул қилиняптими?

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг видеомурожаатига кўра, боғча мудираси 3 ёшга тўлмаган болаларни катталар гуруҳига қўшиб, уларни йўлланмасиз тарзда қабул қилган.

Энг эътиборга молик жиҳати шундаки, болаларга тушликкача овқат бермай, оч қолдирилиш ҳолати содир бўлган. Табиийки, бунинг ортидан гўдаклар касалликка йўлиқишмоқда.


Ҳозирда ҳолат вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан қатъий назоратга олинди. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти яқиндан ўрганилиб, натижаси эълон қилиниши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9