EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фарғонада бир гуруҳ шахслар кўп йиллик чинорни арралаб, ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир гуруҳ шахслар томонидан кўп йиллик чинор арралаб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Шунда “Зилол” МФЙ A.T.Xoқандий мавзесидаги 53-кўп қаватли уйлар олдида номаълум шахслар 1 туп кўп йиллик чинор дарахтини қасддан таг қисмидан ярим қисмигача арралаб қочиб кетгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари иштирокида кузатув далолатномаси тузилиб, ўсимлик дунёсига етказилган 117 миллион сўм зарар ҳисобланди. Тўпланган ҳужжатлар Қўқон шаҳар прокуратурасига юборилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган.

Унга кўра дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:

фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
"Путин билан келишиб бўлмайди" — Юлия Навалная

Навалная бу фикрни Мюнхен хавфсизлик конференциядаги нутқида айтиб ўтди.

"Россия президенти Владимир Путин билан ҳар қандай келишув бузилади, ёки у шунчаки келишувни тарк этади. Агар сиз Путин билан музокара олиб боришга ҳаракат қилсангиз, шунчаки эслаб қолинг, у ёлғон гапиради, алдайди, охирги дақиқаларда қоидаларни ўзгартиради ва ўз ўйинини ўйнатишга мажбур қилади",

– дея қўшимча қилди Навалная Ғарб сиёсатчиларига мурожаат қилиб.

Навалнаянинг сўзларига кўра, Путин "тез орада йўқолади" ва шунда Россияда "демократик ўзгаришлар учун қисқа имконият ойнаси" очилади.

"Бу вақтга келиб аниқ ҳаракатлар режаси тайёр бўлиши керак. Ушбу режа "ҳозирда яширин тарзда, мамлакат ичида ички муҳожирликда бўлган шунингдек, чет элга чиқиб кетган, аммо имкон пайдо бўлиши билан ортга қайтишни орзу қилаётган миллионлаб россияликларга" қаратилган бўлиши лозим",

— дея кўшимча қилди Навалная

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎10🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўз акасининг қотилига айланган ука ёхуд аросатда қолган она

Маълум қилинишича, Денов туманида ўгай ука акасини болта билан уриб ўлдирди. Бева қолган онасининг бошқа инсон билан қайта турмуш қурганидан норози бўлган ўғил спиртли ичимлик таъсирида онаси яшаётган хонадонга бориб, жанжал кўтарган.

Онасига айтилаётган ҳақоратли сўзларга чидаб тура олмаган ўгай ука оқибатда болта билан акасини уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари буйича Денов туманида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ука ЖКнинг 97-модда 2-қисмининг "в", "ж" бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистон мактабларида хавфли моддаларга ўхшаш ширинликлар тарқатилмоқда, эҳтимол бу гиёҳванд модда бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда гўё болаларга шубҳали моддалар билан гиёҳванд моддаларга ўхшаш ширинликлар тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар сиздирилмоқда.

Ширинликлар экспертизага юборилган, ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда!

Ота-оналар, эҳтиёт бўлинг! Агар болангиз уйга шубҳали ширинликларни олиб келган бўлса, уларни дарҳол ташланг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1🔥1
Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олиш бўйича янги қонун лойиҳаси: эгаларнинг ҳуқуқ ва масъулиятлари кучайтирилмоқда

Қонунчилик палатаси мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Ушбу қонун лойиҳасида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, ҳайвонларнинг ҳисобини юритиш, уларнинг насли ва соғлиги тўғрисидаги маълумотларни электрон тизимда жамлаш назарда тутилмоқда.

👉 https://effect.uz/6187

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎13👍3😢2
Оқ уй AP журналистларига таъқиқлар жорий қилди

Қарор AP ўз нашрларида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиришдан бош тортгани сабабли қабул қилинди.

👉 https://effect.uz/6188

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7
Ўзбекистонлик ошпазлар Владивосток аҳолисини ош билан сийлади

Россияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, маданияти ва анъаналарини танитиш доирасида улар бир йўла ҳар бири 65 килограммлик учта улкан қозонда миллий таом пиширишди.

Хушбўй ош барча хоҳловчиларга тарқатилиб, меҳмондўстлик ва шарқона самимийлик муҳитини яратди. Юзлаб одамлар нафақат анъанавий ўзбек таомини татиб кўриш, балки Ўзбекистоннинг бой маданиятига ҳам ошно бўлиш имкониятига эга бўлдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18👎10
Демократия Илон Маскдан кучлироқ – Германия канцлери

Германия канцлери Олаф Шолтс АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (ДОГЕ) раҳбари миллиардер Илон Маскнинг ГФРдаги сайлов кампаниясига аралашувини кескин танқид қилди.

Шолтс 15 февраль, шанба куни Funke Mediengruppe ва француз нашри Ouest-France газеталарига интервью берди. Ушбу нашрлар суҳбатдан парчаларни чоп этмоқда.

“Демократия Илон Маскдан кучлироқдир”, - дея таъкидлади Шолтс. ГФР ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, ДОГЕ раҳбарининг “нафақат Германияда, балки Европадаги бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам ўта ўнг партияларни сайлашга чақираётгани” уни ташвишга солмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Ҳусанов асосий таркибда

АПЛ 25-тури доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида “Ньюкасл”ни қабул қилади. Учрашув 20:00да старт олади.

Мазкур ўйинни Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда бошлайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотида нималар бўлди?

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев 14 февраль кунги Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқотидан сўнг ўзининг кечинмалари билан ўртоқлашаркан тадбирдаги муҳим воқеалар ва режаларни айтиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда 11,4 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган газ тўлдириш шохобчаси аниқланди

Қайд этилишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирда Тошкент вилояти Бекобод шаҳридаги «Ғ.О.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 11,4 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасида жами 1,1 миллион куб метр табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,8 миллиард сўм зарар етказган газ тўлдириш шохобчаси аниқланганди.


Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍5
Хонанда Ширин Абдуллаева оламдан ўтди

Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» маълумот берди. Марҳума 2005 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида дунёга келган бўлиб, Пекиндаги «Sinxua» университети талабаси бўлган.

Шунингдек, у 2023 йилда санъат йўналиши бўйича «Зулфия» номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган.

Абдуллаева шу кунга қадар, «Безори», «Мактабдаги севги», ва «Лўли » номли қўшиқлари билан машҳур эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢17👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ўгай ука акасини болта билан уриб ўлдирди

Маълум қилинишича, Денов туманида ўгай ука акасини болта билан уриб, умрига зомин бўлди. Бева қолган онасининг бошқа инсон билан қайта турмуш қурганидан норози бўлган ўғил спиртли ичимлик таъсирида онаси яшаётган хонадонга бориб, жанжал кўтарган.

Онасига айтилаётган ҳақоратли сўзларга чидаб тура олмаган ўгай ука оқибатда болта билан акасини уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари буйича Денов туманида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ука ЖКнинг 97-модда 2-қисмининг "в", "ж" бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал Ас-Сабоҳ таклифига биноан 17-18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Бўлажак саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Кувайт дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, савдо, инновациялар, инвестиция ва молия, «яшил» энергетика, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, инфратузилма, шаҳарсозлик, соғлиқни сақлаш ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олиши кўзда тутилган.

Маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини кенгайтириш масалалари ҳам диққат марказида бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Кувайт етакчилари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини кўриб чиқади.

Музокаралар якунида қатор қўшма ҳужжатлар ва битимлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26👎4