EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 14 февраль — Заҳириддин Муҳаммад Бобур тавллудининг 542 йиллиги

Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йил 14 февраль куни Андижонда таваллуд топган. У 1494 йил 12 ёшида тахтга чиқган. Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайх Мирзонинг фарзанди бўлган.

Шунингдек, Бобур – буюк саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси. Унинг тарих саҳифаларида ҳали ҳам юксак эътироф билан ёзилишига сабаб — Заҳириддин Муҳаммад Бобур инсоний фазилатлар эгаси, маданият, санъат намоёндаси, мумтоз адабиёт вакили, илм-маърифат йўлбошчиси бўлган.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Бобурнинг энг буюк асарларидан бири Бобурнома — нафақат ўзбек адабиёти балки, жаҳон адабиётининг ҳам ноёб дурдонасидир. Зеро бугун ҳам барча ўқув масканларида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 542 йиллиги кенг нишонланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 2024 йил 91 киши ЙТҲ ортидан вафот этган

Тошкент шаҳри ҳудудида 2024 йил давомида 91 та йўл-транспорт ҳодисаси ўлим билан якунланган. Бу ҳақда жорий йил 10 февраль куни қабул қилинган халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг тегишли қарорида келтирилган.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ҳудудида 2024 йил давомида 1 280 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, мазкур ҳодисаларнинг 1 189 таси тан жароҳати, 91 таси ўлим каби оғир оқибатлар билан якунланган. Шунингдек, 720 та пиёдалар билан боғлиқ, 98 та тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган.

Маълумот ўрнида, 2023 йил пойтахт кўчаларида содир бўлган ЙТҲларда 95 киши ҳалок бўлган. Вафот этганларнинг 10 нафари болалар. ЙТҲлар оқибатида 1248 киши тан жароҳати олган, 10 киши умрбод ногиронга айланган. Жароҳат олганларнинг 235 нафари эса болалар ҳисобланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент раҳбарлигида спорт соҳасида янги босқич ва Олимпия тайёргарлиги муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бу масалалар 26та спорт федерацияси ва ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди.

– Сўнгги тўрт йилда бюджетдан спортга ажратилаётган маблағ 1,5 триллион сўмдан 3 триллион сўмга ошди. Мураббийларнинг ўртача маоши 2 баробар кўпайди. 101та йирик спорт иншоотлари қурилди, 67таси реконструкция қилинди.

– Ҳар бир федерация билан бирга, Олимпия ўйинларига тайёргарлик даври бўйича стратегия ишлаб чиқади. Бунинг учун зарур шароит ва инфратузилмага 300 миллиард сўм йўналтирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍66👎5
Тошкентдан Самарқандга 1 соатда: Жанубий Корея янги тезюрар темир йўл қуради

Энди Самарқандда яшаш мумкин, Тошкентдаги ишхонага етиб олиш учун эса йўл атиги 1 соат вақт олади. Транспорт вазирлиги билан ҳужжатлар аллақачон имзоланди.

Қурилиш ишлари якунлангач, ҳаракат тезлиги 2,5 баробарга ошади, йўлга сарфланадиган вақт эса 70-80 дақиқагача қисқаради!

Шаҳарлар орасидаги йўл Тошкентдаги тирбандликлар орқали ишга боришга қараганда камроқ вақт олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥20👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ёшларга:

“Ўқинглар, интилинглар, марра сизларники, келажак сизларники”.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍73👎9
Италияда “Бобурнома” асарининг тақдимоти бўлиб ўтди

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Италияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси ҳамда Рим шаҳридаги “Sandro Teti Editore” нашриёт уйи томонидан “Бобурнома” асарининг итальян тилидаги таржимаси тақдимотлари ўтказилмоқда.

Таржима мазкур нашриёт тарафидан Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг сўзбошиси билан кўп нусхада чоп этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
EFFECT.UZ | Расмий канал
Президент ёшлар масалари бўйича видеоселектор ўтказади Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади. Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар банки: 7 йилгача имтиёзли микроқарзлар ва 5 миллиард сўмлик кредитлар

Президент имзолаган учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎4
Италия бош вазири Жоржа Мелони Россия ТИВ расмий вакили Мария Захаровага кескин жавоб қайтарди

Италия президенти Сержио Маттарелла ўтган ҳафтадаги чиқишида Иккинчи жаҳон урушига олиб келган тажовузкорликлар ҳақида гапирган эди.

"Бу Европадаги учинчи рейх лойиҳаси эди. Россиянинг Украинага қарши ҳозирги тажовузи ҳам худди шундай табиатга эга",

— дея фикр билдирган Маттарелла.

14 феврал куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Италия президентининг бу сўзларга жавобан салбий муносабат билдирди.

"Бу каби тўқималарни айнан Италия президентидан эшитиш ғалати ва ёқимсиз. Италия фашизм нима эканлигини ўз тажрибасидан яхши билади"
, — дея таъкидлади Захарова.

"Матбуот  котиби бутун итальян халқини ҳақорат қилди. Президент Маттарелла билан тўлиқ ҳамфикрман – нафақат шахсан, балки бутун ҳукумат номидан. У доимо Украинага қарши тажовузни кескин қоралаган",

— дея жавоб қайтарди Италия бош вазири Жоржа Мелони.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegramʼда "Алишер Усмонов акцияси" номи остида гуруҳ очиб, фирибгарлик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик бўлими ва Оҳангарон шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Теlegram ижтимоий тармоғида “Алишер Усмонов акцияси” номли 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фуқароларни “Акцияда 20 миллион сўм мукофотига эга бўлдингиз” каби сўзлар билан алдаб, пул маблағларини ўзлаштираётган 7 нафар шахс қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Оҳангарон шаҳарида яшовчи 25 ёшли (Ш.Б.) ўз хонадонида Фарғона вилоятида яшовчи 18-25 ёш орасидаги 6 нафар шахсларни жалб қилган ҳолда Телеграм орқали “Алишер Усмонов акцияси” номи билан 200 дан ортиқ гуруҳ очиб, фаолият юритган.

Гуруҳда фуқароларга ютуқ чиққанлиги ҳақида ёлғон маълумотлар юборилиб, ютуқни олиш учун бадал пули талаб қилинган ва турли миқдордаги пул маблағларини бошқа шахслар номидаги банк карталарига тушириб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Тадбир давомида мазкур хонадондан 4 дона компьютер, 11 дона телефон, Wи-Фи қурилмалари ҳамда турли банк карталари далилий ашё сифатида олинди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, ушбу гуруҳнинг ҳар бир аъзосига алоҳида вазифа белгиланган. Бир шахс сохта чек тайёрлаб, гуруҳларни назорат қилса, бошқаси реклама тарқатиш ва гуруҳларга одам йиғиш билан шуғулланган.

Шунингдек, яна бири фуқаролар билан мулоқотга киришиш вазифасини бажарган бўлса бошқаси кунлик пул тушумларини банкоматлар орқали нақдлаштириш билан шуғулланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14
Фарғонада бир гуруҳ шахслар кўп йиллик чинорни арралаб, ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида бир гуруҳ шахслар томонидан кўп йиллик чинор арралаб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Унда айтилишича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими инспекторлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Шунда “Зилол” МФЙ A.T.Xoқандий мавзесидаги 53-кўп қаватли уйлар олдида номаълум шахслар 1 туп кўп йиллик чинор дарахтини қасддан таг қисмидан ярим қисмигача арралаб қочиб кетгани маълум бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари иштирокида кузатув далолатномаси тузилиб, ўсимлик дунёсига етказилган 117 миллион сўм зарар ҳисобланди. Тўпланган ҳужжатлар Қўқон шаҳар прокуратурасига юборилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда дарахт кесганлик учун жазо чораларини кучайтириш кўзда тутилган қонун 2024 йил 1 мартдан кучга кирган.

Унга кўра дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳоллар қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказганлик учун:

фуқаролар БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача — 8 миллион 500 минг сўмдан 17 миллион сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди), мансабдорлар БҲМнинг 50 бараваридан 75 бараваригача, яъни 17 миллион сўмдан 25 миллион 500 минг сўмгача (шу пайтга қадар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача) жаримага тортилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
"Путин билан келишиб бўлмайди" — Юлия Навалная

Навалная бу фикрни Мюнхен хавфсизлик конференциядаги нутқида айтиб ўтди.

"Россия президенти Владимир Путин билан ҳар қандай келишув бузилади, ёки у шунчаки келишувни тарк этади. Агар сиз Путин билан музокара олиб боришга ҳаракат қилсангиз, шунчаки эслаб қолинг, у ёлғон гапиради, алдайди, охирги дақиқаларда қоидаларни ўзгартиради ва ўз ўйинини ўйнатишга мажбур қилади",

– дея қўшимча қилди Навалная Ғарб сиёсатчиларига мурожаат қилиб.

Навалнаянинг сўзларига кўра, Путин "тез орада йўқолади" ва шунда Россияда "демократик ўзгаришлар учун қисқа имконият ойнаси" очилади.

"Бу вақтга келиб аниқ ҳаракатлар режаси тайёр бўлиши керак. Ушбу режа "ҳозирда яширин тарзда, мамлакат ичида ички муҳожирликда бўлган шунингдек, чет элга чиқиб кетган, аммо имкон пайдо бўлиши билан ортга қайтишни орзу қилаётган миллионлаб россияликларга" қаратилган бўлиши лозим",

— дея кўшимча қилди Навалная

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎10🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўз акасининг қотилига айланган ука ёхуд аросатда қолган она

Маълум қилинишича, Денов туманида ўгай ука акасини болта билан уриб ўлдирди. Бева қолган онасининг бошқа инсон билан қайта турмуш қурганидан норози бўлган ўғил спиртли ичимлик таъсирида онаси яшаётган хонадонга бориб, жанжал кўтарган.

Онасига айтилаётган ҳақоратли сўзларга чидаб тура олмаган ўгай ука оқибатда болта билан акасини уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Ҳолат юзасидан суд иши жиноят ишлари буйича Денов туманида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ука ЖКнинг 97-модда 2-қисмининг "в", "ж" бандлари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистон мактабларида хавфли моддаларга ўхшаш ширинликлар тарқатилмоқда, эҳтимол бу гиёҳванд модда бўлиши мумкин

Ижтимоий тармоқларда гўё болаларга шубҳали моддалар билан гиёҳванд моддаларга ўхшаш ширинликлар тарқатилаётгани ҳақидаги хабарлар сиздирилмоқда.

Ширинликлар экспертизага юборилган, ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда!

Ота-оналар, эҳтиёт бўлинг! Агар болангиз уйга шубҳали ширинликларни олиб келган бўлса, уларни дарҳол ташланг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1🔥1