EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммага менинг қаҳрамон қизим бор, деб айтганман" — президент

Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди.

Мулоқот давомида давлатимиз раҳбари Асиланинг янги ҳаётга қадам қўйгани билан қайта қутлаб, келажакда кўпдан кўп медаллар олиб келишига ишонч билдирди.

Асила Мирзаёрова эса Лос-Анжелес-2028 паралимпия ўйинларида ҳам ғолиб бўлиб, битта олтинни иккита қилишга ваъда берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍77👎4
АҚШ глобал ўрнини Хитойга бўшатиб бермоқда

Сиёсий мутафаккирлик, иқтисодий, тўғрироғи, индивидуал бойишга бўлган тийиқсиз эҳтиёж ундирган "тафаккур"нинг фарқи шундаки, биринчиси ўз позицияси билан жамият ва давлат қудратини кўзласа, иккинчиси,  ялтироқ популизм ва ўта тор мақсадларни кўзлайди.

Шунга кўра, биринчисида маълум маънода пухта стратегия бўлади. Иккинчисида эса "қудрат" имкониятларидан ҳовлиқиш. Масалан, Politico нашри манбаларга таяниб ёзишича, АҚШ USAID фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги бўшлиқни тўлдириш учун чоралар кўрмоқда.

Бу ўз ўзидан Хитой АҚШ ёрдамидан айни йўналишда маҳрум бўлган мамлакатларга маблағ таклиф қилишга киришди деганидир.

Хулоса шундайки катта бой бўлиш, закийлик белгиси эмас. Миллиардлаб доллари бор одам ҳам аҳмоқ бўлиши мумкин. Фақат озроқ фарқи билан: миллиардер аҳмоқ.

 АҚШ янги ҳукуматининг бугунги қадам олиши дунёнинг иккинчи қудрати ва ўзларининг потенциал рақобатчиси Хитойга кўп жабҳаларда ютқазиб қўйиши мумкинлигидан даракдир.
👍8🔥1
Энди уй-жойни топшириш кечикса жарима тўланади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

Қурилиш компанияси эндиликда уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради.

Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
WSJ: Илон Маск Трампга 10 млн доллар тўлайди

Илон Маск Капитолий воқеаларидан сўнг Трампнинг Твиттердаги саҳифасини блоклагани учун унга 10 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Даъво 2021 йилда Twitter (X) ва компаниянинг ўша пайтдаги бош директори Жек Дорсига нисбатан қўзғатилган эди.

Нашр манбаларига кўра, Маскнинг Трампга яқинлиги ва тадбиркорнинг сайлов кампанияси давомида 250 миллион доллар сарфлагани сабабли суд жараёнини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

2021 йил январида Facebook, Instagram ва Twitter Доналд Трампнинг акаунтларини блоклаган эди. Ушбу воқеа Трамп тарафдорлари АҚШ президенти сайлови натижаларини тан олмасдан, Конгресс биносига ҳужум уюштирганидан сўнг юз берди. 2022 йил ноябрда Twitter'нинг янги эгаси Илон Маск Трампнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини блокдан чиқарди.

2025 йил январ ойининг охирида эса Meta компанияси Трампга унинг Facebook ва Instagram тармоқларидаги саҳифаларини блоклаш оқибатида киритган даъвоси бўйича 25 миллион доллар тўлашга розилик билдирган эди.
👍2
Спортда адолат ўрнатиш ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлади – президент

Бу борада ҳокимлар масъулияти умуман сезилмаётгани қайд этилди. Улар спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини танимаслиги, спортчи ва тренерларни қабул қилмаслиги, спортчилар халқаро мусобақада натижа қилганидан кейингина бундан хабар топиши кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўтган йили олимпия спорт турлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз 58 та медаль қўлга киритди. Лекин Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё спортчилари бу чемпионатларда бирорта ҳам медал олмаган.

Шу боис ёндашувларни ҳозирдан ўзгартириб, ёшларни спортга, айниқса, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни селекция қилиш, иқтидорли спортчи ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича мутлақо янги тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Спортда адолат ўрнатиш, спортчи ва мураббийларга манфаат олиб келиш ва соҳани рақамлаштириш мутасаддилар, спорт федерациялари раҳбарлари ва ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлиши белгилаб олинди.
👍24👎4😢1
«Лос-Анжелесда кучли ўнталикка кириш мақсад қилинган. Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик керак» — президент

Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган. Бу ҳақда 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Президент бунинг учун мутасадди раҳбарлардан тортиб, туман ҳокимларигача барча қаттиқ ишлаши кераклигини қайд этди.

Йиғилишда давлат раҳбари спорт соҳасини шунчаки ўйин ва мусобақалар эмас, миллат генофонди, мамлакатнинг қудрати ва обрў-эътиборини бутун дунёга тараннум этадиган энг таъсирчан восита, энг устувор вазифа деб билиш шартлигини таъкидлади. Шу боис Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича биринчи марта бундай катта йиғилиш ўтказилаётганини билдирди.

Президент Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик кераклигини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги тарихи фақатгина яккакураш спорт турлари билан ёзилаётгани кўрсатиб ўтилди. Охирги Олимпиадада фақат 5 та спорт тури – бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва эркин кураш бўйича медал қўлга киритилган.

Спорт федерацияларининг ҳар бирига вазирлар ва республика ташкилотлари раҳбарлари сайланган, лекин айримларининг фаолияти мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги қайд этилди.

Вилоят, туман, маҳаллага борганда, спортчи ва тренерлар билан учрашиш, уларнинг муаммосини ҳал қилиш, хорижий ёки халқаро федерациялар раҳбарлари билан ҳамкорлик қилиш, спортчи ва мураббийларни ўқув машғулотларига юбориш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси 2024 йилги Париж Олимпиадасида 13 та медал (8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Бу натижа Олимпиадалар тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг бунгача энг яхши натижаси 2016 йилда Рио-де-Жанейрода қайд этилганди. Ўшанда жамоа 13 та (4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза) медал билан 21-ўриндан жой олганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35👎5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2🔥1
Наргиза Холбoева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбoева Президент томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони

Мамлакатимиз таълим тизимидаги самарали меҳнати, юртимизда спортни кенг оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, навқирон авлодни мустаҳкам иродали, жисмонан ва маънан баркамол этиб вояга етказиш борасидаги катта хизматлари, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида илм-маърифатга интилиш, меҳнатсеварлик фазилатларини камол топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Холбаева Наргиза Ибадуллаевна «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси президенти

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17🔥1
Президент ёшлар масалари бўйича видеоселектор ўтказади

Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади.

Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди автомобилга газбаллон ўрнатиш янаям осон

my.gov.uz орқали автомобилга газбаллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш жараёни янада қулай ва тезкор бўлди.

Бунинг учун ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди. Фақат онлайн тарзда ариза тўлдирилиб, уни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) юбориш кифоя. Қолганини ЙҲХХ ходимлари бажаради.

Аризангиз кўриб чиқилгач, натижаси my.gov.uz даги шахсий кабинетингизга юборилади.

Хизмат кўрсатилиши учун тўлов мавжуд бўлиб, унинг нархи – 112 500 сўм (0,3 БҲМ)

Газбаллон ўрнатишга рухсатнома олишнинг янги, соддалаштирилган тартиби билан юқоридаги видеоқўлланмада танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Термиз маркази БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг саккизинчи халқаро омборига айланди

Термиз шаҳрида, Афғонистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган халқаро кўп функцияли транспорт-логистика ҳаби Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссар бошқармаси (UNHCR) Глобал таъминот тармоғи омбори мақомини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Дунё» агентлиги хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати таъкидлаганидек, оғир халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда, БМТ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш учун асосий ресурслар захирасини сақлаб қолишга интилмоқда ва шу нуқтаи назардан, марказ стратегик аҳамиятга эга. Термизнинг Марказий ва Жанубий Осиё чорраҳасида жойлашгани, шунингдек, малакали кадрлар мавжудлиги Ўзбекистон савдо-логистика объектининг глобал тармоққа интеграциялашувига таъсир этувчи асосий омиллар бўлган.

Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Термиз ҳаби ҳамкорлик, ишончлилик ва самарадорлик рамзи эканини алоҳида таъкидлади. Бу нафақат инсонпарварлик етказиб бериш занжирини мустаҳкамлайди, балки иш ўринлари ва янги имкониятлар яратиш орқали минтақа ривожига ҳам ҳисса қўшади.

Ҳаб президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йилда БМТ, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Афғонистон ва бошқа давлатларга инсонпарварлик ёрдамларини марказлаштирилган ва мақсадли етказиб беришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Термиз маркази БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг саккизинчи халқаро омборига айланди. Глобал тармоққа, шунингдек, Амман (Иордания), Дубай (БАА), Найроби (Кения), Аккра (Гана), Дуала (Камерун), Копенҳаген (Дания) ва Панама Сити (Панама) шаҳарларида жойлашган объектлар киради.

Ҳар йили ушбу инфратузилма орқали қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган ҳаётни қўллаб-қувватловчи асосий буюмлар (чодирлар, кўрпалар, ошхона жиҳозлари, дори-дармонлар ва бошқалар) етказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍37
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди

Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида азму шижоатли, навқирон ёшлар билан учрашиб турганидан мамнунлигини билдириб, уларнинг тимсолида Янги Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги бунёдкорларини кўраётганини таъкидлади.

“Буюк шоиримиз Эркин Воҳидов айтганидек, ёшлик – бу қалбнинг олтин сози. Бунга қўшимча қилиб, ёшлар – халқимизнинг, Ватанимизнинг олтин фонди, десак тўғри бўлади.

Аҳолимизнинг 60 фоизини айнан ёшлар ташкил этиши ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Бугунги кунда биз мард ва матонатли халқимизга, серғайрат ёшларимизга ишонганимиз учун ўз олдимизга катта-катта мақсадлар қўймоқдамиз, маррани баланд олмоқдамиз.


Келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийлар қаердан пайдо бўлади? Бу улкан вазифаларни ким бажаради?

Мен қайта-қайта такрорлашдан чарчамайман. Албатта, бу эзгу ғояларни сизлар – бугунги Янги Ўзбекистон ёшлари амалга оширасизлар
,

- деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢4👍3
"Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ" – президент

Ёшларимиз турли соҳалардаги ютуқлари билан тенгдошларига ўрнак бўлаётгани таъкидланди.

Ҳозирги вақтда дунёдаги "топ" олийгоҳларда 1,5 мингдан зиёд талабаларимиз таҳсил олмоқда. Бу Ўзбекистон учун тарихда кузатилмаган воқелик.

Яқинда Бирлашган Араб Амирликларида ўтган катта форумда Тошкент шаҳридаги Президент мактаби глобал даражада энг нуфузли номинацияда ғолиб деб топилди.

Бунинг бош омили нимада, деб сўрасангиз, мен аввало ёшларга муносабат давлат миқёсида бутунлай ўзгарганида, деб жавоб берган бўлардим. Ўғил-қизларимиз ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланганини сезиб, ўзларига беқиёс куч олмоқда”,

- деди президент.

Бундан беш йил олдин Сенат ва Қонунчилик палатасида Ёшлар парламенти ташкил этилган эди. У ерда ёшлар сиёсий етакчилик, демократия мактаби, парламентаризм мактаби қандай бўлишини амалда кўрди. Охирги сайловда ана шу ёшларимиздан икки нафари Қонунчилик палатасига, 250 нафари кенгашларга депутат бўлиб сайланди.

Энди барча тизимдаги раҳбарлар ёшларнинг баралла овозини эшитишга мажбур. Ёшлар буюк келажагимизнинг асосий бўғини эканлигини тушунмаган раҳбар бизнинг сафимизда бўлишга ҳаққи йўқ”,
- деди президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍67👎5🔥1
Ирина Винер ўзининг собиқ шогирди Алина Кабаева билан можаро туфайли гимнастика бўйича Россия терма жамоасини тарк этишга қарор қилди

У ушбу қарорини 12 феврал куни эълон қилди, Ирина 24 йил давомида терма жамоани бошқарди. Аввалроқ, BBC унинг Олимпия чемпиони ва ўз гимнастика академиясининг асосчиси, Владимир Путиннинг ҳамроҳи деб аталадиган Алина Кабаева билан можароси ҳақида ёзган эди.

Винер ўз қарори сабабларини изоҳламади ва фақат ўз олдида «янги, бундан кам бўлмаган муҳим вазифа – нафақат чемпионларни тайёрлаш, балки тўпланган тажрибани келажак авлод юлдузларини тарбиялайдиган мураббийларга бериш» борлигини айтди.

Бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши ҳозирча маълум эмас.

Маълумот учун, Ирина Винер 76 ёшда ва 2001 йилдан бери бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоасига мураббийлик қилди. Унинг шогирдлари орасида Алина Кабаева, Юлия Барсукова, Ирина Чашчина, Маргарита Мамун каби бир қанча Олимпия чемпионлари бор. 2015 йилда спорт соҳасидаги хизматлари учун «Меҳнат Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган, 2024 йил май ойида «Ватанга хизматлари учун» ордени кавалери бўлган.

Ирина Винер 30 йил давомида миллиардер Алишер Усмоновнинг рафиқаси эди, улар 2022 йилда ажрашди. У «Единая Россия» партияси аъзоси ва бир неча бор сайловларда Владимир Путиннинг ишончли вакили сифатида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги метан шохобчаларга газ етказиб бериш вақтинча қисқартирилди

Ўзэнергоинспекция Ўзбекистонда 9–12 феврал кунлари метан-шохобчаларга газ узатиш қисқартирилганини маълум қилди.

Инспекциянинг 12 феврал кунги ахборотида айтилишича, “ҳаво кескин совиб кетган даврларда” табиий газ биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига етказилади, газ қувурлари ва қурилмаларидаги босим меъёр даражасига кўтарилганидан сўнггина босқичма-босқич АГТКШларга ҳам тўлиқ етказиб берилиши белгиланган.

“Жорий йилнинг 9-12 феврал кунлари республиканинг барча ҳудудларида ташқи ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида табиий газга эҳтиёж ортганлиги сабабли маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган графикларга асосан АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик қисқартирилган”,

– дейилади Энергоинспекция хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎29👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда яна метанга турнақатор навбат...

Машиналар уч қатор бўлиб километрлик навбатларни юзага келтирмоқда. Бу ҳолат республиканинг деярли барча ҳудудларида кузатилмоқда.

Энергетика вазирлиги эса Газлидаги воқеадан сўнг аввалига газ заправкалар ёпилиши ҳақида хабар бериб, кейин ўша хабарни ўчириб ташлашни эпламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎13👍2😢2
Олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетлари жорий этилади

Президент бугун ёшлар тадбиркорлигида мутлақо янги даврни бошлаб берадиган 3 та катта ҳужжатга имзо чекканини эълон қилди.

Биринчи ҳужжатга мувофиқ, Ёшлар агентлиги ҳузурида Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 100 миллион доллар маблағ ажратилди.

Энди тадбиркор ёшларга 2,5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар берилади, ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларига 2 миллиард сўмгача инвестиция киритилади.

Иккинчи қарор билан олийгоҳ битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилмоқда. Бунинг учун Миллий банкка 100 миллион доллар ресурс берилади.

Банк Олий таълим вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда олийгоҳ битирувчиларининг ташаббус ва ғояларини лойиҳага айлантириш бўйича янги банк хизматлари пакетларини жорий этади.

Учинчи ҳужжатга кўра, Алоқабанк ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиб, бунга 200 миллион доллар ажратилди.

Банк ўзини ўзи банд қилган ёшлар лойиҳалари учун 100 миллион сўмгача 7 йил муддатга имтиёзли микроқарз ажратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍29👎2
Эндиликда ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

«Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қабул қилинган қонунга кўра, Меҳнат кодексига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Давлат ташкилотлари эндиликда фуқародан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилмайди. Қабул қилувчи уларни ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали ўзи олади. Ҳужжат билан ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабаб ходимни ишдан бўшатиш тақиқланмоқда.

Давлат органлари ва ташкилотларида ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ID-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, мустақил равишда, жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиш белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Сирдарёда ўқитувчини калтаклаган аёл узр сўраб чиқди

Аввалроқ Сирдарё туманидаги 1-мактабда ўқувчилардан бирининг яқин қариндоши ўқитувчини калтаклагани айтилган видео тарқалган эди.

Расмий маълумотга кўра, ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва тегишли чора кўрилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса «бундай ҳолатларни кескин қоралашини ва доимо муросасиз муносабатда бўлишини» билдирган.

Вазирлик тарқатган видеотасвирда эса зўравон фуқаро жамоатчиликдан узр сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1😢1
Кичик Кеннеди АҚШни дунёдаги энг беморлар кўп миллат деб атади

Яқинда АҚШ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар вазири этиб тайинланган кичик Роберт Кеннеди Fox News телеканали эфирида АҚШ фуқаролари орасидаги касалланиш даражаси дунёдаги барча мамлакатлар ичида энг юқори эканлигини таъкидлади.

Биз дунёдаги барча дори-дармонларнинг 70 фоизини сотиб оламиз. Соғлиқни сақлашга бошқа давлатларга қараганда икки-уч баробар кўп маблағ сарфлаяпмиз, лекин кўрсаткичларимиз энг ёмон бўлиб қолмоқда. Биз дунёдаги энг кўп касал аҳолига эгамиз

- дея таъкидлади Кеннеди.

Шунингдек, у “Американи яна соғлом қилайлик” деб номланган кенг кўламли кампания бошланганини эълон қилди. Унда у тегишли идораларнинг эътиборини соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратишга ваъда берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6