EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қозоғистонда эркак уйсиз мушук учун алоҳида квартира ижарага олди

Мушукча турар-жой мажмуаси ҳудудида яшаган, у ерда эркакнинг квартираси бўлган, аммо қўшнилар доим мушукдан қутулишга ҳаракат қилишган, шунинг учун у мушукча учун “бир кишилик” уйни ижарага олган.

Энди “пахмоқвой”нинг бутун бошли квартираси бор, у каравотда ухлайди, уни доим кўргани келишади, овқатлантиришади ва ижара ҳақини тўлашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Хоразм вилоятлари 92 фоизга ичимлик суви билан таъминланди

12 февраль куни АОКА мажлислар залида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2025 йилда ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда турли ОАВ вакиллари ва журналист, блогерлар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢6👍2👎2
Ўзбекистонда пенсиялар автоматик тарзда тайинланади: ҳеч қандай ариза ва навбатларсиз

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 13 февраль куни биринчи ўқишда қонун қабул қилди, унга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсиялар автоматик тарзда — аризаларсиз ва ҳужжатлар тўпламасдан тайинланиши бошланади.

Бу қандай ишлайди? Давлат органларининг ўзи барча зарур маълумотларни алмашади ва пенсия ёшига етган фуқароларга (эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш) пенсия уларнинг иштирокисиз тайинланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22👎1
Энди мактаб ўқувчилари бизнесга ўргатилади!

Сентябрь ойидан бошлаб Тошкент, Сирдарё ва Хоразмда тажриба лойиҳаси бошланади: одатдаги музейларга экскурсиялар ўрнига ўқувчиларни компаниялар, фабрикалар ва ишлаб чиқаришларга олиб бориб, ҳақиқий пул қандай ишлашини кўрсатиш.

Маърузаларни топ бизнесменлар ўқийди. Агар тажриба муваффақиятли чиқса, дастур бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тизими таркибидаги ходимлар иштирокидаги челленж ўтказилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥3👍2
Андижонда эр ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди

Таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

👉 https://effect.uz/6186

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди қамоқдан озод этилганларга 2,25 млн сўм пул тўланади

Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули берилади. Бу ҳақда жорий йил 30 январь куни қабул қилинган «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, жорий йил 1 апрелдан «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали 2025 йил 1 сентябрдан эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади. 2025 йил 1 майдан «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИО ходимлари қонуний талабини бажармаган ҳайдовчи 7 суткага қамалди

Сирдарёда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳайдовчи 7 суткага қамалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
Бегзот Санаев Гулистон шаҳар ИИБ раҳбари бўлгани айтилмоқда

Майор Санаев Бегзот Юсубович Гулистон шаҳар ИИБ раҳбари сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берилмоқда.

Маълумот учун, у Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. Санаев Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу жуда тўғри фикр» - Шерзод Қудратхўжа «Озодлик» ва «Америка Овози» радиоларини ёпиш ҳақида

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжа АҚШ президенти Дональд Трамп ва Илон Маскнинг USAID, Америка овози ва Озодлик радиоси ёпилиши борасидаги фикрларига муносабат билдирди.
Мен нима учун мен Америка президенти айтган гапига қарши чиқишим керак? Соғлом фикр. Ёки нима учун Илон Маскнинг фикри манга ёқмаслиги мумкин? Мен ҳатто ўйлайманки улар биз анчадан бери айта олмаётган гапларни айтишди. Энди биз ҳақиқатни уларнинг нуқтаи-назаридан қабул қиляпмиз.

- дейди Шерзод Қудратхўжа.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎28👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммага менинг қаҳрамон қизим бор, деб айтганман" — президент

Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди.

Мулоқот давомида давлатимиз раҳбари Асиланинг янги ҳаётга қадам қўйгани билан қайта қутлаб, келажакда кўпдан кўп медаллар олиб келишига ишонч билдирди.

Асила Мирзаёрова эса Лос-Анжелес-2028 паралимпия ўйинларида ҳам ғолиб бўлиб, битта олтинни иккита қилишга ваъда берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍77👎4
АҚШ глобал ўрнини Хитойга бўшатиб бермоқда

Сиёсий мутафаккирлик, иқтисодий, тўғрироғи, индивидуал бойишга бўлган тийиқсиз эҳтиёж ундирган "тафаккур"нинг фарқи шундаки, биринчиси ўз позицияси билан жамият ва давлат қудратини кўзласа, иккинчиси,  ялтироқ популизм ва ўта тор мақсадларни кўзлайди.

Шунга кўра, биринчисида маълум маънода пухта стратегия бўлади. Иккинчисида эса "қудрат" имкониятларидан ҳовлиқиш. Масалан, Politico нашри манбаларга таяниб ёзишича, АҚШ USAID фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги бўшлиқни тўлдириш учун чоралар кўрмоқда.

Бу ўз ўзидан Хитой АҚШ ёрдамидан айни йўналишда маҳрум бўлган мамлакатларга маблағ таклиф қилишга киришди деганидир.

Хулоса шундайки катта бой бўлиш, закийлик белгиси эмас. Миллиардлаб доллари бор одам ҳам аҳмоқ бўлиши мумкин. Фақат озроқ фарқи билан: миллиардер аҳмоқ.

 АҚШ янги ҳукуматининг бугунги қадам олиши дунёнинг иккинчи қудрати ва ўзларининг потенциал рақобатчиси Хитойга кўп жабҳаларда ютқазиб қўйиши мумкинлигидан даракдир.
👍8🔥1
Энди уй-жойни топшириш кечикса жарима тўланади

2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.

Қурилиш компанияси эндиликда уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради.

Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
WSJ: Илон Маск Трампга 10 млн доллар тўлайди

Илон Маск Капитолий воқеаларидан сўнг Трампнинг Твиттердаги саҳифасини блоклагани учун унга 10 миллион доллар тўлашга рози бўлди.

Даъво 2021 йилда Twitter (X) ва компаниянинг ўша пайтдаги бош директори Жек Дорсига нисбатан қўзғатилган эди.

Нашр манбаларига кўра, Маскнинг Трампга яқинлиги ва тадбиркорнинг сайлов кампанияси давомида 250 миллион доллар сарфлагани сабабли суд жараёнини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

2021 йил январида Facebook, Instagram ва Twitter Доналд Трампнинг акаунтларини блоклаган эди. Ушбу воқеа Трамп тарафдорлари АҚШ президенти сайлови натижаларини тан олмасдан, Конгресс биносига ҳужум уюштирганидан сўнг юз берди. 2022 йил ноябрда Twitter'нинг янги эгаси Илон Маск Трампнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини блокдан чиқарди.

2025 йил январ ойининг охирида эса Meta компанияси Трампга унинг Facebook ва Instagram тармоқларидаги саҳифаларини блоклаш оқибатида киритган даъвоси бўйича 25 миллион доллар тўлашга розилик билдирган эди.
👍2
Спортда адолат ўрнатиш ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлади – президент

Бу борада ҳокимлар масъулияти умуман сезилмаётгани қайд этилди. Улар спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини танимаслиги, спортчи ва тренерларни қабул қилмаслиги, спортчилар халқаро мусобақада натижа қилганидан кейингина бундан хабар топиши кўрсатиб ўтилди.

Масалан, ўтган йили олимпия спорт турлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида спортчиларимиз 58 та медаль қўлга киритди. Лекин Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё спортчилари бу чемпионатларда бирорта ҳам медал олмаган.

Шу боис ёндашувларни ҳозирдан ўзгартириб, ёшларни спортга, айниқса, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни селекция қилиш, иқтидорли спортчи ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича мутлақо янги тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Спортда адолат ўрнатиш, спортчи ва мураббийларга манфаат олиб келиш ва соҳани рақамлаштириш мутасаддилар, спорт федерациялари раҳбарлари ва ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлиши белгилаб олинди.
👍24👎4😢1
«Лос-Анжелесда кучли ўнталикка кириш мақсад қилинган. Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик керак» — президент

Лос-Анжелес — 2028 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонни кучли ўнталикка киритиш мақсад қилинган. Бу ҳақда 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев айтиб ўтди.

Президент бунинг учун мутасадди раҳбарлардан тортиб, туман ҳокимларигача барча қаттиқ ишлаши кераклигини қайд этди.

Йиғилишда давлат раҳбари спорт соҳасини шунчаки ўйин ва мусобақалар эмас, миллат генофонди, мамлакатнинг қудрати ва обрў-эътиборини бутун дунёга тараннум этадиган энг таъсирчан восита, энг устувор вазифа деб билиш шартлигини таъкидлади. Шу боис Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича биринчи марта бундай катта йиғилиш ўтказилаётганини билдирди.

Президент Парижда эришилган натижалар билан хотиржамликка берилмаслик кераклигини кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Олимпия ўйинларидаги тарихи фақатгина яккакураш спорт турлари билан ёзилаётгани кўрсатиб ўтилди. Охирги Олимпиадада фақат 5 та спорт тури – бокс, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика ва эркин кураш бўйича медал қўлга киритилган.

Спорт федерацияларининг ҳар бирига вазирлар ва республика ташкилотлари раҳбарлари сайланган, лекин айримларининг фаолияти мавжуд салоҳиятга мос эмаслиги қайд этилди.

Вилоят, туман, маҳаллага борганда, спортчи ва тренерлар билан учрашиш, уларнинг муаммосини ҳал қилиш, хорижий ёки халқаро федерациялар раҳбарлари билан ҳамкорлик қилиш, спортчи ва мураббийларни ўқув машғулотларига юбориш ишлари сустлиги танқид қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси 2024 йилги Париж Олимпиадасида 13 та медал (8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Бу натижа Олимпиадалар тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик олимпиячиларнинг бунгача энг яхши натижаси 2016 йилда Рио-де-Жанейрода қайд этилганди. Ўшанда жамоа 13 та (4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза) медал билан 21-ўриндан жой олганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35👎5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Битта китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда.

Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2🔥1
Наргиза Холбoева «Дўстлик» ордени билан тақдирланди

Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Наргиза Холбoева Президент томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони

Мамлакатимиз таълим тизимидаги самарали меҳнати, юртимизда спортни кенг оммалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли, хусусан ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, навқирон авлодни мустаҳкам иродали, жисмонан ва маънан баркамол этиб вояга етказиш борасидаги катта хизматлари, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар қалбида илм-маърифатга интилиш, меҳнатсеварлик фазилатларини камол топтиришга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун Сирдарё вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Холбаева Наргиза Ибадуллаевна «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.

Ўзбекистон Республикаси президенти

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17🔥1
Президент ёшлар масалари бўйича видеоселектор ўтказади

Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади.

Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди автомобилга газбаллон ўрнатиш янаям осон

my.gov.uz орқали автомобилга газбаллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш жараёни янада қулай ва тезкор бўлди.

Бунинг учун ҳеч қандай ортиқча ҳужжатлар талаб этилмайди. Фақат онлайн тарзда ариза тўлдирилиб, уни йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) юбориш кифоя. Қолганини ЙҲХХ ходимлари бажаради.

Аризангиз кўриб чиқилгач, натижаси my.gov.uz даги шахсий кабинетингизга юборилади.

Хизмат кўрсатилиши учун тўлов мавжуд бўлиб, унинг нархи – 112 500 сўм (0,3 БҲМ)

Газбаллон ўрнатишга рухсатнома олишнинг янги, соддалаштирилган тартиби билан юқоридаги видеоқўлланмада танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Термиз маркази БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг саккизинчи халқаро омборига айланди

Термиз шаҳрида, Афғонистон билан чегарадош ҳудудда жойлашган халқаро кўп функцияли транспорт-логистика ҳаби Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссар бошқармаси (UNHCR) Глобал таъминот тармоғи омбори мақомини олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Дунё» агентлиги хабар берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати таъкидлаганидек, оғир халқаро вазиятни ҳисобга олган ҳолда, БМТ аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш учун асосий ресурслар захирасини сақлаб қолишга интилмоқда ва шу нуқтаи назардан, марказ стратегик аҳамиятга эга. Термизнинг Марказий ва Жанубий Осиё чорраҳасида жойлашгани, шунингдек, малакали кадрлар мавжудлиги Ўзбекистон савдо-логистика объектининг глобал тармоққа интеграциялашувига таъсир этувчи асосий омиллар бўлган.

Маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Термиз ҳаби ҳамкорлик, ишончлилик ва самарадорлик рамзи эканини алоҳида таъкидлади. Бу нафақат инсонпарварлик етказиб бериш занжирини мустаҳкамлайди, балки иш ўринлари ва янги имкониятлар яратиш орқали минтақа ривожига ҳам ҳисса қўшади.

Ҳаб президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2022 йилда БМТ, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар томонидан Афғонистон ва бошқа давлатларга инсонпарварлик ёрдамларини марказлаштирилган ва мақсадли етказиб беришни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Термиз маркази БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг саккизинчи халқаро омборига айланди. Глобал тармоққа, шунингдек, Амман (Иордания), Дубай (БАА), Найроби (Кения), Аккра (Гана), Дуала (Камерун), Копенҳаген (Дания) ва Панама Сити (Панама) шаҳарларида жойлашган объектлар киради.

Ҳар йили ушбу инфратузилма орқали қиймати 500 миллион доллардан ортиқ бўлган ҳаётни қўллаб-қувватловчи асосий буюмлар (чодирлар, кўрпалар, ошхона жиҳозлари, дори-дармонлар ва бошқалар) етказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍37