Президент олимпиадаси ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда таъкидланишича, йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.
Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.
Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍65👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 13 февраль куни соат 14:38 да Олмазор тумани, Уста Ширин берк кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар маълумот тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:42 да етиб борган ва ёнғинни 14:46 да қуршаб олиб, соат 14:50 да тўлиқ ўчирган.
ФВБга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

👍4
Республика “ГАСН”га биринчи ўринбосар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Жабборов Жасур Бозорович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Жасур Бозорович тайинловга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот ўрнида Ж.Жабборов 1988 - йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йил Тошкент темир йўл мухандислари институти, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, 2022 йилда эса Тошкент архитектура-қурилиш университетини тамомлаган.

👍2👎1🔥1
Самарқандда автобус ҳалокатида 22 киши жароҳатлангани айтилмоқда
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, ундан ташқари 22 нафар аёл жароҳатланган.
👉 https://effect.uz/6184
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, ундан ташқари 22 нафар аёл жароҳатланган.
👉 https://effect.uz/6184
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода портлаш содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда портлаш акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда портлашдан сўнг хонадон эгаларидан бири ёнаётган ҳолда кўчага югуриб чиққанини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 12 феврал куни Ғиждувон туманининг Гулистон маҳалласида содир бўлган. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Дастлабки тахминларга кўра, уйда газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда хонадон эгалари чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистонидаги ЖЧ-2034'да алкоголли ичимликлар сотилмайди
Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси, шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауднинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида алкоголли ичимликлар сотилишига рухсат бериш учун қонунларни ўзгартириш ниятида эмас ва ҳеч қандай истисно қилинмайди.
2023 йил декабрь ойида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) конгресси Саудия Арабистонини 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбони сифатида тасдиқлади. Кейинчалик ФИФА вакиллари мусобақа ташкилотчилари билан стадионларда пиво сотиш бўйича маҳаллий қонунчиликка зид келадиган музокаралар ўтказиш режалари йўқлигини билдирган эди.
Шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд турнирга келадиган меҳмонлар Форс кўрфази давлатининг маданиятига ҳурмат билан ёндашиши кераклиги ва мусобақа давомида, ҳатто меҳмонхоналар ичида ҳам, алкоголь сотилмаслигини таъкидлади.

👍15
Тошкент ва Навоий вилоятида чиқинди йиғими нархлари ошди
Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
https://effect.uz/6185
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
https://effect.uz/6185
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍2
Қозоғистонда эркак уйсиз мушук учун алоҳида квартира ижарага олди
Мушукча турар-жой мажмуаси ҳудудида яшаган, у ерда эркакнинг квартираси бўлган, аммо қўшнилар доим мушукдан қутулишга ҳаракат қилишган, шунинг учун у мушукча учун “бир кишилик” уйни ижарага олган.
Энди “пахмоқвой”нинг бутун бошли квартираси бор, у каравотда ухлайди, уни доим кўргани келишади, овқатлантиришади ва ижара ҳақини тўлашади.

👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Хоразм вилоятлари 92 фоизга ичимлик суви билан таъминланди
12 февраль куни АОКА мажлислар залида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2025 йилда ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда турли ОАВ вакиллари ва журналист, блогерлар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

😢6👍2👎2
Ўзбекистонда пенсиялар автоматик тарзда тайинланади: ҳеч қандай ариза ва навбатларсиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 13 февраль куни биринчи ўқишда қонун қабул қилди, унга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсиялар автоматик тарзда — аризаларсиз ва ҳужжатлар тўпламасдан тайинланиши бошланади.
Бу қандай ишлайди? Давлат органларининг ўзи барча зарур маълумотларни алмашади ва пенсия ёшига етган фуқароларга (эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш) пенсия уларнинг иштирокисиз тайинланади.

👍22👎1
Энди мактаб ўқувчилари бизнесга ўргатилади!
Сентябрь ойидан бошлаб Тошкент, Сирдарё ва Хоразмда тажриба лойиҳаси бошланади: одатдаги музейларга экскурсиялар ўрнига ўқувчиларни компаниялар, фабрикалар ва ишлаб чиқаришларга олиб бориб, ҳақиқий пул қандай ишлашини кўрсатиш.
Маърузаларни топ бизнесменлар ўқийди. Агар тажриба муваффақиятли чиқса, дастур бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади!

👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тизими таркибидаги ходимлар иштирокидаги челленж ўтказилди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥3👍2
Андижонда эр ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
👉 https://effect.uz/6186
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
👉 https://effect.uz/6186
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди қамоқдан озод этилганларга 2,25 млн сўм пул тўланади
Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули берилади. Бу ҳақда жорий йил 30 январь куни қабул қилинган «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, жорий йил 1 апрелдан «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали 2025 йил 1 сентябрдан эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади. 2025 йил 1 майдан «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади...

👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИО ходимлари қонуний талабини бажармаган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Сирдарёда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳайдовчи 7 суткага қамалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Сирдарёда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳайдовчи 7 суткага қамалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
Бегзот Санаев Гулистон шаҳар ИИБ раҳбари бўлгани айтилмоқда
Майор Санаев Бегзот Юсубович Гулистон шаҳар ИИБ раҳбари сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берилмоқда.
Маълумот учун, у Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. Санаев Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бу жуда тўғри фикр» - Шерзод Қудратхўжа «Озодлик» ва «Америка Овози» радиоларини ёпиш ҳақида
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжа АҚШ президенти Дональд Трамп ва Илон Маскнинг USAID, Америка овози ва Озодлик радиоси ёпилиши борасидаги фикрларига муносабат билдирди.
- дейди Шерзод Қудратхўжа.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс клуб раиси Шерзод Қудратхўжа АҚШ президенти Дональд Трамп ва Илон Маскнинг USAID, Америка овози ва Озодлик радиоси ёпилиши борасидаги фикрларига муносабат билдирди.
Мен нима учун мен Америка президенти айтган гапига қарши чиқишим керак? Соғлом фикр. Ёки нима учун Илон Маскнинг фикри манга ёқмаслиги мумкин? Мен ҳатто ўйлайманки улар биз анчадан бери айта олмаётган гапларни айтишди. Энди биз ҳақиқатни уларнинг нуқтаи-назаридан қабул қиляпмиз.
- дейди Шерзод Қудратхўжа.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎28👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммага менинг қаҳрамон қизим бор, деб айтганман" — президент
Давлатимиз раҳбари паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова билан мулоқот қилди.
Мулоқот давомида давлатимиз раҳбари Асиланинг янги ҳаётга қадам қўйгани билан қайта қутлаб, келажакда кўпдан кўп медаллар олиб келишига ишонч билдирди.
Асила Мирзаёрова эса Лос-Анжелес-2028 паралимпия ўйинларида ҳам ғолиб бўлиб, битта олтинни иккита қилишга ваъда берди.

👍77👎4
АҚШ глобал ўрнини Хитойга бўшатиб бермоқда
Сиёсий мутафаккирлик, иқтисодий, тўғрироғи, индивидуал бойишга бўлган тийиқсиз эҳтиёж ундирган "тафаккур"нинг фарқи шундаки, биринчиси ўз позицияси билан жамият ва давлат қудратини кўзласа, иккинчиси, ялтироқ популизм ва ўта тор мақсадларни кўзлайди.
Шунга кўра, биринчисида маълум маънода пухта стратегия бўлади. Иккинчисида эса "қудрат" имкониятларидан ҳовлиқиш. Масалан, Politico нашри манбаларга таяниб ёзишича, АҚШ USAID фаолиятини тўхтатганидан сўнг, Хитой ривожланаётган мамлакатлардаги бўшлиқни тўлдириш учун чоралар кўрмоқда.
Бу ўз ўзидан Хитой АҚШ ёрдамидан айни йўналишда маҳрум бўлган мамлакатларга маблағ таклиф қилишга киришди деганидир.
Хулоса шундайки катта бой бўлиш, закийлик белгиси эмас. Миллиардлаб доллари бор одам ҳам аҳмоқ бўлиши мумкин. Фақат озроқ фарқи билан: миллиардер аҳмоқ.
АҚШ янги ҳукуматининг бугунги қадам олиши дунёнинг иккинчи қудрати ва ўзларининг потенциал рақобатчиси Хитойга кўп жабҳаларда ютқазиб қўйиши мумкинлигидан даракдир.

👍8🔥1
Энди уй-жойни топшириш кечикса жарима тўланади
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда қурилиш компанияларига нисбатан янги мажбуриятлар жорий этилди.
Қурилиш компанияси эндиликда уй-жойни топшириш кечиккан ҳар бир кун учун катта жарима тўлайди ёки маблағларни тўлиқ қайтариб беради.
Агар кечиктириш 6 ойдан ошса, фуқаролар шартномани бекор қилиб, банкдаги махсус ҳисобдан пулларини тўлиқ қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

👍19
WSJ: Илон Маск Трампга 10 млн доллар тўлайди
Илон Маск Капитолий воқеаларидан сўнг Трампнинг Твиттердаги саҳифасини блоклагани учун унга 10 миллион доллар тўлашга рози бўлди.
Даъво 2021 йилда Twitter (X) ва компаниянинг ўша пайтдаги бош директори Жек Дорсига нисбатан қўзғатилган эди.
Нашр манбаларига кўра, Маскнинг Трампга яқинлиги ва тадбиркорнинг сайлов кампанияси давомида 250 миллион доллар сарфлагани сабабли суд жараёнини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
2021 йил январида Facebook, Instagram ва Twitter Доналд Трампнинг акаунтларини блоклаган эди. Ушбу воқеа Трамп тарафдорлари АҚШ президенти сайлови натижаларини тан олмасдан, Конгресс биносига ҳужум уюштирганидан сўнг юз берди. 2022 йил ноябрда Twitter'нинг янги эгаси Илон Маск Трампнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини блокдан чиқарди.
2025 йил январ ойининг охирида эса Meta компанияси Трампга унинг Facebook ва Instagram тармоқларидаги саҳифаларини блоклаш оқибатида киритган даъвоси бўйича 25 миллион доллар тўлашга розилик билдирган эди.

👍2