Бугун президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍113👎6
Украина собиқ президенти ва тадбиркор Петро Порошенкога нисбатан санкциялар жорий қилинди — Forbes Ukraine
Нашр манбаларига кўра, тегишли қарор 12 феврал куни Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишда қабул қилинган. Бу қарор “давлатга хиёнат” моддаси бўйича айбловга алоқадор бўлиши мумкин, лекин ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум эмас.
"2019 йилда президентлик сайловида Володимир Зеленский ғалаба қозонганидан сўнг, собиқ давлат раҳбари Петро Порошенкога қарши 20 га яқин жиноий иш очилганди. Улардан бири Донбассдаги Россияга мойил айирмачилар назоратидаги ҳудудлардан ноқонуний равишда кўмир етказиб бериш бўйича давлатга хиёнат шубҳасини ўз ичига олган эди", деб ёзади Forbes Ukraine.
12 феврал куни Порошенко ўзига Мюнхендаги конференцияда иштирок этиш учун Украинадан чиқиб кетишига рухсат берилмаганини ва 14 февралдан 28 февралгача бўлган муддатда ҳар куни терговга бориши учун 15 та чақирув қоғози олганини маълум қилган эди.

👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Арнасой туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди
Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Уткир Муйсиналиев ва Жиззах вилояти прокурори ўринбосари Алишер Мирзоев Арнасой туманига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнини ўрганишди. Маҳаллий аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ҳамда муаммоларини эшитишди.
Ташриф доирасида биринчи манзил «Мустанг тоғлари» чорвачилик фермер хўжалиги бўлди. Бу ерда Голштийн, Немис Швети ва Симемнтал зотли чорва моллари парвариш қилинмоқда. Шунингдек, Европа давлатларидан сунъий уруғлар олиб келиниб, маҳаллий иқлимга мос чорва зотлари етиштириш йўлга қўйилган.

👍7
Эмлашдан сўнг менингит инфекцияси: Москвадаги хостелда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси касалхонага ётқизилди
Москва шаҳридаги “Кутузов” хостелида менингококк инфекцияси тарқалди. Маълумотларга кўра, бу хостелда истиқомат қилувчиларга “Менактра” препарати билан эмлаш ўтказилганидан кейин содир бўлган.
Эмлашдан сўнг баъзиларнинг боши оғриб, иситмаси кўтарилган. 19 ёшдан 34 ёшгача бўлган беш нафар Ўзбекистон ва бир нафар Тожикистон фуқароси касалхонага ётқизилди.
Мутахассисларнинг айтишича, вирус аллақачон хостелда айланиб юрган бўлиши мумкин ва эмлашдан кейинги дастлабки соатларда заифлашган организм касалликни енгилроқ юқтиради. Хостелда қилинган вакцинадан сўнг иммунитет пасаяди — шу вирусни дарҳол юқтириб олиш хавфи мавжуд. Ҳозирда Роспотребнадзор эпидемиологик текширув ўтказмоқда.

👍7😢3👎1
Хитой Путин ва Трамп учрашувини ташкил этишни ўз зиммасига олишни таклиф қилди — The Wall Street Journal
Учрашувда Зеленскийнинг иштирок етмаслиги кўзда тутилган. Шунингдек, Пекин сулҳ тузилган тақдирдагина урушни тўҳтатишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Хитой Трамп билан унинг божхона тўловлари туфайли алоқа ўрнатиш учун воситачиликдан манфаатдор, дея ҳабар бермоқда WSJ.
"Хитой Европа ва АҚШнинг ҳарбий ресурсларини сарфлайдиган ҳамда Москванинг Пекинга қарамлигини кучайтирувчи урушнинг чўзилишидан манфаатдор", — дея таъкидлади европалик амалдор.
Шу билан бирга, европаликлар Трамп "Хитой билан катта келишув" учун Европа манфаатларидан воз кечиши мумкинлигидан хавотирда экани билдирилган.
Аввалроқ Трамп Путин билан Саудия Арабистонида учрашишни режалаштирётганини айтган эди.

👍3
Президент олимпиадаси ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида олимпия ва паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда таъкидланишича, йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича «Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари» мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.
Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10-20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади.
Мусобақа ғолиблари уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади.
Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.

👍65👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин чиқди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Бугун, 13 февраль куни соат 14:38 да Олмазор тумани, Уста Ширин берк кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар маълумот тушган.
Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 14:42 да етиб борган ва ёнғинни 14:46 да қуршаб олиб, соат 14:50 да тўлиқ ўчирган.
ФВБга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

👍4
Республика “ГАСН”га биринчи ўринбосар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Жабборов Жасур Бозорович Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Жасур Бозорович тайинловга қадар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот ўрнида Ж.Жабборов 1988 - йилда Навоий вилоятида туғилган. 2010 йил Тошкент темир йўл мухандислари институти, 2016 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси, 2022 йилда эса Тошкент архитектура-қурилиш университетини тамомлаган.

👍2👎1🔥1
Самарқандда автобус ҳалокатида 22 киши жароҳатлангани айтилмоқда
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, ундан ташқари 22 нафар аёл жароҳатланган.
👉 https://effect.uz/6184
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида автобус ағдарилиши оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича, ундан ташқари 22 нафар аёл жароҳатланган.
👉 https://effect.uz/6184
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода портлаш содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда портлаш акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда портлашдан сўнг хонадон эгаларидан бири ёнаётган ҳолда кўчага югуриб чиққанини кўриш мумкин. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 12 феврал куни Ғиждувон туманининг Гулистон маҳалласида содир бўлган. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Дастлабки тахминларга кўра, уйда газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда хонадон эгалари чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.

Саудия Арабистонидаги ЖЧ-2034'да алкоголли ичимликлар сотилмайди
Саудия Арабистонининг Буюк Британиядаги элчиси, шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауднинг таъкидлашича, мамлакат ҳукумати 2034 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида алкоголли ичимликлар сотилишига рухсат бериш учун қонунларни ўзгартириш ниятида эмас ва ҳеч қандай истисно қилинмайди.
2023 йил декабрь ойида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) конгресси Саудия Арабистонини 2034 йилги Жаҳон чемпионати мезбони сифатида тасдиқлади. Кейинчалик ФИФА вакиллари мусобақа ташкилотчилари билан стадионларда пиво сотиш бўйича маҳаллий қонунчиликка зид келадиган музокаралар ўтказиш режалари йўқлигини билдирган эди.
Шаҳзода Холид бин Бандар Ал-Сауд турнирга келадиган меҳмонлар Форс кўрфази давлатининг маданиятига ҳурмат билан ёндашиши кераклиги ва мусобақа давомида, ҳатто меҳмонхоналар ичида ҳам, алкоголь сотилмаслигини таъкидлади.

👍15
Тошкент ва Навоий вилоятида чиқинди йиғими нархлари ошди
Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
https://effect.uz/6185
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.
https://effect.uz/6185
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍2
Қозоғистонда эркак уйсиз мушук учун алоҳида квартира ижарага олди
Мушукча турар-жой мажмуаси ҳудудида яшаган, у ерда эркакнинг квартираси бўлган, аммо қўшнилар доим мушукдан қутулишга ҳаракат қилишган, шунинг учун у мушукча учун “бир кишилик” уйни ижарага олган.
Энди “пахмоқвой”нинг бутун бошли квартираси бор, у каравотда ухлайди, уни доим кўргани келишади, овқатлантиришади ва ижара ҳақини тўлашади.

👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Хоразм вилоятлари 92 фоизга ичимлик суви билан таъминланди
12 февраль куни АОКА мажлислар залида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2025 йилда ўз ечимини кутаётган масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда турли ОАВ вакиллари ва журналист, блогерлар иштирок этиб, мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

😢6👍2👎2
Ўзбекистонда пенсиялар автоматик тарзда тайинланади: ҳеч қандай ариза ва навбатларсиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 13 февраль куни биринчи ўқишда қонун қабул қилди, унга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсиялар автоматик тарзда — аризаларсиз ва ҳужжатлар тўпламасдан тайинланиши бошланади.
Бу қандай ишлайди? Давлат органларининг ўзи барча зарур маълумотларни алмашади ва пенсия ёшига етган фуқароларга (эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш) пенсия уларнинг иштирокисиз тайинланади.

👍22👎1
Энди мактаб ўқувчилари бизнесга ўргатилади!
Сентябрь ойидан бошлаб Тошкент, Сирдарё ва Хоразмда тажриба лойиҳаси бошланади: одатдаги музейларга экскурсиялар ўрнига ўқувчиларни компаниялар, фабрикалар ва ишлаб чиқаришларга олиб бориб, ҳақиқий пул қандай ишлашини кўрсатиш.
Маърузаларни топ бизнесменлар ўқийди. Агар тажриба муваффақиятли чиқса, дастур бутун мамлакат бўйлаб жорий этилади!

👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тизими таркибидаги ходимлар иштирокидаги челленж ўтказилди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥3👍2
Андижонда эр ўз аёлини пичоқлаб ўлдирди
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
👉 https://effect.uz/6186
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Таъкидланишича, жиноят иши бўйича тергов харакатлари алоҳида назоратга олинган, ишга оид барча ҳолатлар текширилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
👉 https://effect.uz/6186
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди қамоқдан озод этилганларга 2,25 млн сўм пул тўланади
Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб қамоқдан озод этилган шахсларга 2,25 млн сўм миқдоридаги бир марталик нафақа пули берилади. Бу ҳақда жорий йил 30 январь куни қабул қилинган «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги Президент фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, жорий йил 1 апрелдан «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали 2025 йил 1 сентябрдан эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади. 2025 йил 1 майдан «Ижтимоий дафтарлар» жамғармалари ҳисобидан даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштирилади...

👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИО ходимлари қонуний талабини бажармаган ҳайдовчи 7 суткага қамалди
Сирдарёда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳайдовчи 7 суткага қамалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Сирдарёда йўл ҳаракати қоидабузарликларини содир этиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган ҳамда жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳайдовчи 7 суткага қамалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎5
Бегзот Санаев Гулистон шаҳар ИИБ раҳбари бўлгани айтилмоқда
Майор Санаев Бегзот Юсубович Гулистон шаҳар ИИБ раҳбари сифатида иш бошлагани ҳақида хабар берилмоқда.
Маълумот учун, у Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди. Санаев Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.

👍6