Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Назар илмас хавф – батарейкалар атроф муҳит учун қай даражада хавфли?
Батареялар ёқилганда ёки нотўғри утилизация қилинса, ҳавога зарарли газлар чиқиб, атмосферани заҳарлайди. Заҳарли моддалар ўсимликлар, ҳайвонлар организмига кириб, бутун озиқ-овқат занжирига таъсир қилади.
Ишлатилган батареяларни имкон борича махсус контейнерларга ташлаш лозим. Бу контейнерлар одатда савдо марказлари, таълим муассасалари ва бошқа жамоат жойларида жойлашган бўлади. Агар сиз уй шароитида ҳам батареяларингиз яроқсиз ҳолатга келиб қолса, уларни ташлаб юбормасдан, махсус пластик бутилкаларга солиб, уларни қоронғу жойда сақланг.
Маълумот учун, Ўзбекистонда батареяларни утилизация қиладиган марказ йўқ. Шунинг учун барча батареялар Австриядаги Батареяларни утилизация қилиш марказига юборилади.
Мухбир: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Триллион тонна оғирликдаги айсберг Буюк Британия оролларига хавф солмоқда
Дунёдаги энг катта айсберг А23а Атлантика жанубидаги Жанубий Жоржия ороллари томон аста-секинлик билан яқинлашаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, 1986 йилда Филчнер музликларидан ажралиб чиққан дунёдаги энг катта А23а айсберги узоқ давом этган турғунликдан сўнг ҳаракатини давом эттирди.
Тахминан бир триллион тонна оғирликдаги, майдони тахминан 3000 км² бўлган ва Лондондан икки баравар катта бу улкан муз массаси сўнгги ўттиз йил давомида Уэдделл денгизида сузиб юриб, фақат 2020 йилда А23а океан оқимлари таъсирида аста-секин шимолга қараб ҳаракатлана бошлади.

👍14😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясидан қарздорлиги учун Кинематография агентлиги тармоқдан узилди
Чилонзор электр таъминоти корхонаси томонидан тузилган далолатномага кўра, Ўзбекистон Кинематография агентлиги электр энергиядан 2,7 млрд сўм қарздорлиги учун 10 февраль куни тармоқдан узилган.
Далолатномада ёзилишича, «Ўзбекфильм» киноконцерни Давлат унитар конрхонсига қарашли «Ренессанс» корхонаси ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари давомида фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик вужудга келган.
Ушбу корхона қарздорлиги «Ўзбекфильм» киноконцерни ДУК томонидан қопланишига келишилиб, кеча электр таъминотидан узиб қўйилган.

👍9🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони болаларни Ҳажга олиб боришни таъқиқлади
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йил мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.
Ҳар йили Ҳаж вақтида ҳаддан зиёд кўп одам йиғилиши муносабати билан болалар хавфсизлигини таъминлашда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун шундай қарор қабул қилинган, дейилади “АзерТАЖ” хабарида.
Шунингдек, мавсумни янада уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида хавфсизлик бўйича тушунтириш кампанияси, муқаддас қадамжоларда ҳаракатни бошқарадиган ва тартибга соладиган ақлли тизимларни амалиётга жорий этиш, қулайликни ошириш ва маросимлар жараёнини осонлаштириш учун қўналғалар ва йўлларни янгилаш каби яна бир қатор янги чора-тадбирлар жорий этилган. Анъанага мувофиқ, аввал Ҳаж зиёратини адо этмаганларга устуворлик берилиши ҳам қўшимча қилинган.
Мухбир: Баҳорой Арслонова

👍13
"Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар" — Саида Мирзиёева олима аёллар сафи кўпайганини таъкидлади
Кеча, 11 феврал куни Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди.
деган президент ёрдамчиси ўз маърузасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Кеча, 11 феврал куни Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди.
«Мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман.
Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади.
Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!»
деган президент ёрдамчиси ўз маърузасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍57👎15😢2
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

👎16
Комил Алламжонов иши доирасида жами 10 кишига ҳукм ўқилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, суиқасд 2024 йил 26 октябр куни рўй берган эди. Ўшанда Қибрайда Комил Алламжоновнинг машинасига ҳужум қилинган.

👍8👎2😢1
Ўз фарзандини ураётгандаги ҳолат видеосини собиқ турмуш ўртоғига юборган сурхондарёлик аёл жавобгарликка тортилган
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 2001 йилда туғилган Т.М. 2024 йил май ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Қ. билан жанжаллашиб, фарзандини ураётган ҳолатни видеога олиб, собиқ эрига юборган. Шунингдек, телефон ёзишмаларида ҳам болани ўлдириш билан таҳдид қилган.
Аёл ушбу қилмиши учун 2024 йилнинг 14 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди томонидан жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда у собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низода экани маълум.

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аёллари олима бўлган миллатдан даҳолар етишиб чиқади" — Саида Мирзиёева
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман.
Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади.
Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44👎18😢2
"Ҳақиқат барибир юзага чиқди" – Алламжонов йил бошидан буён илк постини жойлади
Комил Алламжонов бугун бўлиб ўтган суддан сўнг илк бора пост қўйиб шундай фикрлар билдирди:
деб ёзган у.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Комил Алламжонов бугун бўлиб ўтган суддан сўнг илк бора пост қўйиб шундай фикрлар билдирди:
«Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!
Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин»,
деб ёзган у.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎10😢1
Камбағал оилаларга ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизими ишга тушади
Президент фармонига кўра:
– “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга;
– уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади.

👍130👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умра ва Ҳаж сафарларига борувчилар энди менингитга қарши эмлаш олиши шарт эмас деган хабарлар рад этилди
Сўнгги кунларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак, дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Санепидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганлигини маълум қилди.
«Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», дейилади хабарда.

👍4😢1
“Мен доим ватанимиз байроғи остида қатнашишни хоҳлаганман" – Гулруҳбегим Тохиржонова Ўзбекистонга қайтишини маълум қилди
5 йилдан буён АҚШ терма жамоаси сафида дона сурган гроссмейстер ва халқаро спорт устаси Гулруҳбегим Тохиржонова ваниҳоят Ўзбекистонга қайтади.
– деб ёзади Шахмат федерацияси.
Федерацияда бўлиб ўтган тадбирда Гулруҳбегим ўз ватанига қайтиш сабаблари ҳақида ҳам тўхталган.
Маълумот учун: Гулруҳбегим Тоҳиржонова шу пайтгача АҚШ терма жамоасининг 1-рақамли шахматчиси эди. 2023 йилда АҚШда «Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси» деб топилган.

“Унинг тажрибаси, маҳорати билан Ўзбекистон шахмати янги чўққиларни забт этади. Гулруҳбегимга келажакдаги мусобақаларда омад тилаймиз, унинг ютуқлари билан фахрланамиз”,
– деб ёзади Шахмат федерацияси.
Федерацияда бўлиб ўтган тадбирда Гулруҳбегим ўз ватанига қайтиш сабаблари ҳақида ҳам тўхталган.
“Гап пулда ёки ваъдаларда эмас, мен доим Ватанимиз байроғи остида қатнашишни хоҳлаганман. Лекин орада шундай давр бўлдики, кетишга мажбур бўлдим. Агар мен Ўзбекистонда муҳит ўзгарганини, Шахмат федерациясида спортчиларга эътибор пайдо бўлганини ҳис қилмаганимда қайтмас эдим”, – дейди у.
Маълумот учун: Гулруҳбегим Тоҳиржонова шу пайтгача АҚШ терма жамоасининг 1-рақамли шахматчиси эди. 2023 йилда АҚШда «Йилнинг энг яхши аёл шахматчиси» деб топилган.
👍10👎8🔥1
“NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ томонидан асоссиз олинган 4,5 млрд сўмлик даромад истеъмолчи фойдасига ҳал қилинди
Навоий вилоятида фаолият олиб борувчи “Иссиқлик манбаи” ДУКга нисбатан “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖ томонидан иссиқлик энергиясини белгиланган нархидан ошириб сотиши натижасида 4,5 млрд сўм ортиқча маблағ олинганлиги ҳолати аниқланди.
Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси томонидан, “NAVOIY ISSIQLIK ELEKTR STANSIYASI” АЖга нисбатан қонунбузилиш даврида амалда бўлган тегишли норматив ҳуқуқий ҳужжатларга асосан иш қўзғатилиб, ортиқча олинган 4,5 млрд сўм маблағни қайтариш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тунги клубда "тунги капалаклар"...
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлари давомида жамоат хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларда фаолият олиб борди.
Ахлоқ ва соғлиққа қарши қаратилган жиноятларни аниқлаш, ОИВ (ОИТС), тери-таносил ҳамда бошқа турдаги юқумли касалликларни аҳоли орасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида сауналар, СПА салонлар, массажхоналар, караоке барлар, меҳмонхоналар, хостеллар ва тунги клублар каби жами 362 та масканларда 506 та рейд тадбирлари ўтказилди.
Текширилган объектларда аҳоли саломатлигига хавф солиши мумкин бўлган жами 2.469 нафар шахслар билан тушунтириш ишлари олиб борилди ва уларнинг 968 нафари мобил тарзда шифокор кўригидан ўтказилиб, тегишли тиббий хулосалар олинди.

👍11