Ўзбекистон президенти Россия делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси ва электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш, сунъий интеллект, маданий алмашинув ва спорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍27👎18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маймун шаҳарни электрсиз қолдирди
9 февраль куни соат 11:00 ларда маймун 22 млн киши истиқомат қиладиган бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди. Энергетика вазири Кумара Жаякоди оролда электр ўчганининг сабабини шундай тушунтирди.
“Тармоғимиздаги трансформаторга маймун тегди, бу эса тизимда номутаносибликни келтириб чиқарди”, деди вазир.
Шри-Ланкадаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа юзасидан расмийларга қарата кўплаб ҳазиллар билан чиқишди.
“Фақат Шри-Ланкадаги подстанцияда бир гуруҳ маймунлар ўртасидаги муштлашув бутун оролда ёруғликни келтириб чиқариши мумкин”, деб ёзди маҳаллий “Daily Mirror” газетаси бош муҳаррири Жамила Ҳусайн.
Газета, 10 февраль куни чоп этилган мақолада мутахассислар йиллар давомида кетма-кет ҳукуматларга мамлакат тармоқларини модернизация қилиш зарурлигини, акс ҳолда ўчиришлар бўлишини айтиб келганини эслатди.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер сайёраси "ишдан чиқмоқда
Ер сайёраси ядросининг хатти-ҳаракатлари сўнгги вақтларда олимларни хавотирга солмоқда. Тадқиқотчилар, ички ядронинг айланиш тезлиги ўзгараётганини аниқлади. Бу ҳақдаги тадқиқот Натуре Геосcиэнcэ журналида эълон қилинди.
Ядродаги ўзгаришлар такрорланувчи зилзилалардан ҳосил бўлган сейсмик тўлқинларни ўрганиш орқали аниқланган. Янги тадқиқотда олимлар ядронинг суюқ ва қаттиқ қисмлари ўртасида ғайриоддий ҳодисани кузатган.
Ер ядросининг асосий қисми суюқ, лекин унинг ичида геологик вақт ўтиши билан ўсиб борадиган қаттиқ қисми мавжуд. Ички ядро сайёрамизнинг магнит майдонини шакллантиришда муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги кунда геологлар, такрорланувчи зилзила сейсмограммаларидаги ўзгаришларни муҳокама қилмоқда. Кўплаб маълумотлар ички ядронинг ўзгариши билан боғлиқ эканини кўрсатмоқда.

👍6😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Назар илмас хавф – батарейкалар атроф муҳит учун қай даражада хавфли?
Батареялар ёқилганда ёки нотўғри утилизация қилинса, ҳавога зарарли газлар чиқиб, атмосферани заҳарлайди. Заҳарли моддалар ўсимликлар, ҳайвонлар организмига кириб, бутун озиқ-овқат занжирига таъсир қилади.
Ишлатилган батареяларни имкон борича махсус контейнерларга ташлаш лозим. Бу контейнерлар одатда савдо марказлари, таълим муассасалари ва бошқа жамоат жойларида жойлашган бўлади. Агар сиз уй шароитида ҳам батареяларингиз яроқсиз ҳолатга келиб қолса, уларни ташлаб юбормасдан, махсус пластик бутилкаларга солиб, уларни қоронғу жойда сақланг.
Маълумот учун, Ўзбекистонда батареяларни утилизация қиладиган марказ йўқ. Шунинг учун барча батареялар Австриядаги Батареяларни утилизация қилиш марказига юборилади.
Мухбир: Камола Қурбонова

👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Триллион тонна оғирликдаги айсберг Буюк Британия оролларига хавф солмоқда
Дунёдаги энг катта айсберг А23а Атлантика жанубидаги Жанубий Жоржия ороллари томон аста-секинлик билан яқинлашаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, 1986 йилда Филчнер музликларидан ажралиб чиққан дунёдаги энг катта А23а айсберги узоқ давом этган турғунликдан сўнг ҳаракатини давом эттирди.
Тахминан бир триллион тонна оғирликдаги, майдони тахминан 3000 км² бўлган ва Лондондан икки баравар катта бу улкан муз массаси сўнгги ўттиз йил давомида Уэдделл денгизида сузиб юриб, фақат 2020 йилда А23а океан оқимлари таъсирида аста-секин шимолга қараб ҳаракатлана бошлади.

👍14😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясидан қарздорлиги учун Кинематография агентлиги тармоқдан узилди
Чилонзор электр таъминоти корхонаси томонидан тузилган далолатномага кўра, Ўзбекистон Кинематография агентлиги электр энергиядан 2,7 млрд сўм қарздорлиги учун 10 февраль куни тармоқдан узилган.
Далолатномада ёзилишича, «Ўзбекфильм» киноконцерни Давлат унитар конрхонсига қарашли «Ренессанс» корхонаси ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари давомида фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик вужудга келган.
Ушбу корхона қарздорлиги «Ўзбекфильм» киноконцерни ДУК томонидан қопланишига келишилиб, кеча электр таъминотидан узиб қўйилган.

👍9🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саудия Арабистони болаларни Ҳажга олиб боришни таъқиқлади
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йил мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.
Ҳар йили Ҳаж вақтида ҳаддан зиёд кўп одам йиғилиши муносабати билан болалар хавфсизлигини таъминлашда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун шундай қарор қабул қилинган, дейилади “АзерТАЖ” хабарида.
Шунингдек, мавсумни янада уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида хавфсизлик бўйича тушунтириш кампанияси, муқаддас қадамжоларда ҳаракатни бошқарадиган ва тартибга соладиган ақлли тизимларни амалиётга жорий этиш, қулайликни ошириш ва маросимлар жараёнини осонлаштириш учун қўналғалар ва йўлларни янгилаш каби яна бир қатор янги чора-тадбирлар жорий этилган. Анъанага мувофиқ, аввал Ҳаж зиёратини адо этмаганларга устуворлик берилиши ҳам қўшимча қилинган.
Мухбир: Баҳорой Арслонова

👍13
"Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар" — Саида Мирзиёева олима аёллар сафи кўпайганини таъкидлади
Кеча, 11 феврал куни Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди.
деган президент ёрдамчиси ўз маърузасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Кеча, 11 феврал куни Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар куни нишонланди.
«Мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман.
Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади.
Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!»
деган президент ёрдамчиси ўз маърузасида.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍57👎15😢2
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунларига фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилишини, бўшаб қолган ўринларга фуқаролар йиғинлари раисларининг 5 йил муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган фуқаролар йиғинлари раислари ўз ваколатларини улар сайланган 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

👎16
Комил Алламжонов иши доирасида жами 10 кишига ҳукм ўқилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга нисбатан уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Джавлан Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Ташходжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, суиқасд 2024 йил 26 октябр куни рўй берган эди. Ўшанда Қибрайда Комил Алламжоновнинг машинасига ҳужум қилинган.

👍8👎2😢1
Ўз фарзандини ураётгандаги ҳолат видеосини собиқ турмуш ўртоғига юборган сурхондарёлик аёл жавобгарликка тортилган
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 2001 йилда туғилган Т.М. 2024 йил май ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Қ. билан жанжаллашиб, фарзандини ураётган ҳолатни видеога олиб, собиқ эрига юборган. Шунингдек, телефон ёзишмаларида ҳам болани ўлдириш билан таҳдид қилган.
Аёл ушбу қилмиши учун 2024 йилнинг 14 май куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди томонидан жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда у собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низода экани маълум.

👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Аёллари олима бўлган миллатдан даҳолар етишиб чиқади" — Саида Мирзиёева
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман.
Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади.
Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍44👎18😢2
"Ҳақиқат барибир юзага чиқди" – Алламжонов йил бошидан буён илк постини жойлади
Комил Алламжонов бугун бўлиб ўтган суддан сўнг илк бора пост қўйиб шундай фикрлар билдирди:
деб ёзган у.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Комил Алламжонов бугун бўлиб ўтган суддан сўнг илк бора пост қўйиб шундай фикрлар билдирди:
«Катта ойим раҳматлик ҳар доим дуо қилганларида, ўт балосидан, сув балосидан, қуруқ туҳматдан Аллоҳнинг ўзи асрасин дердилар. Ўтган 5 ой ичида ўзимдан ўтгани фақат ўзимга, оиламга, энг яқинларимга аён. Ҳақиқат эгилганда эгилиб, букилгандаям икки букилиб барибир синмади, у барибир юзага чиқди. Юзага чиқади ҳам.
Аллоҳга минг шукур. Бандасидан қочганлар Яратгандан қочолмайди. Ҳали олдинда қиладиган ишлар, яна кўп синовли кунлар бор. Илоҳим буларнинг ҳаммасидан ёруғ юз билан ўтиш насиб қилсин!
Аллоҳ ҳаммамизнинг омадимизни берсин»,
деб ёзган у.
Маълумот учун, бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида фуқаро К. Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎10😢1
Камбағал оилаларга ижтимоий кўмаклашишнинг янги тизими ишга тушади
Президент фармонига кўра:
– “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга;
– уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади.

👍130👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Умра ва Ҳаж сафарларига борувчилар энди менингитга қарши эмлаш олиши шарт эмас деган хабарлар рад этилди
Сўнгги кунларда аҳоли ўртасида ҳамда ижтимоий тармоқларда Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак, дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага бориш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Санепидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаганлигини маълум қилди.
«Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади», дейилади хабарда.

👍4😢1