EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Кинематография агентлиги қарздорлик сабаб электр энергиясидан узилди

Бугун, 10 февраль куни Ўзбекистон Кинематография агентлиги электр энергиясидан қарздорлиги сабабли тармоқдан узилди. Чилонзор электр таъминоти корхонаси томонидан йўлланган далолатномага кўра, қарздорлик ҳажми 2.7 млрд сўмни ташкил қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
CNN: Трамп бир центлик тангалар зарб этилишини тўхтатишни буюрди

"Бу исрофгарчилик! Мен АҚШ Молия вазирига янги 1 центлик тангалар чиқарилишини тўхтатишни буюрдим", — деди АҚШ президенти.

2024 молия йилида АҚШ зарбхонаси 1 центлик тангаларнинг ишлаб чиқариш ва тарқатиш нархи тахминан 3,7 центга тенг эканини маълум қилган, бу 2023 йилга нисбатан 20% кўпроқ.

Бунга сабаб сифатида ушбу турдаги тангаларни зарб қилишда фойдаланилувчи рух ва мис металлари нархининг ошиши кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
"Трампнинг Ғазони сотиб олиш ҳақидаги даъволари мутлақо бемаънилик" – ҲАМАС

«Ғазо ўз халқига тегишли ва фаластинликлар ўз ерларини тарк этмайди. Улар 1948 йилда босиб олинган шаҳар ва қишлоқларга қайтишдан бошқа ҳеч қандай кўчиришга рози бўлмайди», — деб таъкидлади ҲАМАС Сиёсий бюроси аъзоси Иззат ар-Ришк ўз баёнотида.

https://effect.uz/6178

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥9👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Бухоро: Газли яқинидаги магистрал қувурларда ёнғин содир бўлди Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар…
“Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди” – Энергетика вазирлиги

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирда табиий газ захира қувурлари орқали ҳеч бир узилишсиз ўтказилмоқда.

https://effect.uz/6179

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2😢2
Билмаганга бўлишма! – Ҳуқуқшунос «ҳуқуқ фаоллар»ини ўзлари қонунларни билмасликда айблади

Шунинг учун зиёлиларимизга мурожаат қилиб, уларни ўзларининг тегишли соҳаларида активроқ бўлишга чақириб, майдонни пиарчи ва хайпчи популистларга бериб қўйиш нотўғрилиги, муҳокамалар, танқидлар ва фикрлар билдириш конструктив, объектив ва амалдаги қонунларни эътиборга олган ҳолда бўлиши жамият ривожи учун ўта муҳимлигини эслатмоқчиман, дея ёзади юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Раззоқ Альтиев.

👉🏻 https://effect.uz/6180

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎1
«Афросиёб» поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади

2025 йил 10 феврал кунидан 768/767-сонли Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналишидаги юқори тезликдаги «Афросиёб» электропоезди Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

«Каттақўрғон бекатида илк йўловчилар тантанали равишда кутиб олинди», — дейилади хабарда.

Январ ойида президент қарори билан Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темирйўллари» акциядорлик жамиятига 2025 йилда «Афросиёб» поездининг Тошкент—Бухоро йўналишида Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтиши ҳамда Самарқанд—Каттақўрғон электр поезди йўналишларини ташкил этиш вазифалари топширилганди.

Шунингдек, Булунғур—Самарқанд шаҳри, Жума—Каттақўрғон шаҳри йўналишида электр поезди қатновини йўлга қўйиш белгиланган. Бунинг учун замонавий поезд вагонлари олиб келиш, оралиқ тўхташ темирйўл бекатлари инфратузилмасини яхшилаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳам “саваланди”

Маълумки, президентнинг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли фармонида 2025 йил 1 январдан миллий сертификатга эга "Ўзбек тили ва адабиёти" фани ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама тўланиши белгиланган. Аммо Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қайсидир ҳужжати билан бу тартиб фақат “Она тили ва адабиёт” ҳамда “Тарих” фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмоқда.

Фракция аъзоси Нодир Тилаволдиев ушбу масалани кўтариб, вазирликнинг бу ҳаракатини давлат тилига ҳурматсизлик деб баҳолади.

Вазир ўринбосари Шерзод Каримов бу масала бўйича алоҳида ҳужжат тайёрланаётгани, тез кунларда ижобий ҳал қилинишини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16🔥4👎1
Саудия Арабистони болаларни Ҳажга олиб боришни тақиқлади

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги 2025 йил мавсумида зиёратчиларга болаларни ўзлари билан олиб келишларига рухсат этилмаслигини маълум қилди.
Ҳар йили Ҳаж вақтида ҳаддан зиёд кўп одам йиғилиши муносабати билан болалар хавфсизлигини таъминлашда муаммолар пайдо бўлмаслиги учун шундай қарор қабул қилинган, дейилади “АзерТАЖ” хабарида.

Шунингдек, мавсумни янада уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида хавфсизлик бўйича тушунтириш кампанияси, муқаддас қадамжоларда ҳаракатни бошқарадиган ва тартибга соладиган ақлли тизимларни амалиётга жорий этиш, қулайликни ошириш ва маросимлар жараёнини осонлаштириш учун қўналғалар ва йўлларни янгилаш каби яна бир қатор янги чора-тадбирлар жорий этилган. Анъанага мувофиқ, аввал Ҳаж зиёратини адо этмаганларга устуворлик берилиши ҳам қўшимча қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Абдулла Ариповга муҳим топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Бош вазир Абдулла Ариповга икки ой муддатда Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, хусусан, саноат корхоналари ва иссиқхоналарда босқичма-босқич чанг-газ ва локал сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш бўйича дастурни тасдиқлаш ва ижросини қатъий назоратга олиш бўйича топшириқ берилди.

Бу ҳақда 7 февраль куни чиқарилган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармонида сўз боради.


Муллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36😢9👎2🔥2
Жавоҳир Синдоров дунёнинг 3-рақамли шахматчисини енгиб, ярим финалга йўл олди

Германиянинг Вайссенхаус шаҳрида 7-17 февраль кунлари бўлиб ўтаётган эркин услубдаги шахматнинг йирик турнирида (Freestyle Chess Grand Slam Tour) ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров америкалик Ҳикару Накамурани енгиб ярим финалга йўл олди.

Жавоҳир Синдоров классик қисмдаги иккита дурангдан сўнг, тезкор плей-оффда 1,5-0,5 ҳисобида ғалаба қозониб, 2022 йилги "World Fischer Random Chess" жаҳон чемпиони Ҳикару Накамурани мағлуб этди. Энди у ярим финалда бошқа бир америкалик гроссмейстер Фабиано Карунага қарши дона суради.

Шунингдек, 10 та машҳур шахматчи иштирокидаги ушбу турнирда Нодирбек Абдусатторов эса чорак финалда дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсенга мағлуб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍26🔥2👎1
10 та банк иш жараёнидаги қоидабузарликлар учун жаримага тортилди

Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланди.

Шунингдек, Марказий банк кўрсатмалари ва қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Аммо ушбу тўлов тизими ва жаримага тортилган банклар номи хабарда очиқланмаган.

Аввалроқ, Марказий банк 3 та молиявий ташкилотга жарима қўллагани ва 9 та банкни огоҳлантиргани ҳақида хабар берган эдик.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Электр энергиясидан қарздорилиги учун Кинематография агентлиги тармоқдан узилди

Чилонзор электр таъминоти корхонаси томонидан тузилган далолатномага кўра, Ўзбекистон Кинематография агентлиги электр энергиядан 2,7 млрд сўм қарздорлиги учун 10 февраль куни тармоқдан узилган.

Далолатномада ёзилишича, «Ўзбекфильм» киноконцерни Давлат унитар корхонасига қарашли «Ренессанс» корхонаси ҳудудида олиб борилган қурилиш ишлари давомида фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик вужудга келган.

Ушбу корхона қарздорлиги «Ўзбекфильм» киноконцерни ДУК томонидан қопланишига келишилиб, кеча электр таъминотидан узиб қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда қуввати 330 МВт бўлган АЭС қурилади — бош пудратчи “Росатом”

Ўзбекистон кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши учун халқаро консорциум ташкил этади.

Бу лойиҳада нафақат Россия технологиялари, балки Хитойнинг ноядровий технологиялари, шунингдек, Европанинг турли дастурий таъминот ва аппарат мажмуалари қўлланилади”, — деб таъкидлади Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедходжаев маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида.

Станция қурилиши бўйича шартнома 2024 йил май ойида имзоланган. Лойиҳа Жиззах вилоятида Россия намунаси асосида қуввати 330 МВт бўлган АЭС қуришни кўзда тутади — бош пудратчи сифатида “Росатом” фаолият кўрсатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎25👍13
БААда биринчи казино очилиши тасдиқланди

Бирлашган Араб Амирликларида биринчи казино очилиши тасдиқланди — у Рас ал-Хаймадаги Wynn Marjan курортининг бир қисмига айланади. Ҳозирги кунда амирликда қимор ўйинлари соҳасини тартибга солувчи маҳаллий қонунчилик ишлаб чиқилмоқда, бунда Сингапур ва Америка қоидалари асос сифатида олинган.

Wynn Resorts компанияси маълум қилишича, БААдаги қиморхона Лас-Вегасдаги шундай муассасадан икки баробар каттароқ бўлади. Унинг майдони 18,5 минг квадрат метрни ташкил этиб, 2026 йилда очилиши режалаштирилмоқда. Ал Маржан оролидаги янги мажмуа 1000та меҳмонхона хонасига мўлжалланган бўлиб, унда меҳмонлар учун камида 10та ресторан ва лоунг-бар, катта конференция маркази, шунингдек, савдо ва спа марказлари хизмат кўрсатади.

Янги курорт қурилиши учун Рас-Ал-Хайма туризмни ривожлантириш бошқармаси “қимор ўйинлари муассасалари” фаолиятини тартибга солувчи махсус бўлим ташкил этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎25👍4
Ўзбекистон коррупцияни қабул қилиш индексида 180 та мамлакат орасида 121-ўринда

Халқаро антикоррупция ташкилоти Transparency International 2024 йил 11 февралда «Коррупцияни қабул қилиш индекси—2024» бўйича тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 32 балл билан дунё бўйича 180 та мамлакат орасида 121-ўринни эгаллади. Ҳисобот ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган.

2023 йилга нисбатан Ўзбекистон индекста бир поғона пастлаган.

Украина 105-ўринни, Полша эса 53-ўринни эгаллади. Словакия ўз кўрсаткичларини кескин пасайтириб, 59-поғонага (-5 балл) тушиб кетган. Кейинги ўринларни Руминия — 46 балл (+0, 65-ўрин), Молдава — 43 балл (+1, 76-ўрин) ва Венгрия — 41 балл (-1, 82-ўрин) эгаллаган. Беларусь 33 балл билан 114-ўринни, Россия эса 22 балл билан 154-ўринни эгаллади.

Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича биринчи ўринларни Дания (90 балл), Финляндия (88 балл) ва Сингапур (84 балл) эгаллади. Сўнгги ўринларда эса Венесуэла (10 балл), Сомали (9 балл) ва Жанубий Судан (8 балл) жойлашган.
👍13🔥4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йўл ҳаракати қоидасини бузган 40 мингга яқин ҳайдовчига нисбатан маъмурий иш кўрилди

2024 йилда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (МЖтКнинг 133-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270та иш кўриб тамомланган.

Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов маълумотларига кўра, шундан 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

Мухбир: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Тарих такрорланмаслигига барчамиз масъулмиз!

Тарихчи олимлар бирлашишимиз, халқни асл миллий тарихимиз билан уйғотишимиз шарт!

Ҳар қайси мустамлакачи давлат бошқа бир мустақил давлатни босиб олмоқчи бўлса, аввало, унинг энг олий қадрияти ҳисобланган тилидан, тарихидан ва маънавияти (дини, маданияти,…)дан жудо қилишга уринади. Ҳеч кимга ҳеч қачон қарам бўлмаслик учун ҳам Ватанимиз тарихини билишимиз, тарих такрорланмаслиги учун эса ёшларимизни миллий тарихимиз билан қуроллантиришимиз шарт!

👉🏻 https://effect.uz/6181

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍30🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айдаркўл эффекти: рўёми ёки ҳақиқат!

Хабарингиз бор, яқинда Effect.uz бир неча бор Айдар-Арнасой кўллар тизимида яъни Айдаркўлда фаолият юритаёган балиқчи тадбиркорларнинг кескин норозиликлари акс этган видеоларни эълон қилган эди.

Кўлда асосан Жиззах қисман Навоий вилояти фуқаролари балиқчилик билан шуғулланганлиги боис балиқчи тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммоларга ечим ва енгиллик истаб Жиззах вилояти ҳокимлиги масъуллари билан учрашган ҳамда муаммоларни ўртага ташланган эди.

Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган ушбу чиқишларни миллионга яқин тармоқ фойдаланувчилари кузатгани ҳам бу каби муаммоларга тезроқ ва оқилона ечим кераклигини кўрсатарди. Орадан бироз вақт ўтди ҳамда
Effect.uz'га Айдар- Арнасой кўллар тизими МЧЖ томонидан чиқишларда кўтарилган муаммо масъулларнинг топшириқлари юзасидан қилинган ишлар бўйича маълумотлар кела бошлади...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥2
Ўзбекистон президенти Россия делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 февраль куни Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Максим Орешкин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган давлат ташрифи ва бошқа олий даражадаги мулоқотлар давомида эришилган келишувларни тасдиқланган "йўл харитаси"га мувофиқ амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиш суръатини сақлаб қолиш, саноат кооперацияси ва электрон тижорат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, сув хўжалиги, олий таълим ва муҳандис кадрлар тайёрлаш, сунъий интеллект, маданий алмашинув ва спорт соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича комплекс чоралар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎18