EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бугун Эквадорда президентлик сайловининг биринчи тури бўлиб ўтади

Мамлакат президентлиги учун сайловда 16 нафар номзод кураш олиб боради. Сўнгги сўровномаларга кўра, амалдаги президент Даниэл Нобоа ва сўл “Фуқаролик инқилоби” ҳаракатидан номзод Луис Гонсалес кўпроқ овоз олиб, сайловнинг иккинчи турига йўл олиши мумкин.

Эквадор қонунчилигига кўра, номзод сайловнинг биринчи турида ғалаба қозониши учун 50% плюс камида битта овоз ёки энг яқин рақибидан камида 10% устунлик шарти билан 40% овоз тўплаши керак.

Эквадордаги сайловларда овоз бериш мажбурийдир. Овоз беришда қатнашмаган фуқаролар 47 доллар жаримага тортилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

2025 йил 1 январдан 30 апрелгача бўлган даврда "назорат қилинадиган шахслар" реестрига киритилган мигрантлар ҳуқуқий мақомларини ҳал қилишмаса, Россия ҳудудидан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу реестрга миграция қонунчилигида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган чет эл фуқаролари киритилган.

Улар юқорида келтирган вақт оралиғида Россия ички ишлар вазирлигининг ҳудудий органига ёки ПВС (паспортно-визовый сервис) федерал давлат унитар корхонасининг филиалларига мурожаат қилишлари сўралади.

Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган чет эл фуқароларига кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш, никоҳ тузиш, юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш, транспорт воситаларини бошқариш тақиқланади.

Шунингдек, Россия ҳудудида ноқонуний юрган вояга етмаган чет эл фуқаролари таълим муассасалари (мактаблар ва болалар боғчалари) га ҳам қабул қилинмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғазал мулкининг султони - Алишер Навоий 584 ёшда!

Хабарингиз бор, бугун 9 фераль ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун. Бутун Ўзбекистон бўйлаб Навоийнинг 584 йиллиги кенг миқёсда нишонланди.

Хусусан, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган 138-мактабда ҳам Алишер Навоий таваллудига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида ўқувчи ҳамда ўқитувчилар томонидан турли ғазаллар ижро этилиб, шоирнинг улкан тарихий ижодига тўхталиб ўтилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥7
Қуръони Каримнинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

Озарбайжонлик мутахассислар эски ўзбек тилида битилган тўртта Қуръон таржимаси ҳақида маълумот берди. Бу хак,да Ислом цивилизацияси маркази маълум қилди.

Улардан бири Муҳаммад ибн Шайх Юсуф ал-Оборий томонидан кўчирилган бўлиб, Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган. Бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.
XVII асрга оид яна бир Қуръон қўлёзмаси Шайбонийлар даврига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу нодир қўлёзма ҳозирда Иорданиядаги "Ислом билимлари" жамғармаси фондида сақланмоқда. Эски ўзбек тилидаги 3-қўлёзма эса Сафавийлар ёки Шайбонийлар даврига оид бўлиши мумкин. Ушбу таржимада туркий тилнинг ўғуз лаҳжаси унсурлари ҳам учрайди.

4-қўлёзма ҳам худди шу шаклдаги таржимани ўз ичига олган бўлиб, Али Шайх Фазлуллоҳ томонидан XVI асрда кўчирилган. У ҳам Эронда сақланмоқда. Тадқиқотчилар ушбу қўлёзмаларни кенг ўрганиш ишларини давом эттирмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ҳокими Янгиариқ туманидаги ишларни кўздан кечирди

Янгиариқ туманидаги “Хўжалар” мҳалласида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари асосида амалга ошириладиган тадбирларни намунали ташкил этиш масалаларига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди.

Белгиланган чора-тадбирлар бўйича маҳаллада 5 км ички йўлларни шағаллаштириш, 1,1 км қисмини асфальт қилиш, 2 км пиёдалар йўлакчаси қуриш, 60 дона тунги ёритгичлар ўрнатиш режалаштирилган.

Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги 3 та трансформатор мукаммал таъмирланади, 1 таси янгидан ўрнатилади, 3 км электр линиялари реконструкция қилинади. 5 км узунликдаги газ қувурлари тартибга келтирилади, 1 км ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Шри-Ланкада маймун мамлакат электр тармоқларида йирик узилишларга сабабчи бўлди — The Economic Times

9 феврал куни пойтахт Коломбо яқинидаги нимстанцияга кириб қолган маймун трансформаторни ишдан чиқарган, оқибатда катта узилиш содир бўлди. Шри-Ланка Энергетика вазири Кумар Жаякодининг айтишича, вазиятни тўғрилаш чоралари кўрилмоқда.

Электр узилган ҳудудда уч соатда электр таъминоти тикланган, аммо тўлиқ тикланиш учун вақт талаб қилиниши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Пойтахт ва бошқа маъмурий марказлар ҳудудларида айрим лойиҳаларни йўлга қўйиш тақиқланяпти

2025 йил 1 майдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш тақиқланади.

Жумладан:
– асбест, цемент ишлаб чиқариш, шлам ва шлаклар;
– тери-кўнчилик, паррандачилик фабрикалари;
– самарадорлиги юқори бўлган чанг-газ тозалаш иншоотлари билан жиҳозланмаган ҳар қандай турдаги кўмир ёқиш;
– қора ва рангли металлургия заводлари, таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар билан ишлаш;
– хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.


Эслатиб ўтамиз, ушбу тақиқлар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгилаб қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Германиядаги ҳарбий база устида номаълум дронлар кузатилган — Süddeutsche Zeitung

Январ ойида Швезинг авиабазаси устида олти марта номаълум дронлар парвози қайд этилган. Бу базада Бундесвернинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмаларини тайёрлаш маркази жойлашган. Шунингдек, бу ерда украиналик ҳарбийлар тайёргарлик ўтказади.

Дронларни уриб туширишга уринишлар натижа бермаган, дронлар кимга тегишли эканлигини ҳам аниқлашнинг иложи бўлмаган. Тахминларга кўра, ушбу дронлар Шимолий ёки Болтиқ денгизидаги кемалардан учирилган бўлиши мумкин. Германия расмийлари бу ҳолат юзасидан “жосуслик иши” бўйича тергов ўтказмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
«Давлат тилига ҳурматсизлик» ёхуд «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига устама тўланяптими?

Айни пайтда «Миллий тикланиш» демократик партияси фракасиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилиш давомида қатор масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, фракасия аъзолари айрим тоифадаги ўқитувчиларнинг маошлари оширилиши тўғрисидаги кўрсатма тўлиқ бажарилмаётганини танқид остига олишди.

Маълумки, Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги 37-сонли Фармонида 2025 йил 1 январдан миллий сертификатга эга «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама тўланиши белгиланган. Аммо Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қайсидир ҳужжати билан бу тартиб фақат «Она тили ва адабиёт» ҳамда «Тарих» фанлари ўқитувчиларига татбиқ этилмоқда.

Фракция аъзоси Нодир Тилаводиев ушбу масалани кўтариб, вазирликнинг бу ҳаракатини Давлат тилига ҳурматсизлик деб баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йигитга ҳукм ўқилди

Наманган вилояти Уйчи туманида маст ҳолда машина бошқариб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган йигитга суд ҳукми ўқилди.

Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида Жиноят кодексининг 266-моддасида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎6😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бухоро: Газли яқинидаги магистрал қувурларда ёнғин содир бўлди

Бугун, 10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ тўхтамаяпти! Навбатдаги ўлжалар қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15
Иситиш учун резина шиналардан фойдаланаётган иссиқхоналар жаримага тортилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тошкент табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Миллий гвардия ва ИИВ ходимлари билан биргаликда Тошкент вилоятидаги 39та иссиқхонада экологик назорат тадбирлари олиб борилди.

Экология вазирлиги маълумотларига кўра, мазкур тадбир давомида Тошкент туманида 13та, Қибрай туманида 10та, Зангиота туманида эса 16та иссиқхона фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида айрим иссиқхоналарда иситиш мақсадида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи воситалар, хусусан, резина шиналардан фойдаланилаётгани аниқланди. Натижада Тошкент туманида 1та, Қибрайда 5та, Зангиотада эса 2та иссиқхонага нисбатан жарима қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍4🔥3
Илон Маск «Озодлик» ва «Америка Овози» радиоларини ёпишга чақирмоқда

Миллиардер Илон Маск «Озодлик» радиоси ва «Америка Овози» медиа корпорацияларини ёпишга чақирди. Маск тегишли хабарни 9 февраль, якшанба куни Х ижтимоий тармоғида жойлаштирди.

«Булар америкалик солиқ тўловчиларнинг йилига 1 миллиард доллар пулини беҳуда сарфлашади, улар ўзлари билан ўзлари гаплашадиган радикал чап қанот телбалар», дейди Маск. «Ҳа, уларни ёпинг... Уларни энди ҳеч ким тингламайди», дея қўшимча қилди у.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Angor index» Сурхондарёда 2 мингдан ортиқ иш ўрни яратмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Ангор туманидан бошлаб, «Angor index» МЧЖнинг қурилиш материаллари савдо мажмуасида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун барча зарур инфратузилма ва имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Сўнг, Шеробод тумани «Қорабоғ» маҳалласи ҳудудида кичик меҳмонхона, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ёқилғи қуйиш каби иншоотларни ўз ичига олган «Кемпинг» лойиҳаси қурилишига старт берилди.

Автомагистраль йўл бўйида бунёд этиладиган мазкур лойиҳа хизмат кўрсатишни ривожлантириш билан бирга янги иш ўринлари яратиши, сайёҳлар учун қулай манзилга айланиши таъкидланди.

Кейинги манзилда вилоят раҳбари М39 халқаро автомагистраль йўлининг муҳофаза зонасидаги 12 км майдонда енгил конструкцияли кўчма савдо нуқталари ташкил этиш лойиҳа таклифи билан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎1
"Энергетика вазирлиги тарғибот ишлари тўғри йўлга қўйилмаган" — Алишер Қодиров Энергетика вазирлигини танқид қилди

Депутат Алишер Қодиров энергетика соҳасида мавжуд муаммолар ва олиб борилаётган ишлар ҳақида аҳолига тушунтиришлар етарлича берилмаётганини айтиб эътироз билдирди. Бу ҳақда "Миллий тикланиш" партияси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Энергетика вазирлигининг тарғибот ишлари сустлигидан аҳоли вазиятни тушунмаганлиги сабабли, ижтимоий тармоқларда муҳокамалар, ҳатто асоссиз эътирозлар кўпайиб кетмоқда.

"Бугун электр энергиясининг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?"

— дейди депутат.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎20👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Нодир Худо»ни Худо урдими?!

Нодир Тўрақулов – Миллий хавфсизлик хизматининг собиқ терговчиси. Уни қўрқув билан тилга олишар, Нодир Худо деб аташар эди. Айрим ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, у қийноқларнинг бош ташкилотчиси бўлган.

Кўп йиллар давомида у бошқаларни қийнаган. Энди эса тақдирнинг ўзи унга зарба берди. Собиқ махфий хизмат терговчиси қамоқхонадаги ишлаб чиқариш корхонасида эҳтиётсизлик оқибатида тўрт бармоғидан айрилди. Бу ҳақида инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилган.

Ташановнинг айтишича, бир неча адвокатлар ушбу ҳодиса ҳақида хабар берган. Собиқ терговчи 22-сонли колонияда жазо ўтаётган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида қўли станок остида қолган. Маҳбуслар ва қамоқхона ходимлари ҳодисага гувоҳ бўлгани айтилмоқда.


Мухбир: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍35
Йўл ҳаракати қоидасини бузган 40 мингга яқин ҳайдовчига нисбатан маъмурий иш кўрилди

2024 йилда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши (МЖтКнинг 133-моддаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270та иш кўриб тамомланган.

Олий суд Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбари Азиз Абидов маълумотларига кўра, шундан 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш каби маъмурий жазолар қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Норасмийлик: алданиш, ногиронлик, ўлим ҳолатлари – Махсус рейдлар давомида қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмоқда?

Кўплаб фуқароларнинг айрим корхоналарда меҳнат қилиши ва ойликка етиб келганда ишдан ҳайдалиш ёки алданиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Айниқса, бундай ҳолатлар пойтахт – Тошкент ва шаҳар атрофида кўп.

Ачинарлиси, қурилиш объектларида ишлаётганлар бахтсиз ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлишади, ёки ногирон бўлиб қолишаётгани ҳам ҳақиқат. Ва бундай жараёнларда иш берувчи ва ишчи ўртасидаги муносабатлар бузилади. Бунга сабаб икки субъект ўртасидаги келишув (агар у мавжуд бўлса) шартлари аниқ бўлмайди.

Айрим идоралар эса шу кунгача ишчиларни норасмий ишлатишдан манфаатдор бўлиб келади. Ишчилар ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларини билмасликлари оқибатида бунинг ортидан катта зарар кўришлари мумкин.

Айнан шундай ҳолатлар содир бўлмаслигини олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан «махсус рейд» ўтказилди. Effect.uz мухбирлари жараёнда бевосита иштирок этди.

«Бахтсиз ҳодисалар содир бўлаётгани бу жуда ҳам ачинарли. Айрим ташкилотлар ходимларининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича ўқувдан ўтказмайди. Бунинг оқибатида ходим жабрланиб, ногирон бўлиб қолади ёки ўлим билан тугаган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўлиш мумкин. Мурожаатларнинг кўп қисми мана шундай норасмий ишчилардан тушади. Аслида меҳнат шартномаси тузилса, ҳар икки томон ҳам ўзининг ҳуқуқларини яхши билган бўларди», дейди Тошкент вилоят давлат меҳнат инспекция бошлиғи Маъруфжон Тошқулов.


Зангиотадаги Қурилиш объектларидан бири кўздан кечирилганда жами 12 нафар ишчиси борлига ва уларнинг барчаси меҳнат шартномаси асосида ишлаётганлиги айтилди, аммо ҳужжатлар текширилганида улардан 2 нафари норасмий ишчи статусида эканлиги аниқланди. Шу жойнинг ўзида ишчилар билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномаси тузилиб қонуний ишга олиниши таъминланди.

Шунингдек, махсус рейд давомида хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам норасмий ишлаётган ходимларнинг меҳнат шартномаси асосида ишга олиниши таъминланган.

👉🏻 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-йил 1-февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎2
Энди пенсия олиш учун мурожаат қилинмайди

Ўзбекистонда ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар берди.

Унга кўра пенсия олиш ёшига тўлган (эркаклар – 60 ёш, аёллар – 55 ёш) фуқароларга ёшга доир пенсияни белгилашда алоҳида мурожаат талаб этилмайди. Фуқаро иш стажи, иш ҳақи ва бошқа маълумотлари вазирлик ҳамда идоралар ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида бир кун муддатда проактив шаклда тайинлаш тартиби жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, қонун лойиҳасида фуқарода пенсия ёшига етганига қарамай меҳнат фаолиятини давом эттириш истаги бўлса, проактив шаклда тайинланадиган ёшга доир пенсияни рад этиш тартибини ҳам жорий этиш назарда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра, фуқаролар пенсия ёшига тўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига, Давлат хизматлари марказига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдирган ҳолда мурожаат қилади.
👍18👎1