EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Сиз ғалатироқмисиз?» – Фарғонадаги мактабда мажбурий меҳнат ҳолатини аниқлаган Effect.uz мухбирига «ғалати» савол берилди

Effect.uz’нинг Фарғона вилояти бўйича мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона шаҳридаги 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнатга йўналтирилаётганини аниқлади.

Мухбир мактаб ўқувчиларининг панжара бўяётганига гувоҳ бўлган. 14-15 ёшли болаларнинг айтишича, улар 3 кун давомида ушбу ишларни амалга оширишган.

Мактаб раҳбарияти билан мулоқот олиб борган Effect.uz мухбирига Миллий гвардиянинг «наряд»и чақиртирилган. Аҳмедовнинг мактаб раҳбариятига мажбурий меҳнат ноқонуний эканлигини тушунтириши зое кетган.

Жараённи «съёмка» қилишда мактаб ходими мухбирнинг шахси ва ишда фойдаланадиган гувоҳномасига шубҳа билдирган ва «мени огоҳлантирмасдан видеога туширяпсиз», деган иддаодан бошқасини айта олмаган.

Шунингдек, у мухбирга «сиз ғалатироқмисиз, ҳаяжонланманг, болалар ўзи хоҳлаб краска қилишяпти», мазмунидаги мантиққа тўғри келмайдиган важларни билдирган.

Effect.uz ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг муносабат билдиришини сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍34👎5🔥1
Фуқароларнинг Халқ қабулхоналарига йўллаган 900 мингдан зиёд мурожаатлари қаноатлантирилган

2024 йилда Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига қарийб 1,2 миллион мурожаат келиб тушган бўлиб, ариза-шикоятлар ўтган йилга нисбатан 64,1 мингтага камайган. Айниқса, мурожаатлар Наманганда 24, Тошкент вилоятида 21, Фарғонада 11 ва Тошкент шаҳрида 7 фоизга камайган.

👉🏻 https://effect.uz/6176

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Алишер Усмонов Tagesspiegel нашрига қарши судда ютиб чиқди — EU Today

Германиянинг Гамбург ери суди Tagesspiegel газетасига россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ҳақидаги бир қанча ёлғон маълумотларни, жумладан, активларни ноқонуний йўл билан сотиб олгани ҳақидаги хабарни тарқатишни тақиқлади.

EU Today'га кўра, бу айбловлар Европа Иттифоқи томонидан Алишер Усмоновга қарши жорий қилинган санкцияларни оқлаш учун фойдаланилган ва Германияда миллиардерга нисбатан тергов бошланишига сабаб бўлган.

Гамбург суди Tagesspiegel'га Усмоновнинг Россия ҳукуматига алоқадор “хизмат ва ҳамкорлик эвазига” ноқонуний равишда мол-мулк қўлга киритганини даъво қилишни тақиқлади. Суд Тегернзее кўлидаги кўчмас мулк ва “Дилбар” яхтасининг Усмоновга тегишли экани ҳақидаги даъволарни “исботланмаган” деб топди. Шунингдек, суд россиялик бизнесменнинг Бавариянинг Роттах-Эгерн шаҳрида “кўп йиллар яшагани” ҳақидаги даъво “аризачининг шахсий ҳуқуқларини бузган ва асоссиз” деб топди.

Бундан ташқари, Гамбург суди нашрга Алишер Усмоновнинг “Франкфурт прокуратураси томонидан қўйилган айбловлардан қутулиб қолгани” ҳақидаги даъвони тарқатишни тақиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎3
Болтиқ денгизи тубида "ташқи таъсир натижасида" “Ростелеком” кабели шикастланди

Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

"Алоқа кабелида юзага келган авария абонентларга таъсир кўрсатмаган, ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда", дейилади “Ростелеком” баёнотида.

Финляндиянинг Yle нашрига кўра, Фин кўрфазининг Финляндия иқтисодий ҳудуди қисмида Санкт-Петербург ва Калининград ўртасида ётқизилган “Ростелеком”га тегишли икки алоқа кабели узилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Январ ойида 18 миллиард сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилди

Электр энергияси тарифлари ошиши билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Жорий йилнинг январь ойида 10 миллион кВт соатдан ортиқ электр энергияси ноқонуний ишлатилиб, давлатга 17,4 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда сутни қайта ишлаш цехида 4,2 миллиард сўмлик, Андижонда хусусий таълим муассасасида 892 миллион сўмлик, Жиззах, Тошкент, Қорақалпоғистонда эса 500 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний электр ишлатиш ҳолатлари аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Навоийда “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” анъанавий халқаро симпозиуми давом этмоқда

Бугун буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Ҳазрат ҳайкали пойига гул қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

Унда вилоят ҳокими ва масъуллар, симпозиумга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ҳамда pеспубликамизда фаолият олиб бораётган адабиёт, илм-фан ва санъат аҳли иштирок этди.

Тадбирлар шаҳардаги “Фарход” маданият саройида пойтахтлик ҳамда маҳаллий санъткорлар, шоир ва олимлар иштирокидаги “Назм ва наво” мусиқали кечаси билан давом этди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов“Алишер Навоий аа шарқ ренессанси” халқаро симпозиуми ҳар йили Навоий вилоятида ўтказиш таклифи билан чиқди.

Шунинг билан 8-9 февраль куни Навоий вилояти мезбонлик қилган “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” симпозиуми ўз ишини якунлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Сиз ғалатироқмисиз?» – Фарғонадаги мактабда мажбурий меҳнат ҳолатини аниқлаган Effect.uz мухбирига «ғалати» савол берилди Effect.uz’нинг Фарғона вилояти бўйича мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона шаҳридаги 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнатга йўналтирилаётганини…
Фарғонадаги мактабда аниқланган ҳолат назоратга олинди

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнат қилаётгани тасдиқланган хабарларга муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Effect.uz мухбири томонидан Фарғона шаҳридаги 3-мактабнинг панжарасини бўяш мактаб ўқувчиларига қолдими? сарлавҳаси остида танқидий видеолавҳа эълон қилинган.

Ушбу ҳолат таъкидланишича, Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

«Ўрганишлар ўз ниҳоясига етгач, тегишли тартибда қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз», дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Сиз ғалатироқмисиз?» – Фарғонадаги мактабда мажбурий меҳнат ҳолатини аниқлаган Effect.uz мухбирига «ғалати» савол берилди Effect.uz’нинг Фарғона вилояти бўйича мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона шаҳридаги 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнатга йўналтирилаётганини…
Миллий гвардия ходимлари EFFECT.UZ мухбирининг фаолиятига қаршилик билдирмаган

Effect.uz’нинг Фарғона вилояти бўйича мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона шаҳридаги 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнатга йўналтирилаётганини аниқлаган эди.

Шундан сўнг Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси ҳолат назоратга олинганини билдирди.

Бундан ташқари, вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳам ҳолатга изоҳ билдириб, мактаб раҳбариятини МГ ходимларининг ваколатларига кирмайдиган вазиятлар билан камроқ безовта қилишга чақирди. Бошқарма МГ ходимлари шу куни Effect.uz мухбирининг фаолиятига қарши ҳаракатлар амалга оширмаганини ҳам қайд этди.

👉🏻 https://effect.uz/6177

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро: Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида 500 метр масофага сув тортилади

Бухоро вилоятида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик суви ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, вилоятнинг экологик ҳолатини янада яхшилаш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

«Бухоро сув таъминоти» АЖ Бухоро шаҳар филиали мутахассислари махсус техника воситаларини жалб этган ҳолда қишнинг совуқ кунларида ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан, Бухоро шаҳрининг Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида 500 метрга яқин масофага ичимлик сув қувурларини, шунингдек, 450 метрга оқова сув қувурларини янгилаш ишларини тиним билмай амалга оширмоқдалар.

Мухбир: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда эркак ёш болага шилқимлиқ қилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги автобуслардан бирида ёш болага очиқдан очиқ тегажоғлик қилингани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 4 февраль куни Тошкент шаҳридаги йўловчи ташувчи автобусда содир бўлган. Фуқаро Х.Ғ (1988 йилда туғилган эркак) маст ҳолда бўлиб, вояга етмаган, 2012 йилда туғилган У.И. исмли ўғил болага жинсий тегажоғлик ва боланинг шаънига зид бошқа ноқонуний ҳаракатлар қилган.

Ҳозирда болага нисбатан содир этилган бундай зўравонлик ҳолати бўйича Чилонзор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1🔥1