EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" таркибидаги биринчи голини киритди

“Лейтон Ориент”га қарши баҳснинг иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушган Ҳусанов 56-дақиқада ҳисобни тенглаштирди!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥26👍17
Давлат мулки самарали фойдаланиш учун хусусий секторга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда хизматлар секторида кузатилаётган камчиликлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазир ва ҳокимлар фаолияти танқид қилинди. Турли ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасида вазифалар кутилганидек бажарилмаган. Жумладан:

—Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлса-да, йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти;

—Бухоро ва Самарқанддан Хивага авиарейс йўқлиги;

—Хусусий клиникаларга олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётгани;

—Ичимлик суви, канализация ва йўл қурилишида ривожланиш йўқлиги;

—Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида савдо ва сервис объектлари қуриш борасида ишлар қониқарсизлиги;

—Гулистон туманида хизматлар ҳажми аҳолига нисбатан кам эканлиги;

—Наманган шаҳрида "хуфиёна иқтисодиёт" юқорилиги;

—Нишон, Янгиқўрғон ва Нарпайда IT хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани;

—3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегараолди ҳудудида бирорта клиника йўқлиги, бу ҳолат Наманганда ҳам шундай экани танқид қилинди.

Умуман олганда, хизмат кўрсатиш соҳасида сустлик сабаб, ушбу соҳага кўпроқ тадбиркор ёрдами жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.

Хизмат кўрсатиш соҳасида келгусидаги режалар:

—Банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифи маъқулланди. Бу орқали 50 минг квадрат метрли нотурар жойлар муомалага киради;

—Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилинади;

—Пойтахтдаги яна 26 та кўчани тун-у кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириб, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталари мингтага кўпайтирилади;

—Тадбиркорлар билан биргаликда жорий йилда 72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари ишга туширилиб, 62 та истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириш, 154 та тун-у кун ишлайдиган туризм ва гастрономик кўчаларни ташкил қилиш, 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектларини барпо қилиш режалаштирилган;

—2025 йил 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади. Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштирилади;

—Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш учун бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объекти тадбиркорларга ижарага берилади;

—2025 йил 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та давлат хизматини хусусий секторга бериш чоралари кўрилади;

—“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди;

—Камида 1 миллион туристни жалб қилиш учун концерт, бизнес форуми ва кўргазмалар ўтказиш дастури ишлаб чиқилади;

Вилоят ҳокимларига қўшни давлатлар билан чегараолди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилишни бошлаш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍117
Англия кубоги. Ҳусанов «Манчестер Сити» 1/8 финалга йўл олди

Англия кубоги 1/16 финалида «Манчестер Сити» Лондонда «Лейтон Ориент»га қарши тўп сурди.

«Шаҳарликлар» 3-дивизион жамоасига қарши ўйиннинг 1-бўлимини жуда омадсиз ўтказишди. «Лейтон Ориент» футболчиси 16-дақиқада узоқ масофадан йўллаган тўп «МС» дарвозабони Ортегага тегиб, дарвоза тўридан жой олди — 1:0.

Манчестер дебютантлари учун ҳам биринчи тайм омадсиз бўлди: Нико Гонсалес жароҳат олиб майдонни тарк этди, бўлимни ёмон ўтказган Витор Рейс эса танаффусда ўрнини Абдуқодир Ҳусановга бўшатиб берди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи кутилмаганда ўйинда бурилиш ясади. 56-дақиқада Луиснинг зарбасидан кейин тўп Абдуқодирга тегиб, дарвозадан ўрин олди — 1:1. Гол Ҳусанов номига ёзилди, бу унинг дебют голи!

Кевин де Брюйне 79-дақиқада Грилишнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасининг камбэк қилишини таъминлади — 2:1.

«Манчестер Сити» ғалабага эришиб, нимчорак финалга йўл олди.

«Сити» навбатдаги ўйинни 11 феврал куни ЕЧЛ ўтиш ўйини доирасида «Реал»га қарши ўтказади.

Англия кубоги. 1/16 финал

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2

Голлар: 1:0 — 16, автогол Ортега, 1:1 — 56 Ҳусанов, 1:2 — 79 Кевин де Брюйне.

Лейтон Ориент: Кили, Карри, Ҳэпп, Симпсон, Жеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Жайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити: Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Кевин де Брюйне, 72), Люис, Гундўған, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21
Нью-Йорк суди Илон Маскнинг АҚШ Молия вазирлиги базасига киришига тақиқ қўйди

Судя Пол Энгелмаер АҚШнинг 19 штати бош прокурорлари томонидан берилган даъвони қаноатлантирди. Уларнинг кўпчилиги демократлар тарафдори ҳисобланади.

Прокурорлар Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) АҚШ Молия вазирлиги тизими киришни тақиқлашни талаб қилишди. Ушбу тизим орқали фуқароларнинг триллионлаб долларлик пул ўтказмалари амалга оширилади.

Даъвогарларнинг таъкидлашича, тизимга кириш имконияти махфий маълумотларнинг ошкор бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, ижтимоий суғурта рақамлари, банк ҳисоб рақамлари, нафақа миқдори ҳамда миллионлаб америкаликларнинг бошқа шахсий маълумотлари хавф остида қолиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳалол" сертификатлаштириш тизими йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 февралда "Маҳсулот ва хизматларни "Ҳалол" талаблари асосида сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 57-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан "Ҳалол" белгиси асосида маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом маҳсулот ва хизматларни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган "Ҳалол" талаблари асосида ихтиёрий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.

Бундан асосий кўзланган мақсад "Ҳалол" белгиси остидаги маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартибини жорий этиш орқали маҳаллий маҳсулотларни жаҳон бозорига тўсиқларсиз кириб боришига шароит яратишдан иборат.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гиннеснинг рeкордлар китобига киритилган қорақолпоғистонлик қиз

Жансулу Татлимуратова Қорақалпоғистоннинг олис Тахтакўпир туманида туғилган. У эндигина 17 ёшни қаршилаган спортчи бўлиб, бугунги кунгача 2 маротаба Гиннеснинг рекордлар китобини забт этишга улгурди.

Шунингдек у тишлаб танасини ушлаб туриш бўйича 2021 йилда 12 дақиқа 3 сония кўрсаткич билан рекорд ўрнатган бўлиб, жорий йилда эса 13 дақиқа-ю 1 сония кўрсаткич билан ўз рекордини ҳам Гиннесс рекордини ҳам янгилади.
Даставвал, Жансулунинг бу спорт турига кириб келишига онаси сабабчи бўлган.

Маълумот учун, Жансули спортнинг гимнастика тури бўйича бир қатор маҳаллий ва халқаро танловлар ғолибаси ҳисобланади. Бу борада унинг Қозоғистон Республикасидаги мусобақаларга қатнашиш харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилган.

Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍16🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Москва музокараларга эмас, балки урушни давом эттиришга тайёрланмоқда — Володимир Зеленский

Украина президенти бу ҳақда ўзининг кечки мурожаатида маълум қилди.

"Россия ҳарбийлари сонини 100 минг нафарга оширяпти, янги дивизиялар тузяпти ва қурол ишлаб чиқаришни кўпайтиряпти. Бу Москванинг музокараларни истамаслигини исботлайди", — дея таъкидлади Зеленский.

Россия бир неча бор Украина бўйича музокараларга тайёрлигини билдирган, бироқ бунинг учун Зеленскийнинг Путин билан музокараларни тақиқловчи фармонини бекор қилишни талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎5
Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Трамп томонидан тасдиқланган санкциялар рўйхатига киритилди

Бу ҳақда Reuters агентлиги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Келгуси 60 кун ичида АҚШ санкцияларига киритиладиган Халқаро жиноий суд (ХЖС) расмийларининг рўйхати шакллантирилади. Ушбу санкциялар рўйхатдаги шахсларнинг Қўшма Штатлардаги активларини музлатиш ва уларнинг ўзи ҳамда оила аъзоларининг АҚШга киришини тақиқлашни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Доналд Трамп Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилинишини эълон қилган эди. Трамп бунга сабаб сифатида ХЖСнинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш бўйича ордер берганини қайд этганди.

Маълумот учун, аввалроқ ХЖС прокурори Карим Хон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун ордер сўраган эди. Бундан ташқари, Хон Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда масжид бузиб, ўрнига қурилиш объекти қурилмоқда

Шайхонтохур тумани Генерал Узоқов кўчаси 60-Б уйда жойлашган «Муҳаммад Исмоил» номли масжид бузилиб, ўрнига бошқа қурилиш объекти қурилмоқда.

Effect.uz’га маълум бўлишича, ушбу масжид 1990 йилдан бошлаб фаолият олиб борган. 2007 йил туман ҳокими лавозимида ишлаган А.Мусаев шаҳар адлия бошқармасига масжидни рўйхатдан ўтказиш масаласини кўриб чиқиш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган хат чиқарган.

Айтилишича, масжиднинг таъмирлаш ишлари диндорларнинг ўз кучи ва маблағлари ҳисобига амалга оширилган, лекин бугунги кунга келиб ушбу масжид буткул буздирилиб, тадбиркор ўрнига бошқа объект қураётгани маълум бўлди. Масжид қандай сабабларга кўра буздирилгани ҳақида маълумот берилмаган.

👉🏻 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢28👍10👎6🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Сиз ғалатироқмисиз?» – Фарғонадаги мактабда мажбурий меҳнат ҳолатини аниқлаган Effect.uz мухбирига «ғалати» савол берилди

Effect.uz’нинг Фарғона вилояти бўйича мухбири Ҳамид Аҳмедов Фарғона шаҳридаги 3-сонли мактабда болаларнинг мажбурий меҳнатга йўналтирилаётганини аниқлади.

Мухбир мактаб ўқувчиларининг панжара бўяётганига гувоҳ бўлган. 14-15 ёшли болаларнинг айтишича, улар 3 кун давомида ушбу ишларни амалга оширишган.

Мактаб раҳбарияти билан мулоқот олиб борган Effect.uz мухбирига Миллий гвардиянинг «наряд»и чақиртирилган. Аҳмедовнинг мактаб раҳбариятига мажбурий меҳнат ноқонуний эканлигини тушунтириши зое кетган.

Жараённи «съёмка» қилишда мактаб ходими мухбирнинг шахси ва ишда фойдаланадиган гувоҳномасига шубҳа билдирган ва «мени огоҳлантирмасдан видеога туширяпсиз», деган иддаодан бошқасини айта олмаган.

Шунингдек, у мухбирга «сиз ғалатироқмисиз, ҳаяжонланманг, болалар ўзи хоҳлаб краска қилишяпти», мазмунидаги мантиққа тўғри келмайдиган важларни билдирган.

Effect.uz ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг муносабат билдиришини сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍34👎5🔥1
Фуқароларнинг Халқ қабулхоналарига йўллаган 900 мингдан зиёд мурожаатлари қаноатлантирилган

2024 йилда Президент виртуал ва Халқ қабулхоналарига қарийб 1,2 миллион мурожаат келиб тушган бўлиб, ариза-шикоятлар ўтган йилга нисбатан 64,1 мингтага камайган. Айниқса, мурожаатлар Наманганда 24, Тошкент вилоятида 21, Фарғонада 11 ва Тошкент шаҳрида 7 фоизга камайган.

👉🏻 https://effect.uz/6176

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
Алишер Усмонов Tagesspiegel нашрига қарши судда ютиб чиқди — EU Today

Германиянинг Гамбург ери суди Tagesspiegel газетасига россиялик бизнесмен Алишер Усмонов ҳақидаги бир қанча ёлғон маълумотларни, жумладан, активларни ноқонуний йўл билан сотиб олгани ҳақидаги хабарни тарқатишни тақиқлади.

EU Today'га кўра, бу айбловлар Европа Иттифоқи томонидан Алишер Усмоновга қарши жорий қилинган санкцияларни оқлаш учун фойдаланилган ва Германияда миллиардерга нисбатан тергов бошланишига сабаб бўлган.

Гамбург суди Tagesspiegel'га Усмоновнинг Россия ҳукуматига алоқадор “хизмат ва ҳамкорлик эвазига” ноқонуний равишда мол-мулк қўлга киритганини даъво қилишни тақиқлади. Суд Тегернзее кўлидаги кўчмас мулк ва “Дилбар” яхтасининг Усмоновга тегишли экани ҳақидаги даъволарни “исботланмаган” деб топди. Шунингдек, суд россиялик бизнесменнинг Бавариянинг Роттах-Эгерн шаҳрида “кўп йиллар яшагани” ҳақидаги даъво “аризачининг шахсий ҳуқуқларини бузган ва асоссиз” деб топди.

Бундан ташқари, Гамбург суди нашрга Алишер Усмоновнинг “Франкфурт прокуратураси томонидан қўйилган айбловлардан қутулиб қолгани” ҳақидаги даъвони тарқатишни тақиқлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎3
Болтиқ денгизи тубида "ташқи таъсир натижасида" “Ростелеком” кабели шикастланди

Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

"Алоқа кабелида юзага келган авария абонентларга таъсир кўрсатмаган, ҳозирда тиклаш ишлари олиб борилмоқда", дейилади “Ростелеком” баёнотида.

Финляндиянинг Yle нашрига кўра, Фин кўрфазининг Финляндия иқтисодий ҳудуди қисмида Санкт-Петербург ва Калининград ўртасида ётқизилган “Ростелеком”га тегишли икки алоқа кабели узилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Январ ойида 18 миллиард сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилди

Электр энергияси тарифлари ошиши билан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Жорий йилнинг январь ойида 10 миллион кВт соатдан ортиқ электр энергияси ноқонуний ишлатилиб, давлатга 17,4 миллиард сўм зарар етказилган.

Наманганда сутни қайта ишлаш цехида 4,2 миллиард сўмлик, Андижонда хусусий таълим муассасасида 892 миллион сўмлик, Жиззах, Тошкент, Қорақалпоғистонда эса 500 миллион сўмдан ортиқ ноқонуний электр ишлатиш ҳолатлари аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Навоийда “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” анъанавий халқаро симпозиуми давом этмоқда

Бугун буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида Ҳазрат ҳайкали пойига гул қўйилиб, ҳурмат бажо келтирилди.

Унда вилоят ҳокими ва масъуллар, симпозиумга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ҳамда pеспубликамизда фаолият олиб бораётган адабиёт, илм-фан ва санъат аҳли иштирок этди.

Тадбирлар шаҳардаги “Фарход” маданият саройида пойтахтлик ҳамда маҳаллий санъткорлар, шоир ва олимлар иштирокидаги “Назм ва наво” мусиқали кечаси билан давом этди.

Вилоят ҳокими Нормат Турсунов“Алишер Навоий аа шарқ ренессанси” халқаро симпозиуми ҳар йили Навоий вилоятида ўтказиш таклифи билан чиқди.

Шунинг билан 8-9 февраль куни Навоий вилояти мезбонлик қилган “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” симпозиуми ўз ишини якунлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4