EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Яшил оила”га очиқ танлов орқали электромобиль берилади

Экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақоми берилади ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини берилади ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

Булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍62👎2🔥1
Бугун ёғингарчилик бўлиши мумкин

Ўзгидрометга кўра, бугун пойтахтимизда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Хоразм,  Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши, чўл ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Навоийда "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади

Буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда вилоятда 2025 йил Алишер Навоий йили деб эълон қилингани муносабати билан ўтказилаётган "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиумида Белгия, АҚШ, Венгрия, Покистон, Россия, Эрон, Миср, Озарбайжон, Туркия, Шимолий Кипр, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 га яқин давлатнинг, шунингдек республикамизнинг навоийшунослари, арбоблар, маданият ва санъат намояндалари, йирик олий ўқув юртлари профессорлари бевосита ва билвосита (онлайн платформалар орқали) иштирок этмоқда.

Халқаро симпозиум доирасида Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат масканида ялпи мажлис ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг симпозиум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Жараёнда вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам нутқ сўзлади.

Маълумот учун, симпозиум 8-9 февраль кунлари бутун вилоят бўйлаб шуъба йиғилишлари, "Назм ва наво" адабий кечалари, семинарлар, олимлар билан учрашувлар, Ҳазрат ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ва шу каби маданий тадбирлар билан давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Жипириқ, сани итараман. 15 сутка бўласан» – Фарғонада оғзи шалоқ «вотхоз» раҳбари фермерларнинг ҳаққи билан ўйнашяпти… Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги фермер хўжалиги раҳбарлари сув муаммосига дуч келишмоқда. Қувасой шаҳар сув етказиб бериш давлат муассасаси…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув сўраган фуқарони ҳақорат қилган амалдор узр сўради

Қувасой шаҳар сув хўжалиги бўлими бошлиғи Сардор Мирзарасулов сув сўраган фуқаро Р.Жомирзаевни ҳақорат қилганлиги ёзиб олинган аудио интернетда эълон қилингач, кескин танқидий фикрларга сабаб бўлди.

Маълум қилинишича, икки фуқаро ўртасидаги аудио 2024 йил содир бўлган ва бу аудиони фуқаро Р.Жомирзаев тарқатмаган. Ушбу ҳолат бўйича судда келишув амалга оширилган.

Бундан ташқари, Сардор Мирзарасулов ўша вақтнинг ўзида мавжуд муаммо ҳал бўлганини билдириб, қилинган ҳақоратлар учун узр сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎7🔥2
Пора билан ушланган Термиз шаҳар газ таъминоти бўлими бошлиғи озодликдан маҳрум этилди

«Ҳудудгаз Сурхондарё» газ таъминоти филиалининг Термиз шаҳар газ таъминоти бўлими бошлиғи 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

У “Ҳудуд газ таъминот” АЖ раиси ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказилган видео селекторларда “ўчоқларга газ қувурларини улаш учун техник шарт хулосаларини бериш қатъиян рад этилсин” деб оғзаки топшириқлар берилганлигини асоссиз равишда важ қилиб, корхона раҳбарини пора беришга мажбур этадиган шароитга қасддан тушириб, корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасида газ нуқталарини ташкил этиш ва уларни тармоққа улашга рухсат ҳамда техник шарт хулосаси (газ қувурига улаш учун техник таклиф)ни бериш эвазига 700 АҚШ доллари миқдорида пулларни пора сифатида талаб қилиб, шунингдек лойиҳа ҳужжатларини арзон нархларда тайёрлаб бериш эвазига 2 млн сўм пул маблағлари сўраб, 2024 йилнинг 24 март куни Термиз шаҳри, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини, Ибн Сино кўчаси ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ўзининг бошқарувида бўлган оқ рангли “Lacetti (Gentra)” русумли хизмат автомашинасида келиб, юқорида қайд этилган газ қувурига улаш техник шартни бериш ҳақидаги хулосани берганлиги учун корхона раҳбаридан 400 АҚШ доллари ҳисобида 5 млн. сўм пул маблағларини ушбу автомашина ичида пора сифатида олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бизда кредит деса кредит, ер деса ер тайёр» — Муротжон Азимов

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов қашқадарёлик ёшлар келажагига доир тақдимот билан танишди. Тақдимотда энг асосий масала бу — ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган.

Биринчи ўринда 29804 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб — ҳунарга ўқитиш учун омбор дафтари режа қилиб олинган. Шунингдек, 50 нафардан зиёд ёшлар ва тадбиркорлар жамоаси ҳам ташкил этилиши кутилмоқда.

Бугунги кунда Қаршида фақат бир — иккита шаҳарлар билан овора бўлиб қолмасдан, Деҳқонобод, Миришкор ва узоқ қишлоқларгача ёшлар агентлиги етиб бориши керакли ва улар ҳам Ёшлар агентлиги борлигини сезиши керак деган сўзлар ҳам эътиборлидир.
Бундан кейин ҳар кун, ҳар ҳафта, ҳар ой ёшлар билан боғлиқ катта-катта тадбирлар бўлиши, режалаштирилмоқда. Чунки энг асосий масала ёшларнинг тадбиркорлиги ва бандлигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун бизда кредит деса кредит, ер деса ер тайёр, - деди вилоят ҳокими Муротжон Азимов.


Telegram
I Facebook I YouTube I Live
👍12
Эндиликда мобил тўловларда Face IDʼсиз пул ўтказиб бўлмайди

Ўзбекистонда 2025 йил 7 февралдан бошлаб банклар ва тўлов ташкилотларининг мобиль иловаларида шахсий идентификациядан (Face ID ёки бошқа усуллар орқали) ўтмасдан туриб, картадан картага пул ўтказиш мумкин бўлмайди. Бу талаб Марказий банк томонидан киберфирибгарликка қарши чора сифатида жорий этилмоқда.

Агар фойдаланувчи мобиль иловага янги қурилмадан кирса, у парол ва махсус кодни тўғри киритган тақдирда ҳам, шахсий идентификациядан ўтмагунга қадар амалиёт бажара олмайди.

10 февралдан бошлаб бу талабга амал қилмаган банк ва тўлов ташкилотлари фирибгарлик операциялари натижасида мижозларга етказилган зарарни қоплаши шарт бўлади.

Айрим молия муассасалари бу талабни олдиндан жорий қилган бўлиб, улар бу қарор киберфирибгарлик хавфини камайтиришга қаратилганини таъкидлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
БОЖХОНА ИНСТИТУТИГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ !

Божхона институтига ўқишга кириш учун аризалар
2025 йилнинг 1 январидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Номзодлар қабул бошлангач доимий яшаш, ўқиш, муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган ҳудудда жойлашган божхона бошқармаларига мурожаат этишлари мумкин.

Божхона институти – олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

Институтда, ўқиш кундузги шаклда, таълим муддати 4 йил, иқтисодчи ва юрист мутахассисликлари тайёрланади, ўқишга қабул қилинганлар тўлиқ давлат гранти асосида ўқитилади, бепул формали-кийим бош ва озиқ-овқат билан таъминланади ҳамда тиббий хизмат кўрсатилади.

Божхона институтида ўқиш даври бир куни бир кунга божхона органларида хизмат қилганлик даврига қўшилади.

Божхона институтига: умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга, ҳарбий хизматни ўтамаган 17 ёшдан 23 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 17 ёшга тўладиган ҳамда 23 ёшда бўлган фуқаролар, 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили 18 ёшга тўладиган ҳамда 25 ёшда бўлган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.

Номзодлар: дастлабки ва махсус касбий танлов босқичларидан ўтказилади.

Номзодлар танлов босқичлари ва белгиланган меъёрлар билан: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида” низом орқали батафсил маълумот олишлари мумкин.

Номзодлар ва уларнинг ота-оналари қўшимча маълумот олиш учун 55-502-86-30 (ички 41-15, 41-18) рақамлари орқали Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш шуъбасига мурожаат этишлари мумкин.

Ариза топшириш учун: “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комлексининг манзили – Тошкент шаҳри Сирғали тумани Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти, мўлжал: Тошкент халқаро аэропорти ёнида. Автобуслар: 11, 40, 45, 47, 61, 67, 76, 77, 94.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" таркибидаги биринчи голини киритди

“Лейтон Ориент”га қарши баҳснинг иккинчи тайм бошида захирадан майдонга тушган Ҳусанов 56-дақиқада ҳисобни тенглаштирди!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥26👍17
Давлат мулки самарали фойдаланиш учун хусусий секторга берилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда хизматлар секторида кузатилаётган камчиликлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, вазир ва ҳокимлар фаолияти танқид қилинди. Турли ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасида вазифалар кутилганидек бажарилмаган. Жумладан:

—Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлса-да, йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаяпти;

—Бухоро ва Самарқанддан Хивага авиарейс йўқлиги;

—Хусусий клиникаларга олиб келинган бренд тиббий ускуналарни рўйхатдан ўтказиш 6 ойгача чўзилаётгани;

—Ичимлик суви, канализация ва йўл қурилишида ривожланиш йўқлиги;

—Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида савдо ва сервис объектлари қуриш борасида ишлар қониқарсизлиги;

—Гулистон туманида хизматлар ҳажми аҳолига нисбатан кам эканлиги;

—Наманган шаҳрида "хуфиёна иқтисодиёт" юқорилиги;

—Нишон, Янгиқўрғон ва Нарпайда IT хизматлари анча орқадалиги, Самарқанд ва Янгиер шаҳри, Мирзаобод, Мирзачўлда молиявий хизматлар ҳажми пасайгани, Қарши шаҳри, Жомбой, Ургут, Урганч, Учтепа туманларида савдо ўсмаётгани, Фарғонанинг 7 та туманида тиббий хизматлар ҳажми қисқаргани;

—3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегараолди ҳудудида бирорта клиника йўқлиги, бу ҳолат Наманганда ҳам шундай экани танқид қилинди.

Умуман олганда, хизмат кўрсатиш соҳасида сустлик сабаб, ушбу соҳага кўпроқ тадбиркор ёрдами жалб қилиниши кўзда тутилмоқда.

Хизмат кўрсатиш соҳасида келгусидаги режалар:

—Банкларнинг девелоперлардан мулкларни тўғридан-тўғри сотиб олиш ва тадбиркорларга қулай шартларда ижара ёки лизингга бериш таклифи маъқулланди. Бу орқали 50 минг квадрат метрли нотурар жойлар муомалага киради;

—Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилинади;

—Пойтахтдаги яна 26 та кўчани тун-у кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириб, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталари мингтага кўпайтирилади;

—Тадбиркорлар билан биргаликда жорий йилда 72 та соҳил бўйи дам олиш масканлари ишга туширилиб, 62 та истироҳат боғларини замонавий қиёфага келтириш, 154 та тун-у кун ишлайдиган туризм ва гастрономик кўчаларни ташкил қилиш, 364 та йўл бўйи ва бошқа сервис объектларини барпо қилиш режалаштирилган;

—2025 йил 1 мартдан 6 ой давомида сотилмаган 10 минг квадратгача бўлган давлат объектлари тадбиркорларга 10 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилади. Тўрт йил давомида ижара вақтида тўланса, бу жой тадбиркорга хусусийлаштирилади;

—Ёшларни IT ва чет тилига ўқитиш учун бу йил ҳар бир вилоятда 5 тадан давлат объекти тадбиркорларга ижарага берилади;

—2025 йил 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та давлат хизматини хусусий секторга бериш чоралари кўрилади;

—“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди;

—Камида 1 миллион туристни жалб қилиш учун концерт, бизнес форуми ва кўргазмалар ўтказиш дастури ишлаб чиқилади;

Вилоят ҳокимларига қўшни давлатлар билан чегараолди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилишни бошлаш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍117
Англия кубоги. Ҳусанов «Манчестер Сити» 1/8 финалга йўл олди

Англия кубоги 1/16 финалида «Манчестер Сити» Лондонда «Лейтон Ориент»га қарши тўп сурди.

«Шаҳарликлар» 3-дивизион жамоасига қарши ўйиннинг 1-бўлимини жуда омадсиз ўтказишди. «Лейтон Ориент» футболчиси 16-дақиқада узоқ масофадан йўллаган тўп «МС» дарвозабони Ортегага тегиб, дарвоза тўридан жой олди — 1:0.

Манчестер дебютантлари учун ҳам биринчи тайм омадсиз бўлди: Нико Гонсалес жароҳат олиб майдонни тарк этди, бўлимни ёмон ўтказган Витор Рейс эса танаффусда ўрнини Абдуқодир Ҳусановга бўшатиб берди.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўзбекистонлик ҳимоячи кутилмаганда ўйинда бурилиш ясади. 56-дақиқада Луиснинг зарбасидан кейин тўп Абдуқодирга тегиб, дарвозадан ўрин олди — 1:1. Гол Ҳусанов номига ёзилди, бу унинг дебют голи!

Кевин де Брюйне 79-дақиқада Грилишнинг узатмасини голга айлантириб, жамоасининг камбэк қилишини таъминлади — 2:1.

«Манчестер Сити» ғалабага эришиб, нимчорак финалга йўл олди.

«Сити» навбатдаги ўйинни 11 феврал куни ЕЧЛ ўтиш ўйини доирасида «Реал»га қарши ўтказади.

Англия кубоги. 1/16 финал

Лейтон Ориент – Манчестер Сити 1:2

Голлар: 1:0 — 16, автогол Ортега, 1:1 — 56 Ҳусанов, 1:2 — 79 Кевин де Брюйне.

Лейтон Ориент: Кили, Карри, Ҳэпп, Симпсон, Жеймс, Браун (Болл, 85), Гэлбрейт (Обиеро, 86), Жайесими (Прэтли, 54), Донли (Аджей, 85), Перкинс (Купер, 65), Келман.

Манчестер Сити: Ортега, Рубен Диаш (Стоунз, 46), Рейс (Ҳусанов, 46), О`Райли (Кевин де Брюйне, 72), Люис, Гундўған, Нико Гонсалес (Бернарду Силва, 22), Грилиш, Макати (Фоден, 72), Савио, Мармуш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍21
Нью-Йорк суди Илон Маскнинг АҚШ Молия вазирлиги базасига киришига тақиқ қўйди

Судя Пол Энгелмаер АҚШнинг 19 штати бош прокурорлари томонидан берилган даъвони қаноатлантирди. Уларнинг кўпчилиги демократлар тарафдори ҳисобланади.

Прокурорлар Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) АҚШ Молия вазирлиги тизими киришни тақиқлашни талаб қилишди. Ушбу тизим орқали фуқароларнинг триллионлаб долларлик пул ўтказмалари амалга оширилади.

Даъвогарларнинг таъкидлашича, тизимга кириш имконияти махфий маълумотларнинг ошкор бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Масалан, ижтимоий суғурта рақамлари, банк ҳисоб рақамлари, нафақа миқдори ҳамда миллионлаб америкаликларнинг бошқа шахсий маълумотлари хавф остида қолиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11