EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Администрациясидаги штат бирликлари қисқартирилмайди – Шерзод Асадов

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида хабарлар тарқатилди. ПА матбуот котиби Шерзод Асадов ушбу хабарлар расман тасдиққа эга эмаслигини билдирди.

👉🏻 https://effect.uz/6175

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёга келишда «вилоят учун нима қиламан» деган саволни ўзингизга бердингизми? –депутат яқинда иш бошлаган вилоят ҳокими ўринбосарини сўроққа тутди

Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига 4 февраль куни тайинланди. Вилоятдаги депутатлардан бири йиғилишларнинг бирида Хидировга ‘вилоят учун қандай фойда келтира оласиз?’ деган ўткир савол билан юзланди.

Маълумот ўрнида, Хидиров бунга қадар, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий ёдгорликми ёки «магазин»?

Сир эмаски, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тариҳи нафақат барчамиз учун ифтиҳор манбаси, балки миллионлаб чет эллик туристларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши сабаби ҳамдир.

Ватанимизга ташриф буюраётган туристларнинг аксарият қисми албатта тариҳий обидаларимизга ташриф буюриб, улар ҳақида ҳикояларни мириқиб тинглашади.

Ана шундай обидаларнинг бири, нафақат кўхна Самарқанд, балки бутун Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланган Регистон мажмуаси кечаю-кундуз маҳаллий ва хорижий туристлар билан тўла.

Ташриф буюрувчилар ушбу тарихий биноларнинг хашамати, уларнинг тариҳи, архитектураси ҳақидаги маълумотларни кузатиб, ҳақиқий шарқона мўтадилликдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Аммо..

Мухбир: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14🔥5
Тошкент вилоятидаги каналдан 41 ёшли аёлнинг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Наврўз кўчасидан оқиб ўтувчи “Салар” каналидан 41 ёшли аёлнинг жасади топилди.

Аниқланишича, Д.A. исмли аёл жорий йилнинг 1 февраль куни соат 01:30 да уйидан чиқиб кетган ва шундан сўнг бедарак йўқолган. Орадан беш кун ўтиб, 6 февраль куни соат 16:00 да унинг жасади каналдан топилган.

Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Time журналининг янги муқовасида Илон Маск АҚШ президенти креслосида тасвирланди

Нашр томонидан чоп этилган мақолада Маск жамоаси феврал ойи бошида USAID офисига кириб, ҳужжатларга кириш ҳуқуқини талаб қилгани ва шундан сўнг агентликнинг ёпилиши бошланганини ҳикоя қилади.

Шунингдек, АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари қанчалик узоққа бориши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади. Манбаларга кўра, Қўшма Штатларнинг кўплаб идоралари аллақачон DOGE вакиллари ташрифини кутмоқда.

"Ҳозирча Маск Трампдан бошқа ҳеч ким олдида жавобгар эмасдек кўринади. Президент ўз сайлов кампаниясидаги ҳомийсига ҳукумат фаолиятини ўз кун тартибига мослаштириш учун кенг ваколат берган. Ҳозирда миллионлаб давлат хизматчилари Маскнинг ихтиёрида", — деб ёзади Тime.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Анқарада 30 нафардан ортиқ одам қалбаки спиртли ичимликлардан вафот этди

Анқара вилояти губернатори Васип Шаҳин, пойтахт минтақасида қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 33 киши ўлганини айтди. Бу ҳақда NTV телеканали маълум қилди.

"Қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 33 киши ҳалок бўлди, 20 киши реанимацияда.

Мулозим, шунингдек, бозорда қалбаки спиртли ичимликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиш давомида "32 киши қўлга олинган, улардан 13 нафари ҳибсга олингани" ҳақида хабар берди.

Январь ойи ўрталарида Туркия ОАВлари Истанбулга 90 га яқин одам қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, шифокорларга мурожаат қилгани ва уларга метанолдан заҳарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Заҳарланиш ҳолатларининг деярли барчаси асосан Туркманистон  ва Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган ҳудудда қайд этилган. Қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилиниб, 15 нафар шахс қўлга олинди, улардан тўрт нафари суд қарори билан қамоққа олинди. Истанбул ҳокимияти қарори билан шаҳардаги 60 дан ортиқ муассаса ёпилди ва уларнинг қалбаки спиртли ичимликлар сотиш лицензияси бекор қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎2
Россияда мигрантларга банкда ҳисоб очиш тақиқланади

Россияда эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳисоб рақамларини очиш тақиқланади. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 5 февралдан бошлаб Россияда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш тартиби қўлланилади. Бундай фуқаролар назорат қилинадиган шахслар учун яратилган реестрга киритилади.

Ушбу режим остида бўлган чет элликлар Россия Федерациясини тарк этишлари ёки Россияда яшаш учун қонуний асосларга эга бўлишлари керак. Бу масала ҳал этилмагунча, уларга нисбатан бир қатор чекловлар қўйилади.

Аммо бу қоидадан истиснолар мавжудлиги айтилмоқда. Реестрга киритилганлар қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловларни тўлаш учун пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳисоб рақамларига ойига 30 минг рублдан кўп бўлмаган маблағ ўтказилишига рухсат берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

Таниқли ўзбек актёри ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.

Effect.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢37👍3
Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади, — президент

Президент Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”, - деди президент видеоселектор йиғилишида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍62👎1
Reuters: Суд Трамп маъмуриятининг амалдорлар сонини қисқартириш режасини вақтинча блоклади

Агентликнинг хабар беришича, бу қарор Массачусетс штати суди томонидан қабул қилинган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати барча давлат хизматчиларига истеъфога чиқиш ва компенсация олишни таклиф қилганди. Ҳукумат бу таклифни рад этганлар ўз лавозимларида қолишига кафолат бермаган.

Трамп администрацияси бу чора орқали 5-10% давлат хизматчилари лавозимидан бўшатилиши ва натижада ҳар йили тахминан 100 миллиард доллар тежаш мумкинлигини маълум қилган.

Бироқ касаба уюшмалари бундай таклифнинг қонунийлигига шубҳа билдирди ва амалдорларга уни қабул қилмасликни тавсия этди. Улар судга мурожаат қилиб, ғалаба қозонди. Натижада, суд ҳукуматни аризаларни қабул қилиш муддатини 10 февралгача узайтиришга мажбур қилувчи қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢2
АҚШ суди USAID ходимларини ишга қайтарди, аммо грантларни тиклашдан бош тортди

Вашингтон судьяси Карл Николс касаба уюшмаларининг даъвосини қондириб, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг 2700 га яқин ходимини ишдан четлаштириш ҳақидаги қарорни тўхтатди, деб хабар қилмоқда Америка оммавий ахборот воситалари. Суд қарорига кўра, АҚШ маъмурияти хорижда ишлаётган USAID ходимларини мажбуран кўчиришга мажбур қила олмайди. Шу билан бирга, касаба уюшмаларининг USAID ваколатхоналарини қайта очиш ва халқаро грантларни молиялаштиришни тиклаш бўйича талаби рад этилди.

Таъкидланишича, судья Николсни 2018 йилда айнан Дональд Трамп тайинлаган. Шу билан бирга, Вашингтоннинг бошқа бир судьяси Жон Бейтс касаба уюшмаларининг Илон Маск департаментига АҚШ Меҳнат вазирлиги маълумотларини қўлга киритиш ҳуқуқини чеклаш бўйича даъвосини рад этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
“Яшил оила”га очиқ танлов орқали электромобиль берилади

Экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақоми берилади ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини берилади ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

Булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍62👎2🔥1
Бугун ёғингарчилик бўлиши мумкин

Ўзгидрометга кўра, бугун пойтахтимизда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.

Хоразм,  Бухоро, Навоий вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши, чўл ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), айрим жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Навоийда "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиуми ўз ишини бошлади

Буюк мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда вилоятда 2025 йил Алишер Навоий йили деб эълон қилингани муносабати билан ўтказилаётган "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" халқаро симпозиумида Белгия, АҚШ, Венгрия, Покистон, Россия, Эрон, Миср, Озарбайжон, Туркия, Шимолий Кипр, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби 20 га яқин давлатнинг, шунингдек республикамизнинг навоийшунослари, арбоблар, маданият ва санъат намояндалари, йирик олий ўқув юртлари профессорлари бевосита ва билвосита (онлайн платформалар орқали) иштирок этмоқда.

Халқаро симпозиум доирасида Навоий шаҳридаги Маънавият ва маърифат масканида ялпи мажлис ўз ишини бошлади. Унда Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг симпозиум иштирокчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Жараёнда вилоят ҳокими Нормат Турсунов ҳам нутқ сўзлади.

Маълумот учун, симпозиум 8-9 февраль кунлари бутун вилоят бўйлаб шуъба йиғилишлари, "Назм ва наво" адабий кечалари, семинарлар, олимлар билан учрашувлар, Ҳазрат ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ва шу каби маданий тадбирлар билан давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6