EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда тунги иқтисодиёт ривожлантирилади

Тошкент шаҳридаги 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкин.
Бу ҳақда Президент иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

“Сўнгги йилларда тунги иқтисодиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади”, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍68
USAID ходимлари сони 34 баробарга қисқартирилиши ортидан Трамп маъмуриятини судга бермоқчи

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимлари сонини 10 000 кишидан 290 кишигача қисқартиради, деб хабар бермоқда Америка оммавий ахборот воситалари. Reuters маълумотларига кўра, Осиё бюросида 8, Африкада эса 12 нафар ходим қолади. Ташкилотнинг собиқ раҳбари Жон Брайан Этвуд агентлик йўқ қилинаётганини айтмоқда.

Американинг NPR порталига кўра, USAID ходимлари Вашингтондаги федерал судга Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. Улар агентликни фақат Конгресс тарқатиб юбориши мумкин, маъмуриятнинг ҳаракатлари эса “конституцияга зид ва ноқонуний” деб ҳисоблайди. NPR таъкидлашича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога дунё бўйлаб вазифалари муҳим деб топилган 600 га яқин ходимлар рўйхати берилган, аммо Рубио бор-йўғи уларнинг ярмидан камини ишдан бўшатмасликка рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентликнинг хориждаги ходимларига АҚШга қайтиб келишлари учун 30 кун муҳлат берилган эди. USAID 2023 йилда 40 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратди, бу пулларнинг асосий қисми Украинага йўналтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси машинасидан кучли таъсир қилувчи дори топилди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Эндиликда маъмурий судга келмаганлик учун жарима қўлланади

Президентнинг «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Эндиликда давлат органи қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан берилган аризани маъмурий судларда кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили зарур тушунтиришлар бериш учун суд муҳокамасида иштирок этиши шарт ҳисобланади;

давлат органи мансабдор шахси ёки уни тақдирда, мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланади.

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитиш институти ҳам жорий этилмоқда, унда аризачининг талаблари аниқланади ва аризадаги камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Дастлабки эшитиш муддати 20 кун.

Бундан ташқари, судга ҳурматсизлик ва унинг ажримларини бажармаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этилганда, маъмурий суд ишни мустақил равишда кўриб чиқиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг янги таҳририни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

2025 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъекти солиқ қоидабузарликларини тан олганида, солиқ органи томонидан унинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тартиби жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎1
Озарбойжон Россияни судга беради

Боку 2024 йил 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида «Озарбойжон Ҳаво Йўллари» (AZAL) авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани муносабати билан Россияга қарши халқаро судга даъво аризаси тайёрламоқда. Бу ҳақда Озарбойжон давлат ахборот агентлиги АПА хабар берди. Авиаҳалокат натижасида самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган, 29 нафари эса тирик қолган эди. «Ҳозирда ҳуқуқий далиллар базаси шакллантирилмоқда, факт ва исботлар йиғилмоқда», – дейилади хабарда.

Озарбойжон расмийлари Қозоғистон транспорт вазирлиги авиаҳалокат бўйича дастлабки ҳисоботни эълон қилганига қарамай, Россия томони воқеани «муҳокама қилишда бирёқлама ёндашув» намоён қилаётганидан норози. Бокуга кўра, «Россия расмий шахслари, мутахассислари ва ОАВ ўзларининг бу воқеага алоқадорлигини рад этишда ва айбни экипажга ағдаришга уринишда давом этмоқда». Озарбойжон расмийлари бу услубни 2014 йили Донбасс осмонида Россиянинг «Бук» зенит-ракета тизими билан уриб туширилган Малайзия Boeing 777 самолёти воқеасига ўхшатмоқда.

АПА агентлигининг ёзишича, Озарбойжон ҳукумати AZAL самолётига отиш буйруғини берган шахслар, амалга оширилган зарбалар ва қўлланилган қурол ҳақида аниқ маълумотларга эга.

Аввалроқ Озарбойжон ҳукумати Россотрудничество агентлиги, хусусан Бокудаги Россия маданият маркази (Рус уйи) раҳбариятига унинг фаолиятини тўхтатиш ҳақида расмий хабар юборган эди. Бу ҳақда маҳаллий Report.az нашри манбаларига асосланиб хабар берган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Рус уйи билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш устида иш олиб бораётганини билдирди. Агентлик раҳбари Евгений Примаковнинг таъкидлашича, Рус уйи бир ярим ой ичида ижарага олинган бинодан чиқиши керак, чунки унинг эгаси бинони шошилинч равишда сотиб юбормоқчилигини айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марсело футболчилик фаолиятини якунлади

Бразилиялик футболчи 37 ёшида ўз фаолиятини якунлади. 1988 йил 12 майда туғилган ҳимоячи узоқ йиллар мобайнида «Реал Мадрид»даги фаолияти орқали мухлисларга яхши таниш бўлиб улгурганди.

Марселонинг ота-онаси унинг машғулотларга бориб келадиган йўл харажатларини қоплай олмаганлиги сабабли ёшлигида футбол билан шуғулланишига қаршилик қилган аммо иқтидори туфайли футболчининг харажатлари клуби томонидан қоплаб берилган. Маълумот ўрнида, у футболчилик фаолияти давомида 31 та соврин қўлга киритган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14🔥2😢2
Ўзбекистонликлар бир йилда “импорт чойлар” учун 50 млн доллардан кўпроқ пул сарфлаган

Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида хориждан қиймати 50,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 33 378 тонна чой импорт қилинган.

Статистика агентлигига кўра, Ўзбекистон ҳисобот даврида энг кўп – Хитой (26 806 тонна), Кения (1 651 тонна) ва Эрон (1 271 тонна) давлатларидан чой харид қилган.

Шунингдек, Ҳиндистон (965 тонна) ва Россия (578 тонна) ҳам ушбу рўйхатни давом эттиради. Бошқа давлатлардан эса жами 2 107 тонна чой импорт қилинган.

Маълумот учун, чой Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулот бўлиб, Хитойдан келтирилган чойлар ички бозорда асосий улушни ташкил қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Қамоқдаги собиқ Миллий Хавфсизлик амалдори Нодир Тўрақулов бармоқларидан айрилди

Миллий хавфсизлик хизматининг яъни ҳозирги давлат хавфсизлик хизматининг собиқ терговчиси Нодир Тўрақулов эҳтиётсизлик оқибатида бармоқларидан айрилди. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.

👉 https://effect.uz/6173

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍30😢3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулнора Каримованинг пуллари қаерга сарфланади?

Адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамда Швейцария томонидан Швейцариянинг Ўзбекистондаги Мухтор Элчиси Константин Оболенский ўртасида имзоланган «Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим» доирасида тахминан 182 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Биринчи президентининг қизи Гулнора Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинганди.

Маблағлар БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030 фонди» Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади. Қайтарилаётган маблағлар Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари учун, хусусан соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Икки идора ўртасида тузилган янги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 млн долларга етади.

Мухбир: Баҳорой Исмоилова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10🔥2
Президент Администрациясидаги штат бирликлари қисқартирилмайди – Шерзод Асадов

Ижтимоий тармоқларда Президент Администрациясида штат бирликлари камида 50 фоизга, бошқа давлат ташкилотларида ҳам қисқартириш бўлиши ҳақида хабарлар тарқатилди. ПА матбуот котиби Шерзод Асадов ушбу хабарлар расман тасдиққа эга эмаслигини билдирди.

👉🏻 https://effect.uz/6175

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎6👍3🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёга келишда «вилоят учун нима қиламан» деган саволни ўзингизга бердингизми? –депутат яқинда иш бошлаган вилоят ҳокими ўринбосарини сўроққа тутди

Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига 4 февраль куни тайинланди. Вилоятдаги депутатлардан бири йиғилишларнинг бирида Хидировга ‘вилоят учун қандай фойда келтира оласиз?’ деган ўткир савол билан юзланди.

Маълумот ўрнида, Хидиров бунга қадар, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тарихий ёдгорликми ёки «магазин»?

Сир эмаски, Ўзбекистоннинг бой маданияти ва тариҳи нафақат барчамиз учун ифтиҳор манбаси, балки миллионлаб чет эллик туристларнинг мамлакатимизга бўлган қизиқиши сабаби ҳамдир.

Ватанимизга ташриф буюраётган туристларнинг аксарият қисми албатта тариҳий обидаларимизга ташриф буюриб, улар ҳақида ҳикояларни мириқиб тинглашади.

Ана шундай обидаларнинг бири, нафақат кўхна Самарқанд, балки бутун Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланган Регистон мажмуаси кечаю-кундуз маҳаллий ва хорижий туристлар билан тўла.

Ташриф буюрувчилар ушбу тарихий биноларнинг хашамати, уларнинг тариҳи, архитектураси ҳақидаги маълумотларни кузатиб, ҳақиқий шарқона мўтадилликдан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Аммо..

Мухбир: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14🔥5
Тошкент вилоятидаги каналдан 41 ёшли аёлнинг жасади топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Наврўз кўчасидан оқиб ўтувчи “Салар” каналидан 41 ёшли аёлнинг жасади топилди.

Аниқланишича, Д.A. исмли аёл жорий йилнинг 1 февраль куни соат 01:30 да уйидан чиқиб кетган ва шундан сўнг бедарак йўқолган. Орадан беш кун ўтиб, 6 февраль куни соат 16:00 да унинг жасади каналдан топилган.

Ҳозирда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Time журналининг янги муқовасида Илон Маск АҚШ президенти креслосида тасвирланди

Нашр томонидан чоп этилган мақолада Маск жамоаси феврал ойи бошида USAID офисига кириб, ҳужжатларга кириш ҳуқуқини талаб қилгани ва шундан сўнг агентликнинг ёпилиши бошланганини ҳикоя қилади.

Шунингдек, АҚШ Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари қанчалик узоққа бориши мумкинлиги ҳақида фикр юритилади. Манбаларга кўра, Қўшма Штатларнинг кўплаб идоралари аллақачон DOGE вакиллари ташрифини кутмоқда.

"Ҳозирча Маск Трампдан бошқа ҳеч ким олдида жавобгар эмасдек кўринади. Президент ўз сайлов кампаниясидаги ҳомийсига ҳукумат фаолиятини ўз кун тартибига мослаштириш учун кенг ваколат берган. Ҳозирда миллионлаб давлат хизматчилари Маскнинг ихтиёрида", — деб ёзади Тime.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Анқарада 30 нафардан ортиқ одам қалбаки спиртли ичимликлардан вафот этди

Анқара вилояти губернатори Васип Шаҳин, пойтахт минтақасида қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 33 киши ўлганини айтди. Бу ҳақда NTV телеканали маълум қилди.

"Қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиш оқибатида 33 киши ҳалок бўлди, 20 киши реанимацияда.

Мулозим, шунингдек, бозорда қалбаки спиртли ичимликлар пайдо бўлиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиш давомида "32 киши қўлга олинган, улардан 13 нафари ҳибсга олингани" ҳақида хабар берди.

Январь ойи ўрталарида Туркия ОАВлари Истанбулга 90 га яқин одам қалбаки спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, шифокорларга мурожаат қилгани ва уларга метанолдан заҳарланиш ташхиси қўйилгани ҳақида хабар берган эди. Заҳарланиш ҳолатларининг деярли барчаси асосан Туркманистон  ва Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қиладиган ҳудудда қайд этилган. Қалбаки спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш ва сотишда гумон қилиниб, 15 нафар шахс қўлга олинди, улардан тўрт нафари суд қарори билан қамоққа олинди. Истанбул ҳокимияти қарори билан шаҳардаги 60 дан ортиқ муассаса ёпилди ва уларнинг қалбаки спиртли ичимликлар сотиш лицензияси бекор қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12👎2
Россияда мигрантларга банкда ҳисоб очиш тақиқланади

Россияда эндиликда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ҳисоб рақамларини очиш тақиқланади. Бу ҳақда Риа Новости нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 5 февралдан бошлаб Россияда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш тартиби қўлланилади. Бундай фуқаролар назорат қилинадиган шахслар учун яратилган реестрга киритилади.

Ушбу режим остида бўлган чет элликлар Россия Федерациясини тарк этишлари ёки Россияда яшаш учун қонуний асосларга эга бўлишлари керак. Бу масала ҳал этилмагунча, уларга нисбатан бир қатор чекловлар қўйилади.

Аммо бу қоидадан истиснолар мавжудлиги айтилмоқда. Реестрга киритилганлар қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловларни тўлаш учун пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳисоб рақамларига ойига 30 минг рублдан кўп бўлмаган маблағ ўтказилишига рухсат берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

Таниқли ўзбек актёри ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.

Effect.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢37👍3
Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса, очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади, — президент

Президент Шавкат Мирзиёев хизматлар соҳасида рақобатбардошликни ошириш бевосита ҳудуд ва тармоқларни рақамлаштириш даражаси билан боғлиқлигини таъкидлади.

Кадастр агентлигига кўчмас мулк манзилларининг ягона реестрини тез фурсатда охирига етказиш, Транспорт вазирлигига барча турдаги йўловчи транспортига чипта олиш имконини берадиган ягона платформани ишга тушириш кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

“Такрор айтаман. Қайси раҳбар рақамлаштиришни кечиктирса – очиқлик сиёсатимизга қарши чиққан бўлади”, - деди президент видеоселектор йиғилишида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍62👎1
Reuters: Суд Трамп маъмуриятининг амалдорлар сонини қисқартириш режасини вақтинча блоклади

Агентликнинг хабар беришича, бу қарор Массачусетс штати суди томонидан қабул қилинган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати барча давлат хизматчиларига истеъфога чиқиш ва компенсация олишни таклиф қилганди. Ҳукумат бу таклифни рад этганлар ўз лавозимларида қолишига кафолат бермаган.

Трамп администрацияси бу чора орқали 5-10% давлат хизматчилари лавозимидан бўшатилиши ва натижада ҳар йили тахминан 100 миллиард доллар тежаш мумкинлигини маълум қилган.

Бироқ касаба уюшмалари бундай таклифнинг қонунийлигига шубҳа билдирди ва амалдорларга уни қабул қилмасликни тавсия этди. Улар судга мурожаат қилиб, ғалаба қозонди. Натижада, суд ҳукуматни аризаларни қабул қилиш муддатини 10 февралгача узайтиришга мажбур қилувчи қарор чиқарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢2
АҚШ суди USAID ходимларини ишга қайтарди, аммо грантларни тиклашдан бош тортди

Вашингтон судьяси Карл Николс касаба уюшмаларининг даъвосини қондириб, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг 2700 га яқин ходимини ишдан четлаштириш ҳақидаги қарорни тўхтатди, деб хабар қилмоқда Америка оммавий ахборот воситалари. Суд қарорига кўра, АҚШ маъмурияти хорижда ишлаётган USAID ходимларини мажбуран кўчиришга мажбур қила олмайди. Шу билан бирга, касаба уюшмаларининг USAID ваколатхоналарини қайта очиш ва халқаро грантларни молиялаштиришни тиклаш бўйича талаби рад этилди.

Таъкидланишича, судья Николсни 2018 йилда айнан Дональд Трамп тайинлаган. Шу билан бирга, Вашингтоннинг бошқа бир судьяси Жон Бейтс касаба уюшмаларининг Илон Маск департаментига АҚШ Меҳнат вазирлиги маълумотларини қўлга киритиш ҳуқуқини чеклаш бўйича даъвосини рад этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
“Яшил оила”га очиқ танлов орқали электромобиль берилади

Экологик тамойилларни ўзининг кундалик ҳаётига жорий этишда юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақоми берилади ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини берилади ҳамда уларга ҳар йили очиқ танлов орқали 14 та электромобиль берилади.

Булар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍62👎2🔥1