EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
68K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: [email protected]

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Трамп маъмуриятининг дастлабки қарорлари бутун АҚШ бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди

Қўшма Штатларда “Ҳаракат 50501” (50 штат, 50 та норозилик, бир кун) деб номланган янги ҳаракат пайдо бўлди. Унинг иштирокчилари мамлакат аҳолисини демократияни ҳимоя қилишга чақирмоқда. Ҳаракат аъзоларининг фикрича, Доналд Трамп ва унинг маъмурияти демократияга таҳдид солмоқда.

Америкаликлар президент Доналд Трампнинг миграция сиёсатини кескинлаштириш, хорижий давлатлар билан савдо урушини бошлашга тайёрланиш,
Давлат самарадорлиги департаменти (DOGE) ташкил этилиши ва унинг раҳбарлигига Илон Маск тайинланиши каби қарорларига нисбатан норозилик билдирмоқда.

АҚШнинг турли штатларида бўлиб ўтаётган намойишларда “Тўнтаришни тўхтатинг”, “Ҳеч ким Маскка овоз бермади” каби шиорлар янграмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15
Павел Дуров иши Франциядаги судга бир йилдан кейин кўриб чиқилиши мумкин — Wired

Бу ҳақда нашрга Франция прокуратураси вакили Майлис де Рек маълум қилди. Wired ёзишича, Telegram асосчиси Францияда «қолиб кетган», мессенжер эса «ҳавода муаллақ турибди» — у ерда «ўзини алмаштириб бўлмас етакчи деб билган раҳбари қачон ўзгаришини» кутишмоқда.

Дуровни ҳибсга олиш ордери Telegram жиноятларга оид маълумотларни тақдим этиш бўйича сўровларга жавоб бермагани сабабли турли департаментларда кўплаб терговлар тўхтаб қолгани аниқланганидан сўнг чиқарилган. Ҳуқуқ-тартибот органлари Дуровнинг сукутини "жиноятга шериклик" сифатида баҳолаган.

Павел Дуров 2024 йил 24 август куни ҳибсга олинган эди. Уни гиёҳванд моддалар ва болалар порнографиясини тарқатишда воситачиликда айблашган. Орадан бир неча кун ўтиб, у 5 миллион евро кафиллик пуллари эвазига терговда қатнашиб туриш мажбурияти билан қўйиб юборилган. Шундан бери у Парижда қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Family Doctors M shifoxonasidan ajoyib yangilik 🥳

- Uzi qorin boshlig'i;
- Bioximiya alt, ast;
- Bilirubin analiz;
- Umumiy qon tahlili amaliyotlari mutlaqo bepul!

Ba'tafsil ma'lumot olish uchun ushbu raqamlarga qo'ng'iroq qiling:
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12

🧭 Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy
👍5
"Грузия орзуси" мухолифат депутатларини мандатларидан маҳрум қилди

Ҳукуматпараст партия депутатлари бу қарорни бир овоздан маъқулладилар. Натижада 49 нафар мухолифат вакили мандатларидан маҳрум бўлиб, депутатлик дахлсизлигини ҳам йўқотди.

Шу тариқа, Грузия парламентидаги депутатлар сони 150 тадан 101 тагача қисқарди. Бу сон конституцияга ўзгартиш киритиш учун етарли эмас, аммо ҳар қандай қонунни қабул қилиши ва ҳукуматни тасдиқлаши мумкин.

Октябрда бўлиб ўтган сайловлардан сўнг, мухолифатдаги "Ўзгаришлар учун", "Кучли Грузия" ва "Бирлик" партиялари натижалар сохталаштирилганини даъво қилиб, мандатлардан воз кечишган эди. Парламент кўпчилик овоз билан шу аризаларни қондирди. "Грузия учун" партияси эса мухолифатнинг сайлов натижалари сохталаштирилгани ҳақидаги ташаббусларга қўшилган бўлса-да, мандатларидан воз кечмади. Бу партия депутатлари мухолифат вакилларининг мандатини олиб қўйиш қарорига бойкот эълон қилди.

Парламент сайловлари натижалари ва ноябр ойида "Грузия орзуси" партиясининг Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини тўхтатиш ҳақидаги баёноти мамлакат бўйлаб оммавий намойишларга сабаб бўлди. Юзлаб одамлар қўлга олинди, ўнлаб кишиларга "жамоавий зўравонлик" ва давлат мулкини вайрон қилиш айбловлари қўйилди. Европа Иттифоқи полициянинг намойишчиларга нисбатан қўллаган зўравонлигини қоралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Зўравонликка учраган 160 дан ортиқ аёл ёқиб юборилди

Конго Демократик Республикасида қамоқдан қочган жиноятчилар 160 дан ортиқ аёлга зўравонлик қилиб, уларни тириклай ёқиб юборди.

Маҳбусларнинг оммавий қочиши Мунцензе қамоқхонасида содир бўлди. Бу воқеа М23 исёнчи жангарилари Гома шаҳрини эгаллашни бошлаганидан кейин юзага келди. Қамоқхонада сақланган аёллар оммавий зўравонлик қурбонига айланишди.

БМТнинг маълум қилишича, тахминан 165-167 нафар аёлга жинсий зўравонлик қилинган. Кейин жиноятчилар бинога ўт қўйишган, натижада аёлларнинг аксарияти ҳалок бўлган.

Конго Демократик Республикаси шарқидаги Гома шаҳрининг исёнчилар томонидан босиб олиниши гуманитар фалокатга олиб келди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, тўқнашувлар оқибатида камида 2900 киши ҳалок бўлган.

БМТ экспертлари бу қирғинлар учун М23 гуруҳини айбламоқда. Ушбу гуруҳ ўзини Конго Демократик Республикасида яшовчи халқлардан бирининг тенг ҳуқуқлари учун курашаётган ҳаракат сифатида тақдим этади. Руанда томонидан қўллаб-қувватланаётган М23 гуруҳи замонавий технологиялар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноёб ресурсларга бой ҳудудларни босиб олиш учун курашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢4👎2👍1
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда янги “Умра плюс” йўналишлари ишлаб чиқилади

Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонасида Малайзия туризм ассоциациялари, хусусан Ислом туризм маркази (ИТC), Малайзиядаги Бумипутера туроператорлари ассоциацияси (БИМУТРА), Умра ва Ҳаж саёҳатлари бўйича мамлакатнинг етакчи туркомпаниялари вакиллари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎3
Ўзбекистон Малайзия билан стратегик шерикликни ривожлантириш йўлида дадил одимламоқда – Актам Хаитов

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойилларига асосланган пухта ўйланган ташқи сиёсат нафақат Марказий Осиё давлатлари, балки узоқ хориждаги мамлакатлар билан ҳам ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган. Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан дипломатик алоқалари жўғрофияси изчил кенгайиб бораётгани бунинг ёрқин далилидир.

👉🏻 https://effect.uz/6172

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎3
Reuters: Трамп Халқаро жиноий судга қарши санкциялар жорий қилишни режалаштирмоқда

Агентлик бу ҳақда Оқ уй вакилига таяниб хабар бермоқда.

Reuters манбасининг сўзларига кўра, фармон ХЖС аъзолари, шунингдек, АҚШ фуқаролари ёки уларнинг иттифоқчиларига қарши терговга ёрдам берган шахсларга нисбатан молиявий ва виза санкцияларини қўллашни назарда тутади. Санкциялар уларнинг оила аъзоларига ҳам тегишли бўлади.

Халқаро жиноий суд Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва мамлакат собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берган.

Тhe Guardian газетаси Гаагадаги суд раҳбарияти Қўшма Штатларнинг қаттиқ иқтисодий санкциялардан хавотирда эканлигини хабар қилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9🔥4👍2
Қирғизистон русча фамилиялардан бутунлай воз кечади

Қирғизистон парламенти фамилияларнинг миллий анъаналарга мос вариантларини жорий этиш бўйича қонун лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Нашрга кўра, ушбу қарор фуқароларга русча қўшимчалардан воз кечиб, ўз тарихий меросига мос фамилияларни танлаш имкониятини яратади.

Депутат Мирлан Самемкўжонинг тушунтиришича, янги тартиб фамилия ва ота исмининг имлосини мажбурий ўзгартиришни назарда тутмайди.

Ҳозирги "-ов", "-ев", "-вич", "-вна" қўшимчалари сақланиб қолади, лекин уларни фақат фуқароларнинг илтимосига биноан ўзгартириш мумкин.

Қонун лойиҳасига кўра, фуқаролар қуйидаги вариантларни танлаш имконига эга бўлади:

Ўғил болалар учун – "уулу", "дын/тын", "дин/тин", "дун/тун", "дан/тан", "ден/тен", "дон/тён" қўшимчалари;

Қиз болалар учун – "қизи" қўшимчаси.


Шу билан бирга, фамилия ҳеч қандай қўшимчасиз ҳам расмийлаштирилиши мумкин. Бундай ҳолда, болага отасининг исми фамилия сифатида берилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23🔥1
Автомобилларга экостикерлар бериш 2025 йил 1 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ишлаб чиқаришлардаги экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

биноларнинг томлари ва фасадларига қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш учун давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа ҳужжатларини тақдим этиш талабини бекор қилиш;

атроф-муҳитга ва унга туташ ҳудудларга таъсир кўрсатадиган саноат корхоналарида "яшил белбоғлар" яратиш ва этиштириш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

“Экологик транспорт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш муддатларини ўзгартириш. У 2025 йил 1 мартда бошланади (2024 йил 1 июндан бошлаб эди). Худди шу кундан бошлаб транспорт воситаларининг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлик даражасини аниқлаш ва экологик стикерлар бериш бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎18👍3
Исроил жорий ҳарбий можаро тугаганидан сўнг Ғазо секторини АҚШ назоратига топширади — Доналд Трамп

Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти бу ҳақда Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.

"Фаластин аҳолиси минтақадаги “хавфсиз ва гўзал” ҳудудларга кўчирилади ҳамда у ерда улар учун замонавий уй-жойлар барпо этилади. Бу фуқаролар “хавфсиз, бахтли ва эркин” ҳаёт кечириш имкониятига эга бўлади", — дейилади Трампнинг режасида.

Шунингдек, у Қўшма Штатлар дунёдаги энг яхши қурилиш компаниялари билан ҳамкорлик қилиб, Ғазони “ер юзидаги энг йирик ва нуфузли ривожланиш лойиҳаларидан бирига” айлантиришни режалаштираётганини билдирди. Шу билан бирга, Трамп бу режани амалга ошириш учун АҚШ ҳарбийларини ҳудудга киритиш шарт эмаслигини алоҳида таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎15👍5😢3
Президент хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга доир йиғилиш ўтказяпти

Видеоселектор йиғилишида уч йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантириш бўйича катта дастур бугун натижасини бераётгани таъкидланди.

Қўшимча 1,5 миллион аҳоли сервис соҳасида доимий даромадга эга бўлди. Хизматлар 2018 йилдаги 19 миллиарддан 65 миллиард долларга ошди (ўсиш – 3,5 баробар).
“Айниқса, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” бўлди.
Сўнгги етти йилда аҳоли даромади ва тўлов қобилияти 2 карра ўсгани натижасида аҳолида янгича хизмат ва сервис турларига талаб ортмоқда”, – деди давлат раҳбари.

Шунга яраша вазирлар ва ҳокимлар талабга мос равишда хизматларни ривожлантириши кераклиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍58
Республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометнинг хабар қилишича, 8-12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш ҳодисаси кузатилиши мумкин.

Жумладан:
– Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);
– Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Давлат хизматини хусусий секторга бериш жонлантирилади

Давактив агентлиги риэлтор ва баҳоловчини имтиҳондан ўтказиш, тоифа беришни, Туризм қўмитаси гидларга малака сертификати бериш хизматини, Агросаноат инспекцияси қишлоқ хўжалиги ва махсус техникаларни мажбурий кўрикдан ўтказишни хусусий секторга бериши мумкинлиги таъкидланди.

Бошқа вазирлик ва идораларда ҳам тадбиркорлар бемалол қила оладиган хизматлар жуда кўп.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 1 мартга қадар 11 та, 1 октябргача яна 18 та  давлат хизматини хусусий секторга бериш чораларини кўриш топширилди.

Ҳар бир вазирликка ўз тизимидаги қайси хизматни хусусий секторга, жумладан аутсорсингга бериш ва янги хизматларни жорий қилиш мумкинлиги бўйича таклиф тайёрлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎4
Тошкентда тунги иқтисодиёт ривожлантирилади

Тошкент шаҳридаги 26 та кўчани туну-кун ишлайдиган гавжум кўчага айлантириш, 24 соат ишлайдиган савдо нуқталарини 1 мингтага кўпайтириш мумкин.
Бу ҳақда Президент иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

“Сўнгги йилларда тунги иқтисодиётни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Олмазор туманидаги 17 та кўчадан ўтган 7,3 километр узунликдаги йўлни гастрономик кўчага айлантириш лойиҳаси маъқулланди. Ушбу кўчада 250 та савдо ва сервис объектлари ташкил қилиниб, камида 1,5 минг иш ўрни яратилади”, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, туристлар билдирган фикрларни инобатга олиб, туризм ва сервис жойларини кечқурун ҳам ишлайдиган қилиш кераклиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍68
USAID ходимлари сони 34 баробарга қисқартирилиши ортидан Трамп маъмуриятини судга бермоқчи

Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ходимлари сонини 10 000 кишидан 290 кишигача қисқартиради, деб хабар бермоқда Америка оммавий ахборот воситалари. Reuters маълумотларига кўра, Осиё бюросида 8, Африкада эса 12 нафар ходим қолади. Ташкилотнинг собиқ раҳбари Жон Брайан Этвуд агентлик йўқ қилинаётганини айтмоқда.

Американинг NPR порталига кўра, USAID ходимлари Вашингтондаги федерал судга Трамп маъмуриятига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. Улар агентликни фақат Конгресс тарқатиб юбориши мумкин, маъмуриятнинг ҳаракатлари эса “конституцияга зид ва ноқонуний” деб ҳисоблайди. NPR таъкидлашича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубиога дунё бўйлаб вазифалари муҳим деб топилган 600 га яқин ходимлар рўйхати берилган, аммо Рубио бор-йўғи уларнинг ярмидан камини ишдан бўшатмасликка рози бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ агентликнинг хориждаги ходимларига АҚШга қайтиб келишлари учун 30 кун муҳлат берилган эди. USAID 2023 йилда 40 миллиард доллардан кўпроқ маблағ ажратди, бу пулларнинг асосий қисми Украинага йўналтирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси машинасидан кучли таъсир қилувчи дори топилди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11